Menu
Categories
Мамадали Маҳмуд (Еврил Тўрон): Чет эллик юртдошларимга матуб
09/05/2016 Бош мақола

%d1%85%d0%b8%d0%bb%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b8-%d1%83%d0%b7%d0%b1%d0%b5%d1%87%d0%ba%d0%b8

ЧЕТ ЭЛЛАРДАГИ ЮРТДОШЛАРИМГА

Мактуб

 

Ҳар етук киши ҳам хато- камчиликлардан

айро эмас. Фақат ёлғиз Тангри беайб.

Ҳатто элчилар ҳам адашганлар. Мажбурий

 ҳолларда , зарурат туғилган кезларда

                                                                                                ёлғон сўзлаганлар, ҳийла ишлатганлар.

Хиллери Клинтон хонимнинг ҳам янглишган

 онлари бўлган… Бироқ у телбасифат

Доналд  Трампга нисбатан ҳар томонлама

устун. Ва ҳам оқил, босиқ. Унинг сўзлари

салмоқли ва эл дарди билан йўғрилган.

Кийинишида, омма олдида ўзини тутишида,

 хатти- ҳаракатларида ортиқча нарса

сезилмайди. У давлат ишида тажрибали.

Хиллери хоним шу ва шунга ўхшаш

фазилатлари билан анави –пул қанотида

 кўпираётган, ирқчи, тантиқ, айирмачи Доналд-

дан кескин фарқ қилади. Биз Хиллери

Клинтон хонимнинг АҚШ президенти бўлишини

Тангридан сўраймиз.

Ўзбек, уйғур, қозоқ, татар, қирғиз,

бошқирд, туркман ойдинларининг

                                                                                                           тилаклари.

Жаҳонгир Муҳаммад “Озодлик” радиосида Доналд Трампни хурмача қилиқлари, тузсиз гаплари учун бир қайнови кам Владимир Жириновскийга ўхшатди. Мен ҳам шундоқ фикрдаман. Йўлдошларим ҳам.

   Жириновский  этник еврей бўлса ҳам, Путиндек ашаддий шовинист. Ҳар сўзида ўрисни осмонга кўтаради, бошқа миллатларни ерга уради. Ўзи бўлса сиёсат бобида калтабин. Билим доираси тор. Ичи кир. Онасини йўлдан оздиргандек, у Ўрта Осиё, Болтиқ бўйи, Кавказ давлатларига осилади. Асоссиз . ичи қоралик билан. Уларнинг мустақилликларини кўролмайди. Аламдан куяди, ёнади, тутайди. СССРни тиклаш учун тамоғини йиртиб бўкиради. Бундоқ пайтларда унинг оғзи каламуш кавагидек очилади, нураётган занг тус тишлари нохуш ғижирлайди, теграга тупук сачратади.

   Саробга интилган киши ҳалок бўлади. 65 миллион одамнинг ёстиғини қуритган СССР қайта тикланмайди.

   Тангри қонуни: ўлган тирилмайди.

   Ўсиқ сочлари қўзғироқ қулоқларини бекитган, сўзлаганда оғзи ёқимсиз очилиб – юмилувчи, бўлар – бўлмасга лабларини қийшайтириб иршайувчи Трамп бачканалик, айирмачилик, йиртқичлик борасида Жириновскийдан ўзса-ўзади, қолишмайди. У ҳам Жириновский каби:

Сиёсий ғўр,

   Тўмтоқ,

   Тўқмоқ.

   Таажжубки , юртимиздаги ва хориждаги менинг ёрқин фикрли дўстларим ҳам шу фикрдалар. Фақат бундан Баҳодир Хон Туркистон айро. У “Озодлик”да ўз сўзини баён этган. Шу учун унга тўхташни лозим топмайман.

   Трамп “ Очун ойна”да : “Мен президент бўлган куним нолегал келгиндиларни битта қўймай АҚШ дан хайдайман!” деб лоф урди. Улар эса тақрибан 31 миллион киши. Демак, Доналд шунча одамни қон қақшатади. Шубҳасиз, бу- демократиянинг чўққиси ҳисобланмиш етакчи давлат – Америка сиёсатига қарши ҳаракат.

   Доналднинг аҳмоқона сафсатасига жавобан Американинг туб аҳолиси бўлмиш – қизил танлилар лидери уни омбирдек ўйиб олди: “Унда сен ҳам қўшмазор бўласан!”

   Кеча менга ёзар Сафар Бекжон Трамп ва қизил танлилар лидери суратини юборди. Уни эътиборингизга ҳавола этаман. Расм остидаги ёзувга ҳам кўз ташлашни унутманг

   Доналд: “Нелегал иммигрантлар ўз уйларига қайтиб кетишлари шарт!”

   Қизил танлилар бошлиғи: “ Оҳ-ҳ!..” Жиддийми? Унда сен қачон кетасан?”

   Туг –томирли Америкалик бу ҳақ сўзи билан келгинди трампнинг орқасига қалампир тиқди. У талвасага тушди. Чунки Доналднинг ҳалол, ҳаромни билмайдиган, билишни ҳам истамайдиган бобоси Олмониядан АҚШга яланг оёқ келган. Бир амаллаб фоҳишахона очган. Шу иркит йўл билан бола- чақасини боққан. Пул жамғарган. Доналд шу ҳаром ичида туғилган. Бобоси ва отаси таянчида оёққа турган, бойиган, миллиардер бўлган. Бўлгану-у ҳаром нусқи:

   Қонига,

   Феълига,

   Тилига ўтган.

   Мен Доналд Трампнинг умр баёнини яқин йўлдошларимдан эшитганман. Жумладан: сиёсатшунос Икром Ёқубдан ҳам. У: “Америкадек буюк давлатда Трампдек кимсанинг оёқ остидан чиқиб қолиши – хосиятсиз ҳодиса” деди. Ўйлаб кўрсам, Икром Ёқуб ҳақ.

   Ўзбекэл: “Оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойнинг ўғли гапирсин” дейди. Доналд пул қанотида гапиришни истади. Бунинг учун унга буюк майдон керак. Трампнинг хаёли қочди. АҚШ га президент бўлиш ишқи билан ёнди. Орзуга айб йўқ. Бироқ ўтмас мия, телба феъл билан бунга эришиб бўладими?

Одам ўзини билмаса қийин.

   Қандоқ йўл билан бўлса ҳам мақсадига эришиш учун:

   Пули билан,

   Тили билан,

   Ваъдаси билан киришди.

   Бу йўлда у уяту андишани ҳам йиғиштириб қўйди. Хиллери хонимга бузуқ хотинлардай шаллақилик қилиб, кир ағдараяпти. Ўзини эркак деб билган кишига шу ярашадими?

   Доналд Шарқдан ( Ассурия, Афғон, Ироқ, Ҳабаш юртларидан):

   Йўқлик,

   Хор – зорликдан безиб,

   Зулм,

   Қамоқдан қўрқиб,

   Хавф – хатар,

   Ўлимдан қочиб келаётган ғарибларга тиш- тирноғи билан қарши. Айниқса мусулмонларни кўрарга кўзи, отарга ўқи йўқ. Қўлидан келса, у Аврўпа билан Америкага қочоқларнинг биттасини ҳам киритмас эди. Қўлидан келмайди. Дунёда адолатпарвар кучлар бор.

   Олам ойдинлари миллатчилик, ирқчилик, дин ажратишда Траампни ули (фундаменти) қон, ёлғон, туҳмат, зўравонлик устига қурилган ўрис давлати президенти – Путинга менгзайдилар. Мен бу фикрга қўшиламан. Кавказ, Украина, Сурияни қон қустирган, қустираётган,  ўз ядравий қуроли билан мақтанароқ очунга қутқу солаётган  шум сиёсатдон Путинни нодон Трамп қўллаяпти.

 Ўз жонини, тожини сақлаш учун Сурияни кулга айлантиришга ўрисга изн берган, бир миллионга яқин кишининг бошига етган Башар Асадни  Путин  маъқуллаяпти.  Айни шу Асад касофати туфайли сон – саноқсиз Сурия улуси ватангадо бўлаяпти. Таҳқирланаяпти. Касалликларга чалинаяпти. Асадни оқлаш:

   Сиёсий кўрлик,

   Аҳмоқлик,

   Йиртқичга қанот бағишлаш.

   Бироқ Трамп…

   Путинни тушуниш мумкин. Унинг шум калласида нафс балоси ғужғон ўйнаётир:

   Нефьт,

   Газ…

   Довдир Доналднинг хом қавоқ калласида –чи?

   Шимилдириқ…

   Бу ҳам ҳолва. Кремлнинг, аниғи Путиннинг даҳлсиз Украинадан Қримни тортиб олишини  ёқлаяпти. Жаҳон қоралаётган бу фашистик босқинни маъқуллаш – демократияни:

   Топташ,

   Сўқирлик.

   Кремл томонидан қонга ботиралаётган Донбас ва Луганск фожеаларини энг авом одам ҳам, ҳатто маймун ҳам билади. Лекин Трамп? Тангри кўрсатмасин, бундоқ довдир АҚШ тахтига келса, тузатиб бўлмас хатога йўл қўйилади. Қиёмат – қойим қўпади…

   Тили билан дили  бошқа ўрис ҳукуматининг совунига Трамп кир ювмаган кўринади.  Совунига кир ювса, ўзбек сўзи билан айтсам: “Онасини Учқўрғонда кўради”…

   “Дунё Украина билан бирга” деган мақоламда Путин ва ўрис оммавий ахборот воситаларининг “Қримни референдум билан:

   Олдик,

   Қрим тарихий ватанига қайтди.

   Қрим руснинг ажралмас қисми,

   Қрим азалдан русники…” деган чўпчакларига қарши мен ўз сўзимни айтганман:

   “Россия” деб аталмиш юртнинг тақрибан 30 фоиз аҳолиси турк уруғларидир. Агар бу мамлакатда холис референдум ўтказилса, татар, бошқирд, чуваш, балқор, нўғай, қумиқ, қорачой, олтой, ёқут, эвенк, тува, хокас, бурят, мордван, мари, қолмиқ каби қондошларимиз ўрисдан ажралиб чиқади. Ўриснинг қонга қотиқ, занглаган кишанлари умоқланади . Шунда Кавказ эллари ҳам озодликка чиқади.

   “Қрим тарихий ватанига қайтдан” эмиш. Бу мутлоқ:

Ёлғон.

   Туҳмат,

   Алаҳлаш,

   Алжираш.

   Қрим ери тарихан – Турк ери.

   Қрим улуси – турк улуси.

   Буни тан олмаслик:

   Саводсизлик,

   Муттаҳамлик.

На фақат Қрим, ҳозирги Россия ўрнида ҳам қадимда турк уруғлари – Хун, Қипчоқ, бўжаноқ, авар, булғор, ҳазар, буржон, можор, скиф, уғур, сармат, сорий…лар яшаганлар. Бу – жаҳон тарихларида аниқ, тиниқ битилган. Энг эски ўрис муаррихлари (Нестур. Карамзин. Соловёвнинг ўзлари ҳам слав (иславян) нинг илк келиб чиқиши ва ҳозирги “Ўрисия”га тарқалиши кечмишини ёзишган. 1907 йилда буюк татар олими Ҳасан Ато Абуши (Уфоқ-Уфада яшаган)нинг “Турк қавмлари тарихи” китоби нашрдан чиқди. Бунда ҳам туркнинг қадим ерларидан бири – ҳозир “Россия” деб аталаётган мамлакатга славнинг келиб қолиши тарихи битилган. Фикримнинг исботи учун (татар лаҳжасида ёзилган, у замонда буни бутун турк эллари баробанр тушинган) ундан узандилар келтираман:

    “Милоддан сўнг, бешинчи аср охирларинда (495 сана) шимол тарафлариндин торих тётрусина (коромзин таъбиринча) Ислован қавми чиқдилар. Ислованлар аввалда шимолда. Висла наҳри теграсинда, ҳозирги Офстриё ичинда Голитса саҳросина келдилар. Солофйуф: “Ҳеч шубҳасиз ислованлар хунларга дон (хирож) тўламишдирлар. Наток, сўнгра ҳазарларга тўладилар” дейди. Энг аввалги муаррихлар ислованларни ушбу ўринда топдилар. Сўнгра ислованлар Дуной бўйларина қияга (Ҳозирги Румониё) қадар сочилдилар…”

   (Туркий қавмлар тарихи, Ҳ.А. Абуши. Тошкент, Чўлпон нашрёти 1993, 124б.)

   Бу ҳақиқат Мовриний, Прукуний (Абуши аташича) каби юнон муаррихлари асарларида ҳам қайд этилган. Рум қайсари Йўстинён (527 йил) китобида ҳам. Улар славларни кўп қоралаб ёзганлар. Ҳатто рус бош муаррихи Нестур ҳам:

   “Ўрмонларда ваҳший ҳайвон каби маъишат этдилар. Бири бирини ўлтирдилар. Борча қабоҳатни ошодилар. Ўғиллари отолари ва келинлари ҳоқинда ҳақорат сўзладилар, никоҳ бўлмади, икки – учтадан хотун тутор эдилар”.

                                                (“Туркий қавмлар тарихи”, Ҳ.А. Абуши, Тошкент, Чўлпон

                                                 Нашриёти, 1993, 127бет)

Мана. Ҳасан Ато Абушидан яна  ёрқин бир олинти:

   “Исловонлар ҳозирги Русияга бизнинг булғоримиз Дуной ёқаларина йерлашдикидин сўнг келдилар. Келувчилар Ғолетсия  саҳроларинда. Дуной бўйларинда “Шарқ ислованлари отолмиш” оқ арб, харвот, харутонлар эди. Ислованларнинг ҳозирги Русия Ўзий суви (Днепр) бўйларина кўчувларини русларнинг бош муаррихи Нестур бу ила баён этадур:

   “Исловонлар аввалда Дуной теграларинда эдилар. Онда бир тарафдан Поннуниядин влохийлар (турк, араблар уни “Уфлок” атамиш) тарафдин торлиққа тушурилдиқлариндин ислованлар шимол – шарқга кўчишга мажбур ўлдилар. Бир кесоки Пулашга ва бир кесоки эса ҳозирги Русияга келдилар”.

   Кўчув кайфияти бу ила ўлмиш.

   Ислованларнинг баъзилари ҳозирги Киеф ғубернаси теграсина Ўзий суви (Днепр)га келдилар. Йерлашмиш ўлан ўринлари соф саҳро ўлдиғиндин “Пўлоний” отолдилар. Баъзилари ҳозирги Вуленский Ғуберноға, ўрмонлар орасина кирдилар, “Деревлоний” отолдилар. Баъзилари Двиноға қуётурғон Пулут наҳри бўйина йерлашдилар, “Пулучоний” отолдилар. Баъзилари Сужо наҳри (Муғилефский ғубернода) бўйина ўлтирдилар, “Родимичи” отолдилар. Баъзилари Висла наҳрина қуётурғон Буғо наҳрина ўлтирдилар, “Бужоний”, “Дулибий” отолдилар. Баъзилари Десна, Семий, Сули наҳрлари бўйина йерлашдилар ( Днепрга  қўядилар). Ҳозирги Черниғифский, полтовский ғуберналарда, “Североний” отолдилар. Припити ва ғарбий Двино наҳрлари орасина, минский ва Витебский губерноларда йердашдиклари “Дрефучий” отолдилар. Днепр. Двино, Вулғо бошлари орасинда Витебский, Пекувский, Твероский, Исмулинский ғубернодағилари “Кривичий” отолдилар. Днестр бўйларинда, Муғулевский, Пудулский ғубернолардағилари “Лутичий”, “Теверский” отолдилар. Илмин кўли ёғосиндағилари, Новғуруд ғуберносинда, айланасидаги ислован ўлмаган халқлардан имтиёз учун нафси “Ислован отолдилар”.

                       (“Туркий қавмлар тарихи китоби”, 127 бет).

   Туркилар тупроғига ўрнашиб олган славлар, ҳусусан ўрислар (пўлоқлар, лаҳлар ҳам дейишади) узун-узун йиллар силсилаларида кучга айланишди. Ўзга қон ҳисобига кўпайишди. Ҳамон шундоқ.

   “Ислов ёки Ислован шўъбаси – бурунғи пруслар, пўлоқлар (лаҳлар), литвонлар, чехлар, сербиялар, чурноғуристлар (қоратоғлилар), хорватлар (аслан турки сорматлар славянлашган), исловаклар, исловунлар, молоруслар, белийруслар, Дунай булғорийлари ҳам великийруслар бу шўъбадин санолмишлардир. Лекин бу сўнгғи иккисина “ислован” демандин ортиғроқ (ислованлашмиш қавмлар демак тўғрироқ чиқар. Чунки, Дунай булғорийлари қавми Турония ва турк шўъбаси ўлан Комо булғорийлари ила бир уруғ қавмлар эди. Озоқ ва қора денгиз теграсиндин кўчиб келуб, Днестр (Турла) ва Дунай  (Туна) наҳрлари теграсинда тирикчилик қилмишлар эди. Сўнгра, 679 санъаи Милодияда “Мизия” (шу кунда Булғария) исминда ислованлар тириклик этмакда ўлан йерин суғишиб олуб, онда қувватли Булғор ҳукумати таъсис қилдилар. Лекин қавм ва ғолиб ўба турубда, ўз тилларини ва урф – одатларини соқлай олмай, қўл остлариндағи ислован қавмининг тил ва урф – одатларини олуб, исловонлашдилар. Бу кун “великий рус” отолмоқда ўланлари аввалда ҳам ғут ва исловон ва чуд уруғи қавмларидин ҳосил ўлмиш эди (Соловьев ёздиғи). Сўнглар великорус қавмина немис, фин ва ғайр қавмлар, хусусан, турк ва татар, мўғул қавмлари кўп қотушуб Исловонлашмишлардир. (Яхуд ва рум, франсузлардин ҳам қўшилмишлар оз эмасдир. Аммо энг кўп қўшилғони шул – ўқ қавмина мансуб (фин)лар ила турк – татар, манғул қавмларидир. Шунинг учун Шамсиддин Сомий: “руслардағи татар, фин ва Сибир қавми Турониянинг ислованлашмишлариндин бошқа шай эмасдир” демишдир. (“Қомус ул олам”) Баҳарҳолда великирус қавми қонина кўп миқдорда турк қавми қони ҳам қотилмишдир). Фақат фамилия суратинда кўбисинда бу кунга қадар турки исмлар ва турки хотиралари соқланмоқдадир”.

                                                                   (“Турк қавмлари тарихи”, 128 бет).

   Ўрисга жангари Варяг қони ҳам кўп қотилган. Кўп юзйилликлар рус князлари шу варяглардан эди.

   Мен узундан – узун бу далилларни (гарчи мавзуга унча ёпишмаса ҳам) бежиз келтирмадим. Москва Қримни Қуршов ва зўрлик билан олганидан тонаяпти. Донбас билан Луганскийни (Украинадан ажратиш учун) қуроллантираётганини инкор этаяпти. Очун билиб турган чинни Кремл тан олмаётгани учун, билъакс айбни Украинага ағдариётгани учун мен бу тарихий ҳужжатни келтирдим. Бу билан Трампни хато йўлдан қайтаришни истадим. Бу билан демократияда беназир АҚШ шаънини сақлашини истадим.

   Россия ер юзининг тўққиздан бир қисмини эгаллаб турибди. Босиб олиш ҳисобига. Бу чексиз ҳудуднинг 80 фоизи, яъни Қозон, Ўрол, Олтой, Сибирдан то Аляскагача бўлган ерлар азал – абаддан Турон тупроғи ҳисобланади.

   Трамп қуёшдек ҳақ бу кечмишни билмайди. Билса, Чеченистон, Гуржистон Украинани қонга ботирган, ботираётган, Эрк, озодликка интилаётган элларни бўғовлаб турган Кремл ва Путин тарафида турмас эди. Менимча, ўқимишли киши зўравон йўлини тутмайди, хотин кишига қилич кўтармайди, узоқни кўзлаб иш юритади. Пул ҳирси ёмон.

   Кўзни,

   Қалбни кўр,

   Мияни шол қилиб қўяди.

   Исмат Хушев сайтида Хиллери хоним ўз сўзини тўсмага ўрамай айтди: “Клинтон назвала Путина Крестним отцом радикального национализма”.

                                                                                              (“Дунё ўзбеклари”, 16.08.2016).

   Азиз юртдошлар, Сизлар менинг бу мактубимсиз ҳам ким қандоқлигини яхши биласиз. Фикримча, Хиллери хоним АҚШ президенти бўлишга (Трампга нисбатан) кўпроқ лойиқ. Менинг дўстларим ҳам шуни айтадилар. Сизлардан ўтинчим шуки, Клинтон хоним номзодини қўлларингиздан келганча қувватласаларингиз. Келажакда унинг Ўрта Осиё давлатларига самарали фойдаси тегади. Мен бунга ишонаман. Кичик мисол. Хиллери хоним кўпгина сиёсий, диний тутқинларни озодликка чиқарган инсон. Жумладан, мени ҳам.

   Қадрли юртдошлар, руҳий  қўллаш, тарғиб қилиш замирида ҳам буюк ҳикмат, буюк куч бор

                                                                                 Эзгу тилаклар билан

                                                                                                   Эврил Турон.

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

"5" Comments
  1. М.Маҳмуд – Эврил Турон жаноблари! Аввало Сизни Хилари Клинтон эмас ўзбек мухолифат лидерларининг жуда кўплаб мурожаатлари, ёшингиз 70 дан ошганлигини инобатга олиб Ислом Каримов чиқарди. Бу ҳамма биладиган ҳақиқат.Трампга асли Америка ҳиндулар сардори муносиб жавоб берди. Сиз ҳам кндан ибрат олиб, ўзимизнинг трампларга муносиб муносабат юилдирсангиз ўринли бўларди….

  2. Бу инсонга Клинтон хонимнинг ердами теккан экан, нега бошка шериклари хали хануз озодмас? Агар Путинни ердами бн озодликка чикканда Путиндан яхшиси йук эди. Уз шахсий ҳис туйғуларингизни давлат ишларига аралаштирманг хурматли Мамадали ака.

  3. Одамларнинг Сизга бўлган ишончини оёқ ости қилманг, илтимос. Жириновский миллатчи, лекин ўта ақлли ва билимли миллатчи. Бугун Россия сиёсий саҳнасида унингдек талантли ва обрў эътиборли бошқа сиёсатчи йўқ. наҳот шуни тушунмасангиз. Хиллари Клинтон Сизни 17 йил қамоқда ушлаб турган Ислом Каримовни эри билан бирга бир умр қўллаб қувватлаб келди. Сизда инсоф ва тутуриқ борми ўзи? Биз ҳамиша ҳурмат қилиб келган истеъдодли журналист Исмат Хушев Сизнинг бир тийинга қиммат бу хатингизни эълон қилиб, жуда катта хато қилди. Сайтдан ҳам кўнглимиз қола бошлади. Аввал Ўзбекистонни бир йўлга солиш ҳақида, демократияга юз бурдириш ҳақида ўйлаш керак, Мамадали ака. Сизга бўлган ҳурмат ва ишончимизни оёқ ости қилманг, илтимос.

  4. ох-хо!? Хаммаёк каша булиб кетиптику.
    Менимча чет элларда юрган ватандошларни купрок Узбекистонга ким, кайси одам президент булиши кизиктиради. Америка халки узи хал килиб олади. Чунки у ерда конун бор, адолат бор, давлат уз фукароси учун жавобгарлиги бор ва гамхурлик килади.
    Келинглар азизлар, азиз Мухамадали Махмудов Узбекистон тугрисида кайгурайлик. Одамларни якин орада буладиган узгаришларга кузини очайлик, локайд булмайлик. Яхши, халол , фалаги тоза инсон келиши учун харакат килайлик.

  5. Assalom alaykum Mamadali aka . Bahodirga xalq kerak emas u bir ammalab kresloga otirib olsa boldi Putinni tovonini yalash uchun Putun buyurgan xar qanday buyruqni bajaradi u ozini oylaydi men Bahodirni dostlik saxifamdan chiqarib tashlaganman .Bizlarga Xalqparvar inson kerak .

Leave a Reply
*