Menu
Categories
Нодир Бегим: Дубай сафари таассуротлари… (2-қисм)
02/02/2017 Бош мақола
Қуёш нурлари юзимга тушганидан уйғониб кетдим. Кечаги саёҳат чарчоғидан бўлса керак, азон садосини эшитмай ухлаб қолибман. Бугун 31-декабр. Йилнинг охирги куни…
Болалигимда янги йилни орзиқиб кутардик, арча байрамида Корбобо ва Коркизни кўрамиз, хўроз қанд еймиз, деб. Энди эса, янги йил яқинлашган сайин, умр ўтиб кетаётганини ҳис этиб, қалбимни, негадир, махзунлик эгаллайди…
Нонушта пайтида официант қиз, байрам столи соат 7 да бошланишини эслатиб қўйди. Ўғлимнинг маслаҳати билан, бемалол ва эркинроқ юриш учун, бугунги саёҳатимизни бироз қисқартирдик.
– Дейрада жойлашган бозорларга бориб келсак бўлади, – деди Муроджон.
Ҳар ҳолда, бозорни қанча муддат айланишимиз – ўз ихтиеримизда. Кейинроқ келиб, байрамга ясан-тусан қилишимиз керак.
Такси тўхтатиб, Дейра томонга равона бўлдик. Баланд иморатлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналарнинг кўплиги, турли русумдаги машиналар одамнинг диққатини ўзига тортади. Бозордагиларнинг аксарияти хориждан келган ишчилар бўлиб, тилла бозорида кўпрок ҳиндистонликлар савдо қиларкан.
Сотувчининг айтишига қараганда, 36 давлатдан келтирилган тилла ва хар хил қимматбаҳо тошлар, заргарлик буюмлари билан олди-сотди қилинаркан. Тадбиркорликка кенг йўл очилганлигини бозордаги савдо расталарининг кўплигидан билса бўлади. Ҳинд сотувчиси билан савдолашиб, янги йил байрами муносабати билан такинчоклар харид қилмоқчи бўлдик. Сотувчи йигит русча-инглизчани аралаштириб, “савдони ўзимдан қилинглар, нархини келиштириб бераман”, деди. Ўзимча билағонлик қилиб, тошлар ва тақинчоқларнинг асил ё қалбакилигини текширтирдим . Арзонроқ олдик, деб ўзимизча хурсанд эдик. Ким билсин…
Бозорни айланар эканмиз, мушкианбарнинг хушбўй ҳиди мени ўзига мафтун этди. Ўғлимга, танлаб олайлик деб туриб олдим . Кўрмаганнинг кўргани қурсин, деганларидек, ўнтача атир ва мушканбарлардан сотиб олдим. Қизларимга ҳам хоҳлаган атирларидан олиб бердим. Тушлик вақти яқинлашиб, оч қолганимизни ҳис этдик. Қулайроқ ошхона қидирарканмиз, бозор шароитида, хаво иссиқ бўлгани учун, кўчада ўтириб овқатланаетган турли миллат вакилларини кўриб, бирида иштаҳа очилса, айримини кўриб, иштаҳа бўғиларди…
Хуллас, таьбимизга мос емакхона топгандек бўлдик ва овқатланишга ўтирдик. Таомлар номи битилган рўйхатда гуручни кўриб, кўз олдимга ўзимизнинг палов келди ва ўзимга палов буюрдим. Болаларим ҳам уз хоҳишларига қараб таом танлашди. Табиий манго ва апельсин шарбатидан ҳам буюрдик. Бироз атрофни кузатарканман, хеч вақо унмайдиган чўл-биёбонда шунча одамларнинг озиқ-овқат билан таъминланиши ва савдо-сотиқнинг ривожидан ҳайратда эдим. Бирор жойда майда-чуйда ошхонани кўрмайсиз, оммавий жойларда спиртли ичимлик ичиш тақиқланган. Бунинг учун, балки, махсус ресторанлар бордир, аммо, хабарим йўқ…
Иштаҳа билан овқатланишга киришдик, аммо, иккинчи қошиқдан сўнг иштаҳалар бўғилди. Бизга келтирилган таомларнинг бири аччик, таъмсиз бўлса, бири, азбаройи кўп зиравор солинганидан, ҳиди ҳаддан ташқари ўткир эди…
– Ўзимизнинг овқатлар маззали эди, ойижон – деди келиним. Мен ҳам унинг гапини тасдиқлагандай, ошдан сабзи тополмай, гуруч тановул этардим…
Савдолашаетган пайтда сотувчи сепган мушк атридан ёқимли бир ҳиссиётга тўлиб, меҳмонхонага қайтдик. Ахир, хушбўйланиб юриш – Пайғамбаримиз (с.а.в) ва аҳли аёлларидан бизга суннат- ку.. .Умримда илк марта янги йилни ўзга юртда кутиб олишим , яхшиям, фарзандларим ёнимда, акс ҳолда, чироқ ёқиб ҳам кўнглимни еритолмасдим. Биз ўзбек аелларига уйим-жойим, бола-чақам деб яшаш – азалий удум. Байрамона кийиниб , хушбўйланиб, ресторанга, байрам дастурхонига ошиқдик .
Дид билан безатилган арча ёнидан ўтаетиб, дўстларимни қутлашим кераклигини эслаб, суратга тушдим. Ресторанга кираверишда бизни, қадаҳларга тўлдирилган ширин, алкоголсиз шампан ичимлигини тутганча, майин табассум билан официант қиз карши олди . Қадаҳларни қўлимизга олиб, раҳмат маьносида табассум билан жавоб қайтардик ва кўрсатилган столга ўтирдик. Стол ўн икки кишига мўлжалланган экан .
Шерикларимиздан тўрт нафари европаликларга, икки нафар қорачадан келгани хиндларга ўхшаб кетарди. Болаларим уларни инглиз тилида “байрамингиз билан” деб қутлашди. Мен инглиз тилини билмаганим учун, соқовга ўхшаб, табассум билан қўлимдаги қадаҳни кўтариб, бош ирғаб ўрнимга ўтирдим . Улар ҳам мени тушунгандек, қадаҳларини кўтариб, шаробдан озгина ичишди. Ҳамроҳларимиз инглиз тилида, биз ўзбек тилида гаплашиб ўтирардик .Микрофон орқали инглиз тилида янграган байрам табригидан сўнг, мусиқа бошланди .
Официант қизнинг, исталган таомлардан хоҳлаганча тановул қилиш мумкин, деган таклифидан сўнг, бизлар ҳам овқат танлашга киришдик . Аксарият сайёҳлар европаликлар , руслар , корейслар , ҳиндистонликлар , турклар , озарбайжонликлар , араблар бўлиб, козок кардошларимиз ва бизга ўхшаган тўрт – бешта ўзбек оилалари ҳам бор эди . Чиройли шаклда безатилган денгиз маҳсулотлари , турли кўринишда тизилган мевалар , хилма-хил ширинликлар, ҳар хил гўштлардан тайёрланган таомлар , тортлар… хуллас, байрамона дастурхон учун ҳамма нарса муҳайе эди . Инглиз, араб тилларида янграган куй ва қўшиқлар кишига хуш кайфият улашарди.
Бироздан сўнг араб раққосаси кийимидаги қизнинг арабча ўйини ҳамманинг диққатини ўзига қаратди. Сочлари белигача ёйилган, қорни очиқ, эгнидаги нимча тошлари ҳар тусда товланиб, рақсига кўрк бағишлар, меҳмонларнинг қарсаклар билан олқишлаб туришлари ўйинчини янада илҳомлантирарди. Сўнг туркча қўшиқлар ижро этилгач, туркларга қўшилиб ўзбеклар ҳам рақсга тушишди . Бирин-кетин ҳар хил куй ва қўшиқлар янграй бошлади… Бир жойда тўпланиб, бир – бирларига хурсандчилик улашаетган турли миллат вакиллари орасидаги ҳамжиҳатлик кишини қувонтирарди. Тинчлик , бирдамлик миллатлар тотувлиги – инсон учун энг олий неьмат эканлигини чин дилдан ҳис этдим…
Соат миллари ўн иккига яқинлашди . Бинонинг юқори қаватидан ” Burj Khalifa ” ва Burj al Arab ” меҳмонхонасидан отиладиган байрам салютларини томоша қилиш учун кўтарилдик . Дубай ва Тошкент вақти орасида фарқ борлиги учун, табриклар ёғила бошлади. Бироздан сўнг турли рангдаги чиройли салютлар отиларкан, ҳамма суврат ва видеога олиш билан овора , барчанинг юзида хурсандчилик ва ҳайрат акс этиб турарди…
Янги йилни илк тонгини екимли овоздаги азоннинг эшитиб карши олдим . Бомдод намозимда Яратган эгамга шукроналар килиб дуолар килдим . Дубай буйлаб саёҳатга чиқиш олдидан хонамизга қўнғироқ қилишиб, автобус кутаетганлигини айтишди . Меҳмонхона олдида бизни оқ -сариқдан келган, эллик беш ёшлар атрофидаги, ўзини Геннадий деб таништирган баланд бўйли киши кутиб олди . Автобусда бошқа меҳмонхона сайёҳлари ҳам бор эди . Геннадий асли Россиялик бўлиб, йигирма йилдан буён Дубайда яшаб, сайёҳларга йўл кўрсатувчи вазифасида ишлар экан . Геннадий амаки микрофон орқали Бирлашган Араб Амирликларининг географик ўрни, тарихи ва бугунги дуневий мақоми ҳақида гапира бошлади…
Бирлашган Араб Амирликлари – Ғарбий Осиёдаги , Арабистон Ярим Оролининг шарқий ва шимолий- шарқий қирғоқлари ва кўплаб оролларида жойлашган еттита мустақил давлатлар федерациясидир . Шимолда – Катар , ғарб ва жанубда – Саудия Арабистони , шарқда эса Омон султонлиги билан чегарадош . Шимолда форс кўрфази , шарқда Ҳинд океанининг Омон кўрфази сувлари ювиб туради. Доимий дарёлари йўқ , иқлими қуруқ, қишда ҳаво ҳарорати +16 градусдан +25 градусгача, ёзда +45–50 градусгача бўлади . Ҳавонинг намлиги жуда баланд бўлиб, айрим ҳолларда кескин ўзгариб кетиши мумкин . БАА федератцияси таркибига 7 та: Абу Даби , Дубай , Шарджа , Аджман , Умм ал Кайван , Ал Фуджайра ва Рас ал Хайма амирликлари киради .
Пойтахти – Абу Даби, расмий тил – араб тили . майдони – 83, 6 минг кв ( дунеда 113 уринда), пул бирлиги – дирҳам. Бирлашган Араб Амирликларида араблардан ташқари бошка миллат вакиллари ҳам яшайди . Давлат бошлиғи – Президент . Барча Амирликлар мутлақ монархия ҳисобланиб , ҳар бирининг ўз ҳукумати мавжуд , факат Абу- Дабида -Қўмита ва Миллий маслаҳат кенгашига эга маслаҳат органлари бор . Ҳар қандай сиёсий партиялар ва ташкилотларнинг ҳаракатлари тақиқланган . Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодининг асосини нефтни қазиб олиш ва экспорт қилиш ташкил этади, бу – ўз навбатида, мамлакат аҳолиси турмуш тарзи даражасини яхши ривожланган мамлакатлар қаторига киришини таъминлаб беради .
Саноатда нефтни қайта ишлаш , нефткимё , металлургия , цемент саноати , шунингдек балиқчилик , дур йиғиш , ҳунармандчилик , деҳқончилик ва чўпонлик ривожланган . Экспорт учун, асосан, нефт маҳсулотлари, алюминий , цемент , балиқ, хурмо , дур етказиб бериш муҳим рол ўйнайди . Импорт орқали машина ва ускуналар , электрон ва маиший техника , тайёр буюмлар , озиқ – овқат , транспорт воситалари , химикатлар , синтетик моллар , металл буюмлари олиб кирилади . Ташқи савдо ҳамкорлари Япония , Сингапур , Ҳиндистон , Корея, АҚШ ва бошка мамлакатлар ҳисобланади. Амирликлар ерларида қадимдан араблар яшаб келганлар .Еттинчи асрда эса Араб Халифалиги ҳудудларидан бирига айланган . 1820 йилда бу ерда Инглизларнинг ҳарбий экспедицияси бошланиб Уммонга (Оман) бирлашган еттита амирликлар устидан инглизлар ҳукмронлиги ўрнатилиши билан якунланган . 1920 йиллар бошида келишилган Оманда мустақиллик учун курашлар бошланиб кетди ва худди шу йили Форс Кўрфазида энг қимматбаҳо нефт захиралари очилди .
1922 йилда инглизлар шайхларнинг нефтни излаш ва қазиб олиш учун мавжуд бўлган ҳуқуқларини назоратлари остига олдилар . 1971 йил 2 декабрь кунига қадар давлатлар Буюк Британиянинг ҳимоясида бўлган . 1971 йил 2 декабр куни келишилган Оман таркибидаги амирликлардан 6 таси Бирлашган Араб Амирликлари федератсиясини ташкил этилишини эьлон қилдилар . Еттинчи Амирлик бу федерацсияга 1972 йилда келиб қўшилган . Бирлашган Араб Амирликлари президенти – Халифа ибн Зайд аль Нахайян . Бирлашган Араб Амирликларининг вице -президенти ва Бош вазири , Дубай амири – Мухаммад ибн Рашид Ал – Махтум . 1994 йил феврал ойида мамлакат президенти қасддан одам ўлдириш , ўғирлик , оилавий хиенат ва наркотик моддаларни истеъмол қилиш ва сотиш каби жиноятларни кўриб чиқишдаги шариат қонунларини киритди. Саҳро ва денгиз уйғунлиги касб этган бу замин бутун дунёни ўзига мафтун этмоқда . Халқаро туризм ривожланиб , кун сайин такомиллашиб боряпти …
Геннадий амаки кўп гапирганидан, овози хириллаб қолди ва ёнидаги маъдан сувидан икки- уч ҳўплам ичди, бироз нафасини ростлагач, яна микрофонни қўлига олиб, сўзини давом эттирди…
Замонавий Дубай бўйлаб саёҳатимиз шаҳарнинг Шайх Зайид номли асосий шоҳкўчасидан бошланди . Бир – биридан гўзал, бетакрор бинолар гўё ўзини куз – куз килиб тургандек кўринарди, назаримда. Инсон тафаккури ва меҳнати натижасида яратилган мафтункор ” Пальма ороли” мени ўзига жалб қилмасдан қолмади …
Дунёдаги миллардерлар , спортчилар , юлдузлар , сиёсатчилар , тадбиркорлар бу ердан кўчмас мулк сотиб олганлар . Шарқ ва ғарб уйғунлигида қурилган уйлар ҳовлисидаги палма ва қизил оч рангдаги бутасимон гуллар кишини ўзига мафтун этади…
Бир муддатлик танафусдан сўнг яна юмшоқ ўриндиқларга ўтириб, саёҳатимизни шарқона қурилган иморатлар бўйлаб давом эттирдик. Биз Оролнинг ўқи бўйлаб юриб- юриб , Пальма дарахтининг юқори қисмида жойлашган ” Аtlantic” меҳмонхона дам олиш мажмуасини томоша қилдик . Ҳар хил рангдаги байроқлар ҳилпираб турибди ..
Савлат тўкиб турган меҳмонхона денгиз томонга қаратилган ҳолда қурилган . Автобусимиз тўхтади … Сувратга тушиб , атроф гўзалликларидан баҳраманд бўлдик.. Кўм -кўк майсалар ва турли хилдаги очилиб турган гуллар сарвқомат пальма ва хурмо дарахтлари меҳмонхона атрофига кўрк бағишлаб турибди…
– “Аtlantic The Ralm ” курортлар комплекси Пальма Жумейра оролидаги энг чиройли беш юлдуз мақомига эга меҳмонхонадир . 2008 йил 24 сентябрда очилган, 22 каватли , 1539 хонали ва 11та ресторан, кўнгилочар “Дельфинарей”, “Аквапарк”, турли хилдаги денгиз ҳайвонларидан иборат, аквариуми бор қиммат меҳмонхоналар рўйхатида киради – деди Геннадий амаки .
Автобусимиз Дубай рамзи ҳисобланган Парус меҳмонхонаси сари йўл олди . “Бурж Ал- Араб ” – Дубайдаги энг кўркам меҳмонхона , сунъий барпо этилган оролда, қирғоқдан 270 метр узоқликда жойлашган . Қирғоқ билан кўприк орқали бирлашган.
Геннадий амаки нафасини ростлаб, яна гапида яна давом этди: Баландлиги 321 метр , қурилиши 1994 йилда бошланиб , 1999 йил 1 декабрда тугатилди ва фойдаланишга топширилди . Меҳмонхона Араб кемаси ” Доу”( Парус) шаклида қурилиб , юқори қисмида вертолёт қўнишига мўлжалланган махсус майдончаси бор . Бошқа қисмларида ” Эль- мунтаха” ресторани жойлашган . Бурж Ал – Араб ” дунёдаги энг қиммат беш юлдузли меҳмонхонадир . Бир кунлик баҳоси 1000$ дан 1500$ гача туради…
Геннадий амаки: Энди бемалол меҳмонхона олдида сувратга тушиб, атроф гўзаллигини томоша қилинглар, – деди . Атроф сайёҳлар билан гавжум. Майдончада сайёҳларнинг автолари турнақатор тизилиб турарди . Бировнинг биров билан иши йўқ, ҳамма салобатли Парус шаклидаги меҳмонхона томошаси, сувратга олиш билан овора …
Бироздан сўнг биз Геннадий амакининг орқасидан юриб , бетакрор шарқона гўзалликни ўзида мужассамлаштирган араб бозорини томоша қила бошладик. Бозорча атрофи – сунъий канал , ландшфат манзаралар, хурмо дарахтлари билан уйғунликда жуда чиройли ва кўркам. Бозорчада асосан араб миллий либослари , тилла тақинчоқлар , ҳунармандлик ашёлари , мушки анбарлар ва турли мол-матоҳлар сайёҳлар нигохини ўзига жалб қилиб турибди .. Дубайнинг қайси бир биносида ёки гўшасида бўлманг, албатта, азон садосини эшитиб турасиз…
Бугунги саёҳатимиз шу билан тугади.
– Ким хоҳласа, шу ерда тушиб колиши мумкин , хохламаганларни ўз меҳмонхонасига элтиб қўямиз – деди Геннадий амаки .
Бизнинг меҳмонхона Шайх Зайд шоҳкўчасида жойлашгани учун, шофер биринчи бизни ташлаб куйядиган бу’лди , ҳамроҳларимиз билан хайрлашиб, тушиб қолдик .
Ганнадий амаки биз билан мамнун жилмайиб хайрлашаркан , эртага , тушликдан сунг Араб саҳроси бўйлаб сафарга чиқишимизни эслатиб қўйди.
( Давоми бор )
Нодира Одинаева .
Тошкент – Дубай-Тошкент
Декабрь- Январь
Image may contain: 4 people, people standing, sky, skyscraper and outdoor
https://www.facebook.com/profile.php
Leave a Reply
*