Menu
Categories
ББС ўзбек хизмати тақдим этади: Ҳожи онанинг мурожаати…
07/10/2016 Видео
Published on Jul 9, 2016
Ҳибсхонада қийноқлардан ўлган Бухоролик тадбиркорнинг онаси Хурсанд Ражабованинг Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбати.
Халқаро инсон ҳақлари ташкилотлари Ўзбекистондаги қийноқ қурбонларини қўллаб қувватлашга қаратилган янги кампанияни бошлашган.
Улар ўтган йили миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида қийнаб ўлдирилгани иддао қилинган бухоролик тадбиркор Илҳом Ибодовнинг яқинлари тақдирига эътибор қаратишмоқчи.
Хавфсизлик хизмати ўтган йил августида ака-ука Раҳим ва Илҳом Ибодовларни иқтисодий жиноятларда гумон қилиб ҳибсга олган.
Орадан бир ой ўтмай, Илҳом Ибодовнинг жасади яқинларига топширилган. Раҳим Ибодов эса 8 йилга қамалиб кетган.
Уларнинг онаси Хурсанд Ражабова ёрдам сўраб видео мурожаат билан чиққан. Би-би-си билан суҳбатда Хожи она 12 кишидан иборат оиласи милий хавфсизлик хизматининг босимлари остида қолишаётганини айтди.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
ББС
"1" Comment
  1. Xoji ona sizga xamdardman taziyamni qabul qiling. Diktator Karimov tizimidan aziyat chekmagan odam qolmadi desam adashmagan bolaman. Bir oglingiz noxaq oldirildi bir oglingiz qamoqda noxaq otirpti. Iloxim siz va menga oxshagan onlarning dot faryodi ursin bu qonxorlarni…

Leave a Reply
*