Menu
Categories
Ўзбекистон Олий суди раиси, Республика Бош прокурори ва Ички Ишлар вазирларига
08/07/2016 Бош мақола
2016 йил «05» август             
6/12сон                                                    
  Ўзбекистон Республикаси Олий суди
раиси Ш.А.Ғозиев,
байроғимиз 
Бош прокурор И.Б.Абдуллаев,
Ички ишлар вазири А.А.Ахмадбоев,
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари
Мустақил ташкилоти раиси И.Адилов,
“Дунё ўзбеклари” бош муҳаррири И.Хушев
 ва барча ОАВга
 
Ўзбекистон Республикасининг
“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг
6-моддасига асосан
2016 йил 10 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят, Зомин туман суди томонидан фуқаро Ахназаров Аббос Қодирқул ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбдор деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
2016 йил 12 апрел куни ЖИБ Зомин туман суди раиси Э.Ш.Олмосовга расмий сўровнома билан мурожаат этиб, маҳкум А.Қ.Ахназаровга нисбатан тўпланган жиноят иши материаллари ва суд мажлиси баённомасидан қонунда белгиланган тартибда нусха олиш сўралганда, туман суди раҳбарияти суд мажлиси баённомасидан нусха беришдан бош тортди?!
Воҳаланки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-1-моддасида: –  “Адвокат сўровига жавоб тақдим этмасликда ифодаланган адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек адвокатнинг ишда иштирок этишига тўсқинлик қилиш ёки ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) манфаатларига зид бўлган вазиятни мажбуран эгаллашига эришиш мақсадида адвокатга қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказиш – энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.,” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига кўра, текшириш талаб қилмаган мурожаатлар юзасидан 5 кун давомида ҳамда текшириш талаб қилинган мурожаатлар юзасидан 15 кунлик ва 1 ойлик муддат давомида жавоб хатлари юборилиши қайд этилган бўлсада, ЖИБ Зомин туман суди адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида мурожаатга жавоб бермасдан ушбу қонун талабини ҳам ҳанузгача қўпол равишда бузиб келмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 11.07.2016 йилдаги            № 5-625-16 – сонли жавоб хатида: – Ахназаров Аббос Қодирқул ўғлининг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби жабрланувчи И.Утегенов, гувоҳлар О.Утегенова, Р.Утегенов, Ғ.Рахматуллаев, Д.Боймирзаева, Б.Мусурмоновнинг суддаги кўрсатувлари ва бошқа далиллар билан исботланган., деб қайд этилган.
Бироқ, Ахназаров Аббос Қодирқул ўғлини қўлга олиш тадбирида иштирок этган гувоҳ Дилфуза Боймирзаева 10.12.2015 йилда апеляция инстанцияси судига: –  “Зомин туман суди раиси Э.Олмосовга эътирозим бор, чунки менинг суд жараёнида берган кўргазмам нотўғри баён этилган., мен А.Ахназаровнинг қўлида бегона телефон кўрмаганман, ЖҚБ йигитлари Жиззахдан олиб келишда ва тергов давомида унга руҳий таъзийқ ўтказишди.,” деган мазмунда. Ана бир асосий гувоҳ Мавжуда Худойбердиеванинг 05.10.2015 йилда ЖИБ Зомин туман суди раиси Э.Ш.Олмосовга топширган аризасида: – “ўз ихтиёрим билан шуни маълум қиламанки, 2 октябрь кунги кўрсатмамга ўзгартириш киритаман. Менга ўша куни ЖҚБда ишловчи Баҳром исмли кишининг таъзийқи остида нотўғри кўрсатма бердим. Аслида, А.Ахназаров билан юзлаштириш пайтида унинг ўнг пешонасида кўкариш аломатини кўрдим. Кўрсатмани ота–онам гувоҳлигида ўз қўлим билан ёзма равишда судга тақдим этдим. Оилавий шаънимни сақлаш учун суд жараёнига чақирмасликни илтимос қиламан.,” деган иш учун ўта муҳим маълумотлар бўлсада, ушбу гувоҳларнинг кўргазмалари суд жараёнларида мутлақа муҳокама этилмасдан жиноят ишидан олиб ташланган?! Аксинча, ушбу гувоҳларнинг  суд мажлисларида берган кўргазмалари суд ҳукмида ўзгача, яъни судланувчининг манфаатларига хилоф тарзда ифода этилиб, жиноят ишининг ёзма далилий аъшёлари қасддан сохталаштирилган.
Бундан ташқари, ЖПКнинг холисликга оид талаблари ҳам қўпол тарзда бузулган. Яъни, иш бўйича холис сифатида жалб этилган 1995 йилда туғилган Нафиса Қудратова ҳамда Умарова Севара Алишер қизи аслида 3 йил таҳсил олсаларда диплом берилмагани туман прокурори Б.Р.Соиповга шикоят ёзиб анча пайтдан қатнаб юргани боис ИИБ бошлиғи Ф.Тўйчиев ва унинг барча ходимлари яхши танийдиган Зомин туман Тиббиёт коллежининг кўзбўямачилик қурбони бўлган битирувчиларидир. Лотин алифбосида таҳсил олган бу қизлар номидан крилли алифбосида битилган тушунтириш хатлари мазкур жиноят ишида нафақат холислар сохта, ҳатто уларнинг кўргазмалари ҳам қалбаки эканлигини тасдиқлаб турипти.
ЖПКнинг 22 – моддасига биноан Ҳақиқатни аниқлаш ҳар бир орган ходимининг асосий бурчидир. Юқоридаги инкор этиб бўлмас сохтагарчиликлар, айниқса Салима Хақназарованинг  унинг ўғлини туман ИИБ биносида калтакланиб қийноққа солингани акс этган видеодискни илова этган ҳолда  Бош прокурор, Ички ишлар вазирига юборган такрорий мурожаатлари бир неча халқаро оммавий ахборот воситалари, хусусан “Озодлик” радиоси, “Дунё ўзбеклари” интернет нашрларида эълон этилганидан сўнг Зомин туман прокуратураси ҳам ҳаракатга келиб, адолат сал қарор топа бошлагандек бўлди.
Айни кунларда, Зомин туман ИИБ ЖҚ ва УЖҚБ тезкор вакили Б.Мусурмонов, гувоҳ Р.Утегенов ва бошқалар томонидан Ахназаров Аббос Қодирқул ўғлига нисбатан дастлабки терговолди текшириш даврида тан жароҳати етказганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Зомин туман прокуратураси терговчиси Алишер Боймуродов томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
       
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 419-моддасида “Жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтариш” ҳолатлари қайд этилган бўлиб, унга кўра суд қуйидаги ҳолларда жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун фақат икки мартагача қайтаради:
  1. Дастлабки тергов тўлиқ ўтказилмаган, уни суд мажлисида тўлдириш мумкин бўлмаса;
 
  1. Суриштирувчи ёки терговчи томонидан ушбу Кодекс талаблари жиддий бузилган ва бу ишнинг тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилса;
 
  1. Айбланувчи зиммасига илгари қўйилган айблов билан боғлиқ бошқа айбловни қўйиш учун ёхуд айбловнинг оғирроқ айблов билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра айблов хулосасида назарда тутилганидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун асослар мавжуд бўлса;
 
  1. Шу иш юзасидан бошқа шахсларни айбланувчи тариқасида жалб қилишга асослар бўлса ва уларга тегишли материалларни ишдан ажратиш мумкин бўлмаса;
 
  1. Иш нотўғри бирлаштирилган ёки ажратилган бўлса., ишни прокурорга қайтарганда суд ўз ажримида қайтариш асосларини ва қандай ҳолатлар қўшимча равишда аниқланиши лозимлигини кўрсатиши шарт.,  деб кўрсатилган.
Шу муносабат билан Сиздан:
  1. юқорида қайд этилган қонун бузилиши ҳолатларини, шу иш юзасидан бошқа шахсларни айбланувчи тариқасида жалб қилишга асослар борлигини ва уларга тегишли материалларни ишдан ажратиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, жиноят иши учун ўта муҳим ушбу маълумотларни муқаддам биз Ўзбекистон Республикаси Олий судига топширган мурожаатлар билан бирга қўшиб ўрганиб уларга холис ҳуқуқий баҳо беришни;
 
  1. Ўз.Р.ЖПК талаблари қўпол равишда бузулган ҳолда кўрилган мазкур ишни қўшимча терговга қайтариш ва адолат қарор топишида, қонунга зид равишда судланган айбсиз А.Қ.Ахназаровнинг оқланишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирган ҳолда,
камоли эҳтиром ила –
 
Б.М.Мамажонов
“LEGAL DEVELOPMENT”
Адвокатлик  бюроси раҳбари              +998944417202                                 
  05.08.2016 йил.
Илова:
  1. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 11.07.2016 йилдаги жавоб хати;
  2. Гувоҳ Д.Боймирзаева ва М.Худойбердиеваларнинг судга топширган аризаларидан нусхалар.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Тошкент шаҳридан
Leave a Reply
*