Menu
Categories
“Zeromax” компанияси ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқди
01/05/2017 Бош мақола
 “Дунё ўзбеклари”дан:
Тошкентдан келган бугунги хушхабар бизни олис Канадада бўлса ҳам, жуда қувонтириб юборди.
Собиқ “Зеромакс” ширкати бош ижрочи директори Миродил Жалолов қамоқдан озод этилди. Адолат қарор топди.
Ўқувчиларнинг ёдида бўлса, “Дунё ўзбеклари” бу инсоннинг изсиз ва ижросиз ноҳақ қамалгани ҳақида қатор мақолалар эълон қилиб келди.
Талант Александеровнинг “Ҳибсга олинган тараққиёт”, “Унинг ваъдаси ҳақдир“, “Обещание его верен” номли рус ва ўзбек тилларида эълон қилинган мақолалар шулар жумласидандир.
Биз Миродил Жалолов тақдирига ойдинлик киритиш ва уни зудлик билан ҳибсдан озод этиш ҳақида Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаевга мурожаат ҳам қилганмиз. Мана, ўша мурожаатдан кўчирма::
“Дунё ўзбеклари”дан:
Тошкентлик ҳамкоримиз Талант Александеров жонуярлик ва куйинчаклик билан тилга олган ўзбек жамиятидаги бу оғриқ муаммолар ҳар бир ватандошимизни жиддий ўйлантириши табиий, албатта.
Тадбиркор Миродил Жалолов тақдирига аниқлик киритиш мақсадида “Дунё ўзбеклари” халқаро нашри Ўзбекистон бош прокурори И.Б.Абдуллаев жанобларига шахсан мурожаат қилади. 
Мамлакат бош прокурори мақолада кўтарилган масалаларга ўзининг қонуний муносабатини билдиради деб умид қиламиз.
Таниқли тадбиркорга нисбатан уюштирилган бу фитна ортида кимлар – қайси таниқли арбоблар ва нуфузли идоралар  турганидан қатъий назар биз бу масалага ҳуқуқий баҳо берилишини истаймиз.
Айни пайтда бу ишга алоқадор ва масъул бўлган айбдор мулозимлар, улар ким бўлишидан қатъий назар, Ўзбекистон Олий Маҳкамаси олдида жавоб беришлари керак.
“Дунё ўзбеклари” бугундан эътиборан Миродил Жалолов бошига тушган бу адолатсизликни таҳлил ва тадқиқ қилиб, синчиклаб ўрганишни ўз назоратига олади. Таниқли тадбиркорнинг аянчли қисматига оид хабар ва янгиликлар билан ўз ўқувчиларини мунтазам таништириб боради.
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада 31 октябрь, 2014 йил”
Лекин Каримов замонида бизнинг бу чақириқларимиз бежавоб қолиб келди.
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат раҳбарлигини ўз қўлига олганидан кейин шу ва шунга ўхшаш адолатсизлик ва диёнатсизликларга секин аста барҳам берила бошланди.
Бугун Рустам Иноятов бошчилигида МХХ уюштирган тўҳмат ва бўҳтон билан узоқ муддат судсиз ва сўроқсиз ҳибсда қолиб келган Миродил Жалоловнинг озод этилгани – Ўзбекистонда яхши ва ёруғ, ойдин ва мунаввар кунлар бошланаётганидан далолатдир.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юртимизда адолат тамойиллари қарор топиб, ижтимойи сиёсий жабҳада ҳам ҳақиқат тантанаси ғалаба қила бошлаганининг ёрқин нишонаси бу.
Биз Миродил Жалоловни озодликка чиққани билан олис Канададан туриб муборакбод этарканмиз, масъул мулозимлардан то ҳануз ноҳақ ҳибсда қолаётган бошқа сиёсат “қурбон”ларини ҳам зудлик билан ҳисбдан озод этишларини сўраб қоламиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
 4 январь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада

 “Zeromax” компанияси ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқди

%d0%bc%d0%b8%d1%80%d0%be%d0%b4%d0%b8%d0%bb-%d0%b6%d0%b0%d0%bb%d0%be%d0%bb%d0%be%d0%b2
Собиқ “Зеромакс” ширкати бош ижрочи директори Миродил Жалолов қамоқдан озод этилди.
Озодлик манбаларига кўра, ишбилармон 4 январь куни соат 11 да суд залидан озод этилган ва шу куннинг ўзидаёқ Тошкент вилоятидаги дала ҳовлисига кетган.
Озодликка етиб келган суд ажримида Миродил Жалолов “суд залида қамоқдан озод қилинсин…ажрим нусхаси МХХ (Миллий хавфсизлик хизмати) тергов ҳибсхонасига юборилсин”” дея таъкидланади.
Миродил Жалолов иши бўйича чиқарилган ажрим нусҳаси
Миродил Жалолов иши бўйича чиқарилган ажрим нусҳаси
Унда шунингдек “Судланувчи Джалолов Миродил Сабитовичга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва унга нисбатан муносиб хулқ-атворли бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин” дейилади.
Ўзбекистонда “Одилбой” номи билан машҳур бўлган Миродил Жалолов 2010 йилнинг сентябрида иқтисодий жиноятларда айбланиб ҳибсга олинганди.
Айни йилнинг май ойида “Зеромакс” ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилган, барча мол-мулклари давлат ҳисобига мусодара қилинган ва ҳисоб рақамлари музлатилган эди.
4 январ куни якунланган суд мажлисида Жалоловнинг адвокати Ф. Мирзаев илтимоснома билан мурожаат қилиб жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплашлик учун вақт беришни ҳамда Жалоловга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чорасини бошқа турдаги эҳтиёт чорасига ўзгартиришни сўради.
Швейцарияда рўйхатга олинган “Зеромакс” ширкати Ўзбекистонда нефть – газ ва олтин қазиш, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва текстил саноати билан шуғулланган.
ОЗОДЛИК

“ЗЕРОМАКС” ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқди

Article

Турли хорижий ахборот сайтларининг хабар беришларича, “Zeromax” компанияси ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқди.

2010 йилда иқтисодий жиноятлар содир этганлиги айби билан қамоққа олинган Одил Жалолов Швейцарияда қайд этилган йирик “Zeromax” компанияси раҳбари сифатида иш олиб борганди.

У шунингдек, “Бунёдкор” футбол клуби президенти сифатида ҳам фаолият олиб борган.

"1" Comment
  1. Феруза Сайфий

    Яхши хабар учун раҳмат! Одил акага соғлиқ, ишларига ривож тилаймиз!

Leave a Reply
*