Menu
Categories
“Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)
07/28/2016 Ватандан хабарлар
АНДИЖОН ЁШАРИБ БОРМОҚДА
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига
Бугунги Андижон 
Бундан беш-олти йил аввалги Андижонни кўриб кетиб бугунги кунда яна келган меҳмон шаҳарни танимай қолиши аниқ. Илгариги шаҳарни кекса шаҳарга ўхшатилса ҳозирги шаҳар қиёфасини навқирон ёшларга ўхшатиш мумкин.
Кўркам кўчалар, хиёбонлар, сайлгоҳлар нақд янги қурилган шаҳарни эслатади.
Оқшом пайти кўчаларни айлансангиз ҳар бир кўчада нечалаб хиёбон, фонтанларни кўриб кўзингиз қувонади.
Хиёбонларда сайр қилиб юрган одамлардан эса шаҳарнинг тинч ва осойишталигини сезиши мумкин.
Андижон бозори
Деҳқон бозорларига кирсангиз худди Тошкентнинг бозорига киргандай бўласиз.
Мева-чеваларнинг кўплигини айтинг. Нима мева керак бўлса анқонинг уруғидан бошқаси топилади.
Фақат Тошкент бозорларидан фарқи бу жойда мева-чева ва сабзавотлар Ўзбекистонда энг арзон деса ҳам бўлади.
Андижонннинг яна бир ўзига хос томони дўконлар тонг отишига очилади, иш вақтим тўққиздан деб ўтиришмайди.
Бу ҳам савдогарчиликнинг Андижонча услуби. Бозор кунлари ҳеч қайси дўкон дам олмайди. Кўп шаҳарларда кечки пайт қорин очса ошхона тополмайсиз.
Андижонда ундай эмас, саҳар мастова, лағмонлар, кечки овқатга турли миллий тоамлардан тортиб Европа таомларигача топиш мумкин.
анд 2
Андижоннинг эски шаҳар худудида жойлашган “Девонавой” масжиди таъмирланиб шундай одам хавас қилса арзийдиган масжидга айланганига анча бўлди.
Лекин унинг ёнидаги эски ҳовлилар унинг кўркини ёпиб турган эди.
Бугун бу муаммо ҳам ўз ечимини топди. “Олтинкўл” кўчаси бузилиб кўча кенгайтирилиб бу ўзига хос кўркам бинони узоқлардан ҳам бемалол кўрилса бўлади.
Анд 3
Ўзбекистон кўчаси эса мана 5-6 йилки бутун республикада танилиб кетди. Бошқа шаҳарлардан келган меҳмонлар ҳам уни кўрмай кетмай қўйишган.
Кўчага кирган ташқаридан келган одам ўзини чет элда юргандай хис қилади.
Кўчанинг ҳар икки томонида дўконлар, автосервислар, ўқув марказлари, қўйингки нима десангиз шу кўчанинг ўзиданоқ топасиз. Бозорма-бозор юришга ҳам ҳожат қолмайди.
Қачонлардан бери Андижоннинг тарихий обидаси бўлган Жоме биноси адабиёт музейи бўлганига не вақтлар бўлди. Бу бинони таъмирлаб қўйилса чет элдан келган сайёҳлар, бошқа шаҳарлардан келган меҳмонлар учун ажойиб томошабоп жой бўлиши мумкин. Ҳайриятки, бу таъмир ишлари ҳам бошланиб кетди.
Халқнинг азалий орзуларини амалга оширилаётгани учун халқ орасида давлат сиёсати ва раҳбарлар фидоийлигидан миннаддорлик кайфиятини сезиш мумкин.
шу ерда мен ЖОМЕ тарихи тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман
анд 4
(жоме музаеининг бугунги  умумий кўриниши)
 
“Жомеъ” мажмуаси 1882-1892 йилларда Махмудали (Мамтали) бой  сармоясига  хашар йўли билан, бош меъмор уста Исахон лойиҳаси асосида  бўнёд этилган.
Меъморий мажмуа XIX аср охирлари  Ўзбек халқ меъморчилиги Фарғона водийси мактабининг беътакрор наъмунаси сифатида тарих сахифаларидан ўрин олган.
Мадраса тўғри тўрт бурчак шаклида қурилган бўлиб, умумий ер майдони 2.5 гектарни ташкил қилади, тўртта бурчагида гумбаз, ғарбий қисмда хонақох яъни намоз ўқиладиган жой, намозгохнинг асоси XIII аср оид бўлиб, яқинида баландлиги 36 метр минора қад рослаган.
андижон 5
Мажмуанинг шимолий ва жанубий томонларида 300 та талабага мўлжалланган ўқув дарс хонаси ва 122 та хужра бўлган.
Обиданинг асосий кириш қисми  икки қаватли бўлиб ичкарига махобатли пештоқ орқали кирилган, қолган томонлари бир қават бўлган.
Мадраса ўз даврида Қўқон хонлиги худудида  олий мактаб мақомидаги ўқув юрти сифатида фаолият қўрсатган.шу ерда мен этиборингизни бир нарсага қаратмоқчиман…
Минора Жомеъ меъморий мажмуасининг таркибий қисми бўлиб,  мажмуа ичида хонақоҳдан 15 метр шарқий томонда жойлашган.
Минора Андижоннинг энг ҳалол – пок, ҳам маънавий, ҳам молиявий ном қозонган бойлардан бири Маҳмудали бой сармоясига, XIX асрда Уста Исахон Муҳаммад Мусо ўғли лойиҳаси ва раҳбарлигида бунёд этилган ва ўзбек меъморчилик санъати Фарғона водийси мактабининг нодир намунаси ҳисобланади.
Водийда бу минорадан баланд минора мавжуд эмас. Минора асоси 8 томонли бўлиб, юқорига конуссимон шаклда кўтарилиб боради ва бетакрор мезана билан якунланган.
Бадиий ғишткорлик санъатининг ноёб асари бўлган миноранинг қуйи белбоғи ўзига хос ғиштдан чархлаб қилинган геометрик нақшлар билан, юқори қисми нақшинкор мовий сирли сопол, мезана қисми эса меҳробсимон шаклдаги жимжимадор, гулдастани эслатувчи айвонсимон мезана шарафа билан безатилган бўлиб, гумбаз билан якунланади.
(давоми бор)
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
– рухшунос олим, профессор
Андижон
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
 
Бугунги Андижон 2 
АНДИЖОН ЁШАРИБ БОРМОҚДА
(давоми)
Ажиб инсонлар яшайди,
Сизни шодликка бошлайди,
Меҳмон кутишда толмайди,
Бу Андижон томонларда.
(Ғани МАЖИД)

 

бадиий

Бадиий ғишткорлик санъатининг ноёб асари бўлган миноранинг қуйи белбоғи ўзига хос ғиштдан чархлаб қилинган геометрик нақшлар билан, юқори қисми нақшинкор мовий сирли сопол, мезана қисми эса меҳробсимон шаклдаги жимжимадор, гулдастани эслатувчи айвонсимон мезана шарафа билан безатилган бўлиб, гумбаз билан якунланади.
25.5х25.5х5 см ўлчамдаги квадрат ғиштдан қад ростлаган миноранинг баландлиги 36.5 метр. Минора ичидан юқорига олиб чиқувчи айланасимон зиналар моҳир меъмор ота – боболаримизнинг юксак маҳоратидан далолат беради.
Ўз даврида минора фақатгина 5 маҳал намоз учун азон чақиришгагина хизмат қилмай, Андижон аҳлини турли мақсадларда жамлаш учун ҳам зарур бўлган.
“Буюк ипак йўли” халқаро сайёҳлик маршрутига киритилган ва республика аҳамиятидаги меъморчилик маданий мерос объекти ҳисобланган Жомеъ меъморий обидаси, айнан бетакрор ва ноёб минораси билан ҳам Андижонга ташриф буюраётган халқаро сайёҳларнинг диққат эътиборини тортадиган энг асосий ёдгорликлардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда мукаммал таъмирлансагина минора мезанасидан сайёҳлар учун Андижоннинг қадимий марказини томоша қилиш имкониятини бериш мумкин.
Минора 1972 йил 26 октябрдаги ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган “Маданий мерос объектларини мухофаза қилиш КОНВЕНЦИЯси” қарорлари асосида республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорлик сифатида давлат мухофазасига олинган.
2015 ймо октябр ойи йиғилишида вилоят хокими Ш.Қ.Абдурахмонов мутассадди архитектор ва лойихачилар диққатига Андижон минораси бузилмаслигини эълон қилди.
1902- йили Андижонда бўлиб ўтган зилзила оқибатида бино пештоқи хамда минора мезонаси шикастланган.
1906 йил бош уста Исахоннинг  шогирди ва укаси уста Юсуфали Мусаев (ЎзФА академиги) томонидан қайта таъмирланган.
Мадраса 1929 йилгача билим юрти, 1930-1940 йилларда бозор сифатида фойдаланилган. Сўнгра 2- Жахон уруш йилларидан бошлаб 1970 йилгача Россиядан эвакувация қилинган оилалар учун бошпана вазифасини ўтаган.
1959-1960 йилларда мажмуанинг жанубий қисмидаги хужралар ўрнига “Володарский” номли тикувчилик фабрикаси қурилган.
“Жомеъ” меморий мажмуаси 1973-йилда Республика аҳамиятидаги Маданий мерос объекти сифатида давлат мухофазасига олинган.
1974 йилга келиб вилоят раҳбари Бектош Рахимов ташаббуси билан обиданинг шарқий (яъни хозирги музей жойлашган) қисми қайта таъмирланиб Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейининг бўлими ташкил этилди, қолган асосий қисми фабрика ихтиёрида қолди.
          Музей ўз иш фаолиятини 1989-йилгача давом эттирди.
1989-1995 йилларда музей биноси диний жамоага берилди.
1995 йилда Андижон шахар хокимининг қарори билан мадраса Андижон вилоят Адабиёт ва санъат музейига қайтариб берилди ва музей хозиргача “Буюк Ипак Йўли” халқаро туристик йўналишидаги меъморий обида сифатида ўз иш фаолиятини давом эттириб келмоқда.
Энди арк ичидаги музайга тўхталиб ўтсам..
         
Андижон вилоят Адабиёт ва санъат музейи
 ва унинг «Арк ичи»даги З.М.Бобур уй – музейи ҳақида
М А Ъ Л У М О Т
     Андижон вилоят Адабиёт ва санъат музейи Ўзбекистон Вазирлар Кенгашининг 1989 йил 1 сентябрь кунги № 274 сонли Қарори билан ташкил топган. Музейда Адабиёт, Халқ амалий ва тасвирий санъати, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,  Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳамда Мулла Алихон охунд Оразий уй музейлари фаолият юритади.

арк ичи

     Хусусан, XIV асрга оид Арк ичи меъморчилик ёдгорлигида З.М.Бобур уй музейи фаолият кўрсатади.  Музейда ўнга яқин илмий ходимлар улуғ бобокалонимизнинг заҳматли ҳаёти ва ижоди ҳақида мунтазам равишда тадқиқот ишлари олиб борадилар. Боз устига, қимматли экспонатлар йиғишиб, музей фондини бойитиб боришга ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар.
     Ушбу тарихий мажмуа (Андижон шаҳар, Бозор кўчаси 21 уй) Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзо томонидан қурилган подшоҳ саройи, яъни Арк ичи ҳудудида бўлиб, Бобур Мирзо болалик йилларида мазкур мадрасада таҳсил олган, ҳамда ХХ аср бошларига қадар бу ёдгорлик мадраса сифатида фойдаланиб келинган. Меъморий обида 1980-1990 йиллар давомида маҳаллий ҳокимият томонидан қайта таъмирланиб, 1991 йилда “Бобурнома”нинг 460 ва 1993 йилда шоир таваллудининг 510 йиллиги муносабати билан Заҳириддин Муҳаммад Бобур уй музейи ташкил этилган. Музей экспозицияси XV – XIX асрлар жаҳон маданиятига улкан хисса қўшган Бобур ва бобурийлар сулоласининг ҳаёти ва даври ҳақида қизиқарли маълумотлар беради.
     Экспозицияда қимматбаҳо экспонатлар қаторида З.М.Бобурнинг шахсий қиличи намойишга қўйилган. Бобур Мирзонинг 11-12 ёшларида тақиб юрган ўзига хос кичик (узунлиги 53 см) ҳажмли шамшири ўзининг ягоналиги билан Марказий Осиёда алоҳида аҳамият касб этади. Бундан ташқари  музей экспозициясида ўрта асрларга оид сопол кўзалар, турли шаклдаги тақинчоқлар, тарихий либослар, қўлёзма китоблар ҳамда улардаги нодир ва нафис миниатюра асарлари намойишга қўйилган.  Шунингдек экспозициядан бобурийлар даври ҳақида қимматли тарихий маълумотлар ўрин олган.
Бу музайнинг ёнбошида кад кўтариб турган музай бу ЎЛКАШУНОСЛИК музейи бўлиб у тўғрисида тўхталиб ўтсам..
Унинг умумий майдони 5322 кв.м иборат бўлиб у асосан
          Андижон вилояти Ўлкашунослик музейи 1934 йили қишлоқ хўжалиги кўргазмаси негизида ташкил этилган.  Музей фойдаланиши учун мослаштирилган бинога эга бўлиб, унда  бир  киши ишлар ва тўртта бўлим фаолият кўрсатар эди.
          1941 йилда музей биноси милиция иҳтиёрига топширилди. Шу аснода вилоят музейи 4 марта ўз жойини ўзгартирди. Бунинг натижасида катта  меҳнат билан йиғилган ноёб экспонатларнинг деярли ярми йўқолди.

46 йилга келиб

          1946 йилга келиб Ўлкашунослик музейи учун 120 кв.м. майдонга эга бўлган  ҳароба бино ажратилди. Штат бирлиги атиги 5 кишидан иборат бўлган ходимлар ишлар эди. Булар: директор, илмий ходим, рассом, қоровул ва фаррош.
Давоми бор
Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли
– рухшунос олим, профессор
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
 
 
 
Leave a Reply
*