Menu
Categories
“Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин! Мендан норозилар фикридан қайтсин!”
09/03/2016 Видео

 


 

“Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин! Мендан норозилар фикридан қайтсин!” //

Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин,
Куйиб ўтган умрим шарҳини айтсин.
Бардошим ҳақида ашъор тўқисин,
Мендан норозилар фикридан қайтсин.

Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин,
Айтолмай қолганим десин Оллоҳга,
Саловатлар айтсин тўплаб бор кучин,
Билмаган билганим десин Оллоҳга.

Ўлсам, олов таним муз билан ювинг,
Токи, кафанларим кетмасин куйиб,
Ювгач, юрагимга парча муз қўйинг,
Борай ҳузурига озгина совиб.

Ўлсам, кафанимни булутдан қилинг,
Ёмғирга айлансин, ёнсам қабрда.
Қабримни қазсангиз сал кенгроқ олинг,
Гуноҳкор бандага тор гўр жабрда…

Ўлсам, чинор экинг қабрим бошига,
Токи, соясида тиловат ўқинг.
Чўмилиб яшадим кўзим ёшига,
Йиғламанг, сиз фақат саловат ўқинг.

Кичкина ясатинг қабртошимни,
Қуръон оятларин ёздиринг ўйиб,
Ёзманг қабртошга умрим, ёшимни,
Мен сафарга кетдим чориғим кийиб.

Ўлсам, оёқ томон, ўнг томонимга,
Тўрт киши сиғарлик курси ясатинг,
Соғиниб келсангиз ихлосла ўқинг,
Қабримни гул эмас, Қуръон безасин.

Ўнг тарафдан келинг, оёқ тарафдан,
Токи, кўрсин сизни очиқ кўзларим,
Ўлим ҳақ эканин оласизда тан,
Қувонай, келди, деб ўғил¬қизларим.

Ўлсам йўқлаб туринг. Билинг, кутаман,
Чунки, сиз деб ўтдим ўзимдан кечиб,
Йўқламай қўйсангиз, зардоб ютаман,
Ётаман гўрда ҳам кўз ёшим ичиб,

Ўлсам, умрим шарҳин набираларга,
Эвирмай, ўчирмай борини сўзланг.
Интиқ кутганимни уларни ҳамда,
Ёниб ўтган кўнглим зорини сўзланг.

Ўлсам, шеърларимни авайлаб асранг,
Имконин топиб топширинг элга.
Биламан, эл ўқир соғиниб, севиб,
Ўтар ёзганларим қўллардан қўлга.
Ўлсам, фахр бўлинг, мехрибон бўлинг…

Видео Facebook дан олинди

"4" Comments
  1. Shu qadar dahriylik! Shu qadar muqaddas islomga zidlik! Aniqki, musulmon emas, KOFIR – Shaytoni Layinning obi maniysidan tug’ilgan kofir yozgan bu yovuzlikni!

  2. Tangriyor Turon

    Ismat aka,
    Bunaqa ahmoqona she’rni va unga payrovni olib tashlang iltimos. Aza kunlari odam sal o’zini kontrol qilishi kerak. Gina kudratlarni unutib hurmatli presidentimiz xotirasiga hurmat ko’rsatish kerak. Prezidentga hurmat halqqa hurmat!
    Bu din niqobidagi ahmoqlar qo’yib bersang otasini ham la’natlaydi.

  3. Ўлсанг, жанозангни булбул ўқийди

    Ўлсанг, жанозангни булбул ўқийди,
    Анвару Усмону Бекқул ўқийди,
    Таъмали ва лекин бепул ўқийди,
    Ўқийди фосиқу каззобу куффор,
    Етарки ўл!

    Сенга кийдиришар “шик” кафан-либос,
    Ҳозирлаб қўйилди мақбара-қафас,
    То барча малайлар қилсинлар ҳавас.
    Ҳам тақиб қўйишар олтиндан зуннор,
    Етарки ўл!

    Чинор эколмаслар қабринг бошига,
    Кони зарар эмиш. Қабр тошига
    “Ҳаргиз тупурмангиз шоҳнинг лошига”
    деб ёзиб қўйишар ва битта ашъор,
    Етарки ўл!

    Қабрингни атайин кенг-мўл қаздилар,
    Бутун аъёнларинг жам бўлса, сиғар,
    Сиғар неча Шавкат, Гулнор, Рустамлар,
    Соғинма, келади жамики мурдор,
    Етарки ўл!

    Гўрингга қоровул қўйилар фахрий,
    МХХ, миршаблар, жамики қаҳрий,
    Мақбарангни атаб “Мозори Даҳрий”
    Тиклашар “Гўри Амир”дан-да бўйдор,
    Етарки ўл!

    Бажо келтириш-чун сўнгги тилагинг,
    Кенг қилиб қурилди қабринг йўлаги,
    Гўрингда шер турар оқиб сўлаги,
    Аммо шер чўчитмас азоб малагин,
    Мункар Накир қўрқмас йўлбарсдан зинҳор,
    Етарки ўл!

    • Shu qadar dahriylik! Shu qadar muqaddas islomga zidlik! Aniqki, musulmon emas, KOFIR – Shaytoni Layinning obi maniysidan tug’ilgan kofir yozgan bu yovuzlikni!

Leave a Reply
*