Menu
Categories
Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…
01/15/2017 Бош мақола
Шерзод 0
Ассалому алайкум, Шерзоджон.
Аввало никох туйингизнинг 17-бахори муборак булсин. Аелингиз Мукаррамхон хакидаги бадиадан уфуриб турган мехр-мухаббат, самимийлик учун мен хам ташаккур айтмокчиман. Канийиди биз, яьни узбекнинг “узига бек” эркаклари бизга бир умр естикдош, елкадош булиб, фарзандларимизни ок ювиб-ок тараб, йиллар давомида хаетнинг аччик-чучугини бирга тотиб келаетган турмуш уртогимизни хеч булмаса бир ойда бир марта бошимизга кутарсак.
Баьзан катта-кичик ташвишлар билан булиб, гуе бизсиз бу дунеда хеч бир иш битмайдигандек, енимизда мехримизга энг куп зор булган инсон борлигини унутиб куямиз… Шу уринда кичик бир лирик чекиниш: насиб этса, ушбу мактубимни битиб булгач, уни хаммамиз учун севимли булиб колган “Дуне узбеклари “га жунатаман-да, Узбекистонимизда тонг отишини орзикиб кутаман.
Боиси- бу ердан, Нью Йоркдан туриб Тошкентга, келинойингизга кунгирок килмокчиман, юрагимдаги бор мехр-мухаббатимни яна бир бор тукиб-солмокчиман. Келинойингизга сиз хакингизда куп гапириб берганман. У киши икки ойдан буен Ватанимиздалар. Бугун, айникса, уринлари билиниб колди. Сизнинг Мукаррамхон хакида езган дил сузларингиз вужудимни шу кадар тулкинлантириб юборди…
Айни дамда сиз билан “Ахборот” да бирга кечган ижодий йилларимиз, сиз билан бизга устозлик килган Абдусаид Кучимов, Иброхим Норматов, Мухаммаджон Рахматов, Мухаммаджон Обидов, Комилжон Каримжонов, Гулнора Махкамова, Севара Турсунова, Бобур Алихоновдек даргалар едимга тушди. Рахматли Абдухаким Тургунов, Киме Хужаева, Анвар Рашидов, Мирзохид Хамидов, Мирзохид Рахимов, Даврон Зуннунов, Абдумумин Утбосаровлар кандай ажойиб инсонлар, уз касбининг фидойилари эди-я! Хаммаларининг жойлари жаннатда булсин.
Шерзоджон, сизларнинг никох туйингизда катнашиш менга насиб этмаган. Чунки уша куни сахарда оилавий зарурат билан Новосибирск шахрига учиб кетгандим. Январнинг охирида Россиядан кайтганимда, туйингиз жуда шинам утганлигини хамкасб дустларимиз айтиб беришганди. Ушанда сизни табриклаб, акалик мехри билан багримга босганим хамон эсимда.
Сиз билан куришмаганимизга хам 10 йилча булиб колипти. Дуненинг ишларини карангки, бугун сиз Тошкентда булсангиз, мен Нью Йоркдаман, бир дустимиз Торонтада умргузаронлик килаетган булса, яна бир дустимиз Лондонда. Лекин сиз каби мехрибон дустларимни тез-тез эслаб, суроклаб тураман. Сиз хамиша уз билимига, истеьдодига ишонган, фикри тиник, калами уткир ижодкор эдингиз. Хозирги айни кирчиллама ешингизда илмий, ижодий салохиятингиз жуда киемига етганига ишончим комил.
Шерзоджон, утган бахорда узингиз тахсил бераетган журналистика факультетида укийдиган кизим Юлдузхондан сизга салом айтиб юборгандим. Шоиртабиат кизимнинг таькидлашича, жуда миннатдор булибсиз, дустлари олдида мен хакимда яхши фикр билдириб, хатто: “дадангизни устозларимдан бири сифатида хурмат киламан” – дебсиз. Юлдузхоннинг хурсанд булганини курсангиз! Катта рахмат, бошим кукка етди.
Яна битта фикр. Сиз бадиангизнинг тепарогида аелингизни Кэрри деб атабсиз. Аввалига техник хатомикан деб уйладим. Чунки интернет сахифаларида бундай холатлар учраб туради. Кейин эса: ” Нима кипти, хакикатан Мукаррамхонга уйкаш исм. Шерзоджон аелини эркалаб, узаро шундай атасалар керак-да” – деган хаелга бордим. Беихтиер Теодор Драйзернинг “Сестра Кэрри” номли классик романи едимга тушди.
Сизга олдиндан дустона топширик: Худо хохласа, никох туйингизнинг 35 йиллиги тантаналарига купчилик дустлар каторида бизни хам таклиф килсангиз.
Уша куни сизларга Америкалик езувчининг юкорида тилга олинган асарига карши уларок “Бахти еркин Керри” деб номланган ажойиб китобни тортик киламиз.
Оилангизга бахт-саодат, баркамоллик тилаб колувчи
Хайдарали акангиз.
АҚШ, Нью Йорк,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*