Menu
Categories
Аваз Қўзи: Сафаримиз охирлаб, Қайтдик хурсанд Сайрамга…
11/22/2016 Маданият ва Санъат
%d1%81%d0%b0%d0%b9%d1%80%d0%b0%d0%bc-%d1%88%d0%b0%d2%b3%d1%80%d0%b8
ДЎСТЛИКНИ ЭЪЗОЗЛАБ…
Дўстлигимиз эъзозлаб,
Отландик Туркистонга.
Оппоқ тонг бой берган пайт
Тизгинин зимистонга.
Борар жойимиз тайин,
Йўл олганмиз Югнакка.
Саксон ёшли оталар
Текис кетди пинакка.
Равон йўлда кетяпмиз
Билинмай юрганимиз.
Ахир шундай замонда
Қолади кўрганимиз!
“Қуш уйқуси” тугагач,
Навбат келди кулгуга.
“Аския” тадбирлари
Олса бўлар улгига.
Турсунхўжа ҳожилар
Танлаб берар пайровни.
Абубакир деганлар
“Ўлдиради” қайровни.
Гап қистириб қўяди
Турсунхондек ҳожилар.
Ирисали ота сўзи
Ҳаммамизни ғажилар!
Қўрғонбой ҳожи ота
Секин мавзу ташлайди.
Файзиллахон акамиз
Кулгудан кўз ёшлайди.
Ўтган улфатлар руҳи
Сафар чоғи ёдланар.
Бизга ҳамроҳ уч ўғлон
Бундан ғоят шодланар.
Мурод–коллеж устози,
Шуҳрат эса тадбиркор.
Мирпўлат табибда ҳам
Осмонлардек обрў бор!
Йўлчивой ҳайдовчимиз
Йўлни тинмай мақтайди.
Бузмайин қоидани,
Уловни зўр ҳайдайди/
Туркистонда бизларни
Кутиб олди оталар.
Дарҳол учрашолмасдан
Содир бўлди хатолар.
Қўлга олди мезбонлар
“Гид” деган вазифани.
Совуқ ҳам эсдан чиқар
Кўрганда натижани.
Яссавий бобомизга
Ўқилди тиловатлар.
Куттирмас сизни асло
Ҳаётда ижоботлар!
Дўстона суҳбатимиз
Давом этди Югнакда.
Тўлқин, Мамат дадалар
Ўтиришар пойгакда.
Югуриб хизмат қилар
Нилуфарой келини.
Бундайин қизларимиз
Ғуруридир элининг.
Қизидек кўрар экан
Қайнона Ўктам ая.
Доим кулиб турувчи
Табиий кўркам ая.
Яна беш қиз, бир ўғил
Оиланинг таянчи.
Йигирмата невара
Барчасининг қувончи.
Тўнғич қиз Матлубахон
Мактабда дарс бераркан.
Шогирдлар билимидан
Устоз кўкрак кераркан.
“Жанубий”ни ўқиркан–
У мени таниб қолди.
Қувониб кетганидан
“Ҳай-ҳай”лаб шовқин солди…
***
Сафаримиз охирлаб,
Қайтдик хурсанд Сайрамга.
Айлантириб бу кунни
Жуда катта байрамга!
Аваз ҚЎЗИ.

6-%d1%81%d0%b8%d0%bd%d1%84

“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*