Menu
Categories
Ғаффор Хотамовнинг Тошкентда шов-шув бўлаётган асаридан боблар (1-36)
08/19/2012 Тошкентда шов-шув бўлаётган асар

6.

“Аргументы и факты” Қиёматни “худолар ўлими” – “гибель богов” деб атаган. Билади. Бу – ўша, аввал бошда айтган шерлар ва уларнинг завол топиши, демак. Аслидаям, улар шер эмас, тарих ахлатхонасида бижғиган ҳаром мағз, халос.

Ўшанда Кўчимга бир нима деганим йўқ. Ёқубов қилич сермаганида пайи қирқилиб кетдими, кейин ёмон сурилди. Ахийри, бир кун ҳимо истаб ёзғирди у.

Шунда мен бир ҳақиқатни етказдим, унга:

– Қандай салом берсанг, шундай алик олишади!

Албатта, олдин қилмишини эсига солдим, сўнг: “Юз доллар қистирмай, салом берса, кеча алик олмас эдинг! – дедим ва ундан сўнг айтдимки: – Какой привет – такой ответ!”

Бу гаплар, аслида, Одил Ёқубов айтган Ҳақиқатнинг учқунлари, халос.

Аммо Миразиз Аъзамнинг билгани билган!

Келса келсин довул билан…

Чиндан ҳам, қирқ “пари” 2005 йил 13 май бошланмасида яна довул қоқиб келди. Мен “Бўрон” операциясини айтаяпман!

Қаранг, у ҳамон дунёни ларзага солиб турибди!

Ёпирай!

Бумеранг нишонга тегмаса, қайтиб улоқтирганнинг калласини олиб кетади.

Жоду ҳам шундай.

“У билан ҳазиллашиб бўлмайди, тек яша, эй барака топгур!” – деб кўп айтганман. Йўқ, қулоқ солмайди, мийиғида маъноли илжайиб, биз дунёни ислоҳ қиламиз, дейди.

Ғар кўзлари: “Қўлингдан нима келади?!” – деб кулади.

Йўқ, ҳеч билганидан қолмайди!

Бу – шундай қавм!

Шундан мазахўрак бўлган…

Тинчимизни ким ўғирлаб, нега уйимизни бузмоқчи бўлганини энди англагандирсиз?!

Қаранг:

Бўрон қутуради, забтга олади,
Иблиснинг қутқуси даҳшат солади.
“Мендан қўрқинг!..” – деган Кун бўлди қойим,
Билмайман, ким ундан омон қолади…

(охири кейинги сонда)

Leave a Reply
*