Menu
Categories
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига
12/05/2016 Бош мақола

 %d0%bc%d0%b8%d1%80%d0%b7%d0%b8%d1%91%d0%b5%d0%b2-%d0%b4%d0%b0%d2%b3%d1%88%d0%b0%d1%82%d0%bb%d0%b8-%d0%b4%d0%b0%d1%80%d0%b0%d0%b6%d0%b0%d0%b4%d0%b0-%d0%b3%d1%9e%d0%b7%d0%b0%d0%bb

 

АДОЛАТЛИ ОДИЛ ШОҲ

  Ўзбекистон Республикаси

янги Президенти Ҳурматли

                 Шавкат Миромонович Мирзиёев

                   Жаноби Олийларига Табрик

Осмонимиз мусаффо,

        порлар хуршид била моҳ,

Ватанимиз фаровон,

        муқаддас, қутлуғ даргоҳ!

Шу боиским атаймиз:

         азиз, буюк саждагоҳ,

Энг бахтиёр яшайди,

       топганлар бунда панноҳ!

Уни бошқариб борар

          Адолатли Одил Шоҳ,

Ажаб бизга  юборди

         Ўзи меҳрибон Оллоҳ

Кеча – кундуз тинмасдан

          элга хизмат қилгай У,

Фуқаролар қалбида

      не сир бўлса – билгай У!

Ножинс, нодон зотлар гар

        чиқса, бағрин тилгай У,

Катта карвон йўлдадир,

            олдинга интилгай У!

Чарчамасдан йўл бошлар

          Адолатли, Одил Шоҳ,

Ажаб бизга юборди

          Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

                      Шоҳимизнинг ишига

         дунё аҳли лол бўлгай,

Ватанимизда шодлик,

     ҳурлик, Истиқлол бўлгай!

Бойликлар, хазиналар

         халқники, ҳалол бўлгай,

Юртимиз тинч, фаравон,

  турмуш ширин, бол бўлгай!

                     Чунки ғамхўр, Раҳнамо

         Адолатли, Одил Шоҳ,

Ажаб бизга юборди

         Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

Бу кунларни боболар

         қилган эдилар орзу,

Улар кўра олмади,

         ниятлар эди эзгу!

Мана энди ҳур ҳаёт

           бўлди мисоли кўзгу,

Ҳаётни ўлчар экан,

           ҳакам тошу тарозу!

Ҳақиқатпарвар бўлди

          Адолатли, Одил Шоҳ,

Ажаб бизга юборди

          Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

Чирой очиб бормоқда

          Ўзбекистон жамоли,
Истиқболи порлоқдур

          фарзандларнинг камоли!

Ватанимизда эсар

          Истиқлолнинг шамоли,

Ўғил – қизлар – барчаси,

           ақлли, аҳли – соли!

Юртни бошқариб борар

          Адолатли, Одил Шоҳ,

Ажаб бизга  юборди,

          Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

Халқни севган шоҳларни

           халқи ўзи ардоқлар,

Она Ватан таянчи

           меҳнаткаш қўл қадоқлар!

Ватанпарвар фарзандлар

           ўз постида бурч оқлар,

Ҳамма бир тану жондир,

           азиз юртини сақлар!

Хушёр, сергак Юртбоши

           Адолатли, Одил Шоҳ,

                     Ажаб бизга юборди

                 Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

                     Ёшлар бахтиёр авлод,

               кексалар эса бардам,

      Ўз бахтини топгандир

               бу Ўлкада ҳар одам!

      Барча халқлар бирга

          ташлайди шаҳдам қадам,

      Суҳайлий шеър ёзмоқда,

          қўлида дафтар, қалам!

      Юртбошимиз Раҳнамо,

          Адолатли, Одил Шоҳ,

     Ажаб бизга юборди

          Ўзи меҳрибон Оллоҳ!

          —————–

  1. Х11. 2016 й.

%d1%81%d1%83%d1%85%d0%b0%d0%b9%d0%bb%d0%b8%d0%b9%d0%bc%d0%b8%d1%81%d0%b8%d0%b7

                                     СУҲАЙЛИЙ

                              (Қоражон ҚОДИРОВ)

                                     Ўзбекистон

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"6" Comments
  1. Tangrim dini - Turkiylar dini

    “Оллоҳ” деган сўз нотўғри ёзилган, “Аллаҳ” деб ёзилиши керак. Аллаҳ дегани “Ал” ва “илаҳ” сўзларидан ясалган. “Ал” аниқ артикл от туркумли сўзлардан олдин ишлатилади ва ҳеч қанақа маъноси йўқ. “Илаҳ” дегани эса жуҳудча худо дегани. Араблар жуҳудлардан “илаҳ” сўзини ўзлаштириб ўзлари “Аллаҳ” деган сўзни ясашган.

  2. Naqadar jirkanch shig’ir.

  3. Сизни баъзан тушуниш ҳам жуда қийин кечади…

  4. Аьзам Абдуллаев

    Бу шоир Сухайлий жаноблари лаганбардорликни жойига куйибдилар роса!койил…Саройга якин булмокчилар шекилли)))лекин шамчирокка парвона булган тун капалаклари каноти шам оловида куйиб нобуд булишини унитиб куймасалар булгани…бунака маддохий шеьрлар билан узокка боролмасалар керак!

  5. Мен ҳаётим давомида учратган жуда кўп одамларнинг кимлигини Ватандан узоқда юрган даврларимда синаб олиш бахтига муяссар бўлдим.
    Бир пайитлар мансабда пайтларим чор атрофимда ўралашиб, яқин дўст бўлганимиз учун доим мендан фойдаланиб юришган инсонларнинг 90 фоизи менинг уйимга мана шу йиллар ичида оёқ босишмаган.
    Ҳаттоки болаларимни кўчада кўриб қолишса танимаганга олиб ўтиб кетишган. Бир яқин дўстим оиламни бозорда кўриб қолиб, бирон жойда фалончи эримнинг ўртоғи деб айтиб юрманг деб тайинлабди ҳам.
    Зеро мен ўз Ватанимни ҳалқ душманларидан қўриқлайман, талон тарож бўлишидан сақлаб қоламан деб шунча йиллардан буён курашиб келаяпман.
    Умрида мени бирон маротаба кўрмаган, эшитмаган Исмат Хушев акамиз менга ишонди, ишонч билан ёзганларимни нашр қилиб бордилар ва бугун менга нисбатан қилинган шунча йиллик тазйиқлар ва қидирувлар қалбаки ҳужжатлар асосида ташкил этилганлиги минг фоиз исботланди.
    Кейинги икки йил ичида қандай кимсалардан Ватан хоини чиқишлигини тарихий хужжатлар орқали ўрганиб чиқдим. Юзлаб хужжатли ва бадиий фильмларни кўриб тахлил қилиб чиқдим.
    Юқоридаги мадҳия ШОХ учун ёзилган.
    Каримов замонида хам бундай мадҳиялар ёзилганлигига тарих гувоҳ.
    САЙЛОВ НАТИЖАСИГА ҚАРАБ ИСМ ФАМИЛИЯ ЁЗИЛАДИ.
    ОЛЛОҲНИНГ МАРҲАМАТИ КЕНГ, БИЗДАН ЖАҲЛИ ЧИҚИБ КАРИМОВНИ ЮБОРГАН ЭДИ, ҚУЛЛУҚ ҚИЛИБ ЧОРАК АСР МАҚТАДИК.
    ЭНДИ ОДДИЙ ҲАЛҚНИНГ РАҲБАРИ КЕЛДИ ДЕСАК, ЭСКИ ОҒАЙНИЛАР ИЛИБ КЕТИШ ПАЙИДА…

  6. Яна хушомадгуйлик хали Мирзиеев ишга тушиб улгимай туриб
    Хушёр, сергак Юртбоши
    Адолатли, Одил Шоҳ,
    Ажаб бизга юборди
    Ўзи меҳрибон Оллоҳ!
    Ажабо лаганбардорлик жон билан чикади шекилли Сайланган куни эртасига токка олиб чикиб куйиш узбекларга хос бу халкдан кочиб каерга бориш керак

Leave a Reply
*