Menu
Categories
Ҳикмат ёки Олмос шамшир ҳақида достон (1)
09/02/2012 Тошкентда шов-шув бўлаётган асар

Ғаффор Хотамов

Қозоқбой Йўлдошга
Кўрдик, бор кўргулик ўтди юракдан…

Анна Беркова

Шеъриятда тўфон қўпган етмишинчи йиллар. Ҳар бир шоир ўз танқидчиси, тарғиботчиси ва иярчанг шотирлари билан юради, шиддат билан от суради. Улоқ талашади.

Худди Муовия каби, уйқу билмайди.
Кўз очирмайди.
Улуғлар юзига сачрайди.
Довул қоқади.
Қабоҳатнинг чегараси йўқ!

Уят – нима, андиша – нима, билмайди улар. Маразлик ва юзгачопарлик фазилатга айланган. Ўша кезлар институтда талаба-шоирлар билан учрашув бўлди. Азим Суюн билан шунда танишдим. У чақнаб отилган вулқонга ўхшар эди, сира бўйин бермасди.

Қачон қараманг, осмонда, қачон қараманг, ҳаволагани ҳаволаган. Ҳеч пастга тушмайди.

Шоирлар саркаш-савдойи бўлади, дейди Миртемир. Ўттизга бориб қуюлади. Агар, шундаям ўзини тия олмаса, билингки, бу дарди бедаъводир.

Бир куни Абдували Қутбиддин гижинглаган тойдай ўйноқлаб келиб иш столим устига чиқди ва ялпайиб ўтириб олди. Яна қаерда, девонда! “Ҳай-ҳай”лаб, аранг уни пастга туширдим. Индамасам, бошимга чиқиб олади…

Шоирлар саркаш-савдойи бўлади. Шунинг учун ёвлар-ғанимлар Муҳаммад (с.а.в)ни шоирга чиқарган…

Аммо, бу жунун эмас, қора афсуннинг биринчи амали, яъни, ширк келтиришдир.

Олдин шундай “ўйин” қилади, кейин – қора ният…

Азим Суюн: – Мен шеър ўқийман! – деб даврага отилиб чиққанига ҳам кўп йил бўлди, шундан буён қанча сувлар оқиб ўтди. Қанча “юлдуз”лар сўнди, ҳатто “қуёш” тутилиб, дунёни титратган империялар йўқ бўлиб кетди. Биз ўша даврда тарбия олдик, аммо бошқа замонда яшаяпмиз.

Азим Суюн бўлса, ҳамон ўша-ўша, ўзи очган чақир йўлда собит, Қуёш ўз йўлида ва Ой ўз йўлида, дарёлар ўз йўлида собит бўлгани каби. Бунинг маъноси шуки, у ўзини ўтга-сувга урмади, юраги буюрган ишни қилди ва ёзди. Гарчи сафдошлари тўлғама қўзғаган тўфонли бир даврда яшаган бўлса-да, мудом кўнгил кўчасидан юрди.

Омон Матжон: “Бул замон тилсимларин очмоқ Омонлар касбиким!..” –деб ҳадд урган давр, бу!

Бу даврнинг фожиаси шундаки, руҳсизлик ва фикрсизлик ҳукм сурди. Воқеликни англаш ва ақл юритиш жоду кучи билан чеклаб ташланди. Ва руҳнинг устига миниб олди, улар. Олам қақшаб кетди. Бутун оқим улар томон оғди. Ва шу тариқа кўпчилиги муҳаррир, модерн шоир, чақноқ хонанда, “ёмон ёза олмайдиган ёзувчи”, “хизмат кўрсатган…” ва “халқ…”, депутат ва сенатор, ўткир ва қайтмас вазир, гўзал хислатлар соҳиби бўлган давлат маслаҳатчиси ва ҳатто замонамиз қаҳрамони мақомида намоён бўлди.

Эшитдим, Матжонни болалари 16-шифохонага элтиб ташлапти, токсикология бўлимига!

Одамни танимайди, муштдай бўлиб, кафтига ияк тираб, кун бўйи ўй суради, дейишди.

“У замон тилсимларини очаётган бўлса керак! – дедим мен. – Ўзи айтар эди, олдин ақлни олади, деб!..”

Шундай!

Балки бир сарварсиз шонли-шавкатли,
Уммоннинг тўфони каби қудратли –
Камбағал ҳақига бекли, давлатли,
Сиз бизга дўст эмас, сиз биздан эмас! – дейди Азим Суюн. Ва тўғри айтади.

Қаранг, у ҳақда сўз айтиш масъулияти одамни қийнайди. Чунки у босиб ўтган йўл жуда оддий. Ёки шундай бўлиб туюлади. Худдики, тоғ бағрида туғилган, шоир бўламан деб пойтахтга келган. Ўқиган. Шеър ёзган…
Ўша, ўзимиз билган Азим Суюн.

Ҳолбуки, долғали даврда яшади.

Ва минбарга чиқиб, обрў олиш учун бировнинг юзига сачрамади, арбоб бўламан деб чанг чиқармади, ўттиз ёшга етар-етмас қуюлиб қолди.

Замон шундайки, жиндай сирли ва мутакаббир бўлмасанг, жиндай “ўйин” қилмасанг, кобрадай ҳамлакор тўданг бўлмаса, биров сени бир тийинга олмайди.

Азим Суюн эса, индамай шеър ёзади, на ўз тўдаси, на маддоҳлари ва на таянч тоғи бор…

Ҳатто “дарвешлик” ҳам қўлидан келмайди, ўзини савдойи тутмайди.

Шунинг учун бир пулга қиммат хашаки “ўйинчи”лар безбетларча уни босиб ўтди ва, яна ўзича, уни чангда қолдириб кетди.

Унвон масаласида…

Бир қарашда шундай.

Лекин, аслида, бутунлай бошқача.

Азим Суюннинг турган-битгани сир.

Дунёнинг тубига етдим, деб ўйламанг. Дунёнинг турган-битгани сир…

Қани, шўро замонида от суриб чанг чиқарган зотлар? Қайси бири дунёга устун бўлди? Кимга вафо қилди шон-шараф, амал?!

Жиноят оламида “Якка бўри” деган истилоҳ бор. Якка бўри уюшган жиноий тўдага қўшилмай, бир ўзи ҳаракат қилади.

Азим Суюн ҳақида ўйласам, ўзим кўрган-билган бир якка бўри кўз олдимга келади. У азамат ва довюрак, чапдаст ва оқкўнгил йигит эди.

Билмадим, ҳозир қаерда? Аммо, муомаласи мулойим, айтар сўзи тотли-ширали, унутилмас…

Яратган ҳам ёлғиз!..

Дунёда яхшилар кўп, аммо сочиб юборилган! Аҳил-иттифоқ бўлиши қийиндан қийин!..

Билсангиз, оламда ёлғизликдан, айниқса, нажотсизликдан оғир кулфат йўқ. Ҳаққи-ҳаётинг, ҳатто ризқу насибанг, тинчлигинг ва осойишталигинг кафолатланмаган ўша йилларда Азим Суюн ҳам якка бўри каби ўзига ишониб, мудом курашиб яшади.

Ким нима деса деяверсин, лекин, етмишинчи йилларда адабиётга уюшган ёт унсурлар, чинакам ёсуманлар ёпирилиб кирди, уларни “ўйинчи” ҳам дейишади, аммо бу истилоҳ жуда заиф ва бу қавмнинг манфур қиёфасини очиб бермайди.

Ҳар нарсани ўз номи билан атамоқ керак.

Биз ёсуман деган тоифа кейинчалик ҳатто сиёсий мавқе топиб, кўпдан-кўп амал ва лавозимларни банд этди. Жоду билан иш кўрган бу маккор қавм ҳақида ҳали кўп ёзишади, одамлар узоқ муҳокама қилади.

Бу, Ҳақ йўлдан озган, аммо ўзини Ислом дини жонкуяри қилиб кўрсатиб, уни ич-ичидан емириб келаётган, фитна-адоват қўзғаб муттасил қон тўкаётган, ёки бўлмаса, сиёсий мухолиф сифатида, халқни бўлиб ташлашга уринган, ҳамон унинг қонини ичиб ётган ёвуз ва маккор кучнинг адабиёт ва сиёсат оламидаги сирли бир кўринишидир.

Разил тўда! Жуда ёмонсан,
Очофатсан, маккор илонсан.
Ўйлаганинг молу мулк фақат,
Ва пинҳона айшу ишқ, ишрат.
Сенга керак эмас Ватан, халқ,
Сен ўзингча доим баланд, ҳақ… –

деб ёзади Азим Суюн, бир шеърида. Аслида, шоир айтганидан беш баттар.

Уят, андиша – нима, истиҳола нима, ҳадд-сарҳад нима – билмайди улар.

Қутуриб кетган!
Яна тилладай товланиб, кўзни қамаштиради!
Ҳавас қўзғайди!

Мана шундай вазиятда бундай балодан баланд туриб, она сутидек беғубор, муҳаббатли ва орзу-ҳавасли халқ бўлиб яшамоқ, эзгуликнинг оташнафас куйчисига айланмоқ ва Ҳақни-ҳақиқатни улуғлаб, ўзгаларни шунга ундамоқ осон эмас, албатта.

Азим Суюн эл-улусда очиқ-сочиқ, тоғлик бир оқин каби таассурот қолдиради. Уни содда ва анойи, дали-ғули, деб, ҳатто шунга ишониб юрганлар қанча. Шоирнинг ташқари ҳовлисига кўз ташлаш мумкин, лекин ичкари ҳовлисига бўйламоқ қийин, гарчи у бировларга ўхшаб нозу таманно билан ўзини исёнкор ва дарвеш-савдойи қилиб кўрсатмаса-да!

Агар, суратига кўзингиз тушса, мунча содда бўлмаса, бу бола, деб ўйлайсиз. Бироқ у ернинг остида илон қимирласа, билади, дарёнинг сиртига эмас, балки унинг ички оқимига қараб, ақл юритади.

Шеърларидаги ҳикмат садоси, теранлик ва безовталик шундан, аслида.

Ёлғиз турна баланд-баланд учмоқ истайди,
Афсус, унинг қанотлари ярадор.
Шўрлик гоҳо она ерга тушмоқ истайди,
Лекин унда яралаган кимса бор…

Гарчи бу шеър ҳазин ва шикаста бир кайфият ташиса-да, тушкунликдан холи, умидсизликдан мутлақо йироқ. Унда тоғликларга хос донолик ва чуқур инсоний-руҳий ҳасрат яширин…

Азим Суюн ўзи кўрган-билган оддий-одатий ҳодиса ҳақида эмас, балки парда ортида бўлган сир-асрор ҳақида сўз юритаётир, куюнаётир. У ҳикматнинг қадрини билгани ва сиздан қизғангани учун уни парда ортига олаётир.

Узоқ замонлар Одам авлоди шу ярадор турна каби зулм ва кулфат ичида яшаб келди. Кўз илғамас разилликнинг, макр ва жодунинг қули-қурбони бўлди. Бу ситам ва адоқсиз мусибат ҳар қанча эзмасин, адо этмасин, у ҳақ йўлдан, ихлосу матлаби ва умиду ишончидан чекинган эмас.

Шоир шунга ишора қилади. Гарчи у иложсизликка яроқли чора топмаган бўлса-да, ўтган азизлар йўлида собит экани аён сезилиб туради.

Бу шеър ёзилган вақт Одам Ато айтган, кейинчалик Соҳибқирон узугига муҳрлаб олган ҳикмат ҳали ҳижоб ичида эди. Ва буни ҳам унутмаслик керак. Ўша мислсиз зот, одамлар Отаси айтганки, нажот Ҳақдадир!..

Бу шеър етмишинчи йилларда ёзилган. Сиз уни ўша ярадор турнага, истасангиз, истибдод чангалида қон ютган мазлум миллатга, ёки бўлмаса, нажотсизлик жон-жонидан ўтиб кетган шоирнинг ўзига ўхшатишингиз мумкин.

Ихтиёр ўзингизда!

(давоми бор)

No
  1. Моддий Манфаат. Агар шу булмаса, Гаппор Хoтамнинг мушуги офтобга чикмайди, Азим Суюн унинг Бош редактори, ва уни мактамай нима килади? Газетадан Кетига тепилгандан кейин аввалги устозларига хам лой чаплашдан тоймaйдиган нонкур одам! Омон Матжон бу махлукка энг куп яхшилик килган, каранг унинг устидан кулишига! Матжон бу Габбор хотамни игволарига учиб, “Ёшлик” журналида уни ишда обколиш учун куп ёш ёзувчиларнинг нафратига сазовор булди, энди бу нусханинг Матжон устидан кулишига каранг! Одамларнинг хаккини еб, рахмат айтиш урнига тупурган кимсанинг Худо хакда гапиришига каранг! Мунофик! Шоир Абдували кайда, сен кайдасан, эй лули???

Leave a Reply
*