Menu
Categories
Бахтиёр Хасан: Ота-онам жанозасига боролмадим…
09/06/2016 Бош мақола

 %d0%b1%d0%b0%d1%85%d1%82%d0%b8%d1%91%d1%80-%d1%85%d0%b0%d1%81%d0%b0%d0%bd

Салом Исмат ака!

2011 йил 27- Август мен бу кунни умрим охиригача эсдан чикармайман, чунки бу кун мен учун Онамни йукотганим куним, булмасам 3-кун олдин скайпда гаплашганимда режалари ва яна америкага келиб кетишларини айтган эди…аммо

Яратганни узи бизга берган меросини яна кайтариб олар экан, Даб-дурустдан смс келди телефонимга тезлик билан телефон килгин Аямни олиб чикдик больницадан дейишди – Тушунмай мен -ахир аям уйда эдику мен шанба ёки якшанба куни скайпга чикаман дегандим…..яна эсимда бор руза тугашига 3-кун колуди…табриклайман дегандим хуллас калом уйга шошилинч тел килдим,

Онамни зурга тушундим бир нималар дейди ..тинчлими дедим вой-дод нима гаплар.. деб уйда кариндошлар йигилб булган экан, кейин онамни синглиси холам гушакни олиб нариги хонага чикиб олай деб ..бирдан болам духтирлар олиб кетилар оз колди булмасам ёриб берамиз ва довою-достоним йук деб тилхат хам олишиб чикариб юборди…

Тухтанг-тухтанг узи нима булди онамга десам кейин тушунтирди…хуллас калом скорый чакириб бир нарса килинглар..?? ахир ахир бирон йули бордуруу…илтимосу бошка гапларимга хуп дейишдию аммо сал холатни тушунгандейман, лекин кариндош-уругларимиз больницадан тортиб уйга олиб келгунча хабар олишган экан, ОГИР деб келишибди…

дарров скайп уланди Онажоним олдидаги кариндошларни куриб Онамга, олдига камерани деб калтирок овозда илтимос килдим, олиб курсатишди куллари билан имо килди, бошини компьютер томонга онда сонда буриб бошини тепага ва пастга килиб куз ёшини куриб бир нималар деб имо-ишоралар билан гаплашарди…

3-4 соат шу дамда тел килиб гохида скайпни ёкишиб вакт кетарди…сал ёнбошлаб уйимда диванга ухлаб колибман, бир вакт 3 та смс келди биринчисин эшитиб унча эьтибор бермадим тушимдами унгимдами деб сал туриб иккитаси бирин-кетин келди не кузларим билан карай _Онамиздан айрилдик Бахтиёр . нукта ва нукта…

телефон килдим шоша – пиша…уйда акам олди нариги жойда йигини эшитябман —вой опам-жоним ва аяжоним бувам ва хо казо.. ака тинчлими десам йиглаб юборди ..мен шу пайт ер ёрилмади ер-тагига кириб кетмадим…ва уйимиз азага айланиб кетганлигни сездим………

Синфдошларимга рахмат дейман, Дадам менга.-болам уртокларинг хизматда ва сени йуклигингни билдиришмай туну-кун бизларни юпатиб шу ерда ..рахмат болам сенга деб мени эса дадам юпатарди…

аммо фарзанд булиб нахотки Онамни охирги йулга кузатгани хам ярамадим деб хозиргача узимни койиман…

Россияда булса хам улгурсам буларди-ку, ахир АКШ даман….бир хафтадан кейин Аламда, Гафлатда, Норизочилигимда,

Манхеттенда Нью-йоркни кок марказида Гульнора Каримовани модалар куригидан хайдалсин деб нола-ю вахималар билан норозичилик акциясига бордим…

нимага мен ватанга бораолмайман, нимага мен туй-ва улим маракаларга бороалмайман деб куз ёшларим билан Манхеттенда Мерседес-Бенц ташкил килган жойда плакат билан туриб олдим..

Хайданглар Гульнорани Хайданглар бу ердан унга лойик эмас деб дод-вой солиб юрдим юкорида айтганимдек Алам-кучлик..нимага мен иштирок этаолмайман Онамни охирги йулга кузата-олмайман деб аччик-аччик гаплар билан юрдим…

каранг Мерседес компания вакиллари чикиб сизлар кимсизлар нима сабабдан ва хо казо саволлар билан муроожат килишди ..хамма холатни айтиб бердим..

Улар Узбекистонни умаришиб болаларни пахтага хайдаб ана шу пулларга узларини хожатини чикаришиб юришибди деб вахима солдим….

ГАЗ. СВЕТ..ОЛТИН.ПАХТА пуллари эса чет-эл банкларида колиб кетябди Халкга эса хеч вако йук.

Европа ва Акшда уйлар олишиб олиб юрибди ялло-ялло килиб..хуллас калом ташкилотчиларга бор дардимизни айтдик,

Мен эса куз ёшларим билан гох сал нарирокга гохида урта йулга чикиб олиб ОНАМ ОНАМ ОНАМОО деб жой топаолмай узимга юрардим, гохида ха сен Гульнора сени хам бошинга тушар..менга тушган кундек каргаб юрардим,

Эртансига Манхеттенда норозилик акциясини давом эттиришга келиб хам улгурмадим бир пайт Мерседес Вакиллари чикишиб.. бизга шундай деди.. Сизларни кечаги берган маьлумотларингизни синчиклаб йигилишимизда куриб чикиб кароримизни етказмокчимиз..

Биз гульнора каримова продюссери билан алокага чикиб (Гульнора Узбекистондан бир гурух катнашувчи бу сал кам 40 та иштирокчилари билан Манхеттен гостиницаларида эди уша пайт) уларни бекор яьни CANCEL килдик русчасига отмен килдик ва ишонтириб айтамизки бу хакикат деб хаттоки Гульнора арендага тулаган пулини счетига кайтарилиб юборилди деб таькидлашди.

Хуллас калом Нью-Йоркдан Гульнора тепилди..

1-2 хафтада Гульнора офоза килиб бизни рус тилида – прооплаченный пиар компания видимо много заработали..деб Узбекистонда жар солди..лекни хайдалган куни эса Гульнора сайтида в целях безопасности мы проведем свой показ в другом месте деб бир гостиница залини арендага олиб утказиб олди аммо унга деярли хеч кандай таникли моделлар ёки шу тоифадаги инсонлар боришмади…

мен Гульнора катнашмади баттар булсин демокчимасман яна кайта катнаши керак эди аммо вакт хакам дегандек агар бундай холатда якинларингни туй-марака ва азаларда катнашинг сенга боглик булмаса унда 2 бароварига кийланасан экан.

Шу тарзда мана Дадам хам утиб кетди бораолмадим. АЛВИДО

Шундай огир кунларимда Фейсбукдош ва одноклассники сайтдаги дустларимга минг бор ташшакур билдираман ва Америкада уйимга пато укигани келишиб кунглимни олган дустларимга хам катта рахмат айтаман ва айникса телефон килишиб дардимга дард булиб хол ахвол сурганингиз учун барчага ташшакуримни билдираман

Исмат ака сизни хам кунгирок килиб кунглимни олганингиз учун айна дамларда сизга хам ташшакуримни билдираман

Бахтиёр Хасан

АКШ 2016 9 сентябрь

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

"1" Comment
  1. Бахтиёржон, таъзиямизни қабул қилинг. Онангизни ва Отангизни жойлари жаннатдан бўлсин!

Leave a Reply
*