Menu
Categories
Мирзиёевнинг қадами – уйимизда ТИНТУВ дан бошланди…
11/04/2016 Бош мақола
%d0%bd%d0%b0%d1%81%d1%80%d1%83%d0%bb%d0%bb%d0%be-%d0%b0%d0%ba%d0%b0-%d0%b1%d1%83%d0%b3%d1%83%d0%bdNasrullo Sayyid
Нарулло Саййид: Мирзиёевнинг қадами – уйимизда ТИНТУВ дан бошланди…
Мен Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда қурмоқчи бўлаётган “Янги Жамият” (бир гуруҳ ялтоқлар оғзидан кўпик оқизиб ҳали кўрмасдан мақтаётган жамият) ИАК режимидан ҳеч бўлмаганда адолатпарварлиги, дўст билан душманни аниқ фарқлай билишлиги, бироз очиқлиги, халқчиллиги билан фарқлироқ бўлишини жуда жуда истардим.
Аммо куни кеча мен 10 йил олдин чиқиб кетган Бухородаги уйимизда ўтказилган ТИНТУВ дан асабларим роса қақшади.
10 йилдан бери болаларим миршабларга муттасил “тушинтириш хати” ёзиб беришарди, бу нарсага кўникиб ҳам кетишганди.
Чунки ҳаммасида бир маъно: “Дадам ҳали тирик, фалон адресда (Канадада), яхши кунлар келишини кутиб яшаяпти…”
Ш. Мирзиёевни қадами уйимизда ТИНТУВ дан бошланди, сира ишонгим келмайди….
https://www.facebook.com/nasrullo.sayidov
“Дунё ўзбеклари”дан:

 

"1" Comment
  1. Ассалому алайкум Ҳурматли Насрулло Саййид ака!
    Ўзбекистондек жаннатмакон юртимиздан қувончлик ҳабарлар келаётгани бир томондан катта умидлар бахш этса,ўзининг эски одатларини ташлай олмаётган айрим калтафаҳм ва фашистлашиб кетган кимсаларнинг қонун ва тартиб сўзини ўзига қалқон қилиб олиб ҳалқимизга азоб бераётганликлари,асабларини қақшатаётганликлари жуда ҳам афсусланарликдир.
    Мен яқин бир ойдан буён Навоий вилоятининг айрим изқуварлари,суд ходимлари билан тинимсиз музокоралар олиб бориб шу нарсага минг фоиз амин бўлдимки,куч ишлатар тизимларида,суд системасида ва ҳалқ тақдирига тўғридан тўғри жавобгар бўлган ташкилотлар ва идораларда тозалаш ишларини зудлик билан амалга ошириш шарт.
    Акс ҳолда бугунги кунларда бошланаётган барча ўзгаришлар чаппа айланиб кетиши,ҳалқимиз орасида яна тушкунлик ва янги раҳбарга ишончсизлик аломатлари кучайиб бораверади.
    Ҳурматли акамиз Исмат Хушев Озодлик радиосида Самандар Қўқонов тўғрисида бўлган эшиттиришда минг бора ҳақ гапни айтгандилар.
    “САМАНДАР ҚЎҚОНОВНИНГ ҚАМОҚ МУДДАТИГА ҚЎШИБ БЕРГАНЛАРНИНГ ЎЗЛАРИНИ ХУДДИ ШУ ЙЎЛ БИЛАН ЖАЗОЛАШ КЕРАК”ДЕБ.
    Эски тузумнинг кўплаб казолари ўз таъсир доираларини сақлаб қолиш учун ҳар қандай пасткашликдан тоймаяпдилар!
    Энг асосийси эса куни кеча сизнинг оилангизга ва бошқа яна минглаб тўғри фикдаги инсонлар оилаларига зуғум ўтказишлари ортидан ЁПИҒЛИҚ ҚОЗОН ЁПИҒЛИҒИЧА ҚОЛСИН деганлари.
    Ўша вақтларда ўз сўзига эга инсонларнинг бугунги кунларда ҳам жим тура олмасликларини билганлари учун ҚЎРҚОҚЛАР ОХИРИДА ҲАМ ҚЎЛ КЎТАРИБ ҚОЛИШАЯПДИ.
    БИЗ БУГУН “БЕРЛИНДАМИЗ” КЕЧАГИ КУНДА БОСҚИНЧИЛИК ВА НОҲАҚЛИКЛАРНИНГ ТЕППАСИДА ТУРГАН КАЗОЛАР СЎЗСИЗ ТАСЛИМ БЎЛМАЙ ИЛОЖЛАРИ ҚОЛМАЯПДИ.
    ЎЗИНГИЗНИ БАРДАМ ТУТИНГ,ЖИНОЯТЧИЛАР АЛБАТТА ЖАЗОЛАНАДИЛАР!
    ЎША ҚОРА КУЧЛАР АТАЙЛАБ ҚИЛАЁТГАН БУ ҚОРА ИШЛАРИ ОРҚАЛИ МИЛЛИОНЛАР УМИДИНИ ПУЧГА ЧИҚАРИШМОҚЧИ.
    ЭНДИ КУРТАК ОТИБ КЕЛАЁТГАН УМИДЛАРИМИЗНИюОРЗУЛАРИМИЗНИ ОЁҚ ОСТИ ҚИЛИБ,ЭЗИБ ЯНЧИБ ТАШЛАШМОҚЧИ!
    САМАНДАР ҚЎҚОНОВГА ҚЎШИБ БЕРИШИБ,ОЙДИНЛАРНИНГ УЙЛАРИНИ БОСТИРИШИБ ЎЗЛАРИНИНГ ЭСКИ МАВҚЕЛАРИНИ САҚЛАБ ҚОЛИШМОҚЧИ!
    КУРАШИШ ЛОЗИМ.УЛАРНИНГ АСЛ БАШАРЛАРИНИ ОЧИБ ТАШЛАШИМИЗ ШАРТ.
    БАРДАМ БЎЛИНГ.ШАВКАТ МИРЗИЁВ ҲАЛҚ ТОМОНИДА!ВАҚТ ОЛИЙ ҲАКАМ.
    МЕН КЕЛАСИ ҲАФТА ЎЗБЕКИСТОНГА БОРАЯПМАН.АГАРДА ИЗСИЗ ЙЎҚ БЎЛИБ КЕТСАМ ЁКИ БИРОН ФАЛОКАТНИ БОШИМГА ЁҒДИРИШСАЛАР КЕЙИН ЎЗ ФИКРЛАРИНГИЗНИ АЙТА БЕРИНГИЗЛАР!

Leave a Reply
*