Menu
Categories
Ўктам Ҳакимали: Дунёда сотилмайдиган миллат – бири чечен, иккинчиси қирим…
07/19/2016 Бош мақола
Ўктам ака ҲакималиЎКТАМ ҲАКИМАЛИ:
 
ТУРК ДУНЁСИНИНГ ДАҲО ФАРЗАНДИ ВА ЁЗУВЧИСИ
 
Кўз ёшларим дарё бўлиб,
Балиқлари ютсин сени…
(Мен турк дунёсининг даҳо фарзанди Исмоилбек Гаспарский қаторидаги даҳо фарзанди Эрвин Умеров ҳақида гапириш ниятидаман…)
Бу Туркистон туркларининг энг қадимий халқ қўшиғи. Бармоқ вазнида ёзилган содда ва гўзал шеърият. Собиқ Иттифоқ даврида одатимга кўра ҳар чоршанба кунлари радиода бериладиган қирим халқ қўшиқларини жон-таним билан истаб, тоқатсизлик билан ҳар ҳафта кутардим. Бу менга қишлоқдаги уйимизда яшаган, оиламизга қадрдон бўлиб қолган Маҳмуд оғай, Ҳасан оғай ва онам боқиб олган қирим қизи Саня опам орқали қадрдон бўлиб қолганди. Улар беҳад ғамгин одамлар эди…
Ўша пайтлар мен учун жуда ҳам мушфиқ туюлган, бечора туюлган, аслида мушфиқ ҳам эмас, бечора ҳам эмас, ватанини, миллатини дунёдаги бошқа миллатларга қараганда ортиқроқ севадиган, ўзларининг Парвардигорий Эътиқодларидан асло қайтмайдиган, шу Эътиқод йўлида умр бўйи курашган, охир-оқибат ниятларига етган улуғ миллат – қирим миллати эди.
Ҳали дунёнинг оқ-қорасини англаб етмай, ҳис қилмай юрган пайтларимда, яъни Тошкент шаҳрига келиб, олийгохда ўқишни бошлаган кезларимда Текстил ёнидаги, тайёрагоҳга борадиган йўлда қиримлар ватани эрки учун, ўзларининг эрки учун тез-тез ҳақ-ҳуқуқларини талаб этиб, намойиш қиларди.
Улар асосан ўзларини Қиримдай жаннатмакон юртдан қувиб чиқарган сталинчи, бериячи қотилларга қарши исёнига гувоҳлик қилганимда, яъни қишлоғимиз ёнига бадарға қилинган, кўзларидан доимий равишда кўзёшлари аримайдиган, ватанлари, миллатлари доғида, йўлларда, оғир азобда вафот этган, бетобланиб қийналиб ўлган, очлик туфайли овқат излаб бўриларга ем бўлган, ҳасратларини, азобларини, андуҳларини, ғуссаларини, аламларини, ғамларини фақат ва фақат сукут сақлаб, жимгина ҳеч кимга кўрсатмай йиғлаб оладиган, шу тариқа юрак азобидан маълум муддатга халос бўладиган, ўша кезлар муаллим отамнинг раҳмдиллиги билан уйимизга келиб, ҳовлимизнинг ишини битириб, кечгача мени елкаларига миндириб юрадиган, бир оғиз ҳам қаттиқ гапирмайдиган, кўнгиллари ниҳоят қадар чўккан, чеҳраси очилмайдиган, дардларини ҳаммадан яширадиган, лаблари кулиб турса-да, кўзлари ватан жудолиги, миллат парокандалиги тушунчаси билан ёшланиб турадиган, меҳнати эвазига овқатини ҳам тортиниб ейдиган, кеч билан уйларига қайтаётганида онам болаларига бир косагина овқат берганида хижолат тортиб, яна кўзлари ёшланиб косани оладиган, беҳад юмшоқ феълли, хонадонимизга умрлари бўйи содиқ қолган ва кейинчалик ҳам ҳолимиздан хабар олиб турган, мени «болажоним» деб атайдиган Маҳмуд оғай, Ҳасан огай, Саня опамлар орқали қиримлар қалбимга ўз ота-онамдай, опаларимдай қадрдон бўлиб жойлашганиди.
Мен уларни яқин-яқингача ўзбеклар деб ўйлагиндим. Фақат ёнимиздаги қишлоқда яшашди, деган фикрда эдим. Кейинчалик қирим миллатига мансублиги, Қирим деган жаннатмакон юртдан бу ерга яҳудийлар томонидан бадарға қилинганини тушунганман. Бари бир юрагимда, «улар ҳам ўзбеклар» деган тушунча      ҳозиргача сақланиб келади… Чунки мен бошқа миллатлар орасида бундай ҳалол ва меҳнаткаш, одил миллатни учратмадим. Қиримлар бирор одам билан дўстлашса абадий дўстлашади. Ҳеч қачон бевафолик қилмайди… Менга доим ҳам Илоҳий бир миллат бўлиб кўринган ва туюлган қиримларга бўлган оташин меҳр-муҳаббатни кейинчалик чеченларга нисбатан туйдим. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам Илоҳий миллат. Ватани, миллати учун Парвардигорий Эътиқодга эгалар.
Мана шу болалик хотираси ва тунгунча-туйғуси билан қиримларнинг бошланадиган озодлик намойишига ўзим билмай қўшилиб кетаридим. Бунинг сабаби – юқорида эслатганимдай, уларнинг олижаноблиги ва ўзга юртларда чеҳраси очилмай, бўйинларини сиқиб юрганлиги таассуроти деб ўйлайман. Қолаверса, бунга раҳматли отамдай, онамдай азиз кишиларимга айланган, чин маънодаги тақвадор – художўйи Маҳмуд огай билан Ҳасан огайнинг қалбимга солиб кетган умуминсоний меҳр-муҳаббати натижасидир. Менинг уларга бўлган меҳр-муҳаббатим ҳам Парвардигорий меҳр-муҳаббатга айлангани учун ҳам уларнинг эркий ғалаёнларига ўзим билмай, сезмай, ҳаттоки уларга қамаб қўйишларини ҳам ўйламай қўшилиб кетаридим.
Лекин мен у пайтларда ватанимда яшаганим учун Ўзбекистонга бадарга қилинган қиримлар, туркларнинг ҳаётидан бехабар эдим. Қисматларини ҳам билмасдим. Билганимдан кейингина бу дунёда ватандан, миллатдан кўра улуг тушунча – туйғу йўқлигини яна қиримлар орқали, қолаверса, Парвардигор орқали англаб етдим, ҳис қилдим. Мен қиримларнинг галаёнларига қўшилиб, Яратганнинг бу борадаги буйругини ўзим билмаган ҳолда бажарар эдим. Эндиликда мен учун бундан ҳам кувончли кечмиш йўқ. Бундан ҳозир ҳам бошим осмонга етгунича фахрланаман, гурурланаман. Умримнинг энг гўзал лаҳзалари ҳам қиримларнинг ўша галаёнларига қўшилган паллам экан…
Бу борада қадим Туркистон миллатидан бўлмиш, такдир тақозоси билан Туркистондан кетиб, кўпчилиги ҳозирги Гуржистонга ўрнашиб қолиб, бошқа миллатларни ўзларига қориштириб, туркликларини асраб қолган Туркия турклари ҳақида қиримлар ҳақидаги гапларни айтолмайман. Қиримлар Туркистонга келганларида ўзбеклар билан оға-инидек қадрдонлашиб кетишди. Яхши қўшничилик қилишди. Қиз олиб, қиз берди. Ўзимнинг Пардабой исмли амаким Зуҳро исмли қирим қизига уйланганди. Ўнга яқин фарзанд кўришди. Қиримлар фақат меҳнатни билди. Ўзбекларга меҳнатни ўргатди. Бодиринг, помидори экишни, картошкадан яхши ҳосил кўтаришни, чиройли уйлар солишни ўргатди.
Месхети турклари эса фақат ўзларини бойитишни ўйлаб, ўзбекларга нисбатан ҳам беписандлик назари билан ёндошишди. Ишлаган ерларида фақат ўзларидан ишга олиб, маҳаллий ўзбекларни четлатди. Ваҳоланки ўзбеклар улар келганида ҳам қиримларга каби кўрпа-тўшакларини, қозон-товоқларини берганиди. Уйларини ҳам бўшатиб берганиди. Ўғил болаларини суннат қилиб беришганиди. Улар буни билмади…
Менсимади ва босқинчига ёлланди, ёвнинг найрангини англаб етмади. Оқибат ўз қондоши ўзбек билан жанжаллашишгача бориб етди. Қувилди. Ўзбеклар қувгани йўқ. Ўзбек билан уруштириб, яҳудий уларни  дангаса Руссия ерига ҳайдади. Туркистонда туркларнинг сонини камайтирди. Маълумки, Туркия чегарасига бузиб кириб, ўхтин-ўхтин молларини, қизларини олиб қочиб тургани учун Туркия турклари Арманистонга 1916 йили бостириб кириб уч ярим миллион армани халқини қириб ташлаганиди. Арманистонда арман деб аталмиш миллатнинг асли яҳудий.
Рим сенаторлари томонидан Исроилдан эранинг бошларида қувғин қилинганди. Арманлар ўзларини яҳудий деб билади. Турклар томонидан арманларнинг ёппасига қирилиши Туркистон туркларининг бошига бало бўлди. Руссиядаги инқилоб, яъни тўнтаришдан кейин арманларни, дашноқлар деб аталмиш яҳудийларни Ўзбекистонга юбориб, алоҳида армия сифатида қуроллантириб, асосан Фарғона водийсидаги бир юз саксонта қишлоқнинг аҳолисини, тахминан бир ярим миллион одамни бешикдаги боласигача қириб ташлашди.
Буни асосан Сталин ва унинг қўл остидаги тўрт минг саккиз юз нафар, яъни айнан Николайни тахтдан ағдариб, давлатни эгаллаб олган яҳудийлар бажарди. Буни Кавказдан бадарға қилинган турклар англаб етмади, еган нон-тузини ҳис қилмади ва қутуриб кетди. Бу эса бошларига етди. Шунга қарамай биз, ёзувчилар бир йил тинимсиз равишда турклар учун, уларни Ўзбекистонда олиб қолиш учун қаттиқ курашдик. Икки бор қамалиб ҳам чиқдик. Буни ҳам турк биродарларимиз англаб етмади. «Ўзбеклар бизни ҳайдаяпти», деб устимиздан босқинчига арз қилди.
Ваҳоланки ўзбеклар ҳам, қиримлар ҳам уларни уйларига яширди. Уйларини асраб қолиб, ўзларига қайтариб берди. «Кетманг» дея олдини тўсди. Бўлмади. Ёлғон ва фирибга учган турклар охир-оқибат иккинчи бор яна бадарға бўлди. Қиримлар доно бўлгани учун, ўзбекларнинг қондошлик меҳр-муҳаббатини англаб етгани учун бундай ишларга боришмади. Турклар эса асли туркистонлик эканликларини тарих орқали билишмади.
Афғонистонлик Маҳмуд Ғазнавий даври, яъни саккизинчи асрдан илгари хунлар, қушонлар даврида ҳам Рум давлатини туркистонликлар босиб олган. Кейин Маҳмуд Ғазнавий, Хоразмшоҳлар, Туркман салжуқлари, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур даврида ҳам босиб олинди. Ҳар гал босиб олинганида юз -юз эллик минг нафар туркистонликлар Рум юртларида қолиб кетаверди. Буни турклар ўқимаганди. Гап бу ҳақда эмас.
Эсимни таниганимдан кейин қирим халқининг тенгсиз ёзувчиси, озодлик курашчиси Эрвин Умеров билан танишдим. Босилган, эзилган миллатдошлар сифатида иккаламиз дўстлашиб кетдик. Мана шу туйғу, ҳали айтганимдай, уларга қўшилиш сабабчи бўлганиди. Ўша кезларда мени ва бир-икки огайнимни ҳам собиқ Иттифоқ КГБсининг ходимлари (улар асосан ўзбеклар эди) сиқувга олиб: «Сен нимага буларга қўшиласан? Уларнинг чиқишларига аралашаяпсан? Сен ўзбек бўлсанг, улар қирим бўлса, эртага сени оёқости қилиб кетади… Уларни билмайсан, улар сотқин халқ, немисларга қўшилиб бизга ўқ узган, улар ҳеч кимга дўст бўлмайди…» дея дашном беришганиди.
Мен эса босқинчига ёлланган ўзбек қондошларга: «Босқинчи сопимизни ўзимиздан чиқараяпти, нимага сизлар мени сиқасизлар? Нимага ёв сиқмайди. Сизлар қиримларнинг сотқинлигини, бизга қарши ўқ отганини, немисларга қўшилганинни кўрганмисизлар? Шундай қилиб улар қораланган. Ўрнига босқинчи ўз миллатдошини олиб бориб жойлаштирган. Ахир ҳар бир миллат ватанидан қувиб чиқарилаётганида қувиб чиқарувчига қарши курашади. Бечора қорачойлар, чеченлар, абхазларни нимага ватанларидан қувиб чиқаришди?! Шунча миллат сотқин бўлиши, ватанларини сотиши, бизга қарши ўқ узиши мумкинмас…
Бирор миллат бирор миллат томонидан узоқ муддат қуллик-қарамликда ушлаб турилса, озодлик учун йўл излайди. Бошқа бир олижаноб, халоскор миллатдан паноҳ излаши мумкин. Бу ҳам Яратганнинг истаги…» деёлмадим. Энди дейман. Назаримда бирор миллатнинг ватанидан, миллатидан айрилишига фақат босқинчигина эмас, қолаверса, ўзларидан чиққан манфаатпараст, мансабпараст, яъни маддоҳ-сотқинлар сабаб бўлади…
Энди ўйлайман. Дунёда сотилмайдиган миллат бўлса улардан бири чечен, иккинчиси қирим… Уларни ҳеч ким, ҳеч қачон сотиб ололмайди. Албатта, ҳаммасини ҳам эмас. Бу икки миллатнинг Парвардигорий Эътиқодларини бошқа миллатлар ўрганиши ва ўзларига тадбиқ этишлари керак… Чечен билан қиримчалик ватан учун, миллат озодлиги учун курашган миллатлар кам. Кавказдаги натухайлар, бжедухлар, адиглар, кабардинлар, абхазларга қондош убихлар, садзлар, аҳчислар ҳам тутуриқсизликлари учун, яъни қиз ўғирлиги билан шуғиллангани, мол ўғирлиги билан шуғиллангани, Худони тан олмай, гарчи исломга кирган бўлса-да, тан олмагани, ўзларининг ҳайкалларига топингани учун, охир-оқибат жоҳилликлари туфайли ер юзидан қирилиб кетди. Аммо чеченлар билан қиримлар тақвадорлиги, яъни Парвардигорга бўлган ягона Эътиқоди учун, номоз ўқиб, рўза тутиб, тоат-ибодатда бўлгани учун, Худога беадад шукрлар бўлсинки, ўзларини тўла-тўкис асраб қолдилар…
Баграт Шункубанинг «Қирилиб кетганларнинг охиргиси» деб номланадиган романида убихларнинг қирилиб кетишига, асар қаҳрамонининг ёзишича, жоҳилликлари сабаб бўлади. Қувғинга учраганида миллионлаб отларни, қорамолларни, товуқларни қириб ташлашади. Бу бечора молларда нима гуноҳ? Худо уларни инсон учун яратган. Инсон қириб ташлаши учун эмас. Шу романда Заурканнинг тушига бобоси кириб: «Зауркан! Бугун Парвардигор Арши Аълода убих миллатини тугатиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилди!..» дея каромат қилади. Шундан кейин ҳам убихлар Яратганга, унинг қудратига ишонишмайди…
Гап бу ҳақда ҳам эмас. Гап миллатларнинг Яратганга нисбатан туйган Эътиқоди ҳақида кетаётир. Шундай табиий Эътиқодга эга бўлган улуғ қирим ёзувчиси Эрвин Умеров ҳақида бораётир…
Мени Эрвин билан, қирим миллати билан яқинлаштирган ягона омил -сотилмаслик туйғуси бўлди. Эрвин умр бўйи қирим деган тушунча – туйғу билан яшади ва бутун умрида манфаатдан, мансабдан кечди. Ягона ватан, миллат туйғусида қолди. Кун кўрмади. Қувилди, сиқилди, эзилди. Кўп қирим биродарлар ҳам вақти билан манфаат, мансаб учун босқинчига ёлланди. Уларни биз билардик. Айримлари газета, журнал муҳарририга айланганиди. Албатта, ҳамма миллатда ҳам манқуртлар топилади… Мен турк дунёсининг даҳо фарзанди Исмоилбек Гаспарский қаторидаги даҳо фарзанди Эрвин Умеров ҳақида гапириш ниятидаман… Шунинг учун ҳам шу миллат ҳақида озгина бағишлов қилиш зарурияти туғилди.
Қиримларнинг тўла ва мукаммал Парвардигорий Эътиқодлари ҳақида чуқурроқ гапириш учун аввало улуғ илтифот кўрсатган Парвардигорнинг ҳурмат – эҳтироми, яъни ватанпарварлик, миллатпарварлик иқтидори ҳақида тўхталиш керак. Иқтидор турли соҳада, турли йўналишда бўлади. Шеъриятда, насрда (ёзувчилик), рассомлик санъатида, ёдгорликлар қуриш, масжид-мадраса қуришда намоён бўлади.Аммо бошқа бир Илоҳий иқтидор ҳам мавжудки, буни фақат Яратганнинг ўзи суюкли миллатига, суюкли бандаи мўминига ато этади. Бу иқтидор миллатларни ватанларидан айирмаслигини, миллатларининг тугаб кетмаслигини ҳимоя қиладиган, яъни ҳар бир миллатнинг мазмун-моҳиятини аниқ белгилаб берадиган, қуллик-қарамликка тушмаслик учун ўзини ҳимоя қиладиган Иқтидор… Эрк учун, озодлик учун умум бўлиб, яъни бир эътиқод билан бирлашиб, ватанини, миллатини ҳимоя қиладиган Иқтидор. Эрк, озодликка ташна миллатларгагина Яратаганнинг нури ёғилади. Араблар Яратганларини Аллоҳ деб, эронликлар Худо деб, туркий миллатлар эса Тенгри исми билан атайдилар. «Тенгри» дегани, ҳаммага, жумладан, қушлар, ҳайвонларга, бани инсон наслига тенг қарагани, тенг баҳолагани, тенг ризқ-насиба улашгани, ҳурмат-эътибори барчага баробарлиги маъносини англатади. Ҳозирги «ўзбек» номини олган, асли турк деб аталган туркийлар «Тенгри»ни «Тангри» деб ёзишади. Мумтоз адабиётда эса Тенгри деб ёзилиб келади. Шу билан «тенг» сўзини «танг» сўзи билан аралаштириб юборишади. «Тангри» ёзилса «ҳоли танг», яъни чекланган, чегараланган деган маъно чиқади ва биз Яратганимизга ширк келтириб қўямиз…
Жаннатни ҳам мана шу эркка ташна миллатлар учун яратган. Бу миллатга биринчи галда Эрк учун, Озодлик учун эрта-кеч жонларини аямай, Парвардигорнинг ердаги, яъни инсонга тааллуқли қонунларини тўлалигича асраш ва сақлаш учун курашиб келаётган, Яратганнинг измидан чиқмаётган, исломнинг барча қонун-қоидаларини тўла-тўкис бажараётган чеченлар киради. Жаннат мана шу чечен учунгина барпо этилгандай кўринади. Биргина чечен Худога яқин, Унинг ягона севимли бандаи мўмини… Чечен ҳақида бир оғиз ҳам ёмон гапириб бўлмайди. Ёмон гапирганлар очиқ-ойдин дўзахи бўлади… Назаримдан чечендан кейинги жаннат буюрилган миллат -қиримдир… Чечен билан қиримларнинг аждодлари бир ота -бир онанинг фарзандлари бўлган кўринади… Чечен олимлари бу масалага ойдинлик киритишлари керак. Бу икки миллат бир тан, бир жон бўлиб яралган кунидан то ҳозиргача фақат ва фақат ватанларини, яъни Худо ато этган ватанларини ёвга бермаслик учун, тилларини, миллатларини йўқолиб кетиш балосидан асраш учун тиш-тирноқларигача курашаётир… Бу икки миллатга тасаннолар бўлсин! Яратганнинг нури ёғилгани, ватанларида абадий қолиш насиб этгани, миллати озод бўлгани рост бўлсин! Омин!
Бу икки миллат ҳозир ҳам ватан ҳимоясида, миллат ҳимоясида тик туриб курашаётир… Қиримларни билмадим. Балки ёлланганлари бордир. Бироқ чеченда бир дона ҳам сотилгани бўлмайди. Чеченда чиқинди йўқ.
Унда ватанни сотадиган, миллатни сотадиган бирон дона тентак фарзанд туғилмайди. Туғилса шу заҳотиёқ ўлдириб ташлашади. Бу яна Худо номи билан боғлиқ Эътиқод. Худони сотиб бўлмагани, алмаштириб бўлмагани, тенг топиб бўлмагани каби Инсон Худо берган эътиқодини, яъни ватан, миллатга бўлган оташин меҳр-муҳаббатини Ғам сотиш асло мумкинмас… Ахир бани инсон наслини яратган йўқ ердан бор қилиб яратди. Она билан отанинг вужудига одамийлик пуштини жойлаштириб, ота-онани жуфтлаб, ўртадан одамни кўкартириб чиқарган Худо, вақтинчалик ватан – онанинг қорнидан кейин иккинчи асосий ватанни бизга буюрди. Онанинг қорнида ўн ойга яқин ётамиз. Ундан кейин юз йил асл ватанимиз – тупроқ устида еймиз, ичамиз, ухлаймиз, отани, онани, ака-укани, опа-сингилни таниймиз. Сўнг остига кирамиз ва то қиёмат қадар ётамиз. Мана ватаннинг, миллатнинг мазмун-моҳияти… Тупроқ – ватан остига ҳам шу ном-миллат, яъни «қирим» миллати номи билан кирилади, абадият қадар ётилади. Мана миллатнинг мазмун-моҳияти…Кимдаки Илоҳий эътиқод тўла ва мукаммал даражада камол топган бўлса, Яратганнинг Ягоналигини тан олса, у ўз ватани, миллатини сотмайди. Ўзи қул-қарам бўла туриб, босқинчига ватанини, миллатини сотмайди. Иймони бутун одамгина шундай қилади. Иймонсизлардан эса бу ҳақиқатни талаб этиш мумкин эмас… Қайсидир юртда парокандалик бошланса, яъни тутуриқсизлик юзага келса, бир-бири билан жанжаллашса, мол-мулкига хиёнат бошланса ўша миллат орасиша ёв-босқинчи оралаган бўлади, миллатдан ёвга ёлланган сотқинлар чиққан бўлади. Бу ҳам абадият қонуни. Сотқинлик, маддоҳлик мавжуд экан, бу дунёда сотқинлик давом этаверади. Қуллик-қарамлик ҳам ниҳоя топмайди.Туркистон босқини ўн йилга ҳам етмади. Ваҳоланки Туркистон деб аталмиш кенг мамлакатда икки юз миллионга яқин туркий эллар, элатлар истиқомат қилариди. Бир ярим миллионлик чечен эса Имом Шомил бошчилигида Руссия босқинчиларига қарши йигирма беш йил курашди. Шунда ҳам енгилмади. Озиқ-овқат етишмай тоғда, совуқда қолиб, ўзининг ихтиёрисиз босиб олинди. Бизда эса сотқинлар эвазига қисқа муддатда таслимлик юз берди. Чунки миллат оч эди, қашшоқ эди. Туркистон уч хонликка ажралиб кетганди. Бирлашмаганди… Турклар ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик уруғларга бўлиниб, парчаланиб бораётганиди. Бу миллатнинг инқирози эди. Сотқинлик содир этган инқироз… Чечен қизлари бирон йигит билан гаплашмайди. Ота-она берган, яъни Худо тақдир қилган йигитга турмушга чиқади. Чечен қизлари, ўғил болалари беш ёшдан номоз ўқийди. Эркакларга яқин келмайди.
Карим ака деган чечен ёзувчиси менга, Москвада тарбия топган бир чечен йигити Чеченистонга қайтиб келиб, бир гўзал қизни кўриб қолиб, севги изҳор қилади. Қиз унга бундай қилиш чеченларда таъқиқланишини уқтиради. Учинчи бор москвалик йигит тегажокдик қилганида қиз уни катта кўчада сўйиб ташлайди…
Чеченнинг кексалари шу куниёқ қизни оқлаб, йигитнинг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглисини қариндошларига қўшиб Чеченистондан ҳайдаб, чиқариб юборади… Мана Парвардигорий Эътиқод… Ахир ишқ севгиси ёлғон. Севги Худога, ота-онага, фарзандга, қариндош-уруққа бўлади. Уйланадиган аёлига қовушиш нуқтаи назаридан, такдир нуқтаи назаридан ёндошилади. Ҳаммага ҳам Худо тақдир этган аёл бор. Шунга қараб танишади ёки Яратганнинг буйруғи билан совчи келади. Шунинг учун исломий китобларда совчи Худонинг элчиси дейилади. Ҳамма ҳақиқатсизликнинг заминида ёлғон, фириб, ёмонлик ётади. Ҳамма ҳақиқатнинг заминида Худога эътиқод, яхшилик тушунчаси ётади ва бунинг учун жаннат ихтиро этилган. Ёмонлик учун дўзах буюрилган…
Юқорида эслатганимдай, кунлардан бир куни ўзбек тилида:
Кўз ёшларим дарё бўлиб,
Балиҳлари ютсин сени… деган қўшиқ матнини эшитиб қолдим. Ёшлигимда ҳам эшитганман, бироқ эътибор бермаганидим. Бу не сир? Бу қўшиқни қадим-қадимдан туркистонликлар куйлаб келариди. Қиримлар ҳам куйлашаяпти… Буни бир тафтиш қилиб кўриш керак. Балки қиримлар Туркистонга келганидан кейин ўрганишгандир… Мана шу масала билан ўша кезги «Ленин байроғи» номли қирим халқининг Ўзбекистондаги газетаси бош муҳаррири Айдер Осмоннинг ёнига кирдим.
-Ҳайдар ака! Биласиз, ҳар чоршанба куни қиримларнинг қўшиқларини эшиттиришади. Мен беҳад яхши кўраман. Тоқатсизлик билан бир ҳафта кутаман. Дам оламан. Назаримда менинг аждодларим Қиримдан келган бўлиши керак… Мени ғамларга чўмдиради. Қиримларни босқинчи ноҳақдан ноҳақ ватанларидан ҳайдаб чиқарганини ёдимга солади. Ғамимни баттар орттиради.
Ҳайдар аканинг боши эгилди. Узоқ вақт сукут сақлаб турди. Қиёфасида бесаромжонлик аломатлари сезилди. Кўзларида ёш ялтиради. Ранги оқарди. Вужудига титроқ кирди. Бир неча сониядан кейин:
-Ўктамбек! Бир миллат – турклар эканлигимизни мана шу қўшиқ орқали ҳам билса бўлади. Бу қадимий қирим халқ қўшиғи. Мен ҳам биринчи бор маҳаллий қўшиқчилардан ўзбек тилида эшитганимда ҳайратланганидим. «Бизлардан олганмикин?» деб ўйлаганидим ҳам. Демак, туркий халқларнинг асли, замини бир, фақат лахчаларгагина бўлинади… Кавказда ҳам қирим тилига ўхшайдиган ўнлаб тиллар бор. Албанлар ҳам биздан асли…
Яна ўйга толаман. Танамиз-жонимиз бир бўлмаса бу қўшиқ қандай қилиб икки туркий уруғда куйланади? Раҳматли Маҳмуд оғай, Ҳасан оғай мени елкаларига миндириб, ер чопаётганларида ҳам елкаларидан тушурмай, овқатимни ҳам едириб қўйишариди. Уларга мен ота-онамдай кўникиб қолганидим. Улар ўзбеклар деб ўйларидим ва ҳозир ҳам шундай таассуротда юраман… Ҳали-ҳамон эсласам кўзларим ёшга тўлади. Овқат ўтмай қолади. Ҳар номозларимда ўша икки тутунган оталаримизга Худодан у дунёсини беришини сўрайман… Асли бир бўлган миллатларни минг тўққиз юз йигирма иккинчи йили Ленин қотил билан Сталин қотил бўлиб-бўлиб ташлади. Бир-бирига ёв қилиб тарбиялади. Туркий уруғларни миллат қилиб ажратиб ташлади ва ёвлик туйғуси яна ҳам теранлашди. Раҳматли Исмоилбек Гаспарский бекорга туркий миллатларни бирлаштириш учун турли юртларга бормаган экан. Биргаликда озодликка чорламаган экан. У зот чиндан ҳам туркий миллатларнинг доҳийси бўлган экан. У зотнинг руҳлари олдида бутун турк миллати бош эгиб, таъзим қилишга бурчли ва масъул экан. У зот ўз даврининг туркий миллатлар борасида Улуғбек, Темурмалик, Жалолиддин Мангуберди, Беруний, Румий, Қодирий каби даҳо фарзанди экан…Қиримларда мана шу зотга тенглашадиган, яъни мен билган, синаган, кузатган ва обдон ишонган Улуғ Эътиқодли, яъни ўзининг ягона эътиқоди билан Парвардигорга содиқ қул ҳисобланадиган қирим халқининг бир фарзанди бор. Бу даҳо ёзувчи Эрвин Умеров… Унинг асарлари Лев Толстой, Жек Лондон, Мопассан, Хемунгуэй асарларидаги каби ҳар томонлама етуклик, тўлалик анъаналарига эга. Ҳар қандай бадиий асар фақат санъат сифатида ёзилиши керак бўлмайди. Ҳар қандай санъат асари, дейлик наср, назм ёки танқидчилик, рассомлик санъатида аввало борлиқнинг гўзаллиги ва Яратувчининг гўзаллиги билан бирга санъат гўзаллигига барбодлик келтираётган босқинчи миллатнинг ваҳшийлиги, йиртқичлигини ҳам куйлаши, шу билан бирга Худо муросага киритган қонуниятларни тўла ва тўғри ижро этилишини ҳам қаламга олиши керак. Босиш ва босилишнинг қонун-қоидаларини билмаган, ўрганмаган, босилишдан қутилиш қонуниятларини ҳам билмаган, унга қарши курашиш фалсафасини, мантиқини билмаган шоир ва ёзувчи ҳеч қачон башариятнинг шоири ёки ёзувчисига айлана олмайди. Ёзувчилик шунчаки оқ қоғоз бетини пала-партиш қоралаш, яъни бирор асар ёзишдан иборат эмас. У миллатларни ватанини, миллатини ҳимоя қилиш қонун-қоидаларини, фалсафасини, мантиқини ҳам изоҳлаб, очиб бериши керак. Шундагина башариятнинг шарафига, шаънига эришади. Адабиётни манфаат масаласига айлантириб, маддоҳлик, сотқинлик билан асар ёзса, бундай шоир ва ёзувчи ўлмасиданоқ башариятнинг нафратига учрайди, унутилади.
Эрвин Умеров мана шундай башариятнинг фожиасини, дарду аламларини яхши англаган, ҳис қилган, яъни қиримларнинг бадарға қилиниши масаласининг туб негизини фалсафий нуқтаи назардан тушуниб етган, ҳис қилган, яъни асарларида мана шу фалсафа, мантиқни ифодалашга уринган, тасвирлашга ҳаракат қилган улкан ёзувчи эди. Сиёсатнинг қатағони билан у бу масалани нечоғлиқ амалга ошира олгани ва олмаганини билмайман. Чунки кейинги асарларини ўқиганим йўқ. Мен ўқиган илгариги асарларида фақат ва фақат қирим миллатининг изтироблари, ҳасрати, алами, ғами, ғуссаси акс этганиди. Ишонаманки, вақт келар, қиримдай улуғ, бетакрор, беназир миллат ўзларининг Эрвиндай даҳо ёзувчисини баҳолайдилар. Қимматбаҳо қоғозларда кўп жилдли асарларини кўп нусхаларда чоп ҳам этадилар…
Шу ўринда Яратганимизнинг инсон насли учун яратилиш қонуниятини муросага киритгани ҳақидаги мантиқ ҳақида озгина гапириш ниятидаман… Қушларни ҳам, ҳайвонларни ҳам, айни пайтда одамларни, яъни миллатларни ҳам яратди. Ўз ерлари, ўз миллатлари ва ўз ҳис-туйғулари, ор-номуслари, Илоҳий онги, тушунчалари билан яратди. Яъни Ўзи яратган ва Ўзи бўлиб берган ватанлари билан, шу ердаги, шу ернинг номи билан аталадиган миллатини ҳам яратди. Худи шундай ҳар миллатга ўз тилини ҳам ато этди. Дейлик, хитойга Хитой, туркка Туркистондан тортиб Кавказ турклари, Татаристон турклари, бошқирд турклари, Сибир турклари, Афғонистон турклари, Уйғуристон турклари қаторида Ҳиндистондаги ҳинду миллатларни, Эронда эронликларни, Арабистонда арабларни, хуллас ер юзидаги ҳамма миллатга ватанини яратиб берди. Кичик миллатларга кичик ер, ката миллатларга катта ер берди. Ҳозирги Қирим юртини эса қирим деган, яъни Яратганнинг назари тушган, баҳад жангари, яъни ватани, миллати учун бошини ҳам қўядиган қирим миллатига ажратди. Яратган инъом этди. Шу билан бирга тану жонларига ватан, миллатини абадул-абад севиш учун Парвардигорий Эътиқод туйғусини ҳам, тушунчасини ҳам багишлади. Тану жонига сингдирди… Бу Ҳақ – ҳақиқат. Бундан воз кечиб бўлмайди. Воз кечиш эса Яратганимизга ширк келтириш, яъни шерик топишдай гуноҳу азимга тенглашади. Худогина Ягона. Тенгсиз, тенги йўқ, бўлмайди, бўлмаган. Чунки ерни ҳам, осмонни ҳам ўзи яратган. Орасидаги тирик ва ўлик жонларини, яъни тирик мавжудод билан тош каби мавжудликни ҳам. Ахир тупроқ ўзгача, сув ўзгача, ҳаво ўзгача, олов ўзгача… Бу ўз-ўзидан яратиб қолмайди. Одамни бошқа ҳайвонлардан бошқача қилиб яратиб, ақли ҳисобига, золимлиги ҳисобига унга бўриники каби тиш, шерники каби оёқ ва тиш бермаган. Лекин босиш ва босилишни ёр қилиб берган…
Тарихга жиддий назар ташланса, Америка қитъасида ҳозирги кунда кўпроқ яҳудийлар яшайди ва шоҳлари ҳам яҳудийлар. Жумладан, Австралия деган қитъада ҳам қачонлардир ҳиндулар яшаганиди. Яҳудийлар уларни ҳам йўқотиб, ўзлари ўрнашиб олди. Ҳозир у ерда фақат яҳудийлар яшайди. Кавказдаги, қиримдаги миллатларни ҳам яҳудийлар, жумладан, Сталин, Берия яҳудий бўлган ҳолда қувиб чиқариб, ўрнига «грузин», «арман», «абхаз» деган ёлғон номлар билан аталувчи яҳудийларни ўрнаштирди. Туркистонга келганлар ҳам фақат яҳудийлар эди, улар орасида бир дона ҳам рус миллати йўқ эди… Мана шу жуда нозик масалани бошқа миллатлар англаб етмас экан, ҳис қилмас экан, уларнинг қисматлари ҳам Америка ҳиндулари, Австралия ҳиндулари, Кавказдаги майда миллатлар, жумладан, убихлар каби бўлади ва ер юзидан қирилиб кетади. Шу ўринда яҳудий миллатининг инсоният тарихида уч-тўрт бор қирғинга учраганини эслаш кифоя. Худо мана шу қотилликлари учунгина уларни жазолади… Миллатларни Худо яратгани ҳисобга олинса, миллатларга қарши бориш, ватанларини тортиб олиш, ўрнига ўзларини жойлаштириш, табиийки, Худога ширк келтиришдир… Ўрис миллати тарихда бирор мамлакатга бостириб кирмаган. Туркистонга босиб келганлар Черняев, Коуфман, Перовский, Абрамов, Скоблевлар соқолли яҳудийлар эди. Туркистонни тўпга тутиб вайрон қилди, халқини қириб ташлади. Рус халқи раҳмдил халқ, бировни ўлдирмайди. Грозний ҳам яҳудий бўлганини, Татаристон татарларини насроний динига мажбуран киритганини ҳам ҳамма билади…
Гапимиз асоссиз бўлмаслиги учун Қиримдан қиримларни тўсатдан кўчириш масаласи кўтарилганига қаратайлик. Бу ҳақда «Аргументи и факти» газетаси қисқагина маълумот берганиди. Қиримларни қиримдан кўчиришдан бир неча соат илгари Сталин билан Берия Кавказда, Гуржистонда, тоғда сўлим ерда икки ёш қиз билан ишрат қилаётганиди. Бу пайтда Кавказдаги туркий миллатлар қаторида қорачойлар, чеченлар, осетинлар, яна бир-икки миллат қувилиб бўлинганиди. Ўрнига яна Руссиядаги, бошқа юртлардаги яҳудийлар олиб келиб жойлаштирилганиди. Бирдан Сталиннинг хаёлига қиримлар келиб қолади ва Бериядан шу масалада сўрайди. Иккаласи ҳам маст бўлган экан. Берия бу масала олдинроқ калласига келмаганидан озгина хижолат бўлади. Сталин дафъатан қиримларни Қиримдан кўчиришга буйруқ беради ва бу кўчириш икки соатдан ошмаслиги кераклигини алоҳида уқтиради. Берия эса дарҳол Москвага, ўринбосарига қўнғироқ қилади ва Украина КГБси орқали бечора қиримларни бадарға қилишга дарҳол киришади. Ҳаттоки кийимларини, озиқ-овқатларини ҳам, олтин тақинчоқларини ҳам олишга имкон қолдирмайди. «Тез орада орқангизга қайтасиз» дея алдаб машиналарга чиқишга буюради. Бу пайт бирор ерга бирор юмуш билан кетганлар ҳам бу мудҳиш ишдан бехабар қолади. Шу тариқа миллат оч-наҳор, кийим-кечаксиз йўлга чиқади ва қаерга, қандай шароитда, қандай вазиятда бораётганини билмай кетаверади… Бундай даҳшатни бошқа миллатлар Ленин, Сталин, Берия мансуб бўлган миллатнинг бошига солганида, дейлик Гитлер каби яҳудийларни ёппасига қира бошлаганида нима қилариди?!
Бу ҳам Америка, Австралия ҳиндулари қисматининг, убихларнинг қисматининг давоми эди. Кўчириш жараёнидаги қотилликлар, ўлдирилганлар ҳақидаги фожиаларни айтишга ҳозир ҳам юрагим бетламайди. Бундай кўргуликни ҳеч кимнинг бошига солмасин… Манна шу воқеани кўрган Маҳмуд оғай, Ҳасан оғайлар умрлари бўйи гапирмайдиган, яъни сукут сақлайдиган, яъни эсидан оққан одам ҳолига тушиб қолганиди. Улар саксон йиллар умр кўрган бўлса бирор марта кулмадилар. Ҳатто жилмайганларини ҳам бирор одам кўролмади. Биз билан бир синфда ўқиган қирим қизи Зинура, қирим йигити Анвар ҳам бирор вақт кулмасиди. Чеҳраси очилмади. Улар опа-ука эди… Ҳозир бормикин? Бўлса бир кўришга борар эдим. Озодликлари билан табриклаб, энди кулишларини, чеҳраларида ҳам мамнунлик туйғуси ифодаланишини илтимос қиларидим…
Қиримларни ватанларидан бадарға қилаётганларида қайсидир тоғли қишлоқлардан иккитаси унутилганини қотиллар билиб қолишади. Берия бу пайтда Сталинга «Қиримларнинг ҳаммаси кўчириб бўлинди…» дея хабар берганиди. Бу ёкда икки қишлоқ қолиб кетибди. Бу икки қишлоқ одамларини дарҳол машиналарга ўтқазиб, ундан баржаларга солиб, денгизга чўктириб юборишади. Буни Маҳмуд оғай билан Ҳасан оғайдан эшитганидик… Бунинг нечоғлиқ ҳақиқатлигини биргина Парвардигор билади…
Қирим ва қиримликлар деб аталмиш улуғ тупроқни, муқаддас миллатни, яъни одам яралган даврдан буён ота-боболари яшаб келган, уларга Худо тортиқ этганини, бу тупроқни бирор одамдан сотиб олмаганини ёки босиб олмаганини, Яратган шу миллатни севгани учун ҳеч кимга насиб этмаган беҳад гўзал юртини тортиқ қилганини айтишдан олдин, уни севишга ҳақли эканлигини айтиш зарурияти туғилади. Уларнинг бу ишга мутлақо ҳақлари бор эди. Бор эди эмас, Парвардигор томонидан маҳрига тушганиди. Абадул-абад мулк сифатида. Ватан сифатида муҳрлаб берганиди. Минг-минг йиллардан бери ота-боболарининг ҳоклари ҳам шу тупроқ остида сукут сақлаб ётариди. Шу сабабли севишга ҳақли эди. Севишгагина эмас, уни ҳимоя қилишга, эъзозлашга, босқинчи ёвга бермасликка ҳам мутлақо ҳақли эди… Ватан-Худо дегани. Худо -ватан дегани. Миллат -Худо дегани. Худо -миллат дегани… Чунки ватанни, миллатни яратган, ато этган ҳам Худонинг ўзи. Бир-биридан ажратиб бўлмасиди. Ватанни, миллатни севиш эса Худони севиш демакдир. Ким ҳам Худони севмайди?! Ахир яратганимизни севмасликнинг асло иложи йўқ… Ота-онани севмасликнинг иложи борми?! Ёки одам ўзини, фарзандларини севмаслиги мумкинми?! Ахир ўзимиз, фарзандларимиз яратганимиз-ку?! Худо яратган ҳамма мавжудлик Унинг вужуди ҳисобланади. Руҳимиз эса унинг руҳига бориб туташади… Мана, ватанни, миллатни севишнинг, унинг эрки учун курашнинг асослари ва сабаблари… Ватан деб, миллат деб йиғлашнинг, унга ичикишнинг, уни соғинишнинг, унга топиниш ва талпинишнинг асослари ва сабаблари… Ватан тупроғи, суви, ҳавосида ота-боболаримизнинг, ўзимиз ва фарзандларимизнинг танаси қоришиб ётибди ва қоришади. Тупроқ, сув, ҳаво, ноз-неъматлар ва қондошлар бир вужуд… Ва яна бунга Парвардигоримиз ҳам қўшилади… Миллат, ватан, башарият мана нимадан иборат… Нималарга бориб тақалади. Бироқ яҳудийларнинг бутун дунёни эгаллаши ва давлатни эгаллаши, яҳудийдан бошқа миллатни яқинлаштирмаслиги, доимий равишда ўлдириб туриши, ватанларидан бадарга қилишлари ва ўрнига ўзларини жойлаштириши, шу билан Худога қарши борганликлари учун, имоним комилки, яна бир неча бор Худонинг нафрати ва ғазабига учраб, ёппасига қирғин ҳам қилинади. Ундан қочиб қутулолмайди. Бу ҳам яратганимизнинг темир қонуни.
Мана шу Парвардигорий қонун ва масалани яҳудийлар таҳлил ва таҳрир қилиб улгургани йўқ. Таҳлил қилганларида қирғинлардан ўзларини асраб қолардилар. Яратганнинг ғазабига гирифтор бўлмасиди. Ҳозир ҳам Қиримда бирор рус хонадони йўқ. Гуржи ҳам, бошқа миллат ҳам йўқ. Фақат ва фақат яҳудийлар истиқомат қилади ва ўзларини рус, украин, белорус, арман, гуржи, булғор, румин, лотиш, эстон деб атайверади. Чунки ҳозир дунёдаги энг кўп сонли миллат яҳудийлар. Улар хитойлардан ҳам, ҳиндулардан ҳам кўп. Фақат улар бошқа миллат номи билан юради. Ҳиндистонда сингх деган яҳудийлар яшайди. Яқинда улар давлатни ҳиндлардан тортиб олиб қўйди. Ҳиндистонни яҳудийлар тортиб олиш учун Индира Гандини сингх аскари отиб ўлдирди. Ражив Гандини портлатишди…
Мен 1990 йили Руминияда дам олдим. Олдинги лўли президенти Чаушескуни отиб ташлаб, ўрнига Ильескуни тайинлашди. Ильеску яҳудийлигини ўша ерда эшитдим. Бу галги тўнтаришни Горбачев қилди. Руссия амалга оширди…
Яҳудийдан бошқа миллатлар мана шу жараённи чуқур англаб етмасалар, ҳис қилмасалар абадул-абад қувғинда қоладилар, ўлиб кетаверадилар… Мен бир марта ёзувчилар уюшмасида мана шу масалани очиқ-ошкор эълон қилдим ва раҳматли Айдар Осмон мени қўллади. Яҳудий ёзувчилар қалтираб қолишди ва менга қарши зимдан кураш бошлашди. Худога беадад шукрлар бўлсинким, Ўзи асради, яҳудий ҳеч нарса қилолмади…
Қиримлар эрта-кеч ватанлари, миллати деб курашган экан, аввало Яратганнинг пок-покиза қонунлари учун курашди. Яратганнинг буйруғи билан курашди ва Яратган охир-оқибат қиримнинг орзу-армонини ушалтирди. Ниятига ҳам етказди… Умиди руёбга чиқди. Шу билан менинг қирим миллати учун чекан ҳасратларим, аламларим, ғамларим, қайғуларимни ҳам Худо енгиллаштирди. Вужудимдаги «қирим» деб аталмиш нуқта – орзу-армоним ҳам ушалди. Туркистонга қанчалик қайғурган бўлсам, Қиримга ҳам шундай, балки улар камсонли бўлгани учун ортиқроқ қайғурдим… Қирим қўшиқлари мени қирқ йилга яқин йиғлатди. Қирқ йилга яқин қирим учун йиғлаган кезларим Худодан унга эрк беришини, ватанига қайтаришини ёлвориб сўрардим. Чунки туркнинг қайсидир бўғини қулликда, қарамликда, ватанидан узоқларда, сургунда яшар экан, турк дунёсининг бахтли бўлиши асло мумкин эмас. Биргаликда бирга озод бўлгандагина бахтли бўладилар… Бу муштарак тушунча – туйғу ҳар бир туркнинг танасида, онгида доимий равишда ҳукмронлик қилиши керак, яшаб бориши керак ва бу туйғу-тушунча бизни доим бирлаштириб бориши керак. Илгари Туркистон деган ватанда қозоқ, қирғиз, туркман, уйғур деган гаплар йўқ эди. Шимолий, шарқий, жанубий ва ғарбий Туркистон деб аталариди. Қирим, Қозон, Кавказ, Сибир турклари деб ҳам юрғазилариди… Мана шу қадимдан давом этиб келган арқонни яхудий узиб юбориб, ҳар бирини алоҳида миллат деб шакллантириб, ўз-ўзига қарши қўйди, уруштирди, бир-бирига ёв қилди. Турклар Туркистонни отаюрт деб билишади. Ота юртларига улуғ бир интизорлик билан, орзу-армон билан, нияту умид билан қарашади. Туркистон тупроғига қадам қўйишлари билан роҳатланиб кетишади. Лаззатланиб кетишади. Ўзбеклар эса уларни ёт-бегона деб билишади. Қондошлигини, қачонлардир улар Туркистондан кетишганини билишмайди, яҳудийлар, яъни сиёсат бунга йўл қўймайди… Ҳозир ҳам шундай…
Иигирманчи йилларда, Бухоро илк озодлигини эълон қилганида Файзулла Хўжаев, унинг амакиваччаси Темурхўжа Туркия озодлигини эълон қилганида совға учун бир вагон олтин юборган. Ўзбекистон 1991 йили мустақиллигини эълон қилганида турк қондошларимиз Ўзбекистонга бир юз эллик миллион доллар совға қилишди. Мана қондошлик ришталари. Бугун Ўзбекистон ҳам, бошқа туркий миллатлар ҳам қиримларга шундай ёрдам қилишлари ва бу ёрдамни фақат қиримларнинг ўзларига беминнат топширишлари керак эди… Лекин буни ўйлайдиган ақлли бир давлат раҳбари топилмади…
Ватанни, миллатни севиш – Худога яқинлашиш, Унга хизмат қилиш, демакдир. Менинг қиримдаги қондош-жондош туғишганларим – қиримлар, яъни тили бир, дили бир қондошларим ватанларига қайтганлиги, бу миллат ўз тилида газета, журнал чиқара бошлаганликлари билан, Парвардигорга қайтганликлари билан, яъни ватани орқали Яратганга жуда ҳам улуғ хизматда бўлаётганликлари билан табриклаб, бошим кўкларага етганини изҳор қилиш билан охирги бор ҳўнграб йиғлаб, дардларимни кўз ёшларим билан чиқариб ташлаб, қувонганимни эълон қилиб, Яратгандан қиримнинг эркини абадий қилиб беришини сўрайман. Менинг бу галги йиғлашим шодлик йиғиси. Қиримларнинг ватанига қайтгандаги, миллатини танигандаги шодлик йиғиси бўлди…
Энди қирқ йиллик тили бир, дили бир қадрдоним, қондошим, жондошим, туркнинг улуғ ёзувчиси, курашчиси, оташин, толмас фарзанди Эрвин Умер ҳақида озгина тўхталиш ниятидаман…
Адабиётга киришим мени у зот билан яқинлаштирди. Юракларимизда бирдай босқинчига нисбатан нафрат, ғазаб борлигини билган, сезган давримизда гарчи гапирмасак ҳам, кўзларимиз орқали бу тушунча – туйғуни ҳис қилиб, 1970 йилларда танишдик. Қадрдонлашдик. Ўша кунларнинг бирида Айдер Осмоннинг ёнига кирдим. Унда Ҳайдар ака газетада ишлариди. КГБга аъзо бўлмаганиди. Бош муҳаррирликка ҳам кўтарилмаганиди. Ҳайдар ака билан суҳбат орасида ўқиш давридаги ҳаётида кечган беҳад оғир ва қайғули кечмишини кўзларига ёш олиб, кучли изтироб билан гапириб берди. Анча вақтгача гапиролмай сукутга толиб ҳам қолди. Мен ҳам ғамгин бўлиб қолдим. Бошини кўтарганида кўзлари қизарганини, кўзларидан ёмғирдай ёш тўкилаётганини, ўпкасини босолмай ҳўнграб йиғлаганига гувоҳлик қилдим:
-Ҳой Ҳайдар ака! Ўзингизни босинг! Юрагингиз хасталанади..,-дея ёнига яқинлашиб, бошини кўксимга босиб, юпатишга киришдим. У киши бошини кўксимдан олмай, яна бир неча сониялар ҳўнграб йиғлаб ҳам турди. Бу орада кимдир эшикни очиб-ёпиб изига қайтди. Буни Ҳайдар ака сезмади. У сезадиган даражада эмас эди…
-Ўктамбой… -деди бир неча нафасдан кейин Ҳайдар ака оғир хўрсиниб,- ҳеч кимнинг бошига ватансизлик кулфатини солмасин… Ҳеч қандай миллатини ватанидан бадарға қилмасин… Сиз ватанингизда, миллатингиз орасида яшаяпсиз… Бундай доғу аламдан йироқдасиз… Ватансизлик, миллатсизлик қайғуси нималигини билмайсиз… Дунёда бундан кўра оғир бахтсизлик йўқ… Бундай ҳаётдан ўлган маъқул. Ўлсанг ҳам мана шу аламлар танангдан чиқмайди, тананг билан ерга киради! Чиримай минг йиллар ётади. Қирим озод бўлганидан кейингина танадан чиқиб кетади. Жон эса абадул-абад ҳасратда йиғлайди… Биз Сефтер Нўғаев билан Тошкентдаги Ленин номидаги университетнинг тил ва адабиёт бўлимига, ўзбек тилида имтиҳон топшириб кирганидик. Кирганимиздан бошимиз осмонга етганиди. Кейин муаллимлар билан таништириш маросими бошланди. Муаллимлар бизни табриклашди. Қувонтиришди. Ётоқхоналаримизни ҳам айтишди. Кутилмаганда янги талабалар хонасига Озод Шарафиддинов деган муаллим кириб келди. Ҳамма билан танишди. Кейин мен билан Сефтерга юзланиб:
-Бу сариқ йигитлар кимлар? Қаердан келишган?!- дея сўради. Кимдир туриб:
-Булар иккаласи ҳам қирим йигитлари, имтиҳонларни ўзбек тилида жуда яхши топширишди.., -деди. Шу заҳотиёқ Озод Шарафиддиновнинг кўзлари ола-кула бўлиб кетди. Сапчиб ўрнидан турди-да:
-Буларни ким ўқишга қабул қилди?! Нимага хужжатларини олаётганлар бу масалага – қиримлар масаласига диққат қилишмади?! Улар немисларга қўшилиб бизга ўқ узишган! Мен ҳозироқ раҳбариятга кириб уларни ўқишдан ҳайдаш масаласини қўяман…-дея чиқиб кетди. Хонага оғир ва даҳшатли сукунат чўмди. Ҳамманинг ранги оқариб, таналарига титроқ кирди. Бир неча кун бирга юриб, бирга овқатланиб, бирга ётоқхонада ётиб, қадрдонлашиб кетганидик. Орамизда на ўзбек, на қирим деган бир оғиз гап бўлмаганиди… Биз эса бошимизни эгиб, қалтираб, гўё Озод Шарафиддинов айтган гапларни биз бажаргандай мулзам бўлиб, йиғлаб ўтирардик. Лекин оталаримиздан немисга қўшилганини, СССРга ўқ отганини билмаган, эшитмаганидик… Бир пайт бошимни кўтардим. Ҳамма талабалар бизга қўшилиб йиғлариди… Биронтаси гапиришга журъат этмасиди… Кўз ёшларимиз бамисоли дарё бўлиб оқариди… Ҳатто Қиримдан ҳайдалганимизда, мурғак қалбимизда ҳам бугунгидай нафрат ва ғазаб туйғусини туймаганидик… Тасаввур қилинг! Эндигина ўн етти ёшни тўлдирган, дунёда қотиллик, бир-бирини ейиш тушунчасидан, туйғусидан йирокда юрган йигитчаларнинг биринчи орзулари ушалгандаги шодликларини танамизда кечираётган палладаги Озод Шарафиддиновнинг бирдан бизнинг маънавий, моддий қотилимизга айланиши… Ўқиш ўзбек тилида, қирим тилида эмас, имтиҳон топшириш, яна яхши имтиҳон топшириб ўқишга кириш, ўзимизни ўзбек деб билиш, Ўзбекистоннинг фуқаросига, талабасига айланган бир пайтимизда, бир олимнинг Худога, миллатларга бўлган ғайри муносабати қон йиғлатди… Илк бор дунёда миллатлар борлиги, бир-бирларини ҳақоратлаши мумкинлиги, ватандан қувилиш, миллатдан узоқлашиш масалалари борлигини чуқур тушунган, теран ҳис қилганидим… Илк бор миллатларга, ўзбек миллатидан бўлган Озод Шарафиддиновга нисбатан нафрат, ғазаб ҳиссини туйганидим…
Кейинчалик бизни ўқишдан ҳайдашмади… Чамаси ўзбекларнинг олимлари бу масалага чуқур ёндошиб, аксинча дарс пайтларда бизга нисбатан хушмуомилада бўлишди. Лекин Озод Шарафидциновнинг дарсларига кирмадик. Бошқа муаллимларга кирдик. То ўқишни битиргунимизча ҳам, битиргандан кейин ҳам Озод Шарафиддинов билан гаплашмадик. Ҳатто қўл бериб сўрашмадик ҳам…
Ўша пайтларда мен бу гапларга жавоб қилолмаганидим. Мана қарийб қирқ йиллардан кейингина жавоб қилаётирман. Олдинги қиримлар ҳақидаги мақолам ҳам шу муносабат билан ёзилганиди. Орадан бир неча йиллар кечиб, Икром Отамурод деган, яъни Ҳайдар акани, Сефтер Нўғайни яхши билган шоир йигитдан ҳам шу масалада сўрадим. У ҳам Ҳайдар ака билан Сефтер Нўғайнинг ўқишдан ҳайдалиши масаласини чиндан ҳам Озод Шарафиддинов кўтарганини тасдиқлади. Бундан бутун ўзбек ёзувчилари, шоирлари хабар топганидан кейин Озод Шарафиддиновни ёмон кўриб қолишди. Ҳатто: «Бу бечора   ёш   йигитлар   урушда   қатнашмаган   бўлса,   норасидалигида ватанларидан қувилган бўлса, бирор бир таъзиқни кечирмаган бўлса, уларда нима гуноҳ бор?» деган гапларни ҳам гапиришди. Ҳайдар ака Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлаётганида бир оғиздан маъқуллаб, қарсаклар билан қарши олишди…
Мен ҳам Озод Шарафиддинов билан бошқа гаплашмадим. Илгари ҳам гаплашмаганидим… У ўзи билмаган ҳолда ўзбек миллати номидан гапириб, нафақат ўзини, ўзбек миллатини ва шоир, ёзувчиларини ҳам мулзам қилганини умри бўйи билмай, сезмай ўтиб кетди. Йигирма йил бетобланиб, оғир ётиб, азобланиб бандаликни бажо келтирди… Илоё уни ҳам Худо ўз раҳматига олган бўлсин!
Мен доим ҳам Яратганнинг ҳақиқатпаратлигига қойил қолганман ва бундан кейин ҳам бу Шаъну Шарафи, Обрўйи, Ҳақиқати, Олижаноблиги, Мардлиги, Поклик-покизалиги учун Парвардигорга қойил қолиб кетаман…
Озод Шарафиддинов босқинчи-ёвнинг Ўзбекистондаги қопоғон итига айланди ва бўйнидан занжир қай томондан шиқирлашига қараб акиллади ва ўз қондошларини қопди. Эзди, эзғилади. Беш-олти ҳақиқатпараст шоир ва ёзувчиларни тўдаси билан фельетон қилиб қаматиб ҳам юборди. Ҳақиқий асарларни бостирмай қўйди. Жумладан мени ҳам фельетон қилди ва биринчи бўлиб ўзи имзо чекди. Олдин ҳам бир журналда учта ёш ёзувчилар: мен, М. Маҳмудов ва Зоҳир Аъламнинг асарлари «Шарқ Юлдузи» номли адабий журналда босилгани учун «миллатчи» тамғаси билан асарларимизни йўққа чиқарди ва журналнинг бош муҳарририни, ўринбосарини, наср бўлимининг бошлиғини ишдан олдириб ташлади, партиядан ўчириш масаласини қўйди. Чўлпон Эргаш деган катта шоирни ҳам бир пайтлар «Гулшандаги шумғия» номи билан фельетон қилдирган, у бечора шоир йигирма йил қийналганиди. Раҳматли Шароф Рашидов туфайли ҳаммамиз ёруғликка чиққан эдик…
Худонинг улуғлигини қарангки, Озод Шарафиддинов қорасон касалига учради. Аввал оёқларини, сўнг қўлини ҳам кесиб ташлашди. Қанд касалига дучор бўлди. Қон босими пайдо бўлди. Умрининг сўнгги кунлари кўзлари кўрмай, йигирма килограм бўлиб, азобнинг, қийналишнинг ҳеч ким кўрмаган бир ҳолатида оламдан ўтди… У олим сифатида ҳам ҳеч нарсага ярамасиди. Лекин босқинчининг «ити»га айлангани учун ҳамма мукофотни олиб улгурди. Кейин «Ўзбекистон Қаҳрамони» бўлди. Мустақиллик учун курашган Одил Ёқубов ва унга ўхшаганлар яна орқага сурилиб қолаверди…
Озод Шарафиддинов урушда бўлмаган, Қиримга бормаган. Қиримлар билан ҳеч ҳам гаплашмаган. У бечораларнинг фарёдларини ҳам тингламаган. Қиримлар немисларга қўшилганини, бизга қараб ўқ отганига гувоҳлик қилмаган. Борингки, қиримлар немисларга қўшилган бўлсин ҳам дейлик. Ахир немислар босиб келган халқ, тепада милтиқ кўтариб русни ёки яҳудийни отасан, деб турса одам қўрққанидан отади. Власов ахир яҳудий эди-ку! Русни, яҳудийни сотиб немис томонга ўтиб кетди-ку! Нимага уни ҳозиргача яҳудийлар ёмонламайди? Нимага қўшилмаган, ўқ отмаган қиримларни қоралайди? Ахир одам ўз кўзи билан кўрмаган, гувоҳлик қилмаган кечмишга ёлғончи бўлади, гуноҳкор бўлади. Қуръони Карим ҳам кўрмаган, билмаган, гувоҳлик қилмаган воқеаларни гапиришни таъқиқлайди. Озод Шарафиддинов қирим масаласини, чечен масаласини, убих масаласини, уларнинг найрангини қаёкдан билибди?! Улар нимани гапир деса, оғзига қараб туриб гапираверади. У Қўқон воқеасини ҳам «ўзбекларнинг иши» деб «Время»да гапирди, эртаси куни яна шу махсус кўрсатувда чиқиб узр сўради. Турклар масаласида ҳам худи шундай йўл тутганиди. Чунки у ўзбек эмас, биз қоралаётган миллатдан дейишади… 1920 йилларда руснинг таъзйиқи билан Германия ўқишга кетган, сўнг 37 йил бошланиб, абадий қолиб кетган, турк миллатининг ҳақиқий фарзандлари Боймирза Ҳайит, Вали Қаюмхон масаласи, яъни Ўзбекистонга қайтариш масаласи кўтарилганда ҳам Озод Шарафиддинов бир неча бор қарши чиқди. Қоралади, бизга ўқ отган, дея туриб олди. Мен ўша куни «ўзбекларни қоралагани, уларга қарши ўқ отганини исботланг ёки ҳужжат кўрсатинг…» деганимда сукут сақлаб қолди. Сўнг менга турли йўллар билан ёмонлик қила бошлади. Бу ҳақда «Каъба» китобимда кенг гапирганман.
Умуман такдир тақозоси билан сабабсиз ватанидан бадарға бўлган ёки миллати тарқатилиб юборилган халқ ҳақида заррача ҳам ёмон гапириб бўлмайди. Бундан кўра оғир гуноҳи азим йўқ… Уларнинг бағрига кирилди, ёрдам қилинди, кўнгли кўтарилди. Бизнинг Номданак қишлоғи, Суқоқ қишлоғи Шампан совхозига кўчириб келинган юзга яқин хонадонли қиримларга бутун умр яхшилик қилди. Тўйларига айтди, тўйларига қатнашди. Кўрпа-тўшак билан, қозон-товоқ билан таъминлади, ўгилларини суннат қилиб беришди. Мактабимизда ўқиган фарзандларига гард юқтиришмади. Бу яхшиликни бирор одамдан қўрққани учун қилгани йўқ. Мусулмонлиги, бир миллатдан бўлгани учунгина шундай ҳиммат кўрсатишди. Ҳозиргидай эслайман, кўнгиллари чўкмасин деб ўзбек болалари қаторида қирим болалари устига тўн кийдириб, отларига миндиришиб, суннат пайтида оғриқни унуттириш учун қўлларига совға пулларини ҳам беришган. Қирим болалари шу куни ўзларини гўё ватанларида, ўз қавмлари орасида суннат тўйини ўтказишгандай қувонишганди… Улғайишганларидан кейин улар ўз ўртоқларига умр бўйи содиқ қолишди. Бирга тўйларда бўлишди, бирга овқатланишди. Бирор вақт ораларида ёт-бегоналик оҳанги сезилмади…
Аввало бу Яратганнинг ҳиммати, қолаверса миллатнинг бир қонга, бир жонга туташгани аломати, турк ота-боболаримиз руҳларининг қўллагани аломати…
Бечора, раҳматли Айдар Осмон ватан кўйида, миллат кўйида ёниб-ўртаниб, охир юрак хасталигига учради. Боз устига синглиси яҳудий йигитига турмушга чиқиб кетди. Отаси бу воқеадан кейин оғир бетобланиб қолди ва ҳеч қанча вақт ўтмай бандаликни бажо келтирди. Айдар Осмоннинг ўлими тезлашишининг сабаби ҳам асли шу… Синглиси ёвига, душманига, яъни яҳудий миллатига турмушга чиқиб кетди… Ўша пайтларда қирим йигитлари деярлик топилмасди. Турли ерларга сочилиб кетганиди. Эрвин ҳам яҳудий қизига уйланганиди. Мен бир қирим қизи қирим йигитидан куёв тополмагани учун эрга тегмаганини, қирим йигит топилмаса умри бўйи турмушга чиқмаслиги ҳақида «Каъба» китобимда ёзганман. Ҳайдар аканинг синглиси ҳам ўз вақтида қирим йигитдан қайлиқ тополмади. Тополмагач мажбуран яҳудий йигитига турмушга чиқди. Кейинги қисмати нима бўлганлигини билмайман. Яхши бўлмаган бўлиши керак, чунки отасининг, онасининг, акаси ва қариндошларининг қарғишини олди… Қиз бола бўйига етганидан кейин турмушга чиқишга муҳтожлик сезади. Буни ҳам тушуниш керак бўлади… Менимча Ҳайдар аканинг синглиси қондошларидан абадиятга айрилди.
Қиримлар дастлаб қишлоғимизга яқин жойга келишганида бирор одам буларни Қирим деган юртдан келганлигини, қирим эканликларини билишмаган. Фақат тиллари бироз бошқачами, тожикларданмасми, қозоқларга ҳам озгина ўхшар экан, дейишарди. Бизнинг миллат шуқадар содда эди. Бирдай меҳр кўрсатди. Мусулмонлигини билишган холос. Демоқчиманки, бизнинг аслимиз бир… Қирим миллатига илгари қойил қолганман, ҳозир ҳам қойил қоламан, шунинг учун қойил қоламанки, Маҳмуд оғай билан Ҳасан оғай толесизликлари учун кўзларидан ёш аримасди. Кун кўриш, бола-чақа боқиш учун одамларникига бориб томорқаларини чопиб бериб, турмуш юргизариди, лекин бирор вақт беш вақт номоз ўқишни, рўза тутишни эсларидан чиқармасиди… Ораларида номоз ўқимайдиганлар деярли топилмасди. Ҳайит кунлари номоз ўқиш таъқиқланганида ҳам Номданакка келишиб, яширинча сойларга тушишиб, номоз ўқишариди. «Бизнинг миллатимиз – Худо, бизнинг миллатимиз ислом дини, Муҳаммад алайҳуссалом» дейишарди улар.
Миллатни, одамни, динни яратган Худо, албатта ватан, миллат саналади. Мана қиримий Эътиқод… Мана менинг қирим миллатини севишимнинг асосий сабаблари…
Эрвин Умеров янглишмасам рус тили мактабини битирганиди. Илгари у қайсидир руслар кўп истиқомат қиладиган кичик шаҳарчада яшагани сабабли рус тили мактабида ўқиганиди. Чамаси русларга аралашиш уни яҳудий аёлига уйланишга мажбур этган ёки яқин атрофида қирим қизлари бўлмаган. Яҳудий аёлидан бир ўғли бориди, Эрвиндан яшириб, яъни қирим қилиб ўстирмаслик, яҳудий қилиб ўстириш мақсадида онаси ўғлини қаёққадир олиб кетди ва отасига бошқа кўрсатмади, асосий миллати қиримларни танишига имкон бермади. Менимча шундай. Янглишаётган бўлсам Худо кечирар. Ҳозирча Эрвиннинг ўғли тақдирини билмайман. Ҳозир қирқлардан ошди…
Эрвин кейинчалик ота-онасини бошқа шаҳардан Тошкентга кўчириб келди. Чилонзорда, янглишмасам, 27-мавзеда истиқомат қилариди. Бир қур Эрвин мени уйига олиб борганиди. Отаси ўзига ўхшаб кетариди. Онаси ҳам беҳад камсуқум, олижаноб, маъюс табиатли аёл эди. Ўғилларининг ғайримиллатга уйланганидан беҳад норизо эдилар. Шу сабабли Эрвин Москвага кетиб қолганидан кейин ота-онаси унга қирим аёлини топишди. Эрвин уйланди. Икки қиз кўрди. Қизлари аллақачон бўйига етган.
Эрвиннинг ота-онаси билан самимий гаплашдим. Уларнинг оғизларидан бирдай ватанга қайтиш, миллати билан ҳамжиҳатликда яшаш ҳақидаги гаплар чиқариди. Икки-уч соат ўтирган бўлсам, улар фақат Қирим ҳақидаги мавзудан четга чиқишмади. Мени ёқтиришди, чунки мен улар билан самимий гаплашдим. Сотқинларга ўхшаб сунъий гаплар гапирмадим… Отасининг ҳам, онасининг ҳам чеҳраси очилмасиди. Кўзлари, қарашлари, термулишлари ҳам, ҳаракатлари ҳам ғамгин эди, аламли эди. Қайғули эди… Кўнгилларига ҳеч нарса сиғмасиди. Кўнгиллари ёришмасиди. Буни ифодалаш учун, тасвирлаш учун ўн жилдлик китоб ёзишга тўғри келади. Қиримларнинг бир сонияли изтиробларини ҳаттоки тасвирлаб, ифодалаб бўлмайди. Мусулмонларда «миллат – ислом» деган тушунча бор. Мана шу бир сонияли изтиробларида бир дарёнинг сувига татигулик кўз ёшлар, ҳасратлар, фарёдлар чўкиб ётариди. Бу изтиробда Худонинг бу миллатга кўрсатмаган илтифоти, яратиб қўйиб меҳрини дариғ тутгани сабаблари, ўзи ватани, миллатини бериб, яҳудийга талон-тарож қилиши сабаблари, нимага босқинчи-ёвни яратганлиги, улар ҳам ҳамма қатори ўз ватанида, ўз миллати орасида яшаш ҳуқуқига эгалиги, бадарга қилинганида, Қиримда қолиб кетган ҳисобсиз мол-мулклари ва йўлларда, очликда, қашшоқликда ўлиб кетган, ўликлари кўмилмай қолган, жаноза ўқилмагани, бу эса исломга ёт эканлиги, Парвардигорнинг бу масалага муносабати қанақалиги каби турфа аламлари, тушунча – туйғуси чўкиб ётариди. Йигит-қизларининг бўйга етгани, лекин бир-бирлари билан учраша олмаслиги, узоқда яшаётганлиги, ватанларини тилга олиши таъқиқлангани, миллати қисматини ҳам ёзиш таъқиқлангани, яъни фақат «татар» деб ёзиш шартлиги сирларини ҳам тушунолмаслик ва бу борадаги Яратганга бўлган илтижолари, номозларида ҳам тоат-ибодатга берилиб, пешоналарини меҳробга босиб, Каъбага термулиб, ватанини қайтариб беришини, миллатини ҳам қайтаришини ва тинчлик-омонликда яшашни истаганлик каби олам-жаҳон илинж, юпанч, орзу-ҳавас, нияту умидларнинг мазмун-моҳияти қоришиб ётариди. Ватанни қумсаш, унга ичикиш, етишиш ва кўриш, яъни аждодлари ҳоки ётган тупроққа етиб, руҳларини зиёрат қилиш ва маҳрумлар ҳурмати учун қурбонлик қилиш ва гуноҳларидан фориғ бўлиш, яна ўша азиз ва мўътабар тупроқда жасади қолиш каби адоқсиз фарёдлари ва нолаларини эшитиш мумкин эди. Шу сабабли қиримларнинг қўшиқлари, нафақат мумтоз қўшиқлари, замонавий қўшиқлари ҳам ғамғинлашиб кетганиди. Мана шу миллат ғамғинлиги мени ҳар ҳафта уларнинг қўшиғини эшитишга ундариди.
Бу дунёда чидаш мумкин бўлмаган, яъни одам абадул-абад йиғлаб, додлаб ўтадиган, яъни қумсаганда, ичикканда юзини тирнаб, сочини юлиб, қон йиғлайдиган битта ҳасрат, ғам, алам, қайғу мавжуд… Бу ота-боболари яшаб ўтган, жасадлари ётган азиз ва мўътабар ватандан бадарға бўлиш. Истаган пайтида ватанига қайтолмаслик, ватанидаги ноз-неъматлардан еёлмаслик, аждодлари руҳига яқинлашолмаслик дарди, фожиаси… Мана шу нуқтада Кавказда сотқин раҳбарлари туфайли ватанларини ташлаб, Туркияда дарбадарликда, вабо касалига дучор бўлиб, қирилиб кетган ўнлаб миллатларнинг ҳасратларини теран англаш, ҳис қилиш мумкин… “Қирилганлардан сўнггиси” номли романнинг қаҳрамони Закуран йиғлаб, додлаб, бўкириб, ҳўнграб: «Ҳеч кимнинг бошига убихларнинг қисматини солмасин. Бутун бир миллат ер юзидан қирилиб, тугаб кетди… Эътиқодсизлиги, раҳбарларининг сотқинлиги, жонворларга берган озори учун, одам ўғирлаб сотгани учун шундай балога гирифтор бўлганини бобоси тушида сўзлаб берди. «Парвардигор бугун Арши Аълода убих миллатини тугатиб ташлашга қарор қилди…», дейди.
Ҳеч кимнинг бошига мана шундай кулфатларни солмасин… Худо миллатларни қандай яратган бўлса, қаерда яратган бўса шундай навбати билан яшаб ўтсинлар… Яратган, қотил, ёв-босқинчи миллатни ҳам убихлар каби тугатиб ташласин. Дунё тинчликда, осойишталикда яшашсин…
Мен Эрвиннинг уйида бўлган кезимда, ота-онаси билан онам боқиб олган қирим қизи Саня опам ҳақида ва бизнинг уйимизда узоқ йиллар яшаган Маҳмуд оғай, Ҳасан оғай ҳақида узоқ суҳбатлашдик. Саня опам улғайганидан кейин кутилмаганда қаёққадир кетиб, қайтмади. Онам анчагина изтироб чекди. Умри охиригача Саня опамизнинг тақдири билан қизиқиб юрди. Бироқ хабар тополмади. Чамаси ота-онаси топилганиди ёки қирим томонларга кетиб қолганиди. Бу гапларни эшитганидан кейин Эрвиннинг отаси билан онасининг кўзлари ёшланиб, бошлари эгилиб қолди. Мен бу воқеани гапирганимга пушаймон едим. Мен Саня опамнинг тақдирини «Кичик хонадон» номли романимда батафсил ёритганман. Роман охирида Саня опам ватанига қайтиб кетди ва укаси беҳад шодланди. Илгари бу ҳақда аниқ гапириб бўлмасди. Ҳозир гапиравераман. Саня опам романнинг бош қаҳрамонларидан бири…
Эрвин билан иноқлашиб кетдик. Бу қондошлик алоқалари узоқ йилларга чўзилди. Унга мен ўша кезлар Сирдарё вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшаган бир бахтсиз қирим йиигитининг қисматини гапириб берганимда оғир қайғуга чўмди ва ҳикоя ёзишини айтди. Билмадим, ёздими йўқми, аммо ўзим ёздим… Кейинчалик эълон қиларман. Бир қирим йигити уч йил ҳарбийда хизмат қилиб, ҳарбийдан қайтади. Ҳеч нарсадан хабари йўқ, Қиримга қайтади. Лекин уни ўз қишлоғига киргазишмайди. Қиримлар Урта Осиёга кўчиб кетганини айтишади. Икки-уч кунлик уриниши фойда бермайди. Охир яширинча йўллар билан уйига киради. Қидириб топади. Лекин ҳовлиси бўш бўлади. У ҳовлига кириши билан кўксига нимадир отилади. Уч йил боққан ити… Ота-оналари, бошқа яқинлари ҳовлидан кетган, бироқ ит оч ётиб бўлса-да, ҳовлини ташлаб кетмаган экан. Ит боланинг юзини бир соатча ялайди. Бола ҳам итини ўпади. Бу қарийб бир кунга чўзилади. Ит ҳам,бола ҳам додлаб йиғлашади…
Йигитни охир ҳайдашди. Ит эса ортидан эргашади. Лекин йигит уни олиб кетолмайди. Ит эса қон йиғлаб, олиб кетишини истаб оёқлари остига ўзини ташлайди. Йигитнинг бу воқеадан эси оғишига сал қолади. Итдан яширинча қочади ва тўғри Ўзбекистонга қараб йўл солади. Келади. Яқинларини тополмайди. Чамаси Ўролгами кетишган экан. Йигит пахта заводида узоқ йиллар ишлайди. Яҳудий аёлига уйланади. Икки ўғилли бўлади. У кексайганда анча бойлик орттирганиди. Бир куни хотини икки ўғли ва бойлигини олиб Руссияга қочиб кетади. Қирим эркак бу пайтда бетобланиб қолганди… Ўзбекистонда вафот этди. Ўзбеклар унга ҳурмат кўрсатиб, эъзоз билан дафн этишади. Бу бечора, нотовон, мушфиқ қиримнинг қабри ҳозир ҳам Сардоба (Шароф Рашидов) тумани четидаги қабристонда сукут сақлаб ётибди…
Бундай кўнгилсиз кечмишларни ўша кезлар минглаб, юзлаб учратиш мумкин эди. Минг афсуслар бўлсинким, бирор қирим ёзувчиси қиримларнинг қувғинликда кечган ҳаётларини борлигича акс эттиролмади… Эрвиннинг ҳикоя, қиссаларида мана шу изтироблар, қайғулар, қора қисмат бош қаҳрамонлари орқали берилариди. Унинг ҳақиқий қирим ҳаётини ифодалаган асарлари қолган бўлиши керак. У бу ҳаётни батафсил ёзиб кетмаслиги мумкин эмас. Унинг тафаккур доираси жуда кенг эди. Қачонлардир Парвардигорнинг бузилган қонунлари тикланишини, қиримлар ватанига қайтишини, ҳақиқат тўла тикланишини руҳан сезариди. Чунки суҳбатлашган пайтларимиз сирли қарашларимиз, бошларимиз эгилишида, кўзга кўринмас бўйнимиздаги, оёқ-қўлларимиздаги кишан ва занжирлар ғақида гап борариди. Беихтиёр ўша кишан ва занжирлардан қутулиш йўлларини излаб, асар ёзишни доим бир-биримизга таъкидларидик. Ўша кезлар қиримлар ҳам бир-бирларига, ўзбеклар ҳам бир-бирларига назоратчи қилиб қўйилганиди. Буни имо-ишоралар билан бир-бирларимизга сездирардик. Бизнинг давримизга келиб сотқинлар, манфаатпарастлар, мансабпарастлар, маддоҳларнинг беҳад кўпайгани қулликдан, қарамликдан чиқишга халақит бераётганини ҳам фикран бир-бирларимизга англатаридик. Биз доим изтиробда, таҳликада, қўрқувда, назоратда, кузатувда яшадик…
1971 йили мени Радио қўмитадан «миллатчи» тамғаси билан ишдан ҳайдашганларида одил дўстларим каби қирим биродарларим ҳам оғир қайғуни бошларидан кечирдилар. Асарларим ҳеч қаерда босилмай қолди. Шу билан бирга «миллатчи» тамғасидан кейин ҳамма менга «энди сотилди…», дея шубҳа билан қараб, қочиброқ юрадиган одат чиқарди. Иккиланишди. Сотилмаган одамни ҳеч ким ҳеч қачон ҳеч нарсага сотиб ололмайди. Ўқлар билан ҳам сотиб ололмайди. Сотилмаслик ҳам Худонинг инояти. Сотилмаслик ҳам бу дунёга табиий ҳол… Айдар Осмон ҳам мен билан алоқани совутди, лекин Эрвин мутлақо совутмади. Аксинча кучайтирди. Ваҳоланки мен Айдар Осмон билан Сефтер Нўғаевнинг университетдан ҳайдалиши масаласини кўтарганидан кейин Озод Шарафиддинов билан гаплашмадим. Ҳатто бирор вақт кўришиш учун чўзган қўлини олганим йўқ…
Эрвиннинг Ғафур Ғулом номли адабиёт ва санъат нашриётида, қирим-татар бўлимида китоблари йилма йил босилиб турариди. Қиримчада яхши ўқий олмаганим сабабли босилаётган китобларига деярлик қизиқмасдим. Бир куни «Ёш гвардия» нашриётига Эрвиннинг китоби ўзбек тилида режага киритилганини ва муҳаррир тайинланганидан хабар топдим. Шавкат Туроб деган бир текинхўр, фирибгар, шоир деб шоир эмас, хабарчи деб хабарчи эмас бу одам Эрвиннинг китобига салбий тақриз ёзиб, китобни нашрдан олиб қолаётган экан, ёқасидан олдим. «Бечора қирим миллати қийналган. Аксинча сен бу китобни босилишига ёрдамлаш…» дея зуғум ҳам қилдим. Лекин китоб босилмади. Босилганда таржимасини ўзим қилиб бериш ниятида эдим… Бўлмади. Ёв-босқинчи йўл қўймади…
Эрвин Тошкентда яшаганида, рус матбуотида ишлаб юрганида бир неча китоблари босилди. Лекин ўзи ҳам, китоблари ҳам кун кўрмади. Кўп қирим ёзувчилари бирор бир қаршиликсиз Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлди. Лекин Эрвин бўлолмади. Шундан кейин Москвага жўнаб кетди. Мен уни кўрганимда: «Ранжиманг, мен ҳам, Чўлпон Эргаш деган шоир ҳам ўн иккита китоб билан икки бор Шароф Рашидовга хат ёзиб, зўрға уюшмага аъзо бўлдик», дедим. «Ранжимайман… Бу ранжишга арзийдиган масала эмас…» дея у жавоб қилди.
Салгина олдин Эмиль ҳам Москваага кетиб қолган, бир яҳудий аёлига уйланиб, уйига кирган, бир қизли бўлган ва ажрашган, бироқ Ёзувчилар уюшмасига бирон бир қийинчиликсиз аъзо бўлган эди. Москвада Эрвиннинг бир неча китоби рус тилида босилди. Лекин Ёзувчилар уюшмасига аъзо қилишмади. У икки бор СССР Ёзувчилар уюшмаси раиси Марковга хат йўллаб, охир иккинчи хатидан кейин аъзо бўлганиди. Эрвиннинг ота-онаси Тошкентда, Эмилнинг онаси эса Самарқандда қолганиди. Уларнинг кейинги такдирларини билолмадим.
Ниҳоят менинг «Қоғоз қушча» номли қисса ва ҳикояларим Москвада «Советский писатель» нашриётида босиладиган бўлди. Эмиль муҳаррир эди. Эрвин бир неча ҳикоямни рус тилига қойилмақом қилиб ўгирди. Биз яна қадрдонлашиб кетдик. Ҳикояларимнинг энг яхши таржимаси ҳам Эрвинники эди. Ўша кунларнинг бирида Эмиль Амит менга: «Эрвин билан алоқамиз унчалик яхши эмас. У мени «КГБ аъзоси экансан… Бизга қарши курашар экансан…» дея ҳақоратлади» дея шикоят этди. Бу гап устида ўйланиб қолдим. Чиндан Эмиль қийналмай Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлди. Москвада ҳам қийналмай яшаяпти. «Советский писатель» нашриётида ҳам ошиғи олчи бўлиб ишлаб юрибди. Тошкентда яшаган қирим ёзувчиларининг кўпчилиги ҳам шундай идораларнинг хизматини бажаради, дейишарди. Қиримларнинг дастлабки Озодлик учун курашишлари мана шу каби ёзувчилар турли газета ва журналларни эгаллаганидан кейин сусайиб қолганиди. Қайсики миллат шахсий манфаати учун маддоҳлик, яъни сотқинлик йўлига кирса, шу миллат биринчи навбатда ватанидан, миллатидан жудо бўлишдай оғир кулфатга гирифтор бўлиши тарихий ҳақиқат орқали исботланган. Бундай одам нафақат ўз миллатига, дунёдаги бошқа миллатларнинг ҳам қуллиги-қарамлигини босқинчига мустаҳкамлаб беради. Худога қарши борган бўлади… Улуғ олим Очил Тоғай сотқинлик ҳақида: «Сотқинлик – одамийлик бой берилган энг оғир ҳалокатдир…» деганда жуда ҳақ эди… Биргина сотқин бутун Кавказдаги ўнлаб миллатларнинг, жумладан, убихларнинг ер юзидан қирилиб кетишига сабаб бўлгани тарихда михланиб қолди. Мен сотқинлар ва сотқинлик ҳақида гапирганда: «Сотқинлик – одамиятнинг ўз-ўзига қотиллиги…» дейишни ёқтираман. Чунки ер юзидаги фирибгар яҳудий мана шу бошқа миллатларнинг сотқинларидангина фойдаланиб, бутун ер юзини босиб олди… Буни биз миллатлар унутишга, эсидан чиқаришга, доим ёд этиб юрмасликка асло ҳаққимиз йўқ. Қаерда сотқинни кўрсак бошини мажақлашга уринишимиз шарт…
Қиримлар дастлаб Ўзбекистонга келганларида қўрқмас, жасур, шижоатли ва шиддатли эди. Ягона куч-қудрат бўлиб ватанлари, миллатлари ҳақида курашариди. Сотқинлар чиқиши билан куч-қудратлари дарҳол кесилди, курашолмай қолди. Эътиқодли қирим фарзандлари пинҳона ушланадиган, қамаладиган бўлди ва буни ўша сотқинлар яширинча бажаришди. Қирим тарихини ёзаётган улуғ бир қирим фарзанди ҳам ўз-ўзидан қамалиб, йўқолиб кетди. «Осмонга бир неча кабутарлар учиб чикди. Сўнг ўз уяларига қўнди… Бир кабутар уяси йўқлиги учун осмонда учиб қолди…» деган даҳо қирим ёзувчиси ҳам озмунча азоб чекмади. Ҳозир ҳам ўша тенгсиз шоирнинг қисматини билолмай сиқиламан. Балки ҳозир Қиримда яшаётгандир… Эътиқодда эгилмайдиган, букилмайдиган, бошларини ҳам ёв қиличига тутиб берадиган даҳо фарзандларини собиқ КГБ бошлиқлари аста-секинлик билан йўқотди. Йўқотувчиларни эса катта лавозимлар билан таъминлади. Мана миллий курашнинг, миллий уйғонишнинг асосий сабаблари… Миллий сотқинларнинг сотқинлиги…
Эрвин қирим масаласида Эмилга эътироз билдирганида муьтлақо ҳақ эди. Аслида бу Эрвиннинг Эмилга қилган эътирози ҳам эмас эди. Худонинг Эрвиннинг қалбига, тафаккурига солган Улуғ Эътиқоди эди… Ўзи берган ватанни, ўзи яратган миллатни ҳимоя қилиш мазмун моҳияти эди… Бу -Худонинг Эрвин вужудидаги сотқинликка қарши исёни белгиси эди. Биз уни Эрвин тимсолида кўришга муяссар бўлганидик. Эътиқод эътиқодсизликка қарши курашган эди, холос… Бу дунёга сотқинлар, маддоҳлар ва бунинг ижродаги кўриниши, яъни лавозимларга кўтарилиши, эвазига мукофотлар олиши табиий бўлгани каби сотилмаганлар ҳам лавозим, мукофотлардан воз кечииши ҳам мутлақо табиий жараёндир… Одам ҳеч қачон ўз ихтиёри билан ёвузликка қарши курашмайди. Худонинг инояти билан қарши исёнга чиқади. Ёмонлик билан яхшиликнинг кураши, яхшиликнинг ғалаба қилиши жаннатга, ёмонликнинг кураши ва ғалабаси эса дўзахга олиб киради. Мана шу икки нуқта ва тушунча учун жаннат ва дўзах муросага киритилган.
Эрвиннинг вужудидаги Илоҳий Эътиқод -ватанпарварлик, миллатпарварликнинг айнамаганлиги, шиддатга, жасоратга, мардликка мойиллиги туйғуси – тушунчаси ёмонлик – сотқинлик туйғусига нисбатан юз фоиз ортиқ ривожланганиди, тараққий қилганиди. Шу билан Яратганига эътиқод жиҳатидан яқинлашганиди. Бу уни ватанини, миллатини толмай, барча манфаатлардан кечиб, ҳимоя қилиш даражасига, шарафига, шаънига олиб чиқди. Шу билан абадиятдан тарих орқали жой олди. Сотқинлар эса тарихда сотқин сифатида қолади. Ахир Юнонистондаги машҳур бинони бир одам тарихда қолиш учун ёқиб юборганини ҳамма билади. Мана сотқинликнинг мазмун-моҳияти… Туркка қадим Турон – Туркистонни, қиримга Қиримни берган экан, нимага ҳимоя қилиш ўрнига уни кимгадир Худосиз, унинг инон-ихтиёрисиз топширишимиз керак?! Ахир биз ватанни, миллатни бозордан пулга сотиб олмаганмиз-ку! Миллионлаб ота-боболаримиз шу ватан деб Руссия билан урушиб, бир бор енгиб, бизларнинг озодлигимизни таъминлаб кетдилар-ку! Ақалли ота-боболаримизнинг руҳларини оёқ ости қилмайлик… Раҳматли доно бобомиз – Исмоилбек Гаспарлининг фарёдлари нима бўлади!!! Танамиздаги яхшилик билан ёмонлик туйғуси -тушунчаси доим ҳам курашда. Ватанпарварларда яхшилик туйғуси -тушунчаси ғалабага эришади. Ёмонларда эса акси юз беради. Биз ҳеч қачон миллатдошларимиз орасида ёмонлик тантана қилишига йўл қўймаслигимиз шарт ва зарур. Агар бани инсон наслида доим ҳам яхшилик тантана қилганида дунё бугунгидай қуллик-қарамликка тушмасиди. Миллатлар, қушлар, ҳайвонларнинг турлари ҳам йўқолиб, қирилиб кетмасиди… Бу қиришнинг, қирилишнинг бошида кимлар, қандай миллат турганини биз аниқ-равшан кўришимиз, танишимиз ва пинҳона унга қарши курашишимиз керак… Чунки улар гоҳ пинҳона, гоҳ ошкор бизга қарши курашаётир…
Ироқни бир неча йиллар илгари Исроил яҳудийлари пинҳона олдинги қиролини ағдариб, ўрнини эгаллаб, яҳудий Саддам Ҳусайнни мингга яқин яҳудийлар билан тахтга чиқарди. Ва буни яҳудийлардан бошқа ҳеч бир мусулмон давлатлари, миллатлари билмади, қизиқмади, сезмади. Яҳудий Саддам Ҳусайн ироқли араб миллатининг бутун бойлигини талаб, Америкага, Швейцария банкига қўйди. Шу билан мусулмонларни қириш учун Ироқ билан Эронни ўн йил уруштирди. Аҳмоқ Ҳумойний (у ҳам яҳудий бўлиши керак) ҳам Саддам Ҳусайннинг яҳудийлигини, бу ишлар Руссия билан, Америка ва Исроил орқали қилинаётганини билмай урушди. Оқибат икки томон мусулмонларидан икки миллион одам қурбон бўлди. Саддам Ҳусайн мана шундай мусулмонларга қирғин ўтказганидан кейин Ироқни янги яҳудийларга бўшатиб бериш учун Қувайт деган кичкина давлатга бостириб кирди. Бутун мусулмон аёлларининг номусига тегиш учун алоҳида буйруқ берди. Бу билан мусулмонларни топтади. Агар у мусулмон бўлганида, ислом шариатининг қонун-қоидаларини билганида, биринчидан, Қувайтга бостириб кирмасиди, чунки араблар бир-бирларига қондош, иккинчидан, қизлари, аёлларининг иффатини оёқости қилмасиди. Бунинг учун шариатда қатл этилиши керак эди. Бу ҳақда мусулмон давлатлари ҳам заррача ўйлаб кўрмади. Америка унга Ирокдан чиқиб кет, уруш қилмаймиз, деди, лекин у чиқиб кетмади. Чунки режа шундай тузилганиди. У чиқиб кетса Америка Ироққа бостириб киролмасди, мусулмонларни қириб ташлолмасиди. Саддам Ҳусайн қўлга тушди. Суд қилинди. Осилди, ҳам дейилди. Буни бирорта давлат кузатгани йўқ. Бошқа одамни осишди…
Ўрнига Исроилдан араб тилига, шариатга алоҳида ўқитилган яҳудийларни олиб келиб жойлаштирди ва дунёга шиа махзабидан Ироққа раҳбар тайинланди, дея эълон қилди. Ҳозир раҳбар – яҳудийлар ҳар куни Ирокда машиналарни портлатиб, мусулмонларни қириб ётибди. Худди шундай манзара Албанияда содир бўлди. Абрам деган яҳудийни Албанияга раҳбар этиб тайинлашди. Иброҳим деб аташди. У эса туркий тилда гаплашадиган, қиримларга тил жиҳатидан яқин турадиган албанларни роса қирдирди. Ўлганидан кейин эса Иброҳим исми билан давлат раҳбари бўлган одам, ҳойнаҳой, яҳудий бўлиб, Абрам исми билан Исроилга кўмишларини илтимос қилди. Худди шундай Яср Арофат ҳам ўзини Фаластиннинг раҳбари деб эълон қилди. Қирқ йилдан ортиқ вақт фаластинларни талади, мутади ва қирдирди. Яҳудий қизига уйланди. Ўлганидан кейин барча пулларини Фарангистон, бошқа банкларга қўйиб, Исроилга кўмишларини илтимос этди. Исроил рози бўлмади. Чунки сирлари ошкор бўлишидан қўрқишди. Яср Арофат ҳақида Руссия телевидениеси икки соатли кўрсатув берди. «Аблаҳ Яср Арофат яҳудий бўла туриб, арабга айланиб, исломни қабул қилиб, беш маҳал номоз ўқиди, рўза тутди, ўлимидан кейин Исроилга кўмишларини сўради…» дея роса қоралади. Бу билан бутун дунёга Яср Арофатни яҳудий эканлигини эълон қилди. Унинг ўрнини эгаллаган Маҳмуд Аббос ҳам яҳудий. У яҳудийларнинг байрамларида икки бор Қуддусга ўтиб, уларнинг масжидига кириб, бирга ибодат қилди ва яҳудийларни роса мақтади…
Яқинда тахтдан кетган Миср раҳбари Ҳусни Муборак ҳам яҳудийлардан. Қадимий Мисрда Юсуф исмли яҳудийларнинг пайғамбари яшаганлигини ва Фиръавн Биринчи томонидан фирибгарлиги туфайли миллати билан қувғин ва қирғинга учраганини ҳам унутмаслик керак. Ҳозир ҳам Мисрда кўп сонли яҳудийлар яшашади. Мисрнинг чет эллардаги элчихоналарининг ҳамма хизматчилари яҳудийлардан. Лекин «араб» деб ёзилади. Арабча сўзлашади. Зарур ерларда номоз ҳам ўқиши мумкин. Мисрнинг олдинги шоҳи Анвар Саодатни Ҳусни Муборак намойиш пайтида оттириб ташлаб, ўрнини ўзи эгаллаганиди… Мисрнинг олдинги шоҳи -раҳбари Жамол Абдул Носирни ҳам яҳудийлар уқаловчиларга катта микдорда пул тўлаб, ёғларни заҳарлаб бериб, ўлдирганлигини Москва газеталари, «Аргументи и факти» газетаси ёзди. Шу газета Шароф Рашидов, Долгих, Капитонов заҳарлаб ўлдирилганлигини, Мазуров машина ҳалокатида ўлдирилганлигини 1990 йилларда ёзганиди…
Мана биз, мусулмонларнинг соддалигимиз ва яҳудийларнинг найранглари, фирибгарликларини тушунмай, билмай, уларнинг турли манфаатлари, яъни темир тақинчоқлари, уй ва машиналари учун порахўрликка, хотинбозликка бемалол йўл очиб бериши ва маҳаллий миллатлардан сотқин ёллашининг асосий сабаблари ва йўллари… Биз манфаат учун уларга ёлланган бўлишимиз мумкин. Бироқ ватанни, миллатни сотишга қандай ҳаққимиз бор?! Миллатнинг даҳо фарзандларини сотқин орқали ёвга сотиб ўлдиришдан қандай манфаат кўрамиз?! Ота-боболаримиз руҳига бу масалада қандай қараймиз?! Мукофотларни яҳудийлар фақат сотқин ёллаш учун ўйлаб топган…
Америка давлати эскирган ва фаолият кўрсатиш даври тугаган икки эгизак бинони ҳарбий самолётлар билан ўзлари портлатди. Ҳеч қандай араб самолётни олиб қочиб, биноларга ургани йўқ. Бу икки бинода уч ярим минг яҳудий аёллари ишлар экан. Портлатишдан бир кун олдин уларни ишга чиқмаслиги ҳақида хабар қилинган. У ерда ишлаган бошқа миллатлар қирилиб кетди. Мен ўша кезлар ҳаваскор сувраткашлар олган лентани секин кўришга муяссар бўлдим. Шунда самолётлар ҳарбий самолётлар эканлиги, улар учувчисиз бошқарилганини кўрдим. Бу борада мусулмон давлатлари, бошқа давлатлар БМТ бошчилигида нимага текшириш ўтказмади?! Ёпиқ қозон ёпиғлигича қолди. Чунки икки мусулмон давлати – Ироқ ва Афғонистон халқини, яъни мусулмонларни қириб ташлаш учун баҳона зарурияти туғилариди. Яҳудийлар буни олдиндан режалаштирганиди. Афғонистоннинг ҳозирги Президенти Маҳмуд Корзай ҳам Фарангистон яҳудийларидан… Пуштун тили мутахассиси… У ҳам афғон миллатини ёппасига қирдириб ётибди. Мантиқ жиҳатидан қаралса, агар у афгон бўлгинида ўз миллати қирилишига йўл қўймасиди. Буни ким англаб етади, ким ҳис қилади?! Аҳмоқ Покистон миллати ҳам яҳудийлардан қўрқиб, Афғонистон мусулмонларининг қирилишига ёрдам бераётир…
Мана, ўз-ўзимиздан чиқадиган ва қочиб борадиган, бизни ҳам гўрга тиқадиган сотқинларнинг қилмиши… Буни биз- бутун турк дунёси, бутун мусулмон биродарларимиз унутишга асло ҳаққимиз йўқ. Унутсак, эътибор бермасак, қирилишимиз муҳлати тезлашади… Яҳудий миллатлари бирлашади, бошқа миллатларни бирлаштирмайди. Бирлашмаслик бечора Австралия ҳиндулари каби ёппасига қирилишга, ватандан айрилишга маҳкуммиз. Ҳозирда у ерда яшаётган яҳудийлар…
Мана шу – мен айтаётган, ифодалаётган, тасвирлаётган яҳудийлар билан боғлиқ фалсафани, мантиқни, Худо олдида қасамиёд қилиб айтаманки, биргина Эрвин Умер ўғли чукур ҳис қилариди, теран англаб етариди. У чин маънодаги Қиримнинг, қирим миллатининг даҳо фарзанди, даҳо ёзувчиси эди. У бутун умр йиғлаб ўтди. Изтироб чекиб ўтди. Танаси, кўзлари ёшдан аримай кетди… Яхшики, қиримлар ватанига қайтди ва раҳматли Эрвин дўстимни кўз ёшлардан, ҳасратдан маълум миқдорда халос этди…
Дўстим Эрвиннинг вужудида Парвардигорнинг биз, бандаи мўминларига багишлаган қонун-қоидалари бузилмаганиди. Бошқаларда бу қонун-қоидалар бузилиб бўлган. Дейлик, турк дунёсининг даҳоларидан бири – Исмоилбек Гаспарлида ҳам бу эътиқод бузилмаганиди. Одамнинг сочлари, суяги ва тирноқларида жон бўлмайди. Усгани билан барибир жонсиз ҳисобланади. Эрвиннинг суяги ҳам, тирноғи ҳам, сочлари ҳам фақат ва фақат «Қирим» деган муқаддас ватанни, «қирим» деган эркпарвар, озодликпарвар, ўзининг Парвардигорий Эътиқоди билан фақат чечен миллатигагина тенглашадиган қиримни севариди. Қирим, деб, қиримлар деб нафас олариди. Унинг миясида, танасида бошқа ҳис-туйғу йўқ эди. Ваҳоланки у рус тили мактабида ўқиганиди. Тарбияни ҳам шундай олганиди. У эса ашаддий қиримпараст бўлиб етишди. Ўзбек ёки қирим тилида гаплашувчилардан кўпроқ эътиқодсизлар чиқди. Қиримларнинг улуғлигини мен яна бир ўз кўзим билан кўришга, танам билан сезишга муяссар бўлдим. Қирим биродарларимиз ёппасига ватанларига қайтиш кунларида, яъни менинг ҳаётимдаги энг бахтли ва гўзал кунларимдан бирида, қиримларнинг вакиллари эринмай, зерикмай, ҳаттоки сарф қилаётган пулларини ҳам ўйламай, Ўзбекистондаги қиримлар яшайдиган ҳамма ерларга машина билан боришиб: «Қиримга кўчасан!..» қабилидаги ёзма равишдаги хатларни ташлаб қайтдилар. Бу манзарани кўрганимдан кейин бу миллатнинг улуғлигига яна бир тан бериб, йиғлаб юбордим… Қиримга чиндан ҳам Худонинг назари тушган. Доим ҳам Худонинг нури остида нафас олади. Ва мана шу эътиқодлари билан бутун турк дунёсига ўрнак бўла олади…
Эрвинбек қиримларнинггина эмас, турк дунёсининг ҳам улуғ фарзанди ва ёзувчиси эди. Унинг китоблари албатта Ўзбекистонда, Туркияда ва Қиримда қайта-қайта босилиши керак. Унинг вужудида Яратганимизнинг нури доим ҳам нурланиб турариди. Танасида ватанидан, миллатидан бошқа туйғу йўқ эди. Бўлган бўлса-да, кейинчалик ватан ва миллат туйғуси бошқа туйғуларини суриб чиқариб ташлаганиди. Биргина ватан ва миллат туйғуси танасида кундан кунга яшнаб, барқ уриб кўкариб борариди. «Қирим» деган ватан, «қирим» деган миллат туйғуси билан у бу дунёда ўзини бахтиёр санариди. Ягона ғурури, ори, номуси, эътиқоди шу эди.
Бир куни у Москвадаги ишхонасида попиросни тутатиб, деразага яқинлашди. Оғир, жуда оғир сукутга толди. Ҳадеганда ортига ўгирилавермагач аста ёнига бордим. Кўзлари жиққа-жиққа ёшга тўлагиниди. «Мени кўргани учун, унга Ўзбекистоннинг ҳавосини олиб келганим учун йиғлаяпти. Ҳар ҳолда ёшлиги Ўзбекистонда кечди, насибасини териб еди…», деган фикрга борганидим, мен янглишган эканман…
-Ўктамбек…-дея шивирлади бир пайт у ёнига, менга юзланиб, -сиз қандай бахтлисиз… Ўз ватанингизда яшайсиз… Бизда эса ватан йўқ, миллат турли ерларда сочилиб ётибди… Кўрай десанг бирга ўтириб, бир пиёла чой ичай десанг, истаган пайтингда кўролмайсан, тополмайсан… Ўзбеклар бизни бағрига олди, ҳеч қачон камситмади. Қўлларидан келган ҳамма ёрдамни қилди, биз ҳам уларга қондош-жондош бўлиб кетдик… Жигарим! Бу дунёда ватансизликдан кўра, миллатнинг бадарға бўлишидан кўра оғир кўргулик йўқ… Оғир бахтсизлик йўқ. Буни…сизга… тушунтиролмайман. Сездиролмайман. Чунки сиз ватанингизда яшайсиз.., миллатингиз орасида яшайсиз… Бу дунёда мен учун биргина бахт бўлса, ўз ватанига қайтиш, биргина бахт бўлса, озод қирим миллати орасида яшашдир…
Иккаламиз ҳам бир-биримизни бағримизга босдик. Иккаламиз ҳам ҳўнграб йиғлаб юбордик. Эрвиннинг ҳасрати учунгина шундай ҳол юз берди… Бу менинг қиримларнинг қисматига қайғуриб биринчи йиғлашим эмасди. Саня опам, Маҳмуд оғай, Ҳасан оғай ва синфдошим Зиннура, Анварнинг ҳам тақдирига ўттиз йиллар йиғлаганидим. Эрвин туфайли йиғлашим, ёшим бир ерга етганида, яъни ўшанда қирқлардан ошаётганимда, эсим кирганида, ҳисларим тўлишганида йиғлаётган эдим. Шу сабабли бу галги йиғим олдингиларидан минг бор оғир кечаётганиди…
Қиримлардан бирор кишини бирор ерда кўриб қолсам, югуриб бориб, қўлини олишга уринаридим. Борардиму дарҳол жойимда тўхтаб қоларидим. Кексасими, ёшими, қатъий назар, кўзига, юзига қарамасликка ҳаракат қилардим. Чунки… уларнинг ҳаммасининг кўзлари ёшланиб турариди. Юзлари доим ғамгин бўлиб кўринариди. Қирим халқининг чолидан, кампиридан тортиб бешикда ётган чақалоғи ғам назаримда йиғлаётгандай туюлаверариди… Чиндан ҳам шундай эди… Балки Худо сездирганмиди, чақалоқлари ҳам оналарининг ғамгинлигидан қаттиқроқ йиғлашариди… Бешикдаги чақалоқлари ҳам ватанларига ичикиб, миллатининг ватанига қайтишини истаб йиғлариди… Қиз ва йигитлари ҳам ўн беш ёшдан ошганларидан кейин бирдан ғамгин бўлиб қолариди. Бирор вақт чеҳралари очилмасиди… Биз билан бир синфда ўқиган Зиннура билан укаси Анварнинг ҳам бирор вақт кулганлигини кўрмаганман…
Ёзувчилар уюшмасида, масала қиримларга бориб тақалса, Ҳайдар аканинг ёнида доим ўтириб, ёнларини оларидим. «Уйни, машинани, дам олишни ҳам биринчи қирим биродарларимизга беринглар. Биз уйимизда, уларнинг кўнгли ярим…», дея тўполон қиларидим. Қиримларнинг бир қур Қиримга қайтиш масаласи атрофида гап айланиб қолди. Мен масалага жуда чуқур кириб, Қиримдан бадарға қилганлар руслар эмас, яҳудийлар эканлигини очиқ айтдим. Ҳайдар ака ўзи билмай: «Ўктам жуда тўгри гапираяпти!..» деб юборди ва мажлисдан кейин елкамга қоқиб: «Сиз ҳақингизда ўзим китоб ёзаман…» деди. Ўзбек масаласини кўтарсам, дарҳол менинг ёқамдан олишариди, сиёсий масалага айлантиришариди. Қиримлар масаласида иккиланмай очиқчасига гапирар эдим. Турк масаласида ҳам шундай ҳақиқатни кўтардик. Ўзбекнинг сотқинлари турклар яшайдиган ерларга бориб, КГБнинг топшириғи билан тезроқ кўчиб кетишларини айтишди. Бу борада бойвачча Салим билан ҳам қаттиқ жанжалгача етиб борганидик…
-Эрвинбек..,-дедим у боёқишнинг кўзларидан ёш арийвермагач.- Қирим учун йиғлаётган бир сиз эмас. Мен ҳам йиғлайман… Қуллар бир-бирига ачинади… Жиддий эътибор берсангиз қисматимиз бир хил. Биз ватанда бўлганимиз билан бўйнимизга солинган занжир, оёғимизга боғланган кишан сизлариникидан минг бор катта ва огир… Ватан шунчаки турибди. Миллат пароканда… Бир-бирини демайди, бир-бирини ейди. Туркистонликларда: «Бўлар элнинг боласи бир-бирини дейди, бўлмас элнинг боласи бир-бирини ейди» деган мақол бор. Бизнинг миллат бир-бирини ейди. Сизнинг миллатингиз бир-бирини дейди… Миллатлар сотқинга айланиб кетди. Энди уларни бу мараз касаллигидан тозалаш осон кечмайди. Худо бор-ку! Яратгувчимиз – Худо бўлганидан кейин биз, майда миллатларни яҳудийга талатиб, ташлаб қўймайди. Яратган Эгам бандаи мўминларнинг қайгусини ҳам қилади. Фақат ватан ҳақида, миллат ҳақида жиддий бош қотириш керак. Бунинг учун фарзандларимизни яҳудийлар каби уйда тарбиялашимиз зарур. Улар болаларини: «Худо сени алоҳида саралаб яратган. Сен дунёдаги энг улуғ миллатсан! Сен яхши яшашинг керак! Миллатингни сотмаслигинг керак! Бошқа миллатлар топган мол-мулкни тортиб олишга фақат сен ҳақлисан! Сенга ҳалол! Яҳудийни бошқа миллатлар ёмон кўради. Сен ҳам уларни ёмон кўришга мажбурсан… Сен уларни йўқотмасанг улар сени йўқотади…Бу\ ҳеч қачон ёдингдан чиқмасин!» дея эрта-кеч қулоқларига қуяди…
Раҳматли Эрвин бундай пайтларда кулишини ҳам, йиғлашини ҳам билмай, сукут сақлаш ва папирос тортиш билангина дардини ёзариди… Унинг кулиши ҳам, йиғлаши ҳам самимий эди. У фирибдан, алдашдан, ёмонлик қилишдан йироқ эди…У ҳақда ҳар куни янги миш-мишлар тарқатилариди. «Нима дейсан, Эрвин СССРни ёмонотлиқ қилиб, Америкага кетиб қолибди… Куни кеча Туркияга қочиб кетаётганида чегарада ушлаб олишибди…» Эрвин эса бу гапларга жилмайиб қўяқолариди. Минг афсуслар бўлсинки, Ўзбекистонда Езувчилар уюшмасига аъзо бўлишлик насиб этмади…
Мен бу мақоламда кимнидир яхшилаб, кимнидир ёмонотлиққа чиқариш ниятидан йироқман. Фақат мен Худонинг миллатлар борасидаги қонунларининг нотекис, нотўғри бузилиши ва кимнинг вужудида Яратганнинг гўзал қонунлари бузилмаганлиги ва бузилганлиги ҳақида гаираётирман… Сотқин бўлмаса дунёда ўзгалар ерини босиб олишлар бўлмасиди. Убихларни ўзларидан чиққан оқпадарлар босқинчига сотиб, ер юзидан супурилиб кетишига сабаб бўлди. Натижа, сотилган ҳам, сотган ҳам вабо касали билан бу дунёдан ўтиб кетди. Миллатини сотиб, эвазига олтин олган раҳбар эса олтинини еёлмади. Ватансиз, миллатсиз қолди. Олиб ҳам кетолмади. Кимнидир қўлига олтин ўтиб кетди. Лекин ватан, миллатнинг сотилгани ва қирилиб кетганигина қолди… Қандай даҳшат! Мана сотқинларнинг инсониятга кўрсатган , чидаб бўлмас – даҳшатли фожеаси… Буни сезган ва англаб етган одам даҳшатдан ўзини дорга осиши ёки ўтга ташлаши, ўзини қурбон қилиши мумкин.
Яҳудийлар Америка ҳиндулари каби Австралия ҳиндуларини ҳам қириб, ер юзидан супуриб ташлади. Ўрнига эса ўзи ўрнашиб олди. Бундай фалокат ҳамма миллатнинг ҳам бошида бор кулфат… Бу масала аста-секинлик билан, устамонлик билан муросага киритилиб борилди. Бу кўргуликни ҳар бир миллатнинг даҳолари ҳам кашф қилиб, ихтиро қилиб улгурганича йққ…
Ислом дини мутлақо поклик ва покизаликни таргиб этади. Барча тушунча – туйгулар ҳам мана шу поклик-покизаликка қурилган. Қаерда нопоклик, нопокизалик ҳукм сурса, ўша ерда доим ҳам ватанга, миллатга хиёнат бўлаверади. Бундай ерда биринчи ўринда маддоҳлик, яъни сотқинлик, манфаатпарастлик, мансабпарастликка кенг йўл очилиб берилади. Инсоният энг гўзал бунёдкорлик, тараққиёт ҳис-туйгусидан маҳрум бўла боради. Парвардигоримиз аёлларнинг поклиги, покизалигини асраш-авайлаш учун, яъни гўзаллик яралгандай пок-покиза туриши учун қизлик иффатини ато этди. Бу ор-номус пардаси ҳалоллик ва ҳаромлик орасидаги ягона гўзаллик тушунчасидир. Аёллардаги қизлик, йигитлардаги йигитлик пардасида, яъни ор-номусида башариятнинг ватанга, миллатга, ота-онага, опа-сингилга, ака-укага ҳурмат-эҳтироми ифодаланиб туради. Қиз бола ўз ор-номуси, яъни иффати учун қанчалик қайгурса, уни покликда, покизаликда асраса, ватан ҳам, миллат ҳам шундай поклик-покизаликда асралиши керак. Яратганимизнинг ҳисоб-китоби ҳам, режаси ҳам, аниқ бир системада, яъни сийрату сувратида ифодаланади. Яратганнинг барча мавжудлигида аниқ ва равшан қонун-қоида ва муроса борким, бу бизга деярлик аниқ кўринмаса-да, динимизда, пайғамбаримизнинг ҳадисларида, фаришталарнинг биз билан тушимизда бўладиган мулоқотларида ўз ифодасини топади.
Демак, барча тирик ва ўлик мавжудликни доимий ҳаракатда, фаолиятда яратган Худонинг, инсон боласидаги қонун-қоидалари ҳам бизнинг тафаккуримизда, ҳиссиётимизда муросага киради, ижобатини топади. Демак, ислом дини уқтирган, қонун-қоидага киритган барча Илоҳий тушунча – туйғуларга риоя ва амал қилишимиз шарт. Бошқа гап йўқ, бўлмайди, бўлмаган. Бунинг заминида эса ҳар бир миллатнинг ўз ватани, миллатини эъзозлаш ва абадият қадар ардоқлаши, ҳимоя қилиши ва асраши тушунчаси чўкиб ётади. Аёлларнинг гўзаллигини, биз ватаннинг, миллатнинг ор-номуси нуқтаи назаридан баҳолаймиз.
Ватанни ҳам, миллатни ҳам Худо ато этган ва беихтиёр ва беминнат ҳимоя қилишга, яъни Яратганимизнинг гўзаллигига путур етказмаслик учун ардоқлашга бурчлимиз ва мажбурмиз. Ватан, миллат тушунчаси Худонигина поклик-покизалик билан севишни талаб этар экан, ҳар бир миллат биринчи галда ўз иймонини, эътиқодини тарбиялаши керак. Нопок-нопокиза одамлар эътиқодсиз, пала-партиш бўлади. Улар учун ватан, миллат биринчи даражалик поклик-покизалик саналмайди. Бундай одамлар тез ўзгаради, тез манфаат йўлига киради. Иймонли эркаклар эса қиз болага ўхшаб, ўз ор-номусини дадил туриб ҳимоя қилади. Бундай иймонли кишилар ўлиши мумкин, бироқ енгилмайди. Қиз боланинг иффати бутун умрининг мазмун-моҳиятини белгилагани каби орли-номусли эркакларнинг иймонлари умрлик мазмун-моҳиятни белгилайди. Бандаи мўминлар доим ҳам Худоси олдида, Расулиллоси олдида ватани, миллати, яъни ота-онаси, фарзандлари ва аждодлари руҳи олдида бурчли бўлиши шарт. Шундагина одам ўзи учун абадиятни кашф этади…
Раҳматли Эрвин мана шундай тоза ва пок-покиза қалбли инсон боласи эди. Эркакий, ватаний, миллатий иффатини, ор-номусини то умрининг охиригача асраб-авайлади. Дунёда покликнинг, покизаликнинг, яъни Парвардигорий поклик-покизаликнинг тимсоллари бўлмиш ҳазрат Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Беруний, Улуғбек, Бобур, Навоий, Толстой, Спартак, Муқанна, Қодирий, Усмон Носир, Чўлпон, Фитрат, Алимқул каби даҳолар қаторида бутун туркни бирлаштириш учун курашган, бироқ ниятига етолмаган Турғут Узол, Исмоилбек Гаспарали, Мустафо Жамилов, Эрвин Умеровларнинг бўлиши, айнимай, толиқмай, манфаатларидан кечиб, мансабларидан кечиб, Яратган буюргандай, ватанлари, миллатларини ҳимоя қилган оталаримиз ва боболаримиз билан доим ҳам фахрланишга, ғурурланишга ҳақлимиз ва бу тушунча – туйғу бизни узоқ яшашга ундайди… Улар орасида ватан, миллат йўлида жонларини қурбон қилган қондошларимиз ҳам бор. Уларнинг номларини абадийлаштириш билан бирга, руҳлари олдидаги масъулятимизни ҳам унутмаслигимиз керак бўлади… Қайси миллат аждодини эъзозласа бу миллатни авлодлари ҳам эъзозлайди. Бу қонуният.
Эрвинга ичикиш мумкин эди. Эрвинни севиш ва унга жонни қурбон қилиш мумкин. Уни орзу қилса, армон қилса арзийди. Ундан гўзаллик борасида ўрнак олса бўлариди. У инсониятнинг айнамаган гўзаллик қисми, гулдай, булбулдай севимли мавжудлиги эди ва унинг мазмун-моҳиятини мусиқа оҳангида, рассомлик санъатида, бадиий адабиётда ифодалаб кўрса, лаззатланса ва ғурурланса бўлариди… У гўзал иқтидорини қувғинлик билан, қатағон билан тўла юзага чиқаролмади. Даҳо иқтидорининг бир қисми кўзёшлари билан тўкилиб кетди, ерга сингиб кетди, бир қисми эса қатағон таҳликаси билан сиртига тепмай қолди, яна бир қисмини аламдан чекилган папирос еб қўйди… Ҳасратлари эса ўзи билан бирга, ер ости дунёсига кириб йўқолди. Барибир у қирим халқининг озодлиги, ватанига қайтиши, миллати қайтадан бир жон-бир тан бўлиб бирлашганини кўриб қолди. Унинг ягона илинжи, юпанчи, орзу-армони шу эди… Эрвиннинг ўзим кузатган ҳаётидан келиб чиқиб, айтишим мумкинки, у Худо Яратгандагидай Улуғ Эътиқодга, покликка-покизаликка мос ва хос қирим фарзанди эди. Айни пайтда башариятнинг пок-покиза қисмини англатадиган бандаи мўмин эди… У нафақат қиримлар учун, зарур бўлса ўзбеклар учун, олтойликлар учун, лўлилар учун ҳам, уларнинг озодлиги учун жон фидо қилоладиган мўмин-мусулмон эди… Албатта, бундай улуғ зотларнинг ўлими башариятнинг ўлимига айланиб кетади. Чунки инсоният оламида умри бўйи пок-покиза қолган, фақат Худонинг буйруғини бажарган, яъни ватани, миллати ҳимоясида бўлган зотлар жуда кам учрайди… Унинг улуғлигини башарият улуғлигида кўрамиз. Эзгу ниятли инсоният бундай эътиқодли инсонларни абадул-абад эътироф этиб ўтган, ўтади. Минг афсуслар бўлсинким, у бутун умр чекланишда бўлди…
Мен доим давраларда икки миллатга қойил қолишимни очиқдан очиқ эътироф этиб келдим. Бири – Парвардигорнинг юз фоиз меҳру муҳаббати тушган, Парвардигор чин маънода севган, ўз ватани, миллатини Парвардигорий Эътиқод билан севган, севиб қолган ва севиб ўтадиган, таналарида, жонларида қўрқув туйғуси йўқ, ватаний, миллатий тушунча -туйғу борасида бутун ер юзидаги миллаталарга ўрнак, Эътиқод бўлоладиган чечен миллатидир… Чечен менинг орзу-умидим, ниятим ва армоним, ғамими, ҳасратим, иймоним, ижодим, шеъриятим, насримдан иборат. Бу миллат мени доим ҳам ўйлатади, фикрлатади. Мушоҳада, мулоҳаза қилишга ундайди. Хаёлларга чўмдиради. Ер юзидаги ягона эркпарвар, озодликпарвар миллат – чечендир… Мен чечен бўлиб туғилмаганимдан беҳад қайғураман. Чунки чеченгина Парвардигорнинг ердаги -инсониятга бағишланган ҳақиқатини амалга оширадиган ва ўзининг вужудидаги Парвардигорий тушунча -туйғусини, эътиқодини, еган ноз-неъматларини нони орқали оқлайди. Ҳаром емайди, нон-тузини ҳаромга едирмайди. Ҳалолликда, покликда, покизаликда чеченга етадиган миллат йўқ. У мусулмончиликнинг ҳам пок-покиза ижрочиси. Бу билан Яратган олдидаги муқаддас бурчини аъло даражада бажаради. Чеченнинг беш яшар қизлари ҳам номоз ўқийди. Рўза тутади. Улар эркаклар билан аёллар орасидаги муқаддас ор-номусни, иффатни бутун эътиқодлари билан покликда, покизаликда асрашади… Чечен – Илоҳий миллат. Бу миллатнинг ёнига эътиқод жиҳатдан бирор миллатни қўйиш зарурияти туғилса, у ҳолда мен ўйлаб ўтирмасдан қирим миллатини қўяман. Бу сўзимга жавоб бераман. Менинг қарийб етмиш йиллик умримда қиримларни кузатганим, бирга яшаганим, дарду ҳасратларига, кўзёшларига гувоҳлик қилганим, азобларини бирга тортишганим, изтиробларига шерик бўлганим туфайли ҳам яхши биламан. Яхши тушунаман. Бу миллатга Яратгандан фақат ва фақат соғлиқ ва омад тилаш мумкин…Парвардигор бу миллатни алоҳида меҳридан яратгани учун ҳам кўзёшларига ачиниб, Қирим деган жаннатмакон ватанини қайтариб берди… Миллатни қайтадан бирлаштирди…
Чечений эътиқодни мен қирим дўстларим орасида биргина Эрвинда кўрдим. Бироқ у мана шу тенгсиз, беназир эътиқодини тўла юзага чиқаролмай, ернинг остига олиб кетганини қайта-қайта таъкидлаб, унга у дунёсини сўраб қоламан… У бир-икки жилдли асар ёзиб, ўзининг тенгсиз иқтидорини ифодалаб бўлариди. Ўз дарду ҳасратларини ичимлик ичган кезларигина тўла сиртига чиқарариди ва тўйиб-тўйиб йиғлаб олариди. Йиғисини эса ҳеч кимга кўрсатмасди… Унинг ҳар бир кўзёши бир жилдли улуғ асар эди. Унинг йиғиси ёвга, босқинчига, сотилган қондошларига нафрату ғазаб бўлиб ўзи билан бирга кетди…
Эрвиндай улуғ зотларнинг туғилиши, инсоният томонидан ифлослантирилган, булғанган оламнинг тупроғини, сувини ва ҳавосини, эътиқодларни тозалаб туради. У менинг хотирамда инсониятнинг фахри, ғурури, ор-номусига айланиб қолди. Инсоният гўзаллик, эзгулик билан қанчалик фахрланса келажакда Эрвин Умер ўғли билан шундай фахрланиб ўтади. Мен ҳамма дўстлар ҳақида бундай Илоҳ сўзларини ишлатмайман, қўлламайман… Фақатгина қирим миллатининг содда, олижаноб, мард, камсуқум фарзандлари, яъни бизнинг хонадонимизнинг қонуний аъзосига, мени елкаларида кўтариб катта қилган, қирим халқига бўлган эътиқодимни уйғотиб кетган Маҳмуд огай, Ҳасан оғайлар ва онам етимчалигида боқиб олган қирим қизи Саня опам ҳақида гапира оламан. У менинг «Кичик хонадон» романимнинг бош қаҳрамонларидан бири…
Худди шундай ўзбек миллатининг, умуман Туркистон халқининг даҳоси, улуғ фарзанди Шароф Рашидов ҳақида ҳам гапиришим мумкин. У қирим миллатини мендан ортиқ туйғу билан севди. Ёзувчилар уюшмаси орқали уй-жой билан, машина билан таъминлашда катта иш қилди. Қирим халқининг фарзанди Тоировни Жиззах вилоятининг биринчи котиби, раҳбари даражасига кўтарди. Доим ёмон кўзлардан асради. Яна бир қирим фарзандини Ўзбекистон қурилиш вазири лавозимигача кўтарди. Қиримларга алоҳида бир район ажратиб, яшашларига имкон яратди. Худди шундай яна бир яна бир Туркистон фарзанди Сарвар Азимов ҳам қиримларга улуғ илтифот кўрсатди. Меҳр-муҳаббатини аямади. Қўллаб-қувватлаб келди… Қирим миллати ва кексалари бу икки зотга ҳам номозларида дуоларини аямасликлари керак… Илоё шундай бўлсин… Тоиров Москвага бориб, Брежневга қирим миллатини ватанига қайтариш масаласини қўйганида, шу сабаб ишдан кетганидан кейин ҳам Шароф Рашидов у кишини Қибрай туманидаги бир колхозга раис қилиб, эҳтиётлаб турди…
Ҳар бир ватаннинг, миллатнинг фарзанди нимага яратилганини, ким томонидан яратилганини унутишга ҳақсиз. Бу ҳақда жиддий бош қотириши керак. Бу дунёга ҳар бир миллат бекорга, текинга овқат ейиш учун, ухлаш учунгина яратилмаган…Худо бекорга ерни яратиб, ноз-неъматларини ҳам бандаларига бекорга бериб қўймайди. Унинг мазмун-моҳияти бор. Ерга туғилгани учун, шундай гўзал дунёни кўрсатгани учун, ноз-неъматларидан манфаатдор бўлгани учун, аёл зотини севгани, фарзанд қолдириб, пуштини давом эттириш имконини бергани учун ҳам зарурият туғилганда ватани, миллати учун бошини қўйиши, керак бўлса қурбон бўлиш даражасига етиши керак. Ахир Яратган томонидан ватан ҳам, миллат ҳам текинга берилмаган. Парвардигорга миллатларни, ватанларни алоҳида яратиш зарурияти туғилмаганда ер юзига бир миллат ва бир ватан яратариди. Шунда урушлар ҳам бўлмасиди. Ўзгаларнинг ерларини тортиб олишлар ҳам юз бермасиди. Яҳудийни яратиш билан Парвардигор одамзотнинг кушандасини ўзидан чиқариб қўйган. Одам кўпайиб кетганидан кейин камайтириш керак. Кўпроқ ёмонлар кўпайганда қирғин бошланди. Бўлмаса ҳар бир тирик жонга вабо касалини яратмасди. Ҳар бир тирик жоннинг вабоси ўз танасига жойлаштирилган ва ер қимирлаганда, сув босганида, ёнғин пайтларида танадаги вабо микроблари қўзғолади ва ўлдира бошлади. Ёппасига қирғин балосига учрашни эса Худо яҳудийнинг зиммасига юклаган. Тарих бунга гувоҳлик қилади…
Ватан, миллатнинг ҳимоясига келганида қирим халқининг беҳад улуғ фарзандлари Исмоилбек Гаспарли билан Мустафо Жамиловни, қирим миллатининг қувғинлик пайтида тарихини ёзишга киришган ва қамоқларга тушган фарзандини, Эрвинбекни ҳам тилга олмаслик, уларга раҳматлар ёғилишини тиламаслик инсофдан эмас…
Мен билмаган ёки кўрмаган ёки ҳаётларидан, курашларидан бехабар қолган, яъни Исмоилбек Гаспарли, Мустафо Жамилов, Эрвин Умеров, тарихчи дўстимиз қаторида яна кўп шиддатли, шижоатли, мард, толмас, ватан, миллат озодлиги йўлида курашганлари бўлса, Худонинг назарига тушган, Худонинг Эътиқодига эришган фарзандлари бўлса, уларга ҳам Парвардигордан раҳм ёғилишини, умрлари узун бўлишини сўрайман. Қиримлар энди Яратганнинг инояти билан ватанларини қайтадан кашф қилдилар, ихтиро қилдилар, унга эгалик қилаётир, бироқ тўла эгалик қилиш даражасига етиш учун яна анчагина фаоллик билан, Парвардигорий Эътиқодлари билан тинчлик, осойишталик йўли билан курашишлари зарурияти туғилади. Энди қирим миллати парокандалик йўлини тутмаслиги керак. Ватандан кўра, миллатдан кўра улуғ мол-мулк йўқ, бойлик йўқ. Барча қирим фарзандлари бир ёқадан бош чиқариб, бошқа турк дунёсининг фарзандлари билан борди-келди қилиб, биргаликда, ҳамжиҳатликда иш кўришлари зарурияти ҳам туғилади. Қондошлар ҳеч қачон бир-бирини ташлаб қўймайди…
Қирим миллатига биргина истагим, орзу-армоним, ниятим, умидим бор. Буни бугун ҳам, эртага ҳам, индин ҳам такрорлайвераман… Бу қирим миллатидан қизлари йигитларини чин юракдан севишларини, ажралмасликларини ва ҳар бир янги оилада ўнтадан кам фарзанд қилмасликни ўтиниб сўрайман. Ҳозир ватанга эгалик қилишнинг биргина йўли – фарзандни кўпайтириш. Миллатнинг сонини орттиришдир… Қурол билан урушиб, кичик сонли миллатлар ютмайди. Миллатнинг сонини кўпайтириш билан ёвни ватандан сиқиб чиқариш мумкин. Шу йўл билаан унга қарши курашиш мумкин… Чечендай улуғ халқ камсонли бўлгани учун ёвидан енгилаётир… Агар улар юз миллионли бўлганида бугун дунёда ягона исломий давлат бўлариди. Мусулмонларни ҳимоя қиладиган ягона қудратли давлат бўлариди. Миллат ҳеч қачон фарзандни кўпайтириш борасида қайғурмаслиги керак. Фарзанд берган Парвардигор насибасини ҳам беради. Чунки инсон ўнтадан ортиқ фарзанд қилолмайди. Бу Яратганнинг биз учун чегаралаган чегараси… Итлар, мушуклар ва бошқа жониворлар бир туғишда ўнтадан ортиқ туғади, лекин кўпаймайди… Чунки улар учун ўлим ҳам бор, фалокатлар ҳам ортиқча берилган… Қиримлар беҳад меҳнаткаш халқ. Ўзбекларга деҳқончиликни, жумладан, ёзин-қишин бодиринг, помидори экишни, иссиқхоналарда мевалар ўстиришни ҳам ўргатиб кетди. Маълум маънода миллатимизни дангасаликдан ҳам халос этди. Руминияда, Булғорияда бўлганимда бозорларда қиримларни кўрдим. Улар икки давлатнинг бозорларига мева, сабзавотларни етказиб берар экан. Руминлар, булғорлар ҳам дангаса халқ экан… Мана қиримларниг яна бир улуғлиги… Демак қирим миллати ҳеч қачон ўнтадан ортиқ фарзандини ҳам оч қолдирмайди. Қачонлардир қирим миллатининг сони юз миллионга етибди, десалар менинг энг шодланган ва бахтиёр куним – ўша кун бўлади. Чунки қирим кўпайса хитой, ҳинд ва турк миллати каби ватанида хавотирсиз яшай бошлайди… Парвардигор қирим миллатини бошқа миллатлардан ортиқроқ севгани, яъни меҳкашлигини билгани учун ҳам Қиримдай жаннатмакон ватанни тортиқ этди…Бундай гўзал ватанга ҳамма ҳам эгалик қилолмайди… Буни эса унутишга асло ҳаққимиз йўқ. Демак, гўзал ватани, серҳосил, сер унумли ватанга фарзандни кўпайтириш керак… Қиримнинг тошу тогларида ҳам мевалар, ноз-неъматлар ўсаверади…
Менинг яна бир қиримлар борасидаги орзу-армонларим бор: қирим биродарларимиз Туркистон турклари каби аждодларининг хотирасини ҳам тиклаши шарт. Туркистон турклари Чингизхонга қарши курашган Жалолиддин Мангубердини, Таробийни, арабларга қарши курашган Муқаннани, юнонларга қарши курашган Спитаменни, жумладан, Амир Темурни, Улуғбекни, Ибн Синони, Берунийни, Фарғонийни, Мотрудийни, Навоийни, Машрабни, Бобурни, Хоразмийни, Қодирийни, Усмон Носирни, Чўлпонни, Фитратни, уларга ўхшаш яна минглаб фарзандларини, яъни аждодларининг хотирасини улуғлаб, мозорларига маҳобатли мақбаралар тиклаб, ҳайкаллар ўрнатиб, шаънларини абадийлаштираётир…Менинг ўзим холлаваччам Мирфозил Мирхалил ўғли билан биргаликда ҳазрат пайғамбаримизнинг набираларидан бўлмиш ҳазрат Муҳаммад Жаъфар Ас-Сиддиқ Ибни Ҳусайннинг қабрига юз миллионлик мақбара тикладим. У зот миллатимизни исломга киритиш учун қишлоғимизга ташриф буюрган ва шу ерда қўним топиб, вафот этган…
Ўйлайманки, қиримдай улуғ, эътиқодли миллат Эрвин Умер ўғлидай фарзандига ҳам, Исмоилбек Гаспарлига ҳам ва бошқа ватан учун, миллат учун Ўзбекистонда, қамоқхоналарада ўтириб вафот этган фарзандларига ҳайкал ўрнатади. Номларини абадийлаштиради. Эрвин дўстимнинг тўла, мукаммал асарларини ҳам чиройли қоғозларда нашр эттиради…
Парвардигор энди сизларни ўз паноҳида асрасин! Ватанларингизни энди абадийликка бергани рост бўлсин! Менинг сизлар учун чеккан ҳасратларим, тўкилган кўзёшларим ҳам охиргиси бўлсин!
Билингларки, сизлар учун мен йиғламаганман, мен ҳасрат чекмаганман. Танамдаги қоним, туркий жоним йиғлаган, ҳасрат чеккан… Қолаверса, бу Худонинг инояти… Ўзи яратган қондошларини бирлаштиргани аломати… Мен чеченлар қисмати учун ҳам туну кун қайғураман… Йиғлайман, ҳасрат чекаман…
Худо насиб этса, Қирим халқининг яна бир даҳо фарзанди -умрининг кўп қисмини шу миллат, шу номли Ватан учун қамоқхонада ўтказган Мустафо Жамил ўғли ҳақида катта бир китоб ёзиб, совға қилиш ниятидаман. Илоё, Худо ўша кунларга етказсин! Омин!
Сизларга Парвардигор ёр бўлсин!
10 – 20 январь 2011 йил. Тошкент.

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"8" Comments
  1. Makoladagi bazi hissiy yoki hayagoniy va tarihiy hatolarni hisobga olmaganda, juda yahshi ibratli makola deb sevinamiz. Juda kop kurashchilarimizga unutgan bazi sahifalarni eslatib koyibdi. Krim tatarlari musibatlarini mukammal yoritibsiz. Dunyodagi siyosiy vaziyatga bergan bahoingiz ham yomon emas. Dinimizga boglanib yoritishga harakat kilgan fikrlaringizni hurmat kilamiz. Albatta bizlar bagoyat hursandmiz, halkimiz ichidan mana shunday makolalar bilan chikadigan istedod soiblari borligidan…

  2. Otabek Toshev

    Жуда таъсирли ёзилибди, бу айанчли Қрим Татар миллати ўтмиш тақдири. Қардошларимиз Қримда хозир ҳам Ўзбекларни меҳмондуслигини эслаб юришади. Уларни бугунги кунда ҳам бахтли деб бўлмайди чунки Россия айиғи оёқлари пайхон қилган жой ҳеч ҳам рушнолик кўрмаган. Халқимиз ўтмишидан шу нарса маълумки бизга энг яқин халқлар биринчи навбатда келиб чиқиши ўзимизга ўхшаган Туркий халқлар бўлиши мумкин. Ўзбекларда бекорга айтилмаган “жон тортмаса ҳам қон тортади” деб. Исмат ака, мана шу жонкуярлик ва олийжаноб фазилатлар Сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Мақола автори Ўктам Ҳакималига ҳам минг раҳмат.

  3. Мухлис

    Биз тарихнинг бу томонини билмас эканмиз. Ёзувчи ва ижодкорлар мана шундай мақолалар билан биз оми одамларнинг кўзини очиши керак. Ўктам Ҳакималини “Қоғоз қушча” номли ҳикоясини ўқиган эдим. Мана бугун бу кишини яна бир бор кашф қилдим, раҳмат.

  4. Битта гапда адашибсиз. Бутун жахон, хатто арманиларнинг ўзи 1,5 млн. одам қирилганини пеш қлиб турганда, сиз уларнинг тегирмонига сув қуйиб: “Туркия турклари Арманистонга 1916 йили бостириб кириб уч ярим миллион армани халқини қириб ташлаганиди” дебсиз…

  5. Музаффар

    Жуда яхши ва таъсирли мақола экан, раҳмат.

  6. Исмат Хушевга

    Ўзбек адабиёти ва матбуотидан тамомила супуриб ташланган ажойиб ёзувчи, ўз халқи ва миллати учун ўлмас курашчи Ўктам Ҳакимали ижодини кенг ёритиб бораётганингиз учун сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

  7. Донишманд

    Қиримлар ҳам худди ўзбеклардай самимий, меҳмондўст ва кўнгли очиқ халқ. Айни айтда улар ҳам ўзбеклардай кўп жафо ва азият чеккан, хоинлик кўрган халқ. Олдин тарихда золим Сталин, бугунги кунда қўрқоқ Путин бу қаҳрамон халқни бадарға ва сургун қилди. “Дунё ўзбеклари” газетаси ва шахсан унинг талантли муҳаррири Исматжон Хушев яна бир савоб ишга қўл уриб, қирим халқга оид бугунги мақолани эълон қилгани қувонарли воқеа бўлди. Унга ва таниқли ёзувчи Ўктамбек Ҳакималига чексиз тасаннолар айтамиз.

  8. AVTOR ozroq tarixni o’qishi zarur. Qirim tatarlarini yaxudiylar emas Stalin badarg’a qilib O’zbekistonda yuborgan. Chunki ular Gitlerga sotilgan. Ko’p lab musulmon halqlari Gitlerga xizmat qilgan. Chunki Quddus shahrining muhtiysi Gitler bilan uchrashib unga xizmat qilishga va’da beradi. Natijada turkiy halqlar azobini chekdi.

Leave a Reply
*