Menu
Categories
Ўзбекистон ҳамманики, хорижда яшайдиган ўзбекларнинг ҳам ўз ҳақиқати бор
09/06/2016 Бош мақола

 Саломат Ваф

ИЛТИМОС, КЎЗ ЁШИНГИЗНИ АРТИНГ…

Ассалому алайкум дўстларим.

Сизларга малол келмаса, фикрларимни эшитсангиз.

Президентимиз вафоти муносабати билан халқнинг бошига қайғу тушди. Барчамиз мотамдамиз.

Аммо..шу кунларда ФБ саҳифаларидаги эмоциялар, ёзғиришлар, мотамзада шеърлар, йиғи – сиғи, ўша қайғули эйфариядан чиқиб кетолмаслик ҳолати мени ўйлантириб қўйди.

Нима қилаяпсизлар, айниқса ўзбек йигитлари, деган савол бергим келди.

Интернетни қаранг бутун дунё Ўзбекистоннинг келажаги, ким президент бўлиши, Марказий Осиёдаги барқарорлик ҳақида нималар ёзаяпди. Бутун дунё матбуоти, миллий ТВлари Ўзбекистон иқтисоди, сиёсати, социал муаммолари ҳақида кўрсатувлар тайёрлаяпди. Бизнинг халқимиз тақдири, Ватанимизнинг келажаги ҳақида ўзгалар аналитик хулоса қилиб, дунё медиа информацион оламини бошқаришга эришаяпти.


Аҳир, уларга тарихий фактлар, Ўзбекистоннинг бугунги салоҳияти, миллатнинг, ўзбек лидерларининг давлатни бошқаришга қодир эканлиги, БУ ЮРТ ЭГАСИЗ ЭМАСЛИГИНИ кўрсатадиган таҳлилий, факт, маълумот, тарихий фотоларга асосланган мақолалар, кўрсатувлар, репортажлар намойиш этилиши керак.


Айниқса, ўзбек зиёли йигитларини, журналистларни “сен кўп қайғурмаяпсан..” деган маънода атрофдагилар билан ғижжиллашиши ва хорижда яшайдиган ўзбек зиёлиларни ватанфуруш, ватанхоини деб атаётгани, ҳақоратлаётгани катта маданиятсизлик, жоҳиллик белгиси деб биламан.


Азиз акаларим, ўғил – қизларим. Ўзбекистон ҳамманики, хорижда яшайдиган ўзбекларнинг ҳам ўз ҳақиқати бор. Кимнингдир ўғли қамоқда ўлган, кимдир ака – укалари билан “Жаслиқ” га ташланган… Ўзбекистоннинг 1991 йилдаги кўп лидерлари ўлиб кетган.Қувғин қилинган. Сизга фактлар керакми, ана дунё матбуотини ўқинг.


Сизлардан илтимос, кўз ёшларингизни артиб, дунёга реал қаранглар. Ўзбекистоннинг келажагини белгилайдиган, Ватанни асраб қоладиган жуда долзарб ва муҳим паллада турибмиз.


Президент Ислом Каримов мард одам эди. Ўзим ТВда кўрганман 1990 йиллар Наманганга Жума Намонгонийлар қароргоҳига ёлғиз ўзи кириб борган…


Дўстлар, ана шу мард инсон хотирасига лойиқ мард ва жасур бўлайлик. Агар, яна кўз ёш тўкиб, дийдиё давом этар экан, Ўзбекистонинг келажагини қўлдан берамиз ва яна миллатимиз бошқа, ҳатто Марказий Осий мамлакатларидан ҳам 50 йил орқада қолиб кетади…


Илтимос, мағрур ўзбек йигитлари ва йигитларданда журъатлироқ ўзбек зиёли хотин қизлари бошингизни кўтаринг…бизнинг орқамизда 32 миллионлик жоннисор ота – оналаримиз, орзуманд ўғил – қизларимиз, норасида фарзандларимиз турибди.


(Узр, шошиб ёздим оғриқлар билан яна чиқаман)

https://www.facebook.com/salomat.vafo

"1" Comment
  1. Salomatxon singlim siz xaqiqatni yozgansiz .Lekin xozirgi yoshlarimiz Karimovning vafotidan bir xafta otib ,xali xam vatangado va xar xil xaqoratlar bilan yozishyapti menga bitasi seni oldirtirib yuboraman sen osha yoegda yashayver sotqin vatan xoini ,vatanfurush deb yozibti .

Leave a Reply
*