Menu
Categories
Виртуал қабулхона ва Навоий вилояти куч ишлатар тизими раҳбарларига
10/28/2016 Бош мақола
d0bbd18fd0bdd0b3d0b0d180-d0bfd180d0b8d181d182d0b0d0bdd18c-d0bbd0b5d0b3d0b5d0bdd0b4d0b0d180d0bdd0bed0b3d0be-d0bad0bed0b2d187d0b5d0b3Такрорий мурожаат!
Ассалому алайкум Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Биламан сизга жуда ҳам оғир бир мерос қолди, оласи ичидагилар пачкаси бузилмасдан ўз ўринларида фаолият юритаётганлиги бир сари, шунинг билан биргаликда ўз эски найрангларини бемалол давом эттиришмоқда.
Жуда ҳам узундан узун қилиб қилиб ўз дардимни ёзиб ўтирмайман.
Қисқаси, виртуал қабулхонага мурожаат қилган ўғлимнинг ва синглимнинг ҳаёти ҳавф остида қолгани етмаганидек, бугунги кунда ўзимнинг ҳам ҳаётим ҳавф ҳатар остида қолди.
Навоий вилояти прокуратурасининг асли Хатирчилик бўлган ходимларига ўғлим ва синглим иккинчи маротаба виртуал қабулхонага мурожаат қилишмайди, ёмонлик қилишдан тийилингизлар, Лангарни кўтарасига еб ютингизлар, ош бўлсин деб ҳозирча зўрға тинчитиб турибман.
Аммо бу ҳолат қачонгача давом этади.
Айбимиз бўлса чиқариб отдиришсин, осишсин, ўлдиришсин аммо тинимсиз шантаж, қонунни ўзларига химоя қилиб олиб қонунбузарлик қилишларига ким ҳуқуқ берди, бу Хатирчилик зўравонларга.
Биринчи ўринда ўғлимни Навоийга етиб келишини талаб қилишган.
Мен ўз бошимдан ўтказганман, Навоийга бориб, Хатирчи милициясининг чангалидан мени таниб қолган бир майор туфайли омон қолган эдим. 2003 йилнинг декабрида.
Яширинча йўқ қилиб юбормоқчи бўлганларини билиб қолиб мендан керак жойнинг телефон рақамини олиб, яқинларимни эрталабгача етиб келишларини айтиб, мени сақлаб қолган эди.
Фарзандларимни ким сақлаб қола олади.
Яқин йиллардан буён фарзандларимга Навоий вилояти худудига боришларини тақиқлаган эдим.
Яқиндаги хурсандчилигимиз узоққа чўзилмади.
Виртуал қабулхонага Навоий вилояти куч ишлатар тизимларининг нопок ходимларининг ноқонуний харакатлари тўғрисида шикоят ёзиб, айни шу шикоят айнан шу кимсаларнинг қўлига келиб тушганлигини ва улар ўзлари билганларича хукм чиқараётганликлари, ўзлари ҳоҳлаганидек жавоб ёзишаётганликлари ана шу жавобни ҳам мана неча кунлардирки адрес бўйича юборганмиз боради деб аладаб ўтирганликларини, яқинларингиздан биронтаси келиб олиб кетсин деб прокуратура ходими Барноевнинг сўзларини эшитишдан бошқа хеч гап бўлаётгани йўқ.
Яқинларимдан биронтасининг ҳаётини ҳавф остига қуя олмайман.
Куч ишлатар тизимларидаги Хатирчи гурухининг (Бўритош Мустафоев кадрларининг) зўравонликларидан, қўли узунлигидан фарзандларимни Тошкент вилоятига кўчирган эдим.
2 йил бурун ўша жойда хам солиқ ходими шантаж қилиб тинч қўймагач исми фамилиясини ёзиб “Дунё Ўзбеклари”сайти орқали МХХ раиси Рустам Иноятов номига ариза ёзганимдан кейин, ўша куннинг эрталабга ўша ходим Тошкент шахар ДСИсидан ишдан бўшатилиб уйига жўнатиб юборилибди.
Тасодифни қаранг – Хатирчилик экан!
Ярим кечаси тунги соат 2да ёзган аризамни Исмат ака шу захотиёқ эълон қилиши фалокатнинг олдини олиб қолди.(Яна қаергадир қўнғироқ ҳам қилгандир) Отасига рахмат шу инсоннинг, неча йилки оилам, фарзандларим шу инсон кўмагида тирик десам мутлоқ ҳато қилмаган бўламан.
Аммо бу тасодиф, бу зудлик билан тревога кўтариш қачонгача давом этади.
Ўн беш йиллик умрим таҳликада ўтди ва яна унданда даҳшатлашди.
Лангарни ноқонуний, қалбаки хужжатлар билан фашистларча талаган, милиция ва прокуратура химоясида бугунги кунларгача хам талон тарож қилиб келаётган бу катта армия хеч нарсадан қайтмаслигига минг фоиз амин бўлдим.
Бу битта менинг дод фиғонимми десам, аризалар жиноятчиларнинг айнан ўзлари текширувига бориб тушаётгани бутун мамлакат бўйлаб кенг тус олибди.
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
МЕНИНГ АРИЗА ШИКОЯТИМНИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАН БЎЛАК ҲАР ҚАНДАЙ БОШҚА БИР ВИЛОЯТ КЎРИБ ЧИҚИШИНИ СЎРАЙМАН.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИГА, ХАТИРЧИ КУЧ ИШЛАТАР ИДОРАЛАРИГА МЕН ЎЗИМ БОРМАНМИ ЁКИ БИРОН ЯҚИНИМ БОРАДИМИ БОШИМИЗГА ФАЛОКАТ ЁҒИЛИШИ, МЕНКУ ТИРИК ЧИҚМАСЛИГИМ МИНГ ФОИЗ АНИҚ БЎЛИБ ТУРГАН НАРСА.
МЕН ДУНЁГА КЕЛИБ БУНДАЙИН ЁВУЗ КИМСАЛАРНИ, ИНСОН ҲАЁТИ УЛАР УЧУН КОПЕЙКА ЭКАНЛИГИНИ, ОДАМНИ ЙЎҚ ҚИЛИБ ЮБОРИШ УЛАР УУЧУН СЕМЕЧКА ЧАҚИШДАН ҲАМ ОСОН ЭКАНЛИГИНИ КЎРМАДИМ.
РОССИЯДА ТЎҚҚИЗ ЙИЛ ЮРИБ БИРОН БИР МАРОТАБА УЛАРДЕК ВАҲШИЙЛАРНИ КЎРМАДИМ.
БУ ЕРДА ХАМ ФАҚАТ ШУ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ ҚИДИРИШДИ МЕНИ.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВА ХАТИРЧИ ТУМАНИ КУЧ ИШЛАТАР ИДОРАЛАРИГА МЕНИНИНГ НОМИМ ХУДДИ ПАРТИЗАНЛАРНИНГ НОМИДЕК ЎЙИБ ЁЗИЛГАНЛИГИГА ЭНДИ МИЛЛИОН БОРА ИШОНДИМ.
ЭЙ СИЗ НАВОИЙЛИК ИЗҚУВАРЛАР! ЛАНГАР МЕНИНГ ВАТАНИМ ЭДИ, ЖАННАТДЕК ГЎЗАЛ ВА ОБОД ЭДИ.
МЕН БУ ЎҒИРЛИКЛАРНИНГ УСТИДА ҚУРОЛОВ ВА ҚОДИРЖОН БОТИРОВ БЎЛСА КЕРАК ДЕГАН ЭДИМ.
БУРХОН БЕКМИРЗАЕВ ҚЎШИЛДИ, БАХТИЁР ШОМИРЗАЕВ, САЛОМ САМАДОВ, МАМАЮНУС УМАРОВ, МИРРУСТАМ ШОДМОНОВ, БАХРИДДИН ВАЛИЕВ, БАХРИДДДИН РЎЗИЕВ, ФАРХОД МЎМИНОВ ВА ЯНА ҚАНЧАЛАБ КАЗОЛАР ВА ОРГАН ХОДИМЛАРИ ВА АЛБАТТА ИЗҚУВАРЛАР.
МЕН БЎРИТОШ МУСТАФОЕВ БЕХАБАР ДЕБ ЭДИМ, УКАСИ ИБОДУЛЛО МУСТАФОЕВ БИЛАН БАРЧАНГИЗДАН ОЛДИНГА ЧИҚИБ ОЛДИ.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ БУГУНГИ ХОКИМИ ТУРДИМОВ ЭРКИН ОҚБЎТАЕВИЧ БУ ЎҒИРЛИКЛАРГА БЎРИТОШ МУСТАФОЕВДАН ҚЎРҚИБ АРАЛАШГАН ДЕГАН ФИКР БУГУН ХАМ УСТУН.
МЕН У КИШИНИ ЖУДА ЯХШИ ТАНИГАНИМ ВА БИЛГАНИМ УЧУН ХАМ ШУ ФИКРДА МАХКАМ ТУРИБМАН.
ЭРТАГА ҚАНДАЙ ФИКРДА ЭКАНЛИКЛАРИНИ ЎЗЛАРИ БИЛДИРАДИЛАР.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ИЗҚУВАРЛАРИ СИЗЛАРГА САВОЛЛАРИМ ВА ТАЛАБИМ!
МЕНИ ВА ЯҚИНЛАРИМНИ ҚУВҒИНГА ОЛГУНЧА, БЎРИТОШ МУСТАФОЕВ ВА УНИНГ ХАМТОВОҚЛАРИ БЎЛГАН ВАТАНФУРУШЛАРНИНГ БУЙРУҚ ВА КЎРСАТМАЛАРИНИ КЎР КЎРОНА БАЖАРГУНЧА ЎЗ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРНГИЗНИ ВИЖДОНАН БАЖАРИШГА ЎТИНГИЗ.
ЛАНГАРНИ БИР БОРИБ КЎРИБ КЕЛИНГИЗЛАРДА, КЕЙИН ФИКР ҚИЛИНГИЗЛАР!
15 ЙИЛ УМРИМНИ ҲАРОМ ҚИЛДИНГИЗЛАР, НЕМИС ФАШИСТЛАРИ БИЛАН УРУШ ХАМ ТЎРТ ЙИЛДА ТУГАГАН ЭДИ.
СИЗЛАР УНДАНДА ТЎРТ БАРОБАР ОШИРИБ ЮБОРДИНГИЗЛАР.
БУГУНГИ КУНЛАРДА ҲАМ ҚУРОЛОВ ВА МУСТАФОЕВНИНГ МАШИНАЛАРИ ТОШ КЕСИШ ЗАВОДИНИ БУЗУБ ХАТИРЧИГА ТАШИЯПДИ.
ЛАНГАРЛИКЛАРДАН БИРОНТАСИ СИЗЛАРГА ҚАРШИ БОРА ОЛМАЙДИ. 2002 ЙИЛДАЁҚ ЮРАКЛАРИНИ ОЛГАНСИЗЛАР.
ФАРЗАНДЛАРИНГ НАРКОТИК МОДДАЛАР БИЛАН ҚАМАЛИБ КЕТАДИ ДЕБ.
ТЎРТ СЎМ ПУЛНИ ДЕБ, ФОРМАНИ КИЙИБ ОЛИБ, ҚУРОЛОВНИНГ МОШИНАЛАРИНИ ҚЎРИҚЛАЙСИЗЛАР, ВАТАНИНИ ХИМОЯ ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРНИ ЎЛДИРАСИЗЛАР, ҚАМАТАСИЗЛАР ҚАНИ ОФИЦЕРЛИК ШАЪНИ СИЗЛАРДА.
МИРКОМИЛ ДЕГАН ТЕРГОВЧИ НЕЧА ЁШДА БИЛМАДИМ, ДИМОҒИДАН ПАҒА ПАҒА ҚОР ЁҒАЁТГАНДИ, У КУНЛАРИ ЗЎРҒА ПАСАЙТИРДИМ.
БАРНОЕВ ДЕГАНИ ЭСА АКА ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАЙДИ ХАТИРЧИГА БИР КЕЛИБ СУДГА УЧРАНГ БЎЛДИ ДЕБ АЛДАБ АВРАЯПДИ.
КЕЧИРАСИЗ; МЕН ХАТИРЧИГА БОРСАМ ҚАЙТИБ ЧИҚМАСЛИГИМНИ ЖУДА ҲАМ ЯХШИ БИЛАМАН!
ЎҒРИ ВА МУТТАҲАМ ҚУРОЛОВГА БЎЙСУНАДИГАН КУЧ ИШЛАТАРЛАР ИШЛАЁТГАН ЖОЙГА ЎЛИМНИ БЎЙИНГА ОЛИБ БОРИШ КЕРАК.
НАВОИЙДАН БОШҚА ҲАР ҚАНДАЙ ВИЛОЯТГА БОРИШГА РОЗИМАН.
МЕНГА ҚАРШИ УЮШТИРИЛГАН ЖИНОИЙ ИШЛАРНИНГ БАРЧАСИНИ ҚАЙТА ТЕРГОВГА ЖЎНАТИЛИШИНИ СЎРАЙМАН.
МАМЛАКАТ ТУБ БУРИЛИШ ОСТОНАСИДА ТУРИБДИ.
КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРИДА ЖОЙЛАШИБ ОЛГАН ҲАЛҚ ВА ВАТАНИМИЗ ДУШМАНЛАРИДАН ХАЛОС БЎЛМАС ЭКАНМИЗ БИЗДА ХЕЧ ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛМАЙДИ.
БУГУН ОЗОДЛИК РАДИОСИДА ШИКОЯТЛАР ЖИНОЯТЧИЛАРНИНГ ЎЗЛАРИГА ҚАЙТИБ БОРАЁТГАНЛИГИНИ ЎҚИБ ФИҒОНИМ ФАЛАККА ЧИҚДИ.
ЯНГИ РАХБАРИЯТГА САЙЛОВ ОЛДИДА ЎЗЛАРИНИНГ КИМЛИГИНИ КЎРСАТИБ ҚЎЙИШ БИРИНЧИ ПЛАНДА БЎЛСА, ИККИНЧИДАН ҲАЛҚНИНГ ОРЗУ УМИДЛАРИНИ БУГУНДАН БОШЛАБ СИНДИРИШГА ЎТИБ БОШЛАШГАНИ УЛАРНИНГ КЕНГ ФРОНТ БЎЙЛАБ ЯЛПИ ХУЖУМГА ЎТГАНЛИГИНИ БИЛДИРАЯПДИ ДЕМАСЛИКГА ЎРИН ҚОЛДИРМАЯПДИ.
КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРИНИНГ НОПОК ХОДИМЛАРИ ВА ХОКИМИЯТНИНГ НОПОК ХОДИМЛАРИ КИМЛАРНИНГДИР ХАСПЎШЛАШИ ОРТИДАН БУНТ КЎТАРИШГАНДЕК.
ҲАЛҚИМИЗНИНГ ИШОНЧИ КУРТАК ОЧМАСДАН ЙЎҚ ҚИЛИНМАСЛИГИГА ИШОНАМАН.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ИЗҚУВАРЛАРИ БИЛАН КАТТА ЖАНГ ОСТОНАСИГА ЕТИБ КЕЛДИК ШЕКИЛЛИ.
ҚУРОЛОВГА ЭСА МАСЛАХАТИМ, МАРД БЎЛСАНГИЗ ОРГАН ХОДИМЛАРИСИЗ ОЧИҚЧА МУЛОҚАТГА ЧИҚИНГ, АЙБЛАРИНГИЗ МИНГ ФОИЗ ЎЗ ИСБОТИНИ ТОПГАН.
БЎРИТОШ МУСТАФОЕВ ВА КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРИНИНГ МЕН ЮҚОРИДА НОМЛАРИНИ КЕЛТИРГАН АЪЗОЛАРИ ЎЗ ХИЗМАТ МАНСАБЛАРИНГИЗНИ СУЪИСТЕМОЛ ҚИЛМАНГ. ЕНГИЛГАЧ ТАН БЕРИНГ.
МЕНИНГ ИСТАГИМ ФАҚАТ ЛАНГАРНИ ТИКЛАШ, ВАТАНИМГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ.
СИЗЛАР БИЛАН ТОРТИШИШ МЕНИНГ ОБРЎЙИМГА ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИ.
БИР СЎМ УЧУН ВАТАННИ СОТАДИГАН КИМСАЛАРНИ ОТА БОБОМ ХАМ ИНСОН ЎРНИДА КЎРМАГАН.
ҲУРМАТЛИ ИСМАТ АКА!
АЗБАРОЙИ ЖОНИМ ЧИҚИБ КЕТГАНИДАН ЁЗДИМ УШБУ МУРОЖААТНИ, ИНСОН БОЛАСИ ҲАМ ШУ ДАРАЖАДА ЁВУЗ ВА ВАХШИЙ БЎЛИШИНИ МЕН УЧРАТМАГАНМАН.
БУ ОРГАН ХОДИМЛАРИ БИЛАН ГАПЛАШИБ, БАРАКА ТОПМАЙСАН КИШИ. ХУДДИ НЕМИС ОФИЦЕРЛАРИ МАХАЛЛИЙ ҲАЛҚ БИЛАН ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛГАН , ХУДДИ ШУНИНГ ЎЗИ ВА УНДАНДА БАТТАРРОҚ!
ҚУРОЛОВНИНГ БОСҚИНЧИЛИКЛАРИНИ, ЎҒИРЛИКЛАРИНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ИСБОТЛАБ БЕРГАНМАН.
ОРГАН ХОДИМЛАРИ ЭСА ЎЗЛАРИ ИСБОТЛАШАЯПДИ ВА ШУ ПАЙТГАЧА ХАМ ИСБОТ ЭТИБ БЎЛИШГАН.
БУТУН БОШЛИК ТАШКИЛОТ ИШЧИЛАРИ БИЛАН ДОМ ДАРАКСИЗ, ЗАВОД ВА ФАБРИКАЛАРНИНГ, МАКТАБ ВА БИНОЛАРНИНГ ПОЙДЕВОРЛАРИ ХАМ ЕР БИЛАН ЯКСОН ҚИЛИНГАН, У ЕРДАГИ МИЛЛИОНЛАБ ДОЛЛАРЛИК АСБОБ УСКУНАЛАР ГУМДОН ҚИЛИНГАН, СЎРАЙДИГАН ИНССОН ЙЎҚ.
ПРОКУРАТУРА ВА МИЛИЦИЯ МЕН ВА ОИЛАМНИ БИР ЙЎЛИНИ ҚИЛИБ ЙЎҚ ҚИЛИШ ПАЙИДА.
ХУДДИ УРУШ ТУГАШИДА НЕМИСЛАР ЎЗ ЖИНОЯТЛАРИ ИЗЛАРИНИ ЙЎҚОТИШ УЧУН ГУВОХЛАРНИ ИЗСИЗ ЙЎҚ ҚИЛИШГАНИДЕК.
СИЗГА ВА “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ”ГА МИНГ РАҲМАТ, ТЎҒРИСИНИ ВИЖДОНИМ ОЛДИДА ТИК ТУРИБ АЙТАДИГАН БЎЛСАМ, СИЗЛАРСИЗ БИЗНИНГ ОИЛА ҚАЧОНДА ЙЎҚ БЎЛИБ КЕТАР ЭДИК.
БУ САФАР ҲАМ ОМОН ҚОЛАМИЗ ДЕГААН УМИД ҒОЛИБ КЕЛИБ ТУРИБДИ.
БУ ЯНГИ РАХБАРНИНГ ОБРЎСИГА ТАЖОВУЗ, МЕН ЎРГАНИБ БЎЛГАН ЭДИМ!
СИЗЛАР МИЛЛАТИМИЗ ВА ҲАЛҚИМИЗ КЎНГЛИДА КУРТАК ЁЗИБ БОШЛАЁТГАН ҲАЁТ НИХОЛЛАРИНИ ТАГ ТОМИРИ БИЛАН ЙЎҚ ҚИЛИШГА ҚАТТИҚ БЕЛ БОҒЛАБСИЗЛАР!
ЖУДА ҲАМ ҚАТТИҚ АДАШДИНГИЗЛАР, “ҲУРМАТЛИ” ФАШИСТЛАР! СИЗЛАР БУ ҲАРАКАТЛАРИНГИЗ БИЛАН ВИЛЛИ ШВАРЦКОПФ ИШЛАРИНИ ҚАЙТАРЯПСИЗЛАР!
“ШВАРЦКОПФЛАРНИНГ УМИДЛАРИ СЎНГГАНИ ЭМАС” ДЕГАН ГАПЛАРГА ИШОНИБ ҚОЛМАНГ!
ЛАНГАР ҚОЯЛАРИ КАБИ МУСТАҲКАМ ЗАМОН КЕЛАЯПДИ!
Мамаёқуб Хамроев,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"4" Comments
  1. Ассалому алайкум Ҳурматли Эврил Турон, Адвокат, Элдор ва яна минглаб ҳақиқатпарвар ва жабрдийда қардошларим!
    Барчаларингизга чуқур миннатдорчилик билдирганим ҳолида шуни айтиб ўтмоқчиманки, бутун мамлакат бўйлаб буларнинг тезлик алоқаси ўрнатилган.
    Қайси идорага ёзманг, бир соатдан кейин Навоий вилояти ва Хатирчи тумани изқуварлари, Бўритош Мустафоевнинг каллакесарлари ҳабар топади.
    Аждарни йиқитиш учун унинг бошларини кесишган.
    Юқори охурда турган Бўритош Мустафоев ва унинг шериклари кетса қолганига сичқоннинг ини минг танга бўлади.
    Менинг билишимча, уларнинг кадрлари барча жойда рахбарларнинг жонига тегиб бўлган.
    2002-2007 йиллари Хатирчи тумани худудида ишлаган пайитларим Бўритош Мустафоевнинг Бахтиёр исмли укаси милицияда оддий милиционер қоровул эди.
    Аммо РОВД бошлиғи унинг айтганини қилишга мажбур эди, Прокуро ҳам, Суднинг раиси ҳам!
    Бўритош Мустафоев энг биринчи ўринда Ўзбекнинг буюк шоири Муҳаммад Юсуф бевақт ўлими бўйича берган саволларимга мана бир неча йилдан буён жавоб бергани эмас.
    2.Муҳаммад Юсуфнинг қайнағаси МВД тергов бошқармаси бошлиғи Муродулло Ас Салом (Ғайбуллоҳ Ас Салом)нинг изсиз йўқолиши сабалари шунга бориб тақалаяпди.
    3.Қирғистон фуқороси, Россия фуқороси Қодиржон Ботировга лангарни бир тийинсиз сотганилиги, айтилган 200-300 минг доллар маблағ қаерга кетганлиги тўғрисида.
    4.2010 йилдаги Ўш қонли воқеаларига қай даражада алоқадор эканликлари!
    Энг асосийси чорак сар мобайнида неча минглаб, миллионлаб инсонларнинг ёстиғини қуритганлиги учун қачон жавоб беради билмадим.
    Мен ўзим томонидан бўлган барча хужжатларга, барча айбловларимга хар қандай ОДИЛ СУД олдида жавоб бера оламан.
    Бутун ҳалқ, жабр тортганлар ўз ҳақларини талаб қилар замон келди.
    Янги келаётган раҳбарни биз қўллаб қувватлашимиз шарт.
    Бу инсон томонидан биринчи дадил қадамлар ташланди, бизларнинг жуда кўпчилигимиз томошобин бўлиб турибмиз.
    Янги раҳбарнинг ёнида юзта дўсти бўлса, юқори идораларда эскидан қолган минглаб “дўстлари” фаолият олиб бораётганлигига мана гувоҳ бўлиб турибмиз.
    Шу бугунги кунлар ўтиш даврининг энг нозик ва қалтис дақиқаларида турибмиз.
    Исмат ака Дунё Ўзбеклари орқали мардлар майдонини очиб бериб мана неча йилки беминнат хизматдалар, отасига раҳмат шу инсонга.
    Бизларнинг миллат сифатида, ҳалқ сифатида қолаверса инсон сифатида тарихда йўқ бўлиб кетишимизга йўл бермаяпдилар!

  2. Эврил Турон

    Бўритош оқловни йўқ қилиб одил судлов тизимин, Рашид Қодиров – ноқонуний суд ҳукмларига протест киритишни йўқ қилиш орқали ўн, юз минглаб бегуноҳ ўзбекни қаро ер қилди. З.Алматов яратган сохта холис, сохта гувоҳ системаси ҳануз ишлаб, қулоқлар изғиб турипти, у яратган жаллодлар маҳбусларни қийнаб роҳат қиладиган садистга айланган.Номоз ўқиганлиги учун бир оиладан %,7, 10 нафаргача ноҳақ қамалганлар бор. ГУИН – маҳбусларни ишлатиб бизнес қилади, Рашид Қодирнинг чет элдаги миллионлари, Латвиядаги виллалари ўзбекнинг қони эвазига топилган. Буларнинг мол – мулки, пулларини тортиб олиб халққа қайтариш пайти келди.Унинг ўринбосари, собиқ мент Алишер Шарфутдинов қанча бегуноҳларни Жаслиқда чиритди. Унинг ёрдамида қудаси Матёқуб Матчон контрабанда билан бойиган, МХХ уни тўғри қамади. Қуролов каби Бўрининг газандаларини қамаб, Мамаёқубга ўхшаб хорижда жон сақлаб юрган тадбиркорларни ватанга қайтариш керак. Бўритошни ўзи яратган усулда суд қилиб, судни, адлияни, мелисани унинг кадрларидан тезда тозалаш керак. Юрагида ўти борлар Мамаёқубни қўлланг, юзлаб Мамаёқубларни қўлланг…

  3. Адвокат

    Мамаёқуб Ш.Мирзиёевнинг нега оқлов ҳукми йўқ., деган сўзларида чуқур маъно яширин. Асли Қутайба қавмидан бўлган Бўритош қанча ўзбекни ўғлонларини қамоқда чиритиб, Каримовни ёмонотлиғ қилгани учун тарих ва миллат олдида жавоб бериши керак. Бирор инсон унинг имзоси билан жавоб олмаган, бирор инсони шахсан қабул қилиб ёрдам бермаган. Бўритош Ўзбек давлати одил судини гўрга тиқди. У ишга олган қасамхўр судьялар ишлар экан, Мирзиёев номидан борган шикоятларга ҳам отпискалар келаверади…

  4. Бўритош Бош прокурор, Адлия вазири, Олий суд раиси бўлган пайтлари ҳамма жойга ўзининг араб қавмларини жойлаб чиққан. Бизнинг Зоминда Жиноят суди раиси Ш.Олмосов унинг девонбеги ҳам шаҳрисабзлик араблардан, туман прокурори Бектош Соипов ҳам Бўрининг садоқатли шогирди. Булар ҳар қандай жиноят, ҳатто қотилликни ҳам “ака” айтдилар деб Бош вазир номини сотиб қанча бегуноҳларни қон – қақшатиб келмоқда. Каримов даврида Бўри қанча бегуноҳ ўзбекни қамади, бирор оқлов ҳукми чиқармади. Бўри давридаги барча ишларни қайта кўриб, бу антиўзбек арабни тез умрбод қамаб, нон ўрнига ўзи кашф этган “отписка” ахлатлари билан боқиш керак! Ш.Мирзиёев шу ишни қилмаса демак унга ҳам ишонч йўқ!!!

Leave a Reply
*