Menu
Categories
Фахриддин ХУДОЙҚУЛОВ: ИСЛОМ КАРИМОВ КИМ ЭДИ?
01/29/2017 Бош мақола

ИСЛОМ КАРИМОВ КИМ ЭДИ?

Худди шу соатларда Ўзбекистонда янги тарихининг энг катта ҳодисаси бўлиб ўтмоқда – биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилмоқда…

Кимдир йиғлаган, кимдир кулган, кимдир ўйчан…

Йиғлаш бемалол, ҳеч ким нега йиғлаяпсан деб ёқангдан олмайди. Кулиш ҳам бемалол – қайтиб келиб тарсаки тортмаганидек, ҳеч ким ёнини ҳам олмайди… Энди олмайди…

Яъни, буткул бемалоллик…

Шундай пайтда АДОЛАТнинг буйруғи ва ВИЖДОНнинг сўзи недир?

Хуллас…Ислом Каримов ким эди?

Авторитар, диктатор, халқига қурол кўтарган золим, эркинлик ва демократия душмани… дегандай ёпиштирса ярашадиган ўнлаб “хислати” бор. Инкор этиб бўлмайдиган нарсаларни инкор этиб бўлмайди…

Юқоридаги “сифатлар” асосан унинг шахсларга нисбатан муносабати доирасини қамрайди. Жабр кўрмаганимиз оз бўлса керак.

Аммо бугун мен масалага бошқа тарафдан ёндашмоқчиман:
Мамлакат ва Давлат учун ким эди ва нималар қилди?

Мамлакатини сотмади.

Бошқа давлатлар олдида паст кетмади ва Юртимизни пастга урмади.

Атрофдаги энг кучли армияни яратди.

Ташқи қарзлар билан Давлатнинг йўлини ва қўлини боғламади.

Мамлакат ичкарисида бўлувчилик жанжаллари чиқартирмади.

Уринишларга қарамай, Давлатни ташқи жанжаллардан асрай олди.

Айёрона сиёсати билан юртдаги турли кучлар орасида мувозанат сақлади.

Соқолдошларига ҳамма дарвозаларни очиб беришга шай бўлган ваҳҳобий, хизбутчи, халифатчи каби манқуртларга йўл бермади ва раҳм қилмади.

Яқин қариндошларини Давлатнинг Олий Мақомларига жойлаштирмади.

Катта(супер) кучлар билан чиройли ўйин қилиб, Ўзбекистон манфаатларига хизмат қилдирди.

Миллат ва элатлар орасига нифоқ соладиган бирорта сўз айтмади.

Халқаро доираларда айтмоқчи бўлган гапини ҳар доим айта олди…

Юқоридагиларни эплаганига кўра, истаймизми йўқми, Ислом Каримов Туркистонга келиб кетган энг уста сиёсатчилардан бири эди.

Ҳали кўп ёзилади-чизилади, оқламалар ва қораламалар бўлади – тарихий адолатнинг йўриғи шунақа. Миллатимиз балки кечирар, балки кечирмас…

Ўзбекистон Ислом Каримов қолдирган салбий мерос яраларини узоқ даволагани каби, ижобий меросидан ҳам манфаат кўради…

Нима дердик, Тангри раҳм қилсин. . .

%d1%84%d0%b0%d1%85%d1%80%d0%b8%d0%b4%d0%b4%d0%b8%d0%bd-%d1%85%d1%83%d0%b4%d0%be%d0%b9%d2%9b%d1%83%d0%bb%d0%be%d0%b2

 

2 сентябрь, 2016 йил,

Файсбук саҳифасидан

  1. Каримов эпоха даври тўгади. Яратганни ўзи асрасин бир одамга суяниб яшашдан! Инсон фақат эркинликдагина топланади. Ватанимиз мустақил бўлгани каби, ўзимиз ҳам мустақил эркин фикрлайдиган бўлайлик. Бу тараққиётимиз кафолати!

    Ўзбекистода ёпиқ жамият яратган улкан сиёсий бўшлиқ юзага келди. Ислом Каримов ўзидан оғир сиёсий мерос қолдираётгани шубҳасиз, буни бартараф қилиш учун мамлактимиздаги барча кишилар ижтимоий келиб чиқишидан қатий назар, Ватанимиз учун мана шундай маъсулиятли дамда бирлашиши шарт! Фақат эркин ҳалқаро кузатувчилар эштирокидаги сайловларгина Ўзбекистонни ҳозирги инқироздан олиб чиқишга қодирдир. Исмат Хушев ўз ҳамкасбининг фикрини нашр этиши унинг бағри кенг ва холис позицияда эканидан далолат. Биз ҳар бир ватандошнинг фикрини ҳурмат қилишимиз керак!

  2. Tangriyor Turon

    Faxriddin Xudoyqul,
    Gapning dodasini aytibsiz. Sizdaqa mard muxolifatchini ko’rmagan edim. Haqiqatan Islom Karimov siz aytgandaqa kuchli siyosatchi. Afsuski iqtisodiy sohada esa jud ko’p kamchiliklar bor.

"5" Comments
  1. Эврил Турон

    Фахридин холис баҳо берипти. Яна, вақт кўрсатади…

  2. Ислом Каримов президент даврини учга булиш мумкин.
    1.Давлатга келишда Социализм деган Аждар- мафкурани енгган(узи коммунист булса хам) халкдан чиккан бир ботир.
    2. Ички душманлари билан кураш ( мафия, унга оппозицияда булганлар ва диний мафкура билан). Бу йулда у хеч нарсадан тафт тортмай, хамма усулни куллади ва узи секин Аждарга айлана бошлади.
    3. Кулига келган барча имконият ва бойликлар уни узини Аждарга айлантирди.
    Хар 3та боскичда атрофдагилари – “Дракон пал, Да здравствует Дракон” -деб сайраб туришди…

  3. Юкорида санаб утилган И. А. Каримовнинг ижобий ишларига юз фоиз кушиламан. Жойлари жаннатда булсин, охиратлари обод булсин!

  4. Ҳа, асосан адолатли баҳо берилган.
    Лекин “Миллатлар орасига нифоқ солмади” деганига қўшилиб бўлмайди.
    Туркманлар, тожиклар, қирғизлар билан доим ит-мушук бўлиб ўтди. Бунинг жабрини эса қандош ва қариндош миллатлар чекди.

  5. Муносабат

    Тўғри ва холис фикрлар учун раҳмат.

Leave a Reply to Эврил Турон
*