Menu
Categories
Ғафур ЙЎЛДОШЕВ: БИЗНИ ВАТАН ХОИНИ ДЕГАНЛАРГА
09/06/2016 Адабиёт
%d2%93%d0%be%d1%84%d1%83%d1%80%d0%b6%d0%be%d0%bd-%d0%ba%d1%83%d0%bb%d0%b8%d0%b1

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

БИЗНИ ВАТАН ХОИНИ ДЕГАНЛАРГА

Андижонда одамларни отган менман,
Сизни Ислом акангиз эмас!
Миллатни режали қирғин қилган ҳам мен,
Сизни Ислом акангиз эмас!

Манавиятга ўт қўйган ҳам мен,
Масжидларни аёғоқчига тўлдириб,
Намозхонни қаматган ҳам мен,
Сизни Ислом акангиз эмас!

Самандар Қўқонов!
Шовруқ Рўзимуродов!
Эмин Усмон!
Тойиба Тўлаган қизи… –
Яна қанчасини санайин?!
Mиллат даҳоларин ўлдирган ҳам мен,
Сизни Ислом акангиз эмас!

Мурод Жўраевдай,
Мамадали Махмуддай –
Миллат қаҳрамонларин қаматган ҳам мен,
Сизни Ислом акангиз эмас!

Жиянини жиннихонада сақлатган ҳам мен,
Юсуф Жуманинг сўзини кесган ҳам мен,
Исроилжон Холдорни тўққиз йилини еган ҳам мен,
Ҳасан ота Чориевга уятмай ёрлиқ қўйган ҳам мен,
Сизни Ислом акангиз эмас!

Ёдгор Обиднинг шоирлиги ёқмайди менга,
Мўътабар Тожибой қизин ўт юраги ёқмайди менга,
Жаҳонгир Муҳаммаднинг ҳақ сўзин кўтаролмайман,
Ислом акангиз ҳаммасини кўтаради,
Тоқати зўр акангизни!

Юртдаги иймонли зиёлини тирқиратиб,
Атрофига жаллодлару,
Порахўрларни ҳам йиққан мен,
Сизни Ислом акангиз эмас!

Газни еган,
олтинни еган,
пахтани еган,
уранни еган,
Ўзбекнинг ҳа-м-м-ааааа –
бор бойлигин еган менман!
Сизни Ислом акангиз эмас!

Олқишланг акангизни!
Қуллуқ қилинг,
Сажда қилинг,
Чириётган жисмин мумёланг,
Ислом акангиз яна минг йил яшасин,
“Онасини маҳрига тушган Ўзбекистон”да!

Мақтанг,
Кўкларга кўтаринг,
Ажаб эмас,
энди сизнинг энангизни маҳрига тушса –
Ярми мардикор,
ярми қувғинда бўлган
бечора Ўзбекистоним!

Чиранинг, чиранаверинг,
Сизни Ислом акангиз хоин эмас,
Мана менман –
Ватанни севиб хоин бўлган – менман!
Халқни отган Ислом акангиз жаллод эмас,
Менман – умрида чумчуқ сўймаган –
Хоину-жаллод – менман!
Суф сизнинг иймонингизга!!!

*************************
2013-01-04
Торонто

https://www.facebook.com/gafurjon.yuldashev

 

Мамадали Маҳмудов

Шеър заминида Ўзбекистон ҳақидаги аччиқ ҳақиқат яширинган. Мен Ғофуржонни шарафлайман. Аслида ижодкорлар мана шундай ҳаиқатни айта оладиган бўлишлари керак. Эмин Усмонларни даҳога чиқариш ортиқча. У диндор одам, кўнгли қора одам эди.

(Телефондан айтилди)

"2" Comments
  1. Tangriyor Turon

    Islom Karimov o’zi musulmon. Qanaqasiga musulmon musulmonni o’ldiradi? Manimcha Islom Karimov radikal musulmonlarni quvgan edi. Qolgan musulmonlar yaxshi yashab yuribdi-ku!

  2. Sher 2013-yilda yozilgan bo’lsada dolzarbligini yo’qotmagan. Rahmat sheringiz uchun. Ijodingizga baraka tilayman.

Leave a Reply to Tangriyor Turon
*