Menu
Categories
Фақатгина халқ яшар, фақатгина қолур халқ! Орипов ҳодисаси: кузатишлар, қайдлар, талқинлар
08/29/2012 Тошкентда шов-шув бўлаётган асар

7.

Бас, етар чолғучи, бас қил созингни,
Бас, етар, кўксимга урмагил ханжар,
Наҳотки дунёда шунча ғам бордир…
Агар шу “Муножот” рост бўлса, агар.

Агар алдамаса шу совуқ симлар,
Гар шул эшитганим бўлмаса рўё,
Сен бешик эмассан, дорсан, табиат,
Сен она эмассан, жаллодсан дунё!

Бу ўтли нидо одамни титратиб юборади, беихтиёр ларзага тушиб, дунёга шоирнинг кўзи билан қарайсан ва унинг дили билан олам ҳолини ҳис этасан, идрок этасан.

Одам авлоди шундай нола чекаяптими, демак, ҳаммаси жой-жойида эмас!

Унга ғам-озор ётказган золимлар сўнгги дамидаям ҳад билмаётир!

Шоир курашга ундаётир!..

Уни шундай англаганман ва шундай қабул қилганман, ўттиз тўққиз йил аввал…

Чингиз Айтматовнинг айтганича бор, Мумтоз Сўз инқилоб содир этмайди, аммо унга мустаҳкам замин яратади.

2008 йилнинг майи

Leave a Reply
*