Menu
Categories
Исмат Хушев ва Шароф Убайдуллаев “Озодлик”да буюк шоир вафоти ҳақида…
11/05/2016 Бош мақола
%d0%b0%d0%b1%d0%b4%d1%83%d0%bb%d0%bb%d0%b0-%d0%b0%d0%ba%d0%b0%d0%bc-%d0%bd%d0%b0%d0%b1%d0%b8%d1%80%d0%b0-%d0%b1%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d0%bd
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов АҚШда вафот этди

Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов 5 ноябрь куни эрталаб АҚШнинг Хюстон шаҳрида 75 ёшида вафот этди. Шоир пайшанба куни кечқурун буйраклари фаолиятдан тўхтагани учун комага тушган ва АҚШнинг Хюстон шаҳридаги шифохонага ётқизилган эди.
Бу ҳақда хабар берган “Дунё ўзбеклари” веб сайти муҳаррири Исмат Хушевнинг айтишича, Абдулла Ориповнинг жони шанба куни эрталаб соат 5.45да узилган:
“Кеча 3 ноябрь куни кечқурун кутилмаганда ҳушидан кетиб қолган улуғ шоирни оила аъзолари “тез ёрдам” машинасида ўзи анчадан буён даволанаётган махсус шифохонага олиб боришган. Ҳозир, Абдулла ака, сунъий аппарат ёрдамида нафас олаётган эди,” деди Исмат Хушев Абдулла Орипов оиласи аъзолари берган хабарга таяниб.
Uzbekistan - people's poet of Uzbekistan, Hero of Uzbekistan Abdulla Oripov
Uzbekistan – people’s poet of Uzbekistan, Hero of Uzbekistan Abdulla Oripov
75 ёшли Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов икки ойдан буён Қўшма Штатларнинг Техас штатида қизи Мавлуда Орипованинг уйида меҳмонда эди.
Исмат Хушев Қўшма Штатлардаги Ўзбекистон элчихонасидан бирон киши ҳозирга қадар Абдулла Ориповдан хабар олмаганидан шикоят қилди:
“Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва консуллиги Абдулла аканинг аҳволига бефарқ қолаётгани кишига алам қилади,” деди Исмат Хушев Озодлик билан суҳбатда.
Ўтган йил Озодлик билан суҳбатда шоирнинг ўзи шогирдлари ва мухлислари томонидан унутилганидан шикоят қилганди.
Uzbekistan - people's poet of Uzbekistan, Hero of Uzbekistan Abdulla Oripov
Uzbekistan – people’s poet of Uzbekistan, Hero of Uzbekistan Abdulla Oripov
Абдулла Орипов Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Некўз қишлоғида деҳқон оиласида 1941 йили дунёга келди.
Ўрта Осиё Давлат дорилфунуни (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика бўлимига кириб, 1963-йилда тамомлади.
1963 йилдан буён турли нашриётларда муҳаррир, Ёзувчилар уюшмасида котиб, Бутуниттифоқ Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш идорасининг Ўзбекистондаги раҳбари вазифаларини бажарди.
Абдулла Ориповнинг талабалик йилларида яратилган шеърлари республика вақтли матбуотида чоп этилди. 1965-йилда биринчи шеърлар тўплами — «Митти юлдуз» китоби чоп этилди, шундан буён шоирнинг «Кўзларим йўлингда» (1967), «Онажон» (1969), «Руҳим» (1971), «Ўзбекистон», «Қасида» (1972), «Хотирот» (1974), «Юртим шамоли» (1974), «Ҳайрат» (1979), «Ҳаким ва ажал» (1980) «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983) шеърий тўпламлари босилди.
Абдулла Орипов Дантенинг «Илоҳий комедия» асарини ўзбек тилига ўгирди, Некрасов, Украинка, Шевченко асарларини ҳам она тилига таржима қилди.
Ижодкорнинг шеърий мажмуалари рус ва бошқа тилларга таржима қилинган ва алоҳида китоб ҳолида нашр этилган.
ОЗОДЛИК
"2" Comments
  1. Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака! Ҳурматли Шароф ака!
    Ассалому алайкум Ҳурматли АҲЛИ ТУРОН!
    КЎХНА ТУРКИСТОН БИР АСРДА БИР МАРОТАБА БЕРИЛАДИГАН УЛУҒ ФАРЗАНДИДАН ЖУДО БЎЛДИ!
    ЯНАЯМ ТЎҒРИРОҚ, ҲАҚИҚАТНИНГ ЮЗИГА ТИК БОҚИБ АЙТАДУРҒОН БЎЛСАК, БИЗЛАРНИ БИР ДАРДКАШИМИЗДАН ЭРТАРОҚ ЖУДО ҚИЛИШДИ.
    БУЮК ШОИРНИНГ ҲАҚҚИ ҲУРМАТИ УШБУ МАНФУР КИМСАЛАР ТАРИХ ЗАРВАРАҚЛАРИДА ЎЗ ҚОРА НОМЛАРИ БИЛАН АБАДИЙ ҚОЛИШЛАРИ МУҚАРРАР ВА ШАРТ.
    ҲАЛҚИМИЗ ВА МИЛЛАТИМИЗ, ВАТАНМИЗ ВА ДАВЛАТИМИЗ ТИНЧЛИГИНИ, ФОРОВОНЛИГИНИ, БАХТИНИ, КЕЛАЖАГИНИ, КЕЧАГИ КУНИ ВА БУГУНИНИ ТЕРАН АНГЛАБ КУЙИБ ЁНГАН БУЮК БИР ИНСОН КУЙИБ АДО БЎЛДИ.
    ТОКИ ЭНГ СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАРДА ХАМ АБДУЛЛА ОРИПОВГА ТОШ ОТИШДАН ТЎХТАЙ ОЛМАЁТГАН АЙРИМ КИМСАЛАРНИНГ ШАРХЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КЎРИБ ҚОЛИБ ЎША МАЪЛУН КИМСАЛАРГА ЛАЪНАТ АЙТМОҚДАН ЎЗГА ЧОРА ҚОЛМАЁТИР.
    АБДУЛЛА АКА АНА ШУ ҲАЛҚ УЧУН ОҚСАРОЙДАН КЕТКАЗИЛГАНЛИГИНИ, ҲАҚИҚАТНИ АЙТИБ БОШИГА БАЛО ОРТТИРГАНЛИГИНИ, АГАРДА ФАҚАТ ЎЗИНИ ЎЙЛАГАНИДА ОХИРИГАЧА САРОЙ ШОИРИ БЎЛИБ ҚОЛА ОЛИШЛИГИНИ, АММО БУГУНГИ КУН ЎЛЧОВИ БИЛАН ЎЛЧАЙДИГАН БЎЛСАК, ТАРИХДА ФАҚАТ ЭНГ СЎНГГИ НОМИ БИЛАН “САРОЙ ШОИРИ” МАДДОҲИ НОМИ БИЛАН ҚОЛАР ЭДИЛАР!
    ЯРАТГАН ЭГАМГА МИНГ БОРА ШУКУР, ПОК НОМЛАРИ БИЛАН КЕТДИЛАР!
    ЭРТАНГИ КУНИМИЗНИНГ ЯХШИ БЎЛИШЛИГИГА КОМИЛ БИР ИШОНЧ БИЛАН КЕТДИЛАР.
    ОИЛА АЪЗОЛАРИГА, ЯҚИНЛАРИГА, ДЎСТЛАРИГА ВА ҲАҚИҚИЙ ШОГИРДЛАРИГА ЎЗ ҲАМДАРДЛИГИМИНИ БИЛДИРИБ ҚОЛАМАН.
    КЎП ОЧИЛМАГАН ҲАҚИҚАТЛАР ҚОЛДИ БУЮГИМИЗДАН!

  2. Ismat aka,
    Men Abdulla akani Toshkentga junatishga yordam bermoqchidim. Nima yordam kerak?
    Rahmat

    “Дунё ўзбеклари”дан:

    Раҳмат, Анваржон. Ҳозирча ҳаммаси жойида…

Leave a Reply
*