Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” эълон қилган ўзбек ойдинларининг БМТга мурожаатини ўқиб… (3)
07/22/2016 Бош мақола
Дунё Ўзбеклари
Каерда инсониятга карши харакат булса, башарият уни коралаган.
Армани дошнокларининг (“Дашонустун”партияси) Фаргона водийсидаги (хlxаср, 17-19 йиллар) катлиомини дунё ахли ланъатлаган.
Рус зиёлилари хам бу геносидга карши матбуотда чикишлар килган.
Мурожатни ёзган дустларимни хам мурожатини “Дунё узбеклари”да нашр килган Исматжонни хам куллаб-куватлайман.
Бу юз йил ичида  илк кутарилган вокеа.
           Гулчехра Нуруллаева,
                                  шоира.

Кечган юз йилликда ёвуз дашноқларнинг водийдаги қирғинларини шарқ ҳам, Ғарб ҳам ланъатлаб чиққан.
Бу қатлиомга юз йил тўлаяпти. Ёмонлик ҳеч қачон эсдан чиқмайди.
Юрт ойдинлари бу қонли мавзуни кўтариб, жуда тўғри иш қилганлар.
Уни “Дунё ўзбеклари”да босилиши ҳам олқишга сазовор.
Исматбекка алоҳида ташаккуримни билдираман.
         Шодмонбек Отабоев,
                                   ёзувчи.

Ўзбек ёзарлари томонидан БМТ га ёзилган мурожаатни Туркия хукумати хам, адибу олимлари ҳам қилмаганлар.
Мен буни жасорат деб биламан.
Мен буни том маънода ватанпарварлик деб биламан.
“Дунё ўзбеклари”дек сайт яна 3та бўлганда, турк олами яшнаб кетарди.
    Метин Эргун, доктор,          
    профессор (Туркия)

Туркистонда қатлиом килган дашноклар юз йилдан бери ўз бахосини олмаган.
Рус истибдодида бу нарса кутарилмаган.
Орадан узун замонлар кечарок бу мурожатни БМТ га ёзилиши ва хам (“Дунё узбеклари )да босилиши менимча хайрли улажак.
     Турсун Иилдирим,
                                        доктор, профессор
                                        (Туркия)

Армани дошноклари тарих олдида уз килмишлари учун жавоб беришлари лозим.
Санжактор Метин
Доктор микро-биолог
  (Турция)

Зулм килган зулм кўради.
Качон булмасин дошноклар узи казиган чукурга узи йикилади.
Буни онгли равишда тезлаштириш керак.
Бу-узбек йигит-кизларининг гайрат-шижоатларига боглик.
Бу йулда Бахтиёр ака, Отаназар ака, Исмат ака, бутун Туркистон ёшлари бирлашиб харакат килайлик.
     Мухаррам Тошбекова
                                        педагог
                                          (Чимкент-сайрам)

Мамадали ака мен бу тарихни укиб, куйиб кетдим.
Ер ютгур дашноклар юртимизда куп ёмон ишлар килган экан.
Шу нарсани кутариб яхши иш килибсизлар.
Исмат Хушев хам уни (Дунё узбеклари) да босиб мардлик килибди.
  Башорат Эшова.
  Швецария,
(Телефон орқали)
“Дунё ўзбеклари” учун махсус,
20 июль, 2016 йил.
Тошкент шаҳридан
БМТга мурожаатни ўқиб, жунбушга келдим.
Даҳшат!
Армани дашноқлари ва Россиянинг Ўрта Осиёдаги қирғин ва ғоратларини асло кечириб бўлмайди.
Бундай мурожаатни Ўрта Осиё давлатлари аллақачон қилишлари керак эди.
”Дунё ўзбеклари” мурожаатни босиб улуғ иш қилган.
Россиянинг гиж-гижига, кучига ишонган Арманистон ҳукумати Фарғона водийсидаги хунрезликлари учун дунё жамоатчилиги олдида жавоб беришлари шарт.
Мен мурожаатни БМТ холис кўриб чиқишига ишонаман.
Руҳиддин Комилов,
адвокат, шоир.

“Дунё ўзбеклари” мурожаатни чоп этиб, ҳеч бир турк давлатлари қилмаган ишни қилган.
Исмат Хушевга раҳмат!
Армани дашноқларининг водийдаги хунрезликларини шундай қолдириб бўлмайди.
 Ч. Мусулмонов,
ҳуқуқшунос.

Ўз миллатини, ўз ватанини севмаган кишининг молдан фарқи бўлмайди.
“Дунё ўзбеклари” шундай касларнинг кўзларини очиш учун буюк ишлар қилаяпти.
Менимча, бутун турк дунёсига татигулик иш қилаяпти.
Ҳ.Абдураимов,
инженер, геолог.

Тахаллус билан чиқиш қилган кимса армани ё ўрисдан бўлган.
Онасидан сўраб кўрсин. Армани дашноқлари олдида Гитлер ҳам ҳолва бўлиб қолади.
Шу мурожаатни нашр қилган Исмат акани қанча мақтасак, оз. Юз ёшга кирсин!
Ойгул Сафарова,
педагог .

Ҳурматли Исматбек, ука!
 Менинг номимни мурожаат рўйхатига қўшиб қўйинг, илтимос.
Мурожаатда ўзбек халқи кўнглидаги дард, алам, ҳақиқат ёзилган.
Мен ҳам лаънати дашноқларнинг қонли қилмишлари ҳақида ёзганман.
Мурожаатни сайтингизда ёритганингизнинг ўзи қаҳрамонлик.
Сизни олқишлайман!
Табригимни қабул этинг!!!
 Ўктам Ҳакимали,
ёзувчи.
Дунё Ўзбеклари
“Дунё ўзбеклари” учун махсус,
Тошкент  шаҳридан
Leave a Reply
*