Menu
Categories
Исмат Хушев: Исмоил Дадажонов яхши одам эди…
11/30/2016 Бош мақола
%d0%b4%d0%b0%d0%b4%d0%b0%d0%b6%d0%be%d0%bd%d0%be%d0%b2
1.
Ўзбек мухолифатининг таниқли аъзоси Исмоилжон Дадажонов вафотини эшитиб, жуда хафа бўлдим.
Биринчидан, у киши Фарғонага қайтишни, ўша ерда умргўзаронлик қилиб юришни, кексалик гаштини Қўқоннинг сўлим чойхоналарида суришни орзу қилардилар.
Иккинчидан, дардларига даво топиб, тамомила соғайиб кетишни, Ўзбекистонга ҳам ҳур фикр ва озодлик насимлари кириб боришини, юртга қайтиб озод ва обод Ватанда узоқ умр кўришни ният қилган эдилар.
Лекин, минг афсуски, энди у кишининг бу ниятлари амалга ошмай қолди…
2.
3.
Меҳмондорчиликдан жуда кеч қайтдик.
Келсак, Исмоилжон аканинг уйларида ҳам тўкин дастурхон тайёр, бизга мунтазир турган эди.
Уй бекаси – аямиз, Исмоилжон аканинг аёллари қўли гул ва ниҳоятда меҳмондўст эканлар. Барча ўзбек аёллари каби – уятчан ва жозибали, намозхон, ҳаёли ва иболи.
Ая аввал Исмоилжон аканинг қудалари бўлган. Кейин хўжайинлари вафот этгач, вақти соати келиб, тақдир тақозоси билан ўз қудалари Исмоилжон акага турмушга чиққан эканлар.
Ўша куни меҳмончилик то тонгача давом этди…
4.
Кейин орадан йиллар ўтиб, Исмоилжон ака билан иккинчи маротаба Прагада – Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Қурултойида кўришдик.
Икки кун бирга бўлдик. Ўшанда негадир кайфиятлари йўқ эди.
Шошиб келиб, шошиб кетдилар…
5.
Исмоилжон ака оғир, вазмин инсон эдилар.
Суҳбатлашиб тўймасди одам. Ёдимда қолгани: у киши мухолифатдаги ҳеч ким ҳақида ёмон гап айтмасдилар. ҳамма билан тил топишишга, ҳамманинг кўнглини олишга интилардилар.
Уларнинг авлод аждоди Қўқонда обрў эътиборли уруғдан эди.
Исмоилжон ака билан аввал тез тез ёзишиб турардик. Кейинги пайтларда камнамо бўлиб қолдилар.
Сўраб суриштирсам, оғир дардга чалиниб, анча қийналиб қолган эканлар.
Бугун у кишининг вафот этганларини эшитдим…
6.
Начора, ўлим ҳақ.
Leave a Reply
*