Menu
Categories
Ҳуқуқ фаоллари қамоқдаги журналист Солижон Абдураҳмонов билан учрашди
11/14/2016 Бош мақола
%d1%81%d0%be%d0%bb%d0%b8%d0%b6%d0%be%d0%bdO`zbekiston inson huquqlari “Ezgulik” jamiyati
Общество прав человека Узбекистан «Эзгулик»
Toshkent shahar, Usta Olim ko`chasi, 3-uy
Website: www.ezgulik.org, e-mail: vasila.iva@gmail.com
Tel: +998 93 562 47 80 Fax: +99871 241 85 88 _____________________________________________________________________________________________________________________________
Пресс-релиз № 23, 14.11.2016 йил
 
СОЛИЖОН АБДУРАҲМОНОВ: “ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР — ДАВР ТАЛАБИ!”
 
2016 йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/61-сонли муассасада “Инсон ҳуқуқлари халқаро қўмитаси” вакили, журналист Солижон Абдураҳмонов билан учрашдилар. Учрашувда “Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова, журналист Абдураҳмон Ташановдан ташқари муассаса вакиллари ҳам иштирок этишди. Суҳбат маҳкумнинг ўз ҳамкасбларига бироз таъномуз эътирозлари билан бошланди.
С.Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, мамлакатда фаолият олиб бораётган ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, “Эзгулик” жамияти фаоллари унинг озод қилиниши учун етарлича ҳаракат қилишмаяпти. Юборган мурожаатлари бўйича хали хануз бирор жавоб олгани йўқ. Бу ўринда В.Иноятова ҳукумат идораларига қилган мурожаатларига С.Абдурахмоновнинг ариза ва шикоятлари келмаганлиги ва “Эзгулик” жамиятида Солижоннинг мурожаатлари йўқ эканлиги сабабли, бирор натижага эришилмаганлигини  таъкидлади.
“Солижон аканинг эътирозларини тушунса бўлади, чунки у қамоқхона шароитидан безиган. Биз бу одамдан хафа бўлишга эмас, аксинча кўнглини рухан кўтаришга келганмиз” дейди В.Иноятова. Аммо ҳуқуқ фаолларининг таъкидлашича, С.Абдураҳмоновнинг аҳволи кўринишидан ёмон эмас. Муассасадаги шароит ва ош-овқатдан ҳам шикояти йўқ. Муассаса ходимларига эътирози йўқ, лекин тезроқ озодликка чиқишни хоҳлайди.
Учрашувда иштирок этган журналист А.Ташанов: “Солижон ака, сизга бир нечта саволларим бор: очиғини айтинг, қийноқлар қўлланиляптими? Сизга қамоқхона ходимлари бирор марта қўл кўтаришдими? Қариндошларингиз билан ўз вақтида учрашяпсизми?”.
Бунга жавобан маҳкум С.Абдураҳмонов: “Абдураҳмон, сиз билан менинг тасаввур ва қарашларимда қийноқ жуда кенг тушунча. Агар менга нисбатан жисмоний қийноқлар хусусида билишни истасангиз, бунақа нарса йўқ, муассаса ходимларининг барчаси болаларим тенги йигитлар. Булардан норозилигим йўқ, овқатлари ҳам ёмонмас. Уйдагилар билан учрашиб турибман. Бироқ, менинг тасаввуримда хатларим шикоят қилаётган идораларга етиб бормаяпти. Сиз “Эзгулик”чиларга эътирозим ҳам шундан, шу масалада кўмакларингиз зарур” дейди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакиллари С.Абдураҳмоновга унинг озодлиги учун маҳаллий ва халқаро ташкилотларга қилаётган мурожаатлари, турли минбарларда унинг масаласини кўтараётгани ҳақида гапириб беришди ва уларнинг саломларини етказишди. Ўз навбатида, С.Абдураҳмонов ҳам ўз вақти билан мамлакатда ижобий ўзгаришлар бошлангани, ҳатто қамоқхонада ҳам “виртуал қабулхона” очилганини эшитиб хурсанд бўлганини таъкидлади.
Учрашувда иштирок этган журналист А.Ташановга кўра, ҳамкасбининг бирдан-бир тилаги озодликка чиқиш бўлиб, ушбу ўринда “Халқаро ташкилотларнинг эътиборидан хурсандман, аммо уларнинг ҳаракатлари самарасиз эканлиги яхши эмас” дейди С.Абдураҳмонов.
“Албатта, мамлакатда ижобий ўзгаришлар бўлади, бусиз мумкин эмас” – дейди С.Абдураҳмонов.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Шу йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/61-сонли муассасада Инсон ҳуқуқлари халқаро қўмитаси фаоли, журналист Солижон Абдураҳмонов билан учрашди.
Учрашувда иштирок этиб, бу ҳақда Озодликка хабар қилган қилган мустақил журналист Абдураҳмон Ташановга кўра, маҳкум ўз ҳамкасбларини таъна ва эътирозлар билан қаршилаган.
Солижон аканинг соғлиғи бизга яхшидек кўринди, аммо қанақадир руҳан тушкун аҳволда эканлар. У кишининг айтишича, шу пайтгача қилган кўпгина шикоятлари ўз манзилига етиб бормапти. Шу боисдан 2014 йилнинг январида ҳам учрашган ҳамкаби Васила Иноятова ва мендан бироз гинадорлигини айтди. У кишининг иддаосича, ҳуқуқ ҳимоячилари рисоладагидек шуғулланишса, ҳозирги шароитда у киши озодликка чиқиши мумкин экан,” дейди Абдураҳмон Ташанов.
Ҳуқуқ фаолларининг таъкидлашича, 67 яшар Солижон Абдураҳмонов муассасадаги шароит ва ош-овқатдан шикоят қилмаган.
Муассаса ходимларига эътирози йўқ, лекин тезроқ озодликка чиқишни хоҳлайди, деди Абдураҳмон Ташанов.
Солижон Абдураҳмонов ҳамкасби Ташановнинг қийноқлар борасидаги саволига қуйидагича жавоб қайтарган:
“Абдураҳмон, сиз билан менинг тасаввур ва қарашларимда қийноқ жуда кенг тушунча. Агар менга нисбатан жисмоний қийноқлар хусусида билишни истасангиз, бунақа нарса йўқ, муассаса ходимларининг барчаси болаларим тенги йигитлар. Булардан норозилигим йўқ, овқатлари ҳам ёмонмас. Уйдагилар билан учрашиб турибман. Бироқ, менинг тасаввуримда хатларим шикоят қилаётган идораларга етиб бормаяпти. Сиз “Эзгулик”чиларга эътирозим ҳам шундан, шу масалада кўмакларингиз зарур,” деган журналист.
Журналист Абдураҳмон Ташановга кўра, 10 йиллик қамоқ жазосининг 8,5 йилини ўтаб бўлган ҳамкасбининг озодликка чиқиш ва ўзининг жиноят иши юзасидан ҳуқуқий курашга киришдан ўзга тилаги йўқ.
Маҳкум суҳбат сўнгида: “Халқаро ташкилотларнинг эътиборидан хурсандман, аммо уларнинг ҳаракатлари самарасиз эканлиги яхши эмас” деб айтган.
Солижон Абдураҳмонов 2008 йили Нукус шаҳрида йирик миқдорда гиёҳванд модда сақлаганлик ва тарқатганликда айбланиб, қўлга олинган ва кейинчалик 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Халқаро ташкилотларга кўра, Солижон Абдураҳмоновга нисбатан айбловлар уйдирма ва журналистлик фаолияти учун жазо тариқасида сохталаштирилган.
Икки йил муқаддам журналист Йоҳанн-Филипп Палм мукофотига сазовор деб топилганди.
Йоҳан-Филип Палм мукофоти Солижон Абдураҳмоновга “жорий режимдан сўз эркинлиги учун жабр кўрган” журналист сифатида берилганди.
ОЗОДЛИК
Leave a Reply
*