Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари”га Отабек Тошевнинг кўчирмачи (плагиат)лиги ҳақида хат келди
11/27/2016 Бош мақола
%d0%be%d1%82%d0%b0%d0%b1%d0%b5%d0%ba-%d1%83%d0%b7%d1%80-%d1%81%d1%9e%d1%80%d0%b0%d0%b4%d0%b8 “Дунё ўзбеклари”га Отабек Тошевнинг кўчирмачи (плагиат)лиги ҳақида танқидий хабар келди…
Исмат ака.
Отабек Тошевнинг ёзганларини ўқиб, Сизга мурожаат қилишга тўғри келаяпти. Чунки уни аслида ўзингиз кашф этиб, дунёга таништирган эдингиз. Шунинг учун “садоқатли” шогирдингиз қилиқларидан хабардор бўлиб қўйсангиз, зарар қилмаса керак деб ўйладим.
ФБ даги “Янги Президент Янги Ўзбекистон”, “Шавкат Мирзиёев учун овоз бераман!” номли гуруҳлар очган саҳифаларда у бугун мана шу сўзларни эълон қилди.
Бу сўзларни биз кеча Сиз янги ёзган мақолангизнинг 7-қисмида ўқиган эдик.
Масалан: “Мирзиёевнинг халққа нақадар яқинлигини – бугунги сайлов олди учрашувлари ва нутқларидан ҳам яққол кўриш ва ҳис қилиш мумкин. Унинг Ўзбекистон муаммоларини ва халқ ҳаётини нақадар чуқур билиши мамлакат аҳолисини, одамларни лол қолдирмоқда. Президентликка асосий номзоднинг Ўзбекистон бўйлаб барча вилоятларда таралаётган нутқлари ҳам унутилмайдиган воқеа бўлаяпти. Юртдошларимиз соф ўзбек тилидаги бунақанги яққол ва самимий нутқларни анча йиллардан бўён соғиниб кетгани сезилиб қолди. Мирзиёев қайси вилоятга борса, унинг оташин ва мазмундор нутқлари – ўрнидан қўзғолган одамларнинг гулдурос қарсакларига уланиб кетмоқда. Масалан у Қорақалпоғистонда улкан залга мурожаат қилиб: “Мен ўзимни ўзбек халқи билан бир қаторда қарақалпоқ халқининг ҳам фарзанди деб биламан!” деганида залда янграган оташин қарсаклар узоқ вақт тинмасдан акс садо бериб турди. Буларнинг ҳаммаси Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаб, донишмандлик билан қилаётган ҳатти-ҳаракатини маҳсулидир…”
Бировнинг ёзганини ўзиники қилиб эълон қилиш мумкинми? Балки ўзингиз унга рухсат бергандирсиз. Чунки биз уни асосан сизнинг сайтингиз орқали ўқиб, таниганмиз. Лекин шунда ҳам олинган манба кўрсатилиши керак эмасми?
Ҳурмат билан,
мухлисингиз Гулбаҳор.
АҚШдан.
25.11.2016. 

Мен айрим манбаларга суяниб, тўла ишонч билан шуни айтаманки, Ўзбекистонда катта воқеа содир бўлди – Самандар Қўқоновни озодликка чиқарилиши Ўзбекистонда эркинлик шабадасини эсаётганини яққол далолатидир.
Бу Шавкат Мирзиёевнинг қатьиятли сиёсатидан яна бир ёрқин нишонадир.
Мирзиёевнинг халққа нақадар яқинлигини – бугунги сайлов олди учрашувлари ва нутқларидан ҳам яққол кўриш ва ҳис қилиш мумкин.
Унинг Ўзбекистон муаммоларини ва халқ ҳаётини нақадар чуқур билиши мамлакат аҳолисини, одамларни лол қолдирмоқда.


Президентликка асосий номзоднинг Ўзбекистон бўйлаб барча вилоятларда таралаётган нутқлари ҳам унутилмайдиган воқеа бўлаяпти. Юртдошларимиз соф ўзбек тилидаги бунақанги яққол ва самимий нутқларни анча йиллардан бўён соғиниб кетгани сезилиб қолди.


Мирзиёев қайси вилоятга борса, унинг оташин ва мазмундор нутқлари – ўрнидан қўзғолган одамларнинг гулдурос қарсакларига уланиб кетмоқда.


Масалан у Қорақалпоғистонда улкан залга мурожаат қилиб: “Мен ўзимни ўзбек халқи билан бир қаторда қарақалпоқ халқининг ҳам фарзанди деб биламан!” деганида залда янграган оташин қарсаклар узоқ вақт тинмасдан акс садо бериб турди.

Буларнинг ҳаммаси Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаб, донишмандлик билан қилаётган ҳатти-ҳаракатини маҳсулидир…

 

Image may contain: 1 person , people smiling , suit
[11/26/2016 11:48:53 PM] *** Send video message ***
Yangi Prezident Yangi Ozbekiston. Shavkat Mirziyoyev uchun ovoz beraman
[3:19:19 AM] Otabek Toshev: Исмат ака минг бор ўзир! Сизни ёзганларингиздан устоз сифатида фойдаланган эдим яқин олиб, уч кундан бери бошимдан трамва олиб ётибман, музда йиқилдим. Бош оғриганда ҳеч қандай фикр келмас экан, шу туфайли биринчи бор шундай қилдим. Кеча телфон қилиб айтиб қўймоқчи ҳам бўлдим. Одам бетоб бўлса тутруқли нарса ҳам ёзаолмас экан, иккинчи қайтарилмайди…
“Дунё ўзбеклари”дан: 
Бу дунёда ҳамма нарсани кечириш мумкин.
Лекин ҳеч ким, муаллиф ўзининг энг яқин одами бўлса ҳам, унинг ёзганларини, ундан берухсат ўзлаштиришга ҳаққи йўқ. 
Ижодкор одам бировнинг ёзганини, ўзиники қилиб эълон қилиши – бу бориб турган кўзбуямачилик ва лўттибозликнинг ўзгинасидир.
Қолаверса, бу энг аввало, ўша матнлар эгаси бўлмиш муаллифга нисбатан ҳурматсизлик бўлади.
Отабек ижодда ҳали ёш ва умидли укаларимиздан. Ўйлаймизки, бугунги нохуш ҳол – унинг кейинги ҳаёти учун аччиқ бир сабоқ бўлиб хизмат қилади…
"8" Comments
  1. Otabek aka mard bo’lib tan olibdi, Ismat aka sahovat qilib kechiribdi. Endi siz va biz o’quvchilarga bo’lgan ishni ortiqcha chaynamay, qissadan hissa chiqarish qoladi holos.

  2. Professor Karshi F.Hasanov

    Жуда тўғри қилинган мақола эълон қилиниб. Катта хиёнатлар кичик кўчирмачилик ва кўзбўямачиликдан бошланади. Ким бу Отабек Тошев. Мен уни умуман эшитмаган ва ўқимаганман. Нима иш қилади ўзи бу бола?

  3. Аьзам Абдуллаев

    Халоликдан барака келади….елгондан изтироб..ростликдан хурмат,елгондан уят!!!аклли инсонга шуни узи кифоя менимча

  4. Муносабат

    Мен Исмат Хушевни ана шу принципиаллиги учун ҳам ҳурмат қиламан ва қадрлайман. У бегоналар тугул, ўзининг энг яқин дўст ва биродарларига нисбатан ҳам ана шунақанги талабчан ва адолатпарвар одам. Отабек Тошев асосан Исмат Хушев орқали танилди ва “Дунё ўзбеклари” унга ўз минбаридан жой берди. Аслида унинг ёзганлари, ўзига хос ва самимий, қишлоқча фикрлашлари менда катта қизиқиш уйғотган эди. Лекин бугунги гап сўзлардан кейин, унинг ёзганларини энди ўйлаб эълон қилиш керак бўлади. Ҳамма катта лўттибозликлар ҳам кичкинасидан бошланади…

  5. Шундай инсонлар билан Узбекистон келажаги буюк буладими??? Рахматли И. Каримов хам аввалига яхши ишларни бошлаган эди. Нопок инсонлар билан курашиб чарчагач, амалдан кетай деса кузи киймай, охири ушалар билан муроса йулига утганди. Уйлайманки, Шавкат Миромоновичга хам осон булмайди. Мамаёкуб айтмокчи, Узбекистонда инсофли инсонлар бармок билан санарли. Шундай экан, биз яна И. Каримовдан хафа буламиз

  6. Яхши иш бўлмабди Отабек!
    Бу гапни эшитиб худди битта бармоғимдан айрилгандек бўлдим.
    Чунки хар доим ёзиб келаман. бармоқ билан санар бўлсанг ортиб қолар бармоғинг, ўзбегимнинг мардлари деб.
    Исмат ака фаришталик, палаги тоза, авлоди тайинлик ва мард инсон.
    Фаришталари музда сал тойдириб, травма қилиб огоҳ этибди, осон қутулибсиз.
    Травма ўтгач калла ишлаб кетиб албатта ўзлари ёзадилар деб умид ва ишонч билдириб қоламиз.
    Юртимизда катта катта завод фабрикаларни, миллиардлаб бойликларни ўзиники қилиб олганлар бор. Вайрон қилиб ер билан битта қилиб талон тарож қилганлар бор.

  7. Tangryor Turon

    Otabekning avvalgi maqolalarini o’zi yozgan ekanmi?

    • Otabek xato qilgan bo’lishi mumkin. Lekin kim xato qilmaydi. Bu yigitni uziga yrasha iqtidori bor.

Leave a Reply
*