Menu
Categories
Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…
10/29/2016 Бош мақола

%d0%be%d1%82%d0%b0-%d1%82%d0%be%d1%88-%d1%88%d1%83-%d0%b9%d0%b8%d0%b3%d0%b8%d1%82

Отабек Тошев: Янги Президент – янги имкониятлар, кучли шахс – давр талаби

Мен кейинги бир неча йил ичида кузатишларим мобайнида шундай аниқ фикрга келдим. Демократик давлат бошқариш услуби билан кучли шахсга асосланган авторитар бошқариш самараси бир-бирига анча яқинлашиб қолди.

Ушбу мақоламда буни имкон қадар асослашга ҳаракат қиламан. Келингизлар, биргалашиб  яқин дунё ўтмишини эсга олайлик. Биз Шарқни қўя тўрайлик, ҳатто демократик давлатларда ҳам авторитар бошқаришга мойил сиёсий лидерлар кўплаб топилади.

Бунга мисол тариқасида Буюк Британия Бош вазири Маргарет Тэтчер (темир хоним), Франция президенти Шарлъ де Голлъ, АҚШ президенти Франклин Рузвелътларни мисол қилиб олишимиз мумкин.

Шарқда эса Сингапур давлатчилигини асосчиси Бош вазир Ли Куан Ю, кучли бир шахс сифатида авторитар бошқарув тизимини қўллаган бўлсада йигирма беш йил ичида ўз мамлакатини камбағал мамлакатдан дунёни энг бой ўлкаларидан бирига айлантирди (1960-1985 йилларда ВВП 18 баробар ошди жон бошига).

Кўриниб турибди авторитар давлат бошлиқлари ҳам, ҳар хил бўлишар эканда. Ундан ташқари бундай давлат бошлиқлари сафига Хитойда 1980 йиллар ислоҳатлар ўтказган Хитой КП раҳбари Дэн Сяопинни айтиб ўтиш мумкин. Унинг ислоҳатлари натижасида  бугунги кунда Хитой тез суьратлар билан ривожланаётганини кўриб турибмиз.

Демак мамлакат тараққиётини аҳолини ҳаёт фаровонлигини фақат демократик мамлакатлар билан боғлаш ҳар доим ҳам тўғри эмас экан. Ҳар бир халқ демократик жамиятда яшашни хохлайди, лекин бунга эришиш осон эмас. Бу учун керакли тарихий бир ўтиш даври талаб қилинади. Кўп узоқга бормайлик миллий урф- одатлари анча яқин бўлган Туркияни олайлик мана қардош Турк халқини демократия қурамиз деганига ҳам 80 йил бўлди. Шунча вақт ўтгандан кейин демократик давлат қуришга эришган бўлсада, ҳамон тўла эркин жамиятга эришганича йўқ. Шахсан мен бир жойда ўзгаришлар бўлмасдан туриб қолишга қаршиман, доимо очиқ жамият қуриш учун олдинга қадамба-қадам, ишонч билан интилишимиз керак. Шу билан биргаликда жамиятдаги эркинликни суъний тезлатиш ҳам назаримда тўғри эмас.

Энди Ўзбекистондаги сиёсий бошқарув ва уни ўзгаришига қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак. Ўзбекистонда давлат бошқаришни президентлик инистути чорак асрдан бери амал қилиб келади. Президентлик бошқаруви бир шахсга катта ваколатлар берган ҳолда, ижро этувчи орган сифатида самарали бошқарувга олиб келиши мумкин. Ҳар қандай вазифани бажаришга бир кишини жавобгарлиги самарали эканлигини ҳисобга олсак президент бошқаруви услуби тўғридир. президентлик ҳокимятининг парламент бошқарувдан кўра бир қанча  устунлик томонлари бор. Давлатни бошқаришда жавобгарлик бир шахсни қўлида бўлгани маъқулдир.

Агарда парламент бошқарувини олсак ҳеч қачон бир киши маъ сулятни ўзига олмайди, коллектив жавобгарлик ўртага келади. Бу ўз- ўзидан самарасизликка олиб келиши мумкин. Қачонки жамият Европа мамлакатларидек ўзини-ўзи бошқаришга тайор бўлса парламент давлат бошқарувига ўтса бўлади, Ўзбекистон дунё ҳамжамияти бораётган демократик ўзгаришлардан чеккада ҳоли қолмайди. Ўзбек давлатчилиги ўзи босиб ўтган анъанавий давлатни бошқариш услуби ижобий томонлари, узоқ тарихий тажрибасидан бутунлай воз кечмайди. Биз ҳеч қачон Ғарб либерализмини тўғридан-тўғри давлат бошқариш услубига кўр-кўрона(трансформация)кўчирмаймиз. Аста- секинлик билан мамлакатимизда демократик либерализм қарор топади. Лекин бу Ўзбек миллий ўзлиги асосига қурилган демократия бўлади. Сиёсий мухолифат, турли хил мухолиф қарашлар доимо бўлган, буни инкор этиб бўлмайди.

Бундай ҳаракатларни маълум бир ўзанга солиш жамият ривожи ва давлатчиликни мустаҳкамлаш учун хизмат қилдириш, ҳар қандай ҳолда ҳам бошқа давлатлар таъсирига тушиб қолишга йўл қўймаслик керак. Мана мисол тариқасида айтишимиз мумкин демократия тамал тошини қўйган, бир неча асрлар ушбу қадриятларга амал қилиб келаётган Буюк Британияни олиб кўрайлик.  Буюк Британиядаги мухолиф сиёсий партиялар ёки парламенти ҳеч қачон давлатчиликга қарши бормайди, барча зиддият, қарама-қаршиликлар парламент доирасидан чиқмайди, давлат бошлиғи қироличага қарши чиқиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Тўғри танқид, ўзгача қарама-қарши фикрлар доимо янграйди, тартиб, одоб, сиёсий маданият доирасида.

Нафақат бу мамлакат Ғарбдаги исталган бир бошқа мамлакатга, чеккадан ўзгача ғоя қарашларни тиқиштириб кўринг, бирон бир натижага эришасизмикан. Бу давлатлар дунёни бошқа мамлакатларига ўз ғоя, қарашлари қадриятларини тиқиштиришга устаси фаранг. Биз биламиз баъзи соҳаларда улар биздан бир қадам олдинга кетган. Шу туфайли ўзаро ҳамкорлик қилишга тайормиз. Лекин мафкура, давлатни бошқариш бобида нима қилиш, улардан нима олишни, ўзимиз мустақил ҳал қиламиз. Қолаверса мамлакатни бошқаришда бизнинг тарихий тажрибамиз уларникидан кам эмасдир.  Бизни мамлакатимизда демократик давлат бошқариш хозирча шаклланмаган, уни баъзи бир элеминтлари, кўринишлари эндигина кўзга ташланиш арафасида. Ҳали демократия бўлмаган жойдан уни талаб қилиш жуда қизиқ. Энди  асосий мавзуга қайтсак.

Қачонки давлат бошлиғи алмашса ўзгариш бўлиши муқаррардир. Лекин ўзгаришларлар оқимини тўғри ўзанга солиш, ҳис- ҳаёжонга берилмасдан, совуққонлик билан маъсулятни ҳис қилиб, мақсадли йуналтира билиш осон иш эмас.

Давлат бошқаруви бир мураккаб улкан машина бўлса Президент мана шу машинани ролида ўтирувчи шахс, кўп нарса уни ақл-идроки талантига боғлиқ. Мамлакат биринчи раҳбари давлатни бошқариш учун албатта қўйидаги сифатларга мумкин қадар эга бўлиши керак.

1. кучли характерли шахс, қаътий қарор қабул қила билиш салоҳияти, лидерлик қобиляти, мустақил фикрлайдиган, ўзига биқёс ишонадиган, узоқни кўра биладиган.

2. Халқни кайфияти, кундалик аҳволи жамиятда бўлаётган воқеа ҳодисалардан бевосита ҳабардорлик. Мамлакат фуқаролари ҳуқуқ эркинликларини амалда кафолатини таъминлай биладиган.

3. Замон билан ҳамнафаслик, янги ўзгаришларга ўчлик, ҳалқаро доираларда мамлакат миллий манфаатларимизни муносиб ҳимоя қиладиган, ҳурматли шахс бўлмоғи лозим.

Узоқ вақтдан бери шахсий кузатишларим, таҳлилларим натижасида ишонч билан шу нарсани айтишим мумкинки Шавкат Мирзиёевда мен юқорида айтиб ўтганларимни аксарияти бордир. Шундан келиб чиқиб айтмоқчиманки, бу шахс Ўзбекистон президенти  бўлса муносиб мамлакатни бошқаришга қодирдир.

Бош вазир вазият тақозасидан келиб чиқиб, тактик нуқтаи назардан узоқни кўзлаб, биринчи президентни буйруқларини бажарувчи ижрочи бўлган холос. Мана энди биз ҳақиқий Шавкат Мирзиёевни кўраяпмиз!

Буни исботи сифатида президентлик вазифасини вақтинчалик бажарувчи пайтида ўтган эллик кун ичида зудлик билан ишга жушқин киришиб кетганлига, халқчил қонунлар қабул қилиш билан бирга, амалий ҳаракатларни қилаётгани бутун мамлакатни ярмини айланиб мавжуд муаммоларни ўз кўзи билан бориб кўриб, жойида ҳал қилаётгани шундан далолатки Шавкат ака бюракратик кабинет раҳбари эмас. Балки доимо ҳаракатдаги прагматик, амалий масалаларни ўз вақтида жойида ҳал қилишга қодир, принципиал ўта талабчан мулозим. У киши ўзи жуда меҳнаткаш, тиниб-тинчимас бўлганлиги  учун, қўл остидагилар ҳам ўзидек бўлишини истайди.

Шу ўтган қисқа вақт ичида мамлакат фуқаролари муаммо, шикоятлари билан боғланиш штабини Вазирлар Маҳкамасида жорий этилгани, Сирғалида оддий халқ билан юзма-юз учрашуви, “тадбиркорлар ҳақида қонун”, тадбиркорлар мева-сабзавотини экспорт қилишдан келаётган чет-эл валютасини икки баробар давлатга сотишни камайтириши, тужоратчилар касса аппаратсиз савдо қилишига изн берилиши.

Яқинда кутилаётган “Коррупция ва порахўрликка қарши кураш” қонунини тайорланаятганлиги.  Ташқи сиёсатда қўшниларимиз Қирғизистон, Тожикистон билан кескинлашиб кетган қарама-қаршиликларни юмшай бошлагани ва Афғонистон билан турғин муносабатларимизни ижобий томонга силжиши бўлар бари катта ўзгаришлардан далолат. Агарда Шавкат Мирзиёев тўлақонли Республика Президенти бўлса у киши, ўзи тасдиқлаган қонунларни бажармасдан қўймайди, бирон бир сўзни шунчаки гапирмайди, ҳавода қолдирмайди.

Тинимсиз амалий ҳаракат, ғайрат-шижоат, ўта меҳнаткашлик бунга кафолат. Мени назаримда у киши ўзига ўхшаган сифатларга эга мулозимлар командасини йиға олса, мамлакатда ибратли ишлар амалга ошади адолат ҳам қарор топади. Ҳамма нарсани кадрлар ҳал қилишини ҳисобга олсак,  бу учун биринчи навбатда  замонавий давр билан ҳамнафас, ўз ишини профессионал устаси, дили тоза, миллий ғурури бор мутаҳасислар танлов асосида топилиши керак. 

 Давлат бошқаруви бир катта машина уни ҳар бир бўлаги, қисми мустақил ишлаши керак, ишлаш давомида бир- бирини тўлдириши, бир марказга қаътий бўйсиниши лозим. Ҳар бир раҳбар ўз командасини мустақил тузсин, лекин ишни бажарилиши учун ўзидан юқоридаги мулозим олдида жавоб берсин. Давлат бошлиғи юқорида айтганимдек  мазкур улкан машинани ролида ўтириб, қандай ҳаракат қилиш, қайси стратегик йуналиш бўйича боришни аниқлайди. Демак энг катта маъсулият жавобгарлик президентга тушади.

Буларни бажариш учун албатта вақт керак. Мен хозир чорак асрда йиғилиб қолган боши ҳам, охири ҳам кўринмайдиган муаммолар ҳақида ортиқча ёзиб ўтириш шарт эмас деб ҳисоблайман. Ҳар қандай бетоб одамни уни касаллик сабабини келиб чиқишни билган врач даволай олгани каби. Бош вазир Ўзбекистон иқтисоди ва ижтимоий ўткир муаммолари сабабини яхши билади, вилоятларга бормаган жойи қолмаган, халқни шарт-шароити, аҳволидан ҳабардор.  Қисқа қилиб айтганда Бош вазир мамлакатимизда туғилган янги имкониятлардан фойдаланиб муваффақиятли ислоҳатлар олиб боришга қодир шахсдир. Агарда кейинги юз йил ичида дунё тажрибасига эътибор берадиган бўлсак, инқилоб йўли билан ёки чет эл таъсирига тушиб қолган муxолифат етакчилигида биронта муваффақиятли ислоҳатларни олиб борилганини айтиб ўтиш қийин.

Мисол тариқасида Жанубий Кория, Сингапур, Тайван ёки Хитойни олайлик. Бу давлатларни ҳаммасида қаттиқ режим ичидан чиққан (элетада бўлган) шахслар ислоҳатларга қўл урган ва муваффақиятли тугатган. Бизни мамалакатимиз Ўзбекистонда ҳам шундай бўлгай, ўзгача йўлни шахсан мен кўрмаяпман. “Шавкат Мирзиёевда диктаторлик кўриниб туради, у ўзгаришлар қилишга ноқодир” деб подадан олдин чанг чиқарувчилар кейинги кунларда бўлаётган ибратли ижобий ўзгаришларга назар солса ёмон бўлмас эди. Қачонгача бундайлар оёғи ердан узилиб осмонда учиб юради. Бошқани танқид қилиш ҳамиша осон, лекин реал ҳаётдан узилмаган ҳолатда конструктив асосли таклифлар бериш ҳамиша қийин. 

Яна бир тоифа одамлар бор “Ш.Мирзиёев амалдорларни 14-15 соатлаб ишлашга мажбур қилаяпти” деб айтади. Ватан учун қийин пайтларда (вақтинчалик бўлсада) иссиқ хоналарда ўтирган, моддий таъминотдан ҳеч ҳам ками қолмаган бюджет (халқни пули) маблағи ҳисобидан ҳаммадан яхши яшаётган, бундай мансабдорлар кечаю-кундуз ишласа ҳам кам. Бундан ташқари мавсумий пахта терими ва шаҳар қишлоқларни обод қилишга ҳашарчиларни ёллаш кўп танқид қилинади.

Тўғри ҳар қандай ижтимоий тадбирлар кунгилли одамларни розилиги асосида олиб борилиши керак. Пахта йиғим теримида ҳукуматимиз томондан болалар меҳнатига чек қўйилди, ҳали ҳам бир қанча камчиликлар бор. Аслида Ҳашарчилик билан тадбирлар ўтказиш, узоқ даврлардан бери миллий урф-одатга бизда айланган. Шундай одамлар борки улар кўпчилик эмас, ҳамма нарсага шубҳа-гумон билан қарайди, бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бутун таризда қарашмайди, нуқул камчилик, ҳато қисмларини кўради. 

Янги президент (бўлиш иҳтимоли катта) биринчи қадамларидан яққол куриниб турибди, мамлакат иқтисодига  хусусий мулк асосида эркинлик бериш бирдан-бир тўғри эканлигини, у киши жуда яхши биладилар рақобатсиз бозор хўжалиги ривожлана олмаслигини фалаж аҳволга тушиб қолиши мумкинлигини. Ҳар доимгидек давлат бош ислоҳатчи бўлади бошқарув жиловини кимларгадир бериб қўймайди.

Хориждан келаётган инвестор  Ўзбекистонни бойитаман деб келмайди, биринчи навбатда уларни ўз манфаати етаклайди улар анойи эмас, ҳар бир инвестор ўзи билан ўнта адвокат олиб келади, ортиқча бир доллар кўп солиқ тўламайди. Шунинг учун бизни ҳукуматимиз миллий манфаатимиздан келиб чиқиб, ҳалқаро андозаларга талаб берадиган қонунлар ишлаб чиқариши керак, токи мамлакатимиздаги ер остки қазилма бойликлар арзон гаровга ташиб кетилмасин.

Тўғри бизга инвестиция уни орқасидан келаётган янги иш ўринлари, замонавий технология керак. Лекин мана шундай шароитда ҳам узоқни ўйлаб дарвозани катта қилиб очиб қўймаслик керак. Қолаверса миллий қазилма бойлигимиз бўлган газ, олтин, уран, рангли металлар фақат хозирги авлодники эмас, келажак авлодларни ҳам бу бойликларда ҳаққи бордир.

Қачонки айниқса Шарқда давлат бошлиғи алмашса янги имкониятлар пайдо бўлади Ўзбекистон ҳам бундан ҳоли эмас. Янги булажак президентни ихтидорига боғлиқ катта ўзгаришлар қилиш ислоҳатларни му ваффақиятли олиб бориш. Албатта у соғлом кучларга, кадрларга таянган ҳолда ўз командасини тузиши уни бошқарув аппарати соат механизмидай ишлаши керак.

Мен бу нарсаларни назарий жиҳатдан айтаяпман, амалда уни қўллаш нақадар қийин эканлигини  ҳис қилиб,  тушиниб турибмиз. Аслида қилиб бўлмайдиган ишни ўзи йўқ. Қилиш мумкин бўлмаса-ю, лекин жуда исталса ҳар қандай мушкул вазифани бажарса бўлади. Сиёсат бу шундай ноаниқ соҳаки уни охири ва боши ҳам кўринмайди шу учун ҳам буни имкониятлар санъати дейиш мумкин.

Мамлакатимиз бўлажак биринчи раҳбари нафақат оддий одамлар юрагидаги ташвиш, кечинмаларни ҳис қилиши, шу билан биргаликда чорак аср давомида  жамиятимизда йиғилиб қолган кўпдан- кўп муоммоларни қандай ҳал қилиш ечимини нафақат топиши, уни амалда бажариши керак. Буни нақадaр қийнлигини биз жуда катта маъсулят билан ҳис қилиб турибмиз.

Энди ўтмишга бир оз назар ташласак.  Ўткан яқин давр шуни тасдиқладики катта ваколатга эга бўлган Президент бутун мамлакат бошқаруви тизимлари бўлган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд соҳаларини якка ўзи бевосита бошқаришга интилиши қанчалик қийинчилик билан кечгани ҳаммамизга маълумдир. Сабаби Президент ҳар қанча ёлғиз ўзи тиришмасин, уни командаси самарали ишлагани йўқдир. Улар биринчи раҳбарни кайфиятига қараб, унга ёқиш учунгина мансаб курсларида узоқ ўтиришга ҳаракат қилар, юклатилган вазифани бажариш иккинчи даражали эди.

Қачонки вазирлар, вилоят ҳокимлари ва жойлардаги раҳбарликлар (президент катта командаси) га бошқариш ихтидорига эга талантли, ташкилотчи, мустақил иш юритадиган мулозимлар қўйилсагина бошқарув тубдан ижобий томонга ўзгариши мумкин. Акс ҳолда донишманд  сиёсатчи Давлат бошлиғи бўлган тақдирида ҳам, бир ўзи ёлғиз эплайман деса адашади.

Бундай шароитда жамият зўриқишга юз тутади, бу эса мавжуд қонунларни ишламасликини англатади. Халқимизда бир яхши ибора бор “Кўр ҳассасини бир марта йўқотади” деган. Ўйлайманки бундан мамлакат тепасига келаётган янги раҳбарлар тўғри сабоқ чиқариб олишади. Давлат бошлиғи шундай шарафли номга сазовар бўлиш учун ҳақиқий том маънодаги йўл бошловчи бўлиши шарт! Қачонки у оммадан ўзини ажратса ёки ажралиб қолса, чинакам етакчи бўлган ҳолда, халқни олдида боролмаса, уни ичида қайнамаса, бу шахс миллий йўлбошчи деб аталишга лойиқ эмасдир.

Yзоқ тарихни ҳам бир зум эсласак ёмон бўлмас эди, ўтмишимизга ортга қарасак. Бизни халқимиз онгига сингиб кетган, юз йиллар давомидан бери давом этиб келаётган, анъанага айланган давлат бошлиғига ишонч, керак бўлса юрт отасидек ҳурмат қилиш, қадрлаш, ўзи ва оиласи тақдирини унга ишониш бўлиб келган нарса.  Мана шу биқёс ишончга сазовор бўлиш ёки бўлмаслик ҳукмдорларни виждонига боғлиқ  бўлган.  Ўзбеклар бир бурда нонга зор бўлиб, очдан ўлса ҳам ўзини орини сақлаган, кўчага чиқиш у ёқда турсин ҳатто қариндошлари, қўшниларига билдирмасликга ҳаракат қилган. Шу учун бўлса керак хоксор халқимиз доимо адолатли ҳукмдор келишига умид қилиб яшашган. Шундан келиб чиқадиган бўлсак давлат бошлиғини шахсияти бизда  жуда кўп нарсани англатади.

Ўзбеклар  ҳар доим кучли шахс, қаттиқ ҳукмдорга ишонч туйғуси билан қараган. Чунки куч, қаътий ҳаракатлар тараққиётимиз асоси бўлиб хизмат қилган. Аслида куч тўғри йўналтирилса бунёдкорликка хизмат қилади, аксинча ишлатилса разолатга хизмат қилади. Шу туфайли бекорга айтмаган бобомиз Амир Темур ҳазратлари “Куч адолатдадир” деб. Қўйдаги мисол мени фикрларимни тасдиқлаши мумкин. Мана оддийгина ўз тарихимиздан мисол А.Темур қаттиқ қўл, характерли, ўта талабчан, ақлли, хушёр бир буюк зот бўлган. Ўз олдига қўйган мақсад йўлида ўзини ва бошқаларни ҳам аямайдиган, оддий одамлар ҳис-туйғу, кечинмаларини ҳис қилувчи ҳукмдор бўлган. Шу туфайли йўқ жойдан қудратли давлат тузган мамлакатни гуллаб-яшнатган, халқ фаровон яшаган тараққиёт ҳам бўлган.

Энди Темур бобомизга том тескари Мухаммад Хоразмийни олайлик. Ношуд, характерсиз, ўз мустақил фикрига эга бўлмаган бу Шох, ўзигача мавжуд бўлган шундай катта қудратли давлатни ҳам йўқ қилди.  Мана сизга давлат бошқаришда кучли шахсни биқёс тутган ўрни. Худо курсатмасин Мухаммад Хоразмийдек одамни давлат бoшлиғи бўлишидан. Бу ҳам бизни ўтмишимиз. Шуни яхши билинг, тарих такрорланиб туради. Шундан келиб чиқиб доим ҳушёр бўлишимиз керак.

Шахсан мен халқимизни кўпчилиги қандайдир кунгилчан, юмшоқ табиатли шахсни президент бўлишини исташига ишонмайман. Бундай қараш ўтмишимизгами, оилада шаклланган қаттиққўл ота тарбиясигами, нимага бориб тақалишидан қаътий назар бор нарса. Миллатни қандайлигини уни халқ мақоллари орқали ҳам билса бўлади. Қуйидаги мақоллар бекорга айтилмаган  “ота рози худо рози” ёки “дарахтни бўшини қурт ейди” деган.

Бизда қаттиқ қўл раҳбарни имиджи аксарият ҳолда баланд бўлиб келган. Шу туфайли бўлса керак якка лидерга ишончимиз юқоридир. Бу салбий нарсами ёки бизга муносиб бошқаришми бу энди бошқа масала. Бир сўз билан айтганда боримиз шудир, бирданига бир неча йилда ўзгара олмаймиз. Албатта қаттиқ-қўллик, одоб-аҳлоқ доирасида бўлса, жойи келгандагина қўлланилса жамоатчилик томондан ёмон қабул қилинмайди.  Агар қаттиқ-қўллик қонун доирасида бўлиб, адолатга хизмат қилса шу йўл билан мамлакатимиз тараққиётга эришадиган бўлса, бундай бошқаришни мен ҳам қўллаб-қувватлаган бўлардим.

 Ўз қўл остидагиларга сўзи ўтмайдиган, характери нозик раҳбардан нимани кутиш мумкин? Мухолиф қарашдаги кишиларга балки бундай шахсни давлат бошлиғи бўлиш ёқар. Лекин улар ҳам хохлашмаса керак тартиб-интизом бузилиши, ҳамма ўз билганича аравани ҳар ёқга тортиб тала-товир бўлиб кетишини. Қисқача қилиб айтганда агарда давлат бошлиғи ақлли, қаттиққўл бўлган ҳолда, адолатли раҳбар бўлса жамиятни тараққиёт сари бошлаб бориши мумкин.

Шавкат Мирзиёев иродали, ўзига ҳаддан ташқари ишонган, кучли  шахс бўлиб, президент бўлиш иҳтимоли катта. Мени қўллашимга у киши  зор ҳам эмас. Шундай бўлсада мумкин қадар ўз қарашларимни билдириб ўтишга ахд қилдим. Бу шахсни узоқ тажрибага эга мулозим сифатида жамоатчиликка имкон қадар билдиришни муносиб деб билдим. Бу мақолани ёзганим учун мени тилёғламалик, хушомадгуйликда айблайдиганлар ҳам топилиб туради. Улар шуни яхши билсин. Мен аввалом бор амалдор эмасман хушомад қилгани, бундан ташқари қачонки инсондаги бор сифатлар айтилса, ҳеч ҳам тилёғламаликка кирмайди. Қолаверса бир мустақил шахс сифатида Шавкат акани ҳатти ҳаракатлари, шахсий фазилатларига қойил қолганим учун, асосли ифодалашга қарор қилдим.

 Ёзганларим сўнггида шуни яна қўшимча таъкидлаб ўтмоқчиман: Мамлакат сиёсий йўлбошчисининг энг муҳим вазифаларидан бири – энг аввало халқ кайфияти ва руҳини кўтара билишдир. Бу Ўзбекистондек каттакон бир давлат ҳаётида жуда муҳим аҳамият касб этади. Биз зиёлийларни вазифамиз эса – мамлакат биринчи раҳбари ижтимоий ва сиёсий жабҳада йўл қўйган ҳато камчиликларни одоб доирасида билдириб  туриш ва таклифларимизни бериб боришдан иборат.

Бу орқали она Ватанимиз  – Ўзбекистон равнақига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз мумкин.

Отабек Тошев,

“Дунё ўзбеклари” учун махсус,

Осло, Норвегия

"18" Comments
  1. MIRYAKUB KOBILOV ЖУДА ТЎҒРИ ФИКР БИЛДИРИБСИЗ, УШБУ МАҚОЛАНИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИ ЎЗИ ЎҚИСАЛАР ЯХШИ БЎЛАРДИ. МАҚОЛАДА ИБРАТЛИ ФИКРЛАР КЎП.

  2. Miryakub Kobilov

    Ancha pishiq tahlil va mulohaza! Imkoni bulsa ushbu maqolaning ixchamlashtirilgan mazmunini mamlakatimizning kelajagi uchun befarq bulmagan xalqimizning ziyoli vakillaridan birining fikri sifatida Mirziyoevning uziga ham kursatish kerak deb uylayman.

    • Мирзиёевни компютирни кўриб ўтиргани вақти борми. Агарда помошниклари қўлига олиб бориб берса ўқиши мумкин.

  3. Исмат Хушев – Отабек Тошев,Исмоил Мухаммад, Жахонгир Маматов, Шароф Убайдуллаев, ларнинг Мирзиёев ҳақидаги ижобий ва умидли руҳда бўлган бир қатор сухбат ва мақолаларини нашр қилмоқда. Бу ҳам “Дунё ўзбеклари” муҳарририрининг бағри кенглиги, бошқача фикрлайдиганларга бўлган катта ҳурматидан далолатдир. Ўзбекистон ичида у ёқда турсин ташқарисида ҳам ҳатто бундай мақолаларни топиб ўқиб бўлмайди.

  4. Novasiberskidan

    ОМАДИНГИЗНИ БЕРСИН ОТАБЕК АНЧА МУВАЗАНАТЛИ ЁЗИБСИЗ ҲАҚИҚИЙ ВАТАНПАРВАР МАНА ШУНАҚА БЎЛАДИ. МЕНГА ЎХШАГАНЛАР ЮЗ МИНГЛАБ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИ ҚАНДАЙ ИНСОН ЭКАНЛИГИНИ БИЛМАЙ ЮРГАН ЭДИК. ЭНДИ ТААССОВИРИМИЗГА СИҒДИРАМИЗ. ҚОНУН ДОИРАСДА ҚАТТИҚУЛЛИК ҚИЛИШ КЕРАК ДЕГАН ФИКРИНГИЗГА ҚЎШИЛАМАН АЙНИҚСА ПОРАХУР АМАЛДОРЛАРГА ҚАРШИ.

  5. МИРЗИЁЕВ ТЕЗЛИКДА БУТУН КАРИМОВ ИШЛАРИНИ ТЕСКАРИСИНИ ҚИЛИБ ЁТИБДИ. БИЗНИ ХАЛҚИМИЗ КИМ ҲОКИМИТ ТЕПАСИГА КЕЛСА ҚЎЛЛАВИЙРАДИ, БАРИБИР ЭРКИНЛИК БЕРИШ КЕРАК ҲАММА ЧАРЧАГАН. ЭРКИНЛИК АСЛИДА БИРОВ ТОМОНДАН БЕРИЛМАЙДИ БУНГА КУРАШИБ ЭРИШИЛАДИ. ДЕМАК МУНОСИБ БЎЛИШ КЕРАК. ОТАБЕКНИ ҚЎЛЛАБ В ҚУВВАТЛАЙМАН, ОТАСИГА РАҲМАТ ШУ ЙИГИТНИНГ.

  6. Ш Мирзиёев мамлакат иқтисодини ичидан биладиган, уни муаммоларини тушиниб турибди. Бош вазир оддий халқ дардини теран ҳис қилиши у кишини қабул қилаётган қарорлари ҳаракатларидан кўриниб тўрибди. Умид қиламиз ҳаммаси яхши бўлади. Дунё ўзбекларининг бу борада эълон қилаётган мақолалари ҳар икки фикрни (ижобий ва салбий) ифода этаяпти. Мана шундай бетарафли йўли жуда тўғридир.

  7. Отабек ижтимоий тармоқларда сизни Мирзиёев ҳақида ёзганларингизга катта қизиқиш билдирилаяпти. Сизга ҳам, хурматли Исмат Хушев акамизга яхши кунлардан умид қилиб юрган миллионлаб ўзбекистонликлар номидан раҳмат. Ҳеч ҳам кам бўлмангизлар.

  8. Ёзганларингиздан хулоса шуки, бу томони энди Ўзбекчиликда демоқчисизда.

  9. Ш Мирзиёевни махтаб юборибсиз. Ҳаммасини яхши бошлаган билан охирги натижалар қандай бўлади бир худога аён. Жуда ишонч билан гапирибсиз.

  10. Asadulo Ergash

    Бизга керак эмас ғарб демократияси унинг орқасидан келаётган эркакни эркакга ўйланиши ёки аёлни аёл билан бўлиши каби қабихликлар.

  11. Исмат ака бундай долзарб мақолаларни чиқариб тўғри иш қилаяпсиз. Брон бир ўзбек сайтларида сизнинг сайтингиздагидек холисликни кўрмаймиз.

  12. Кучли шахс нима? Агарда ҳақиқатдан ҳам адолатпарвар бўлмоқчи бўлса президент. Унда ўзидан бошлаш керак мавжуд қонунларга бўйсинишни.

  13. Ўзбекистонда ривожланишга асосий тўсиқ беш вақт номоз ўқийдиган дангасалардир. Улар ишни ташлаб таҳорат қилиш ва номоз ўқишга кетиб қолади ҳар куни беш марта. Эрталаб яхши ухламагандан кейин (чунки эрталаб соат 5 да номоз ўқиши керак) яхши ишламайди. Бундан кейин меҳнатда унум бўлмайди.

    • Temur ulibqolsang janozeni uqilsinmi yoki yuqmi agar shu gapinda tursang etib qöy manga JANOZA uqilmasin dep !!!!! Odamlar sani uzing hohlamidigan masjidga oborib janoza uqimiz dep jinni bulib yurishmasin hopmi!!!

      • Мен ўлсам арабча жаноза ўқиманглар. Мен ўлсам туркийча видолашув нутқи ўқинглар. Мени буюк туркий аждодларимиз одати бўйича оддий қилиб кўминглар. Ёнимда компютерим бўлсин. Сизларга коммент ёзиб туриш учун! Арабларнинг жанозасини арабларга ўқинглар.

        • Tangriyor Turon

          Мен ҳам ўлсам арабча жаноза ўқиманглар. Тангрим олдига туркий бўлиб бормоқчиман. Чунки Тангрим мени туркий қилиб яратган. Чала араб бўлиб қолишдан Тангрим сақласин!

  14. Муносабат

    Бу бола хам кейинги пайтда анча активлашиб, сиёсийлашиб қолдими дейман. Жўжани кузда санайдилар деган бир гап бор, Отабек. Ҳадеб Шавкатни мақтайверма, пушаймон қилиб қоласан. Мана, кеча Қўқоновга яна уч йил қўшиб беришибди, Москвада қотил йўлбошчи номини олган лаънати Каримбойга ҳайкал ўрнатмоқчи бўлишяпти, бутун Ўзбекистон бўйлаб текшир текшир яна авжига чиқди. Ўтган золим давридан ҳам беш баттар бўладиганга ўхшайди буёғи.

Leave a Reply
*