Menu
Categories
Рашидовнинг сафдоши Мадиёр Худойберганов 95 ёшида Урганчда вафот этди
07/02/2016 Бош мақола

таъзия ва жаноза
 

Хоразмни Совет даврида бошқарган Мадиёр Худойберганов вафот этди.
Шу йилнинг 29 июнь куни Урганч шаҳрида ўзбек совет давлат ва жамоат арбоби Мадиёр Худойберганов 95 ёшида оламдан ўтди.
Худойберганов 1968-1986 йилларда Хоразм вилояти партия кенгашининг биринчи котиби (ҳоким) лавозимида фаолият юритган.
1986 йилда Гдлян-Иванов десантчилари уюштирган “Пахта иши” кампаниясида қамоққа олинган.
Сўнгги йилларда бир қанча китоблар, илмий монографиялар ёзган таниқли шахс эди.
У Ўзкомпартиянинг биринчи котиби Шароф Рашидовнинг яқин дўсти ва издоши эди.
Мадиёр Худойберганов 30 июнда Урганчда тупроққа берилади.
дилоромга гул
“Дунё ўзбеклари”дан: 
Мадиёр Худойберганов ҳақида қанча гапирсак, шунча оз.
Совет даврида Хоразмни бошқарган бу қалби дарё инсон билан учрашиш ва суҳбатлашиш бахти менга ҳам насиб этган эди.
Шароф Рашидов ҳаётининг сўнгги дамлари ҳақида Мадиёр акадан эшитган гап-сўзларни мен кейинчалик ҳеч қаерда ўқимадим ва эшитмадим.
Агар шу суҳбат бўлмаганида эҳтимол биз Рашидов ўлимининг сирли ва синоатли томонлари ҳақида ҳеч нарса билмай қолган бўлардик.
Энди бу сир-асрорларни секин аста матбуотга олиб чиқиш пайти келди, шекилли…
Атоқли давлат ва жамоат арбоби, камтар ва камсуқум инсон, Хоразмнинг ҳақиқий ва фидоий фарзанди бўлган Мадиёр ака ҳақида жуда кўп ёзилади ва гапирилади.
Шундай улуғ ва мўътабар инсон ҳаётдан кўз юмган бир пайтда, у кишининг яқинлари, қариндош уруғлари ва шогирдларига олис Канададан туриб таъзия билдирарканмиз, бугун ўзбек халқи ўзининг яна бир буюк ўғлонидан ажралгани, шундоғам яримта бўлиб қолган ўксик ва аламли юракларимизни чил-парчин қилиб юборганини ҳам яширмаслигимиз керак…
Мадиёр Худойбергановнинг жойи жаннатдан бўлсин!
Яратган Эгам у кишининг яқинларига сабр берсин!
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
30 июнь, 2016 йил, Торонто шаҳри, Канада
Шароф ака ББС
Шароф Убайдуллаев билан Мадиёр Худойберганов ҳақида суҳбат
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

3 шарҳ

  1. Tangrim dini-Turkiylarning dini

    Ismat aka,
    Yaxshi an’anani boshlabsiz. Shunaqa suhbatlar uyushtirib turing endi siz ham. Juda kuchayib ketasiz bunaqa ketishda.

  2. Исмат Хушевга

    Мана қандай яхши ва самимий суҳбат бўлибди. Шароф аканинг гапини бўлиш йўқ, энг қизиқ гапни айтаётганида тўхтатиб қўйиш йўқ, бўларкан-ку. Нега мана шундай суҳбатларни “Дунё ўзбеклари” мунтазам уюштириб турмайди? Ўзбекистонда дарди борларнинг ҳаммаси ҳам “Озодлик”ка чиқолмайди, ёки “Озодлик” уларни билмаслиги ҳам мумкин.
    Шароф аканинг ҳаяжонли суҳбатини тинглаб, “Дунё ўзбеклари”га яна бир бор қойил қолдим. Раҳмат.

  3. Мадиёр акани Аллоҳ раҳмат қилган бўлсин. У киши Хоразмдаги ҳар бир далани, бригадирларни номма-ном биларди.

    1981 йилда Ш.Рашидов билан 1983-84 йилда Е.Айтмуротов, Р.Абдуллаевалар билан Мозамбикда танишганмиз. 1985 йилда айнан Мадиёр ака ва Ғайрат аканинг таклифи билан мен Тошкентдан Хоразмга ишга борганман.
    Улар мени Боғот районига раҳбар (ҳоким) қилиш режасинида айтишганди. Тағдир экан…
    Мадиёр аканинг катта ўғли Қадамбой билан УрДУда бирга ишлаганмиз.
    И.Каримов Хонқа районидан депутат эди.

"6" Comments
  1. Madiyor Xudayberganovni joylari jannatda bolsin .

  2. Даҳшат гаплар! Ҳаммаси тўғри!
    Шароф акага кўз тегмасин! Хотинбоз ва порахўр вилоят ҳокимини ҳимоя қилиб юрган Бош вазирнинг кўзи тегмасин…

  3. Оппозиционер:

    Шароф Убайдуллаев оппозиционерларнинг айбномаларидан минг баравар кучлироқ айбномаларни баралла, Ватан ичкарисида айтяпти. Гап йўқ. Бизнинг мухолифатчилар чет элга қочиб чиққан бўлса ҳам бунақа гапларни айтишга қўрқишади. Исмат Хушев ва “Дунё ўзбеклари” бундан мустасно, албатта…

  4. Шароф акага минг раҳмат! Бунақа гапларни фақат Шароф ака очиқчасига, ҳеч кимдан кўрқмай айта олади.
    Исмат Хушевга минг раҳмат! “Озодлик”дан фарқли ўлароқ, Шароф акани “қирқмай” чиқара олади.

  5. Умр шундай ажойиб экан…утаверар экан…КИМЛАР келиб кимлар кетмади…яна кетадилар….яна келадилао…

    • Умр шундай ажойиб экан…утаверар экан…КИМЛАР келиб кимлар кетмади…яна кетадилар….яна келадилао…

      Kuronda ushbu gaplar keltergan. S.2; oyat 28-29. qarab chiking. m.z.

Leave a Reply to Bashorat
*