Menu
Categories
Абдулла Ориповнинг АҚШ (Хьюстон)да бугун ёзган энг янги шеъри: Ёронлар…
10/16/2016 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоир
ЁРОНЛАР
Ўз давринг нашъасин меники деб сур,
Ҳатто тўфон турсин, ҳатто бўронлар.
Доим оғзи бир-у қалқон бўлиб тур,
Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.
Бошқа ёққа тортса сен минган тулпор,
Бундайин дўстликдан қандайин наф бор?
Кимдир айламаса қасамингни хор,
Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.
Сенга ёт эмасдир эл қучган зафар,
Ўзимники десанг бу ютуқни гар.
Сени кўрган жойдан қочгайдир хатар,
Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.
Ҳасадгўй аҳлига дуч келдинг кўпроқ,
Қаёққа борсанг ҳам бир хилдир тупроқ.
Барчага баробар, демакким, чароқ,
Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.
Бемор излар эди дардига чора,
Уни тополмади, афсус, бечора.
Кимдир ёрдам қўлин чўзса шу бора,
Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.
Майлига, даврон сур қишлоқ, шаҳарда,
Турфа одам учрар шомда, саҳарда.
Сен ҳам кечиримли бўлсанг агарда,
Орангиздан ола ўтмас, ёронлар.
Хьюстон, 16.10.2016

 

"1" Comment
  1. ҲАЛҚИМИЗНИНГ БУЮК ШОИРИ АБДУЛЛА АКАДАН ЯНГИДАН ЯНГИ АЖОЙИБ ТАХЛИЛИЙ ШЕЪРЛАР КУТИБ ҚОЛАМИЗ!

    ЧУНКИ АБДУЛЛА АКА КЎП НАРСАЛАРДАН БОХАБАР ИНСОН, ОБЪЕКТИВ ВА РЕАЛ ҚАРАШЛАРИ ВА ЎША ДАВРНИНГ ҚОРОНҒУ ТУНЛАРИДАГИ “ТУНДАЛИК”ЛАРИНИ БУГУНГИ КУННИНГ ЁРУҒЛАШИБ КЕЛАЁТГАН КУНДАЛИКЛАРИГА БИТСАЛАР ТАРИХИМИЗ УЧУН ҲАҚҚОНИЙ ЁДГОРЛИКЛАР БЎЛИБ ҚОЛАЖАКДИР!

    ЧОРАК АСР МОБАЙНИДА ПАЙДО БЎЛГАН ЖАРЛИК АСТА СЕКИН ЙЎҚОЛМОҚДА.

    БИТТА ОДАМ ДЕНГИЗ БЎЛОЛМАС,
    СИЗ ДЕНГИЗСИЗ ДЕСАК ХАМ ҚАНЧА!
    БИТТА ОДАМ ТЕНГСИЗ БЎЛОЛМАС,
    СИЗ ТЕНГСИЗСИЗ ДЕСАК ХАМ ҚАНЧА!
    “ҲАЛҚ ДЕНГИЗДИР, ҲАЛҚ ТЎЛҚИНДИР”,
    ШУ ҲИКМАТНИ ЁДДА ТУТСА ЮРТ ОТАСИ!
    У ТЕНГСИЗДИР, ҲАЛҚИ БАХТЛИ, ЮРТ ТЎКИНДИР!
    ШУ ХИКМАТНИ МАХКАМ ТУТСА ЮРТ ОТАСИ!

    ҲАЛИ ВАҚТИ КЕЛИБ МИНГЛАБ МЕМУАРЛАР ЁЗИЛАЖАК, АММО ШУЛАРНИНГ ОРАСИДАН БАРМОҚ БИЛАН САНАРЛИКЛАРИ ҲАҚИҚИЙ ҲИСОБЛАНАДИ.

    БУЛАР КИМЛАРНИНГ ЭСДАЛИКЛАРИ ЭКАНЛИКЛАРИНИ ЁЗИБ ЎТИРМАЙМАН, ШУНИНГСИЗ ҲАМ ҲОЗИРДАН МАЪЛУМ!

Leave a Reply
*