Menu
Categories
Тошкентда шов шув бўлаётган асар…
09/09/2012 Тошкентда шов-шув бўлаётган асар

Ғаффор Хотамов

(Хосият Рустамова ва Қўчқор Норқобил ҳақида)

4.

Хуллас, шундай-шундай!..

Ва ўша ҳисобдан, унга яна 17 минг “кўк қоғоз” қўшгани учун Нор қўчқор “Инсон ва қонун”га Бош муҳаррир бўлиб ўтди. Яна, масалани Абдулла Орипов ҳал қилди, Каттага кириб, деб гап ёйганини айтмайсизми?!

Ҳолбуки, бу касофат “Ўзбекистон овози”нинг “зам”лигига ўта олмаган, маҳкама қайтарган: “Контузия!” – деб!..

Ундан аввал, хизматга ишга олайлик, десам: – У афғонда контузия бўлган! Яқинлаштирманг! Шеърини ёзиб юрсин, бир четда! – деган Султоновнинг ўзи!..

“Кўк қоғоз” атомдан кучли!

Сарой “ўйин”лари шундай аломат бўлади!

Калаванинг учини топгунча миянг ачиб кетади.

О-о, бу – Алимов, бу – Султонов, уларнинг совунига кир ювмабсиз, дунёга келмабсиз!

Ҳамма бало шундаки, Азим Суюн хос жойда ўтирган эди, ўша газетада сир бор, тилсим бор, ўтмишдан қолган! У жоду ўчоғи! Ва уларга шу керак эди, ўз одамини қўйиб, оқни – қора, қорани – оқ қилиш учун!

Бу – шундай газета, “Ўзбекистон овози!” Олам сиёсатига тус беради, йўналиш беради! Унинг кучини билмоқ истасангиз, айтай: “Туркистон”да ишлаган вақтим Ориф деган бир ҳайдовчи олиб юрган. У “Шарқ” концерни одами.

Яқинда у билан кўришиб қолдик. Гапдан гап чиқиб: – “Шарқ” тугапти, Омонулла ийиғини чиқариб ташлапти! – дедим. Шунда Ориф нима деди, биласизми?

– “Шарқ” тугаши учун олдин Ўзбекистон давлати тугаши керак!

У шундай деб истеҳзо билан ёйилиб илжайди.

Бир ҳайдовчи, бўлмаса!

Хўш, у нимага ишониб катта кетади?

“Ўзбекистон овози”га!

Шунақа!

Яна, бир нима десанг, бола-чақангизни ўйламайсизми, дейишади! Насиҳат қилишади!

“Сиз ўйлагандай эмас, ака! Бу – қақшатгич куч! Эҳтиёт бўлиш керак! Жуда дарғазаб! Қаранг, ҳаммаси амалда, яна!” – деб ғулу солишади!

Чиндан ҳам шундай.

Ким буни рад этади?

Яна бу камдек, яқинларни ишга солади, болаларнинг ўтакасини ёради. “Йиғиштириб олмайсанларми? Кошки, Алишер Озотович билан ўйнашиб бўлса! Бир кори бад қилиб қўйса, чувиллашиб қолманглар, тағин!”
Умр чувиллашиб ўтди-ку, ўзи! Яна нима “каромат” кўрсатар экан, Йўқлик?!

“Бу – балойи азим! Пул ҳам шуларда, амал-мартаба ҳам! “Кўча”ям уларнинг одами, ака!..”

Хотин изиллайди!..

Йиғи-сиғи!..

Ҳикоямиз шу ҳақда, ўзи!

“Лекин, сиз қайтманг!” – дейди Азим!

У шундай йигит! Юрагининг ёли бор!

Мен паст-баландга қарайман! Қилт этган шамол йўқ! Уч маймунча хаёлимдан ўтади.

Бири қўли билан кўзини бекитган! Яна бири – оғзини, бири – қулоғини!

Аслида, бу ҳолат битта маймун қиёфасида берилиши лозим, лекин ҳайкалтарош йўлини топа олмаган!

Нега маймун одамга айланмади?

Ҳамма бало шунда!

Одам маймунга айланиши мумкин, бироқ маймун…

Аммо, 2002 йилнинг 31 январида бадкирдорлар шоирни силтаб ташлади…

Ўша кунлар Нор қўчқор қандай қутурганини кўрсангиз эди!

Бир куни тушда Сайлгоҳдан ўтаётсам, кимдир овоз берди. Қарасам, Ислом Ҳамро.

У мени кафега, ичкарига таклиф қилди.

Нор қўчқор билан “олиб” ўтирган экан.

Мен, ишим тиқилинч, дедим, аммо улар қўймади. Нор қўчқор официантни имлаб чақирди ва шоҳона дастурхон буюрди. Буни кўриб, Ислом Ҳамронинг ранги учди.

– Қўчқор! – деди у ҳовлиқиб. – Керакми шу? Мен ўттиз мингча пул олиб чиққан эдим!..

Афтидан, бу гап Нор қўчқорнинг ҳамиятига тегди. Ичганда шундай бўлади, ўзи! У иддао билан ён чўнтагига қўл солди ва юз минг олиб Исломга қараб улоқтирди! Кейин бу киссасидан яна юз минг олиб отиб юборди!

Ислом Ҳамро, пул кўрмаган шўрлик, сочилиб кетган пулни қандай териб олгани ҳамон кўз олдимда…

– Бир кун намангандан бир дўсти келди, – деб ҳикоя қилади Саида. – Ҳоким экан! Бирга тушликка чиқишди. Келгач, Қўчқор уйига телефон қилди. У бир оз ичган эди.

– Хосият, – деди у. – Ҳозир Писмадончи боради! Яхшилаб дастурхон ёз! Фалон жойда мен яшириб қўйган российский ароқ бор! Ол шуни!..

Ва ҳакозо.

Ҳоким чиқиб кетди. Мен унга айтдим.

– Қўчқор! Ёниб ётган иш йўқ! Боринг, ўзингиз меҳмон қилинг, ҳокимни!

– Хосият ҳам дам олиши керакми?!

Мен нима деяримни билмай қолдим.

Шунда у:

– Саида опа-а! – деди таъкид билан. – Нега-а қизарасиз? Нега-а кўзимга қарай олмайсиз? Бошингизни кўтаринг! Қаранг-г!

У шап этказиб икки сонига икки қўлини босди.

– Бизлар шунақа-а!

Хуллас, улар Азимга панд берди, мана шу қўллар билан! Аммо, унақа-бунақа ёмонлик эмасди, бу! Яна мўри-малахдай талаб ташлашди. Ва уни хору забун кўрмоқ, буткул адо этмоқ учун фосиқлик қилишди, йўлига банд солиш учун кўп фисқу фасод ёйишди. Ҳатто яқин-яқингача!..

Куни кеча эди: “Азимнинг шеъри Каттага ёқмапти!” – деб юргани, Сафар Остоннинг!

Шўрликнинг шеъри чиқмайди, ўзи! Аммо, чиқмаса ҳам ёқмайди!..

Бу зулм ва хусумат, иғво ва ёмонлик уст-устига ёққан қор каби қатланиб уни эза бошлади, лекин…

Ғанимлар таҳқирлаб бешафқат
Онангдан айрилдинг дедилар.
Тутқуннинг кўзида, бетоқат,
Қатра ёш кўрмоқчи эдилар,
Қатра ёш…
Мағрур қолди мағрур бош!

Кўз ёшлар боиси – ғам, алам,
Ёрингдан айрилдинг, дедилар.
Кўзига боқдилар, шод-хуррам –
Қатра ёш кўрмоқчи эдилар,
Қатра ёш…
Мағрур қолди мағрур бош!

Қасоскор хабарлар билмас ҳад,
Ватандан айрилдинг, дедилар.
Ва унинг кўзида сўнгги дард –
Қатра ёш кўрмоқчи эдилар,
Қатра ёш…
Бир қалқди…
Жон эди ўша ёш!

Бундай вақтда, дўсту душман олдида қоматни кўтариб юриш осон бўлмайди. Бирдан кайфият тушиб кетади. Аввалги иззат-ҳурмат йўқ, эътибор йўқ, газета-журнал шеърингни бермайди. Ҳамма ҳадиксираб қарайди. Ҳатто яқинларинг ҳам ўлганининг кунидан сўрашади. Бундай пайтда ўламса ит ҳам сенга ташланиб қолади. Қаранг, ўшанда ҳатто Ашурали Жўраев деган исқот ҳам унга сачраган, ”Ўзбекистон овози”да!

Сен кимсан, ўзи?! Ювиқсиз бир матчойи бўлсанг!

Дунёнинг куни шуларга қолган!

Ё фалак!

Жоду аҳли бировни синдирса, ҳужумга зўр беради, қонини ичмоқ учун! У қанча эзилса, шунча ризқдан айрилади, шунча иши орқага кетади.
Бундан ҳам ёмони, уй ичи ғариб, ҳеч нима юракка сиғмайди, аёлингнинг шашти паст, болалар чўкиб қолган. Шунда илғайсанки, улар сенга зимдан ачиниб қараётир.

“Урилиш”, ишдан кетиш фожиа эмас, мана шу ҳол эзиб ташлайди, одамни!
Сен ҳеч ким эмассан!
Ва ҳеч кимга керагинг йўқ!

Бундан ортиқ кулфат бўлиши мумкинми, йигит учун?

– Ҳой, Фалончи! – дейдиган, кўнгил берадиган бир меҳрибон топилмайди!
Куя еган матоҳдай идраб-тўкилиб тушасан.

Кўрдик, бор кўргулик ўтди юракдан,
Калтак ва ўқ едик, шундай ўсдик биз.
Шунча тубан кетди бу ёвуз Ватан,
Болалари унинг бўлмасми ёвуз?!.

Анна Беркова айтган Ватан ёвузликнинг уяси эди. У кунпоякун бўлди ва унинг қолдиғи яшаш учун курашди. Биз унинг зарбаларига сандон каби чидаб, асллик сари интилдик.

Асфальтни ёриб чиққан гиёҳни ҳеч кўрганмисиз?

Азбаройи, у ёруғликка ташна бўлгани учун шунга интилган, ўзида куч йиғиб, сабр-тоқат ва машаққат билан тош-метинни ёриб чиққан. Дунёда ана шундай ғайритабиий кучга-салоҳиятга эга инсонлар бор.
Мен метин иродали одамларни кўп кўрганман! Уларнинг мақсад йўлидаги собитқадамлиги доим менга қанот бўлган.

Илоҳий ҳикмат ато этилган бу улуғ зотлар, қандай мақомда бўлмасин, мислсиз ишлар қилиб, одамларнинг дардига малҳам бўлишга буюрилган, аммо кўз илғамас қора куч муттасил уларни эзиб-қийнайди ва қўл-оёғини, йўлини ипсиз боғлаб ташлайди.

Тақдир зарбалари ҳар қанча эзиб ташламасин, бари бир, улар йўқ бўлиб кетмайди! Ва сандон каби матонат билан туриб беради. Ҳойнаҳой, Улуғ Мавло ўзининг қудратини ва илоҳий ҳикматни кўрсатиш учун хос бир меҳр-муҳаббат билан уларни яратган! Ва беомон жангу жадал бўҳронига ташлаган. Токи мазлумнинг кунига ярасин, деб. Афтидан, Яратганнинг назари уларни тутдай тўкилиб кетишдан сақлайди.

Азим Суюнда шундай бир хислат бор, ҳикмат бор. Улуғ Мавло унинг феълини кенг қилган, сабрли қилган.

Ва ўша вазиятда хорлик ва йўқлик, олға интилишда борлик ва ифтихорлик мавжуд.

У “Эй дўст” китоби, “Ватан фасллари”даги дилбар шеърлари ва “Ўзбек давлати” достони билан ғанимлари қўйган тўсиқ ва ғовларни яна бузиб-янчиб ўтди ва ўша, йўқ бўлиб кетмайдиган салафга мансуб эканини тугал намоён этди.

Бу жабҳада у биринчи эмас…

Қай кимсаким волидасин унутди –
қора ер кутибди оқибат.
Қай кимсаким ўз халқидан юз бурибди –
қора ер кутибди оқибат.
Қай кимсаким ҳаром-хариш айш сурибди –
қора ер кутибди оқибат.
Қай кимсаким дунёга даъво урибди –
қора ер кутибди оқибат.
Девона, унутмадинг она, улусингни
айш ёт, бедаъвосан дунёга
Ва лек нечун бўйнингда сиртмоқ турибди –
қора ер кутибди оқибат?!

У “Машрабнинг сўнгги қўшиғи”да шундай ҳасратли нидо қилади.
Эй дўст! Ҳали мен айтгандек, дунёда икки тоифа, табиатан одам ва унинг зидди инсоний қиёфада яшаб келади. Ташаббусни қўлга олган “учар”лар Иблисга таяниб, афсун билан иш кўради. Улар ўзларига буюрмаган неъматни – Одам авлоди тириклиги, ризқ-насибаси ва ҳаққи-ҳаётини ўзлаштириш ҳисобига яшайди. Шундай кўз илғамас ёвуз бир куч бор, дунёда. Буқаламун унинг олдида ип эша олмайди. Улар ўзгалар бахти-тахтини юлиб олиб, шу ҳисобдан, яна улардан баланд мақомда от суради.

Машрабни дорга етаклаган шу! Унга зулм қилган золим кейин унинг ҳаётини яшай бошлаган.

Қодирий хотирасига гўзал бир шеър ёзибсиз. Билсангиз, уям, аслида, шу юҳонинг қурбони бўлган.

Нима у – қатағон деган сафсата, худди террор ёки инқилоб дегани каби масалага тус бериш, холос. Аслида, кўз илғамас оламда иш битган бўлади. Кишилар ҳаётидаги тўс-тўполон эса, шунинг инъикоси, холос.

Унинг қабрини ҳеч ким билмас, дейдилар,
Гулчамбарлар қўйгали келмас, дейдилар.
Бу дунёдан сир бўлиб кетди-ю, аммо
Юракларга кўмилгани сирмас, дейдилар.

No
  1. Fisqu fasoddan boshgqa ham mavzu bormi urtoq Gafforov?

Leave a Reply
*