Menu
Categories
Мирзиёев виртуал қабулхонасига: Халқ артисти Матёқуб Матчоновдан шикоят
10/22/2016 Бош мақола

“Дунё ўзбеклари”дан:

Ўзбекистон муваққат Президенти Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонаси фаолиятига хайрихоҳлигимиз ва қизғин қўллаб қувватловимиз сабаб бўлса керак, бизга ҳам ўзбекистонликларнинг дарду изтироблари баён этилган арзнома-ю, хат, хабарлар оқиб келмоқда.

Чунки, мамлакат раҳбарига мурожаат қилаётган ҳар бир фуқаронинг арзи тингланиб, адолат мезонида кўриб чиқилаётгани одамлар қалбида яхши ва ёруғ кунларга умид уйғотмоқда.

Аслида, виртуал қабулхона ташкил этилишининг ҳам асл мақсади ҳам шу –  мамлакатда узоқ йиллардан бўён ҳал этилмай, тўпланиб қолган муаммолар ечимини топишга, одамлар қалбида давлат ва ҳукуматга, адолат ва диёнатга нисбатан ишонч уйғотишга қаратилган.

Зотан, Бош вазир қабулхонасида халқ билан очиқ мулоқот ўрнатилганининг асл мақсади ҳам шу.

Халқимизда “Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит” деган ҳикматли бир гап бор. Шу  сабабдан бизга келаётган хат хабар ва саволлар ҳам виртуал қабулхона томонидан эътиборсиз қолмайди.

Савол қайси тарафдан келишидан қатьий назар – олис Канадада нашр этилаётган “Дунё ўзбеклари” халқаро нашридан борадими ёки Ўзбекистон ичкарисиданми, бундан қатьий назар, у албатта виртуал қабулхона масъул ходимларининг диққат марказида бўлади.

Нашримизда бугундан бошлаб бериб бориладиган арзнома-ю, дилномаларни вертуал қабулхона масъул ходимлари  эътиборга оладилар ва тегишли чора тадбирлар кўрадилар деб умид қиламиз.

Исмат Хушев,

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,

Торонто шаҳри, Канада

17 октябрь, 2016 йил.

 

%d0%bc%d0%b8%d1%80%d0%b7%d0%b8%d1%91%d0%b5%d0%b2-%d0%b2%d0%b8%d1%80%d1%82%d1%83%d0%b0%d0%bb-%d2%9b%d0%b0%d0%b1%d1%83%d0%bb%d1%85%d0%be%d0%bd%d0%b0%d1%81%d0%b8

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини

вақтинча бажарувчи, Бош вазир Ш.М.Мирзиёев

“Дунё ўзбеклари” халқаро интернет газета Бош муҳаррири Исмат Хушев

ва барча Оммавий ахборот воситаларига

 

Тошкент шахар, Олмазор тумани ,

                                                   Магазин  – мавзук  кўчаси  99 – ,,А,,

уйда яшовчи С.Ю.Бекхўжаевдан

 

 

О Ч И Қ    М У Р О Ж А А Т

 

Биз ўтган асрдан буён яшаб келаётган Мискин маҳалласи ёнидан ўтган поезд йўл веткаси ёнидан “МАRСА-МХА” МЧЖ раҳбари Матёқуб Матчонов 5,98 кв.метр жойни олиб ўзига офис қуриб олди.

 

Матёқубнинг ўғли Мансур Матчонов турли шахслар номига очган фирмаларга божхона назоратини четлаб келаётган сирли вагонлар Матчановларни нафақат бой, қўрқинчли шахсларга айлантирди. 2008 йилдаги “Маска Шоу” пайтида қўшни веткадан фойдаланувчи кўплаб тадбиркорлар ваҳимага тушиб қочиб қолишган. “Маска”чилар самарқанлик тадбиркорларнинг катта миқдордаги тухумларини тортиб олганлар. Қизиғи шундаки, “Маска Шоу”ни давлат одамлари эмас, ўз шотирларини қуроллантириб, маска билан ясантирган Мансур Матчанов ташкил этган экан?! Бу сохта тадбир фош бўлсада, уларнинг Бош Прокурор ўринбосари бўлган қудаси Алишер Шарафутдинов шарофати билан би қилмишлар  ёпилиб кетди…

 

Ота – бола Матчановлар қўшимча омборхоналар қуриб 12 йилдан буён ўзбошимчалик билан фойдаланиб келаёган ер майдони учун давлатга солиқ тўламайдилар.  Аслида уларнинг 5,98 кв.метрдан бошқа бошқа ердан фойдаланиш ҳуқуқи бўлмасада, ота – бола Матчоновлар бу ҳудудни бутунлай ўраб, икки тарафига темир дарвоза ўрнатиб, ёнига қоравулхона қурдилар. Оқибатда маҳалла аҳли доим фойдаланиб келган йўл ёпилиб маҳалла аҳли Жомий майдонига чиқиш, мактабга бориш учун бошқа тарафдан айланиб ўтишга мажбур бўлмоқда.

 

Аҳолининг норзилиги боис, ушбу муаммони ўрганган Олмазор туман нотурар – жой бинолари кадастр хизмати катта муҳандиси Ш.Ф.Файзиев, Олмазор туман меъмори А.А.Ҳасанов, туман Кадастр хизмати техник ходими Х.Б.Зоитовлар 01.06.2016 йилда тузган Далолатномада:  – Олмазор тумани Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293-уй манзилида жойлашган “МАRСА-МХА” маъсулияти чекланган жамияти 8162,0 кв.м. ер майдонида тегишли давлат ташкилотларининг рухсат берувчи ҳужжатларисиз 238,0 кв.м. дан иборат ҳужжатсиз қурилмалар қурганлиги ҳамда умумий фойдаланишдаги 332,0 кв.м.дан иборат кўчани дарвоза ўрнатиб тўсиб олганлиги аниқланди., дейилган.

 

Ушбу далолатнома орқали тегишли тартибда огоҳлантирилсада, Матчановлар қонунга хилоф ишларини тўхтатмагач, Олмазор туман  ҳокими Б.Ғоибназаров: – “МАRСА-МХА” МЧЖ ўзбошимчалик билан эгаллаган ер майдонини бўшатиш ва ноқонуний қурилмаларни бузуш тўғрисида 08.07.2016 йилда Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво киритган, МЧЖ раҳбари М.С.Матжоновга МЖтКнинг 160, 200-моддаларига асосан чора кўриш учун тўпланган ҳужжатларни 10.07.2016 йилда Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига юборган эди.

 

ЖИБ Олмазор туман суди қандай чора кўрганлиги бизга номаълум, лекин бу орада Матёқуб Матчанов қамоқа олиниб, унинг омборхоналари муҳрлансада, унинг ўғли Мансур худди шу Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293 – уй манзили бўйича рўйхатдан ўтган “PALMY FLOWRE” номли ва бошқа фирмалари орқали отасининг ишларини давом эттириб аввалигидан ҳам кўпроқ товарлар олиб кела бошлади.

 

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 12.07.2016 йилдаги 10-1608/14204-сонли ҳал қилув қарори билан туман ҳокими даъвоси қаноатлантирилиб, 2016 йил 15 августдаги ижро варақаси Олмазор туман суд ижрочилари бўлимига юборилган.

 

Олмазор туман суд ижрочилари, қонунда белгиланган муддатга риоя қилмасдан,  жавобгар билан ўзаро келишган ҳолда ижрони пайсалга солиб юрган пайтда, Тошкент шаҳар хўжалик судининг 20.09. 2016 йилдаги ажримига кўра: – “МАRСА-МХА” МЧЖ вакили хўжалик судига аппеляция шикояти топширганлиги сабабли ижро ҳаракатлари тўхтатилган…

 

Маълум бўлишича, ноқонуний қурилмаларни бузуш тўғрисидаги  Тошкент шаҳар хўжалик судининг қарорида кўрсатилган ер майдонида жойлашган “Маъмурий ва меҳмонхона ҳудуди” учун жами ҳисобда 1000 кв.м ердан гўё ижара асосида фойдаланувчи “PALMY FLOWRE” МЖга Олмазор туман Кадастр бўлими “Давлат рўйхатига олувчиси ёрдамчиси” Э.Т.Сиддиқов, ижрочи техник Б.М.Ганихўжаев, муҳандис бригадир И.Асатуллаев, топограф М.Хегай., яъни мутлақа ваколати бўлмаган мулозимлар томонидан тайёрланган сохта кадастр ҳужжатларини Апплеяция судига тақдим этишиб, гўё “МАRСА-МХА” МЧЖ бу жойларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаганмаганни исботламоқчи бўлганлар.

 

Ҳолбуки, Олмазор туман нотурар –жой бинолари Кадастр хизмати катта муҳандиси Ш.Ф.Зокиров, туман меъмори А.А.Ҳасановлар инвентаризация ўтказган пайтида айни шу ер майдонини “МАRСА-МХА” МЧЖ ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний қурилмалар қурганлигини аниқлаб 01.06.2016 йилда тузган далолатнома асосида, ушбу ноқонуний қурилмаларни бузиб ташлаш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарган шаҳар хўжалик суди қандай ҳуқуқий асосга кўра, айнан шу туман Кадастр бўлимининг “Давлат рўйхатига олувчиси ёрдамчиси”, бригадири., яъни ваколатсиз ходимлари изолаган сохта ҳужжатни юритувга олиши ва ижрони тўхтатиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин?!

 

Айни пайтда айнан шу сохта кадастр ҳужжатлар асосида “PALMY FLOWRE” МЖ  ФИБ Шайхантохур туманлараро судига даъво киритиб айнан шу 1000 кв.м. ер майдонига  эгалик ҳуқуқини талаб қилмоқда. Олий маълумотли судьялар ана шу сохта ҳужжатларга асосланшн ҳолда ишни одил судлов юритувига олиб тирикчилик қилишда давом этмоқдалар…

 

Бу дунёда ҳеч нарса сабабсиз бўлмайди. Бунинг асосий сабабларидан бири Матёқуб Матчановнинг бир укаси Матчон Матчонов Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судья бўлиб, ўз мансабидан фойдаланиб акасининг ноқонуний қилмишларини ёқлаб, жиноят, хўжалик, фуқоролик судлари бўйича ҳакам бўлган ҳамкасбларини йўлдан уриб келмоқда., деб ўйлайман.

 

Бундай дейишимга сабаб, муқаддам Президент Ислом Каримовнинг Давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқовнинг ёрдамчиси бўлган, асли хоразмлик Аҳмаджон Отажонов деган инсон (тел: +998983044047) билан гаплашганимда у:  –  ака – ука Матчоновлар Ҳаёт ва Жввдат Шарифхўжаевлар билан ҳамкорлик қилиб, нопок йўллар билан катта бойлик, сохта обрў орттирган. 2013 йилда буюртма асосида менга туҳмат уюштирганларида судья Матчон Матчанов даллолик қилиб Жавдатга 65 000 АҚШ доллар бермасанг қамаласан., деган талаб ҳам  қўйганди.

Мен унга: – на сен, на Жовдатга берадиган пулим йўқ., деганимдан сўнг ана шу, асли отаси ҳам таниш бўлган судья Матчоннинг ҳукми билан 2 йил ўтириб чиқдим., бу ҳақда ҳам Худо ҳам бандаси олдида гувоҳлик бераман., Сиз булардан эҳтиёт бўлинг., деб нолиб гапирган, ва: – Шавкат Мирзиёевга шу ҳақда ариза топширсангиз, мен ҳам гувоҳлик кўргазмаси бераман.,  дедилар.

 

Жамиятга шунча зиён етказган, қанча бегуноҳ инсонларни жаҳаннам азобида қийноққа солган Жавдат Шарифхўжаевнинг гумаштаси бўлган Матчон Матчоновнинг одил судлов номидан иш кўриб Ўзбекистон Республикаси номидан ҳукм чиқаришга маънавий ҳақи ҳақи борми?!

 

 

Туҳмат қурбони бўлган Аҳмаджоннинг сўзларини эшитгач, шунча беҳисоб бойлик орттириб ҳар фарзандига ҳар бири 400-500 минг АҚШ доллар турадиган ҳовлилар қуриб, шу шоҳона ҳовлиларда киносериаллар олиш эвазига яна қўшимча даромад ортирган Матёқуб Матжонов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист эмас, биз каби бева – бечораларнинг молу – мулкига кўз олайтиришдан тап тортмайдиган нафси ўпқон юҳога айланганига яна бир карра амин бўлдим.

 

Яна бир сир шулки, улар деворлар, дарвозалар бузулмаслигидан манфаатдор. Деворлар бузулса, божхона назоратини четлаб олиб келинаётган контрабанда фош бўлади. Матёқуб қамалганидан сўнг, омборхоналар муҳрланган бўлсада. Мансур Матжонов уларни очиб ҳозиргача 40 вагон шубҳали товарларни олиб кириб, электрни ўчириб, мардикорлар янги этикетка ёпиштириб чиқдилар. Буни кўриб турган Божхона раҳбарлари, Транспорт прокурори, милицияси жим., станция бошлиқлари раҳнамо…

 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

 

Одил суд, ижро департаменти, Давлат Ер кадастри маҳкамаларининг найрангларига чора кўрадиган прокурорларнинг силласи қуриган. Таъмагирлик ҳаёт тарзи, порахўрлик миллий удумга айланган.  Ҳам бу, ҳам у дунёнинг душмани бўлмиш ёлғончилар иши авжида. Сиз муваққат Президент сифатида амалга ошираётган хайрли ишларни кузатиб, коррупция ботқоғига ботган мамлакатни қутқаришга бел боғлаган бу инсонга мадад бер деб ҳар куни Аллоҳимга ёлбориб Сизни дуо қиламан.

 

Юқорида баён этилган барча ҳолатларни холис ўрганган ҳолда Сиздан:

 

  • Тошкент шаҳар хўжалик судининг 12.07.2016 йилдаги ҳал қилув қарори ижросини қонунда белгиланган муддатда амалга оширмаган Олмазор туман суд ижрочиларига чора кўриш.;

 

  • Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига хилоф равишда Тошкент шаҳар хўжалик судининг 12.07.2016 йилдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган бир пайтда чиқарилган Тошкент шаҳар хўжалик суди судьяси Д.Ариповнинг ижрони тўхтатиш тўғрисидаги 20.09.2016 йилдаги асоссиз ажримини бекор қилиш.;

 

  • Ваколати бўлмаган ҳолда “PALMY FLOWRE” МЧЖга гувоҳнома, сохта кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берган Олмазор туман Кадастр бўлими техник ходимлари Э.Сиддиқов, И.Асатуллаев, Б.Ганихўжаев, М.Хегайларга содир этган қилмишларига яраша чора кўриш.;

 

  • Олмазор туман, Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293-уй манзилида рўйхатдан ўтган “МАRСА-МХА” маъсулияти чекланган жамиятининг 12 йиллик, “PALMY FLOWRE” МЧЖни 2016 йил январь ойидан буён ижара асосида фойдаланиб, бугунги кунда эгалик ҳуқуқи талаб қилаётган ер майдонига тўланган ижара ҳақлари ва солиққа оид қарзлари бўйича тафтиш ўтказиш.;

 

 М.Матчанов ва унинг жиноий шерикларидан жабр кўрганлигимни  важлар асосида баён этган ҳолда, мени фуқоровий даъвогар деб эътироф этиш ва янги очилган ҳолат сифатида Матёқуб Матжонов иши билан бирга қўшиб кўриш тўғрисида 19.09.2016 йилда ЖИБ Тошкент шаҳар судига ариза топширгандим. Лекин, ҳанузгача жавоб олмадим. Мазкур мурожаатда на фақат мен, давлат манфаатларига жуда катта зарар етказилгани тўғрисида муҳим маълумотлар мавжудлигини инобатга олиб, ушбу аризамни назоратга олишни.;

  

  • Ота – бола Матчановларнинг юқори олий ва назорат органларида жуда катта ҳомийлари борлигини инобатга олиб, ушу мурожаатимдан сўнг содир этилиши мумкин бўлган турли таъзийқлардан мени ва оила аъзоларимни давлат ҳимоясига олишни –

СЎРАЙМАН!

 

Камоли эҳтиром ила –

С. Ю. Бекходжаев

21.10.2016 йил

+998 95 195-63-00 

 

 

Мазкур мурожаатда қайд этилган барча ҳужжатлар Тошкент шаҳар хўжалик суди ва ФИБ Шайхантохур туманлараро судига топширилган. Текширув бошланган заҳоти қўшимча маълумотлар билан бирга уларни тақдим этаман.

 

 

Сизнинг мурожаатингиз муваффақиятли жўнатилди.

Диққат!!! Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:

 

Мурожаат рақами:

36497-s/16

Мурожаат ҳолатини текшириш коди:

41de2df182

Leave a Reply
*