Menu
Categories
Хамроқул Асқар: БИЗКИМ, ОЛТИБЕКЛАР ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ОВОЗ БЕРАМИЗ!!!
11/24/2016 Бош мақола



%d1%81%d0%b0%d0%bc%d0%b0%d0%bd%d0%b4%d0%b0%d1%80-%d0%b0%d0%ba%d0%b0-%d1%82%d0%b5%d0%bb%d0%b5%d1%84%d0%be%d0%bd%d0%b4%d0%b0

 

Ҳамроқул Асқар:

БИЗКИМ, ОЛТИБЕКЛАР ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ОВОЗ БЕРАМИЗ!!!

Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган, асли насли улуғ Ўғизхон авлоди бўлган Олтибек уруғидан бўлган, Олий кенгаш депутати Самандар Қўқонов 72 ёшида озодликга чиқарилди. Олтибек қавмининг бир вакили сифатида бу хуш хабардан бизнинг ҳам бошимиз осмонга етди.

Жасоратли миллиётчи адиб, Мустақилликдан сўнг умрининг 17 йилини қамоқда ўтказган Эврил Турон  7 ноябрь куни “Ким ўғри, ким тўғри” сарлавҳали таҳлилий мақоласида марҳум президент И.Каримов буюртмаси билан 23 йил жаҳаннам асзобини чеккан, Самандар Қўқоновга яна уч йили уч кун муддат қўшишганидан норозилик баён этилиб, Бош вазирга юборган мурожаати қуйидагича якунланган эди:

  • Бир одамнинг қасди, кўрсатмаси боис Самандар Қўқон кексайиб қолган чоғида ҳам қамоқда ушлаб турилиши уят ва Ўзбекюрт шаънига ярашмайди. Яна сон – саноқсиз самандарларни ҳам… Бегуноҳ қондошларимизни қамаганлар, қийнаганлар ва ҳатто мажруҳ этганлар қачон қонун олдида жавоб берадилар? Менимча, яқин ойларда. Биз буни янги – янги ишларни амалга ошираётган янги Президентдан кутамиз.

  

Самандарларга озодлик берилишини ҳам…

 

Эврил Турон

Халқаро Турон ижодий уюшмаси раиси.

07.11. 2016.

Тошкент шаҳри, М.Ганди кўчаси, 2-тор, 21 – уй

237-31 – 00 уй, +99893 563 74 71

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг

виртуал қабулхонаси:

 

Диққат!!! Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:

Мурожаат рақами:  81759-s/16

Мурожаат ҳолатини текшириш коди:  a6e146db1a

 

14.11.2016 йил:

Кўриб чиқаётган ташкилот: МХХ ва Давлат чегаралари кўшинлари кўмитаси

 

 

PS:  Бош вазир қабулхонасида 81759-s/16 рақам билан қайд этилган ушбу мурожаат  МХХ ва Давлат чегаралари кўшинлари кўмитасига юборилгач, кўп ўтмай бир ойдин хушхабар эшитдик.  23 йилдан сўнг, куни кеча озодликга чиққан Самандар Қўқонов Эврил Турон билан  телефон орқали боғланиб: –  уни руҳан қўллаб қувватлаган дўстлари Шароф Убайдуллаев, “Дунё ўзбеклари” нашри Бош муҳаррири Исмат Хушев, “Озодлик” радиоси жамоасига ўз миннатдорчилигини изҳор қилган ва айниқса Шавкат Миромоновичнинг ғамхўрлигидан қалби қувончга тўлганлигини баён қилган.

 

Шу хуш хабардан сўнг форишлик, самарқандлик Олтибек уруғи зиёлиларидан ўнлаб қўнғироқлар бўлди. Уларнинг аксарият дил сўзлари:  – Шавкат Мирзиёевнинг отасига раҳмат, у кишига миннатдорчилигимизни матбуот орқали билдиринг., деган самимий тилаклар.  Ҳозир матбуотнинг зўри интернетда., янада зўри “Дунё ўзбеклари”.  Шу боис, Бош муҳарир дўстимиз Исмат Хушевдан Олтибек қавми номидан ушбу хабарни элга билдиришни сўраймиз: 

 

– БИЗКИМ, ОЛТИБЕКЛАР ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМИЗ ВА БУ ЖАСОРАТЛИ НОМЗОДГА ОВОЗ БЕРАМИЗ!

 

 

Хамроқул Асқар

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси.

Тошкент шаҳри

25.11.2016 йил.

ham.asqar@mail.ru

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

"1" Comment
  1. Ассалому алайкум Ҳурматли Ҳамроқул Асқар!
    Самандар Қўқоновнинг озод этилиши пок ниятли миллионлаб инсонларни шоду хуррам этди.
    Мен ўша кечаси ухламадим хисоби,тонг соат 4да шарх ёздим,бу нихоятда улкан ҳурсандчилик шодиёнаси эди.
    Самандар ака ўзининг ҳақиқий улуғ Ўғизхон авлодидан эканлигини минг фоиз исбот қилдилар.
    Биз кимларгадир тенглаштирмаймиз,Ўзбекнинг НЕЛСОН МАНДЕЛАСИ дейишди бу хам шарафли.
    Аммо бизнинг элда хам асрлар оша мардлар яшаб келишган,мана ўша авлод фарзандларини чорак асрлаб тутқунда сақлаб синдириша олишмади.
    Олтибеклар авлоди Шавкат Мирзиёвга овоз беради дейиш бу жуда улкан ишонч.Юртимизнинг миллионлаб инсонлари хам худди шу қарорга келишганига аминман.
    Миллатимизнинг асл фарзандлари кейинги чорак асрда тортган жабри олдинги ўтган асрларнинг барчасини ортда қолдирди хисоби.
    Мамлакатни шу ахволга олиб келган жиноятчилар,нохақ қарорларни тухмати делолар орқали ижро қилган,энг кечириб бўлмас томони ўша хукмларни ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН чиқаришгани мутлоқ кечириб бўлмас жиноятдир.
    Янги хокимият унумли ишлаши учун кечаги хоинларни тўлиқ супуриб ташлаш,уларнинг ўмарган бойликлари ва қурган қасрларини давлатга қайтариш лозим.
    Куч ишлатар тизимларнинг инсофлик қатлами ўзи билади кимлар сотқин эканлигини.Ўшаларга имкон бериш лозим,ўз сафларини ўзлари тозалашсин.Пичоқнинг сопи ўзидан чиқса яхши.Уларнинг хам роса жонига тегишган эди хоинлар!

Leave a Reply
*