Menu
Categories
Ўзбекистон Президенти, Бош вазири ва МХХ раисига хат: Қашқадарё Пентагонникими?
08/13/2016 Ватандан хабарлар
Ўз.Р.ИИВ Ахборот маркази маълумотини вилоят бўлими Нега тан олмайди?! Ёки, Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот маркази Ўзбекистон Республикаси ЭМАС –  ПЕНТАГОНГА бўйсунадими?!
тройка
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов, 
Бош вазир Ш.М.Мирзиёев, МХХ раиси Р.Р.Иноятовларга
НУСХАЛАРИ – НАЗОРАТГА ОЛИШ ВА ЧОРА КЎРИШ УЧУН
Ички Ишлар вазири А.Ахмадбоев, Бош прокурор И.Б.Абдуллаев,
Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят ИИБ бошлиғи,
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти раиси И.Адилов,
Дунё ўзбеклари интернет нашри бош муҳаррири
Исмат Хушев  ва барча ОАВга
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Шайх Али қўрғони,
Х.Омонов кўчаси, 26-уйда яшовчи, М.Э.Каримовадан
Т А К Р О Р И Й  М У Р О Ж А А Т
Оддий мактаб ўқитувчисиман.Тақдир экан, бир туҳмат ишлар боис судланиб қолдим. Қўлим калталиги боис адвокат ёллаб ўзимни ҳимоя этишга қурбим етмади. Шундан сўнг, ЖИБ Қарши шаҳар судининг 12.11.2012 йилдаги ажрими билан зиммамдан судланганлик ҳолати олиб ташлансада, ушбу ҳолат ҳануз фарзандларим келажагига соя солиб турипти.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасида: – суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқоролар учун мажбурийдир., дейилган.
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот маркази бошлиғи Д.Раззақовнинг 23.10.2013 йилдаги жавоб хатида ҳам: – “Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2012 йил 12 ноябрь кунги ажримига асосан “судланмаган ҳисобланасиз.,” дейилган эди.
Менинг уч йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенати, Ички ишлар вазири, Бош вазир Ш.М.Мирзиёевга жуда кўп мурожаатларимдан сўнг Ички ишлар вазирлигидан  ижобий жавоб олсамда, уни Қашқадарё вилоят ИИБ мулозимлари тан олмасдан келмоқдалар.
 
Яъни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази Ахборот маркази муҳри босилиб, марказ бошлиғи А.Х.Хакимов 06.11.2014 йилда имзолаган № 7/2- Л-4656-сонли маълумотномада: –  КАРИМОВА МАХБУБА ИШАНКУЛОВА 12 (двенацатого) июня 1968 г.р., Кашкадарьинской области судимой на територии Республика Узбекистан не значится., дейилган.
Таъкидлаш жоиз, вилоят Ахборот маркази раҳбари ушбу расмий маълумотга ҳам шубҳа билан қараганидан сўнг, ушбу ҳолга аниқлик киритишни сўраганимдан сўнг, А.Х.Хакимов на шу мазмундаги маълумотноманинг ўзбек тилидаги матнини муҳр босилган ҳолда тақдим этди. Шу боис, Ички ишлар вазири А.А.Аҳмадбоев ва ИИВ Ахборот маркази раҳбариятига эътирозим йўқ!
Ушбу рус ва ўзбек тилмида битилган маълумотномаларни Қашқадарё вилоят Ахборот маркази раҳбари тан олмагач, аниқлик киритиш учун яна Ички ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевга такроран мурожаат этишга мажбур бўлдим. Ўз.Р.ИИВ Ахборот маркази бошлиғи А.Х.Ҳакимовнинг 31.07.2015 йилдаги № 7/2 К-67-сонли жавоб хатида: – Вазирлик Ахборот марказида фуқаро М.И.Каримовага нисбатан қораловчи маълумотлар йўқ., дейилган. Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот маркази бошлиғи Х.Атаназаровнинг 06.08.2015 йилдаги № 7/3958-сонли жавобида эса: – айтиш жоизки, судланганлик муддати олиб ташланганлик муддатлари келганида маълум қиламиз., дейилган. Орадан бир йил ўтди, лекин яна жавоб йўқ?!
Республика ИИВ Ахборот марказида менга нисбатан “қораловчи” маълумот бўлмаса., нега вилоят Ахборот маркази “оқловчи” маълумот бермасдан сарсон қилмоқда?!
Шу ўринда мантиқий савол туғилади. Нега Ўз.Р.ИИВ Ахборот маркази маълумотини, унинг вилоят бўлими тан олмайди?! Ёки, Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот маркази Ўзбекистон Республикаси ИИВга эмас – ПЕНТАГОНГА бўйсунадими?
 
Бу муддатларнинг муддати номаълум., бу ҳолат шундай узлуксиз давом этаверса ўлганимдан сўнг “судланмаган” ҳисобланаманми?!
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!
Сизнинг: – Кучли давлатдан, кучли ҳуқуқий фуқоролик жамияти сари., деган оламшумил даъватингиз остида бутун мамлакатимизда улкан деморатик ислоҳатлар олиб борилаётган бир пайтда нима учун Қашқадарё вилоятида Конституцияга хилоф, фуқороларнинг қонун ҳимоясидаги ҳуқуқларини поймол этувчи сансалорликлар ҳануз давом этмоқда?!
 
Республика ИИВ Ахборот маркази маълумотини вилоят Ахборот маркази тан олмаганлиги оқибатида пайдо бўлган сансалорликлар туфайли соғлиғим ёмонлашиб даволанишга мажбур бўлдим.
 
Шу муаммо туфайли нафақат мен, оила аъзоларим ҳам жуда катта моддий ва маънавий зарар кўриб, вояга етган ёлғиз ўғлим ишга кираолмасдан 4 йилдан буён сарсон. Сиздан бир муаллима, фарзандлари олдида мулзам бир она сифатида мени шахсан авф этишингизни ва:
 
  • Қашқадарё вилоят ИИБ ва унинг Ахборот маркази раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, шу ҳудудда жойлашган Қашқадарё вилояти ҳам Ўзбекистон давлатига қарашли экани, Ўз.Р.ИИВ Ахборот маркази томонидан берилган маълумотлар Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот марказидаги маълумотларга мувофиқ бўлиши лозимлиги, бу борада фуқороларнинг ҳуқуқларини поймол этувчи саъйи ҳаракатларга барҳам бериш зарурлиги ҳақида тегишли тавсиялар беришни.;
  • Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига асосан ЖИБ Қарши шаҳар судининг 12.11.2012 йилдаги ажрими ижроси таъминланиб, Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот марказидан менга нисбатан қораловчи маълумотлар йўқлиги ҳақида маълумотнома олишда қонуний ёрдам беришингизни сўрайман!
 
Шу муносабат билан Сизга узоқ умр, эъзгу ишларингизда
Яратганнинг Ўзи мададкор бўлишини тилаб, камоли эҳтиром ила –
М.Э.Каримова
10.08.2016 йил.
+99891 219 82 63
Ариз 1
ариз 2
PS: ушбу мурожаатда қайд этилган барча ҳужжат ва маълумотномалар олдинги аризалар иловасида бор ва улар Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот марказига тақдим этилган.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*