Menu
Categories
Сохта “Маска-шоу” уюштирган Матчоновлар қонундан ҳам кучлими?
11/27/2016 Ватандан хабарлар
Сохта “Маска-шоу” уюштирган
МАТЧОНОВЛАР ҚОНУНДАН  ҲАМ КУЧЛИМИ?!
 %d0%bc%d0%b8%d1%80%d0%b7%d0%b8%d1%91%d0%b5%d0%b2-%d0%b2%d0%b8%d1%80%d1%82%d1%83%d0%b0%d0%bb-%d2%9b%d0%b0%d0%b1%d1%83%d0%bb%d1%85%d0%be%d0%bd%d0%b0%d1%81%d0%b8
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини
бажарувчи, Бош вазир Ш.М.Мирзиёев,
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Адлия вазири,
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти раиси И.Адилов,
“Дунё ўзбеклари” халқаро интернет газетаси Бош Муҳаррири
Исмат Хушев, “Озодлик”  радиоси ва барча ОАВга
 
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Магазин  –
мавзук  кўчаси  99  ,,А” –  уйда яшовчи 1963 йилда
туғилган Бекходжаева Дилфуза томонидан
 
 
О Ч И Қ  Ш И К О Я Т
 
Сохта “Маска-шоу” уюштирган Мансур Матчонов туфайли бошимизга тушган кулфатлар, давом этаётган таъзийқларга қонуний чора кўриш ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27, 44 – моддалари талаблари тартибида
 
Юқорида қайд этилган Магазин  – мавзук  кўчасида жойлашган  99  ,,А” –уй  манзилидаги 16,42 сотих ҳовли ва унинг ёнидаги 1000 кв.метр ердаги боғ  турмуш ўртоғим Юсуфбек Бекходжаевнинг 1993 йили вафот этган отаси Юсуфбек қоридан мерос қолган. Ҳозирги кунга қадар оила аъзоларимиз билан шу ҳовлида яшаб келамиз. Турмуш ўртоғим давлат корхонасида кранчи бўлиб ишлаган. 1997 йили иш пайти крандан йиқилиб оғир жароҳат олгач, 67 кун даволаниб,  2 – гуруҳ ногирони сифатида нафақага чиққан.
 
Ана шу уйимиз ёнидан ўтган темир йўлдан 14 та фирма фойдаланади, улардан бир тармоқ – “веткаси” “МАRСА-МХА” МЧЖ раҳбари Матёқуб Матчоновники. У Россия, Украина, Молдавия, Қозоғистондан келган юкларни шу жойдага базасига туширади. Ўзи эса катта сув қувури устига қурилган офисида иш олиб боради.
 
Матёқуб Матчонов 2013 йилда “Узмелиотранс” корхонасининг икки қаватли биносини сотиб олиб ўғли Мансур Матчоновга фирма очиб берди. Мансур ушбу ҳудуддаги 8161,0 кв.метр ерни эгаллаб, давлат ташкилотлари рухсатисиз 238,0 кв.метр ерга ноқонуний қурилган узунлиги 30, эни 4 метрлик бинони девор билан ўраб, икки тарафига 2 та дарвоза ўрнатиб, қоравулхона қуриб қўйгач маҳалла аҳолиси доимий фойдаланиб келган Магазин Мавзук ва Уста Ширин кўчасига туташ 332,0 кв.метрдан иборат кўча беркилиб на одам, на машина ўтаолмайдиган бўлди. Маҳалла аҳолиси шикояти бўйича Олмазор туман ҳокими сужга даъво киритгач, Тошкент шаҳар хўжалик суди ана шу ноқонуний қурилма, девор ва дарвозаларни бузуш ҳақида 07.09.2016 йилда ҳал қилув чиқарди. Лекин, жавобгар турли йўллар билан суд қарорини бажаришдан бўйин товлаб маҳаллий аҳоли ҳуқуқларини поймол этишда давом этмоқда.
Булардан ташқари ота – бола Матжоновлар турмуш ўртоғим С.Бекходжаевга қасдлашиб қолишида улар содир этган жиноят билан боғлиқ жиддий сабаб ҳам мавжуд. Яъни, 2008 йили ана шу базада бир гуруҳ ниқобли шахслар “Маска –шоу” тадбири ўтказиб самарқандлик тадбирокорнинг тухумларини тортиб олганлар. Қолганлар уларни МХХ ходимлари деб қочиб кетишган. Ниқобдагиларнинг шубҳали  ҳаракатидан хавотирга тушган турмуш ўртоғим 02 орқали милицияга хабар берган. Тезда етиб келган ИИВ ходимлари бу  Мансур Матчонов бир гуруҳ шахслар билан ҳамкорликда уюштирган сохта тадбир экани фош бўлган. Сохта “маска шоу” уюштирганлар нега жазоланмаганлигини ўша куни келган ИИВ ходимларидан сўралса бу иш ортида ким тургани аниқ бўлади.
Шундан воқеадан Матёқуб Матчонов турмуш ўртоғим билан қасдлашиб: – нега 02 га телефон қилдинг., сен козёлни йўқ қиламан., деб ҳақорот қилиб, таъзийқ ўтказган. Бу ҳақоротлар камдай Мансур Матчоновнинг топшириғи билан унинг Шавкат Рустамов деган ходими турмуш ўртоғимни ҳақорот қилиб, урганидан сўнг, қорин ва кўкрак қисмидаги олдин операцияда тикилган жойлари йиртилган ва яна бошқа жароҳатлар туфайли касалхонада 11 кун даволаниб чиқди. Ана шу ваҳшийлик оқибатида юрагида оғир асорат қолиб, ўзи 2 – гуруҳ ногирони бўлган турмуш ўртоғим доимий даволанишга муҳтож бўлиб қолди. Турмуш ўртоғимга таъзийқ ўтказиб ҳам жисомоний, ҳам руҳий оғир жароҳатлар етказилишига асосий сабабчи Мансур Матчоновга чора кўрилмади, ижрочи зўравон Ш.Рустамов ғараз ниятда буюртма асосида содир этган жиноят М.Матчоновнинг танишлари ёрдамида енгил безорилик сифатида ёпиб юборилди. 
Ўтган асрлардан буён ота – боболаримиз туғилиб ўсган, улардан мерос Мискин маҳалласи ҳудудини Матчоновлар ишғол қилиб, бизга тегишли ерларга кўз олайтира бошлаганидан буён бу жойдаги боғ – роғлар пайхон этилди, ярим кечаси икки марта ёнғин уюштирилиб, уйимизнинг ҳужатлари ғойиб бўлди.
Агар, жиноятчи содир этган жиноятига лойиқ жазо олмаса, у жиноий ниятидан қайтмас экан. 2016 йилга келиб Мансур Матчонов асли ижарада турсада, 2003 йилдан буён фойдаланиб келаётган 8162,0 кв.метр ер майдони  учун давлатга на солиқ, на ижара ҳақи тўламасдан фаолият кўрсатаётган “Palmy flower”фирмаси номидан мерос асосида бизга тегишли бўлган 1000 кв.метр ерни тортиб олиш ва шу ерда қурилган уйимизни бузуб ташлаш мақсадида турмуш ўртоғимни уриб майиб қилган ходими Ш.Рустамовга ишончнома бериб  “ижара асосида эгалик ҳуқуқи.,” беришни талаб қилиб судга даъво аризаси киритган. Бизнинг оиламиз билан адоватда бўлган Ш.Рустамов судга ваколатсиз шахслар томонидан имзоланган сохта кадастр ҳужжатлари тақдим этсада, асли хоразмлик, Матчоновларнинг ҳамюрти ва таниши бўлган ФИБ Шайхантохур туманлараро суди судьяси С.М.Сафоева ушбу ғайри – қонуний даъвони юритувга олиб сиртдан ҳал қилув қарори чиқарган эди. С.Сафоева ФПК талабига хилоф сиртдан ҳал қилув қарори чиқаргани исботланиб, бу судьяни рад этсакда, яна шу судья конституция талабини менсинмасдан, ўзбошимчалик билан яна ишни кўришда давом этмоқда.  
Мазкур ишни кўриш жараёнида судья С.Сафоева ўз ҳамюртларига ошкора ён босиб, биз тақдим этган важларни инобатга олмай, ҳатто турмуш ўртоғимни жеркиб ташлагач унинг яна қон босими ошиб, юраги ёмон бўлиб қолгач, тез ёрдам чақирдик. Мансур Матчонов эса ундан қасд олиш мақсадида бизга таъзийқ ўтказишда ҳануз давом этмоқда.
Эримни майиб қилган Ш.Рустамов шу йил 30 августь куни уйимизга бостириб келиб: – жойни бўшатмасларинг бошларингни болға билан уриб майдалайман., деб келинимиз ва болаларига таъзийқ ўтказган эди.
Шу йил 27 октябрь куни исмим Лола, “Palmy flower”МЧЖ юристиман десада, уйни кўздан кечириш ҳақида ҳужжат кўрсатмагани учун киритмадимди.
Шу йилнинг 11 ноябрь куни яна шу аёл, кейин маълум бўлишича “Искандар” адвокатлик бюроси адвокати Рахимжонова Шаҳноза Маҳмуджоновна ТошМИ 2-клиникаси бориб даволовчи врачи Р.Б.Хўжаевга: – С.Бекходжаев судга бормаслик учун баҳона қилиб ётган бўлиши керак., деб касаллик варақасидан нусха талаб қилган. Бу пайтда эрим капильница олаётгани учун, бу адвокатнинг совуқ муомиласидан дилим ранжиди. Бу гапларни эшитган турмуш ўртоғимнинг асаби бузилиб, аҳволи оғирлашгач., доктор яна дори бериб тинчлантирди. Мен бу ҳолни адвокат Ш.Раҳимжонова томонидан беморга нисбатан руҳий таъзийқ деб ҳисоблайман ва унга чора кўрилишини талаб қиламан!
Мансур Матчонов ўтказган сохта “Маска шоу” ҳақидаги хабар ИИВ идорасида қайд этилган. Бу ҳақда туман, шаҳар прокуратураси хабардор бўлсада, қонуний чора кўрилмагани оқибатида турмуш ўртоғим С.Бекходжаев калтакланди, соғлиғидан айрилди. Унинг оила аъзолари, ёш набиралари домий таъзийқ ва қўрқувда яшамоқда.
Матёқуб Матчонов қамоқда пайтида ҳам ўғли Мансур унинг ишини тўлиқ давом эттирди. Паровоз вагон билан базага кириб, электр ўчса, контрабанда товар келган бўлади. Маълумки, кўп давлатлар аҳоли саломатлигини кўзлаб муддати ўтган озиқ – овқат ва бошқа товарларни йўқ қилиб ташлайди. Бу яроқсиз товарларни Ўзбекистонга олиб келиб сотиш аслида жиноят. Вагон – вагон яроқсиз маҳсулотларга ёлланма ишчилар фонар ёруғида янги этикетка ёпиштирадилар. Сўнг, бу яроқсиз “ONA”маргарини ва бошқа турдаги маҳсулотлар аҳолига сотилади. Матёқуб Матчонов қамоқда пайтида ҳам 40 вагон товар олиб келинди.  Қозоғистон чегарасига кирган 40 та вагондан, ўзбек божхонасида фақат 15 таси қайд этилган. 25 та вагон ҳисоботда йўқ! Бу кўзбўямачилик йиллар мобайнида давом этмоқда. Содда турмуш ўртоғим бу ҳақда транспорт прокуратураси ва милициясига хабар бергач, бу қонун назоратчилари ҳам уни жуда ёмон кўриб қолишди.
Хуллас, бизда ҳали жиноят ҳақида хабар берган фуқоро, гувоҳларга ҳуқуқий кафолат йўқ экан, жиноят ҳақида хабар бериш нақадар хатарли эканлигини бошимиздан кечирдик…
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Сиз ўз дастурингизда коррупцияга қарши курашаман., дегансиз. Лекин, бу орада МХХ ходимлари наркотик билан қўлга олган Матёқуб Матчоновнинг жинояти хаспўшланиб, етказилган зарарни тўлади деб озодликга чиқди. Бу ёлғон, чунки у ўн йиллардан буён бир неча фирмалари билан девор билан ўраб фойдаланиб келаётган 8161,0 кв.метр ер учун на ижара ҳақи на солиқ тўламайди. Энди эса шу ерларни буткул ўзиники қилиб олиш учун сохта ҳужжатлар асосида бобомиз 1956 йилда қурган турар – жойларни суд орқали тортиб олишга киришдилар. Аслида уларнинг бу ер майдонларига нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқи йўқлиги исботланиб, ноқонуний қурилмалари бузулсин дейилган Тошкент шаҳар хшжалик судининг ҳал қилув қарори чиққан. Суд қарори ҳам буларга бир унга бир тийин. Шуми, ҳақиқат? Интернет тармоғида эса Бош вазирга рахмат, таниқли актёр Матёқуб Матчоновни озод қилди., деган видеолар жаранглаб турипти. 
Марҳум юртбоши Ислом Каримов ҳақида китоб ёзиб Ўзбекистон Қаҳрамони бўлган Озод Шарафутдиновнинг ўғли, Бош прокурор биринчи ўринбосари Алишер Шарафутдинов ўшанда куёви Мансур Матчонов уюштирган сохта “Маска-шоуси”гуруҳи жиноятини ёпиб юборганди. МХХ ходимлари саъйи – ҳаракати билан бу қудаларнинг  бири қамоққа олинди, бири амалдан кетди. Бу ишлардан тегишли хулоса чиқармаган ота – бола Матчановлар бизга ўхшаган бечораларга таъзийқ ўтказишда давом этсаларда уларга ҳеч ким чора кўрмайди. Ё, ота – бола Матчоновлар қонундан ҳам кучлими?!
Сиз агар чиндан коррупцияга қарши курашни ният қилган бўлсангиз, коррупционерларнинг жинояти ҳақида хабар берган фуқоролар ҳимоясиз, таъзийққа учраб, майиб қилинаётган мамлакатда бу ислоҳатни қандай амалга ошириш мумкин?! Суд, ИИВ, прокуратура пулдор зўравонларни қўллаб турган бир пайтда бизни Сиздан бошқа ким қўллайди?!
Юқорида баён этилганлар муносабати билан Сиздан:
  • Ш.Рустамов билан турмуш ўртоғим С.Бекходжаев ўртасида ҳеч қандай низо ёки адоват бўлмаган, Ш.Рустамов эримни “Маска-шоу” ҳақида 02 га хабар бергани учун ота – бола Матчоновларнинг топшиириғи билан урган. Уюшган гуруҳ томонидан ғараз мақсадда қасддан, ўч олиш мақсадида уюштирилган ушбу  жиноят Олмазор туман ИИБ томонидан нотўғри малакаланиб, оқибатда жиноий гуруҳ аъзолари, жиноятни ташкиллаштирган ота – бола Матчоновлар жазоланмасдан қолган. Шу боис ушбу ишни назоратга олиб қайта текширув ўтказишни.; 
  • Сохта “Маска-шоу” ҳақида хабар бергани учун 2 – гуруҳ ногирони турмуш ўртоғим С.Бекходжаевни буюртма асосида калтаклатиб майиб қилдирган, ҳатто у касалхонада даволанаётган пайтида ҳам адвокати орқали таъзийқ ўтказишда давом этаётган Мансур Матчоновнинг юқорида қайд этилган сохта тадбиркорлик фаолиятини ўрганиб, содир этилган ва давом этаётган жиноий қилмишларга нисбатан қонуний чора кўришни;
  • Мазкур жиноятлар яна ёпилиб кетилмай, тўлиқ фош этилиши учун Бош прокуратура, МХХ, Адлия вазирлиги, ИИВ ва Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти вакиллари иштирокида натижалари ҳақида матбуот орқали очиқ ҳисобот берувчи холис комиссия тузишни.;
  • Жиноят ҳақида хабар берган турмуш ўртоғим С.Бекходжаев, барча оила аъзоларимизни давлат ҳимоясига олиб, хавфсизлигимизни таъминлашни сўрайман!
 
Катта умидлар билан Сиздан нажот кутиб қолувчи –
Дилфуза Бекходжаева
23.11.2016 йил
+99899 803 63 00 
 
Мурожаатингиз муваффақиятли жўнатилди. Диққат!!! Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:  Мурожаат рақами: 115953-s/16 Мурожаат ҳолатини текшириш коди: d074f7d01e
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*