Menu
Categories
“Нефтчи”га “Ҳоким кубоги” керак эмасми: ёки Ҳоким ва клуб ўртасидаги “Қора мушук”
02/02/2017 Бош мақола
“НЕФТЧИ”ГА “ҲОКИМ КУБОГИ” КЕРАК ЭМАСМИ? ЁКИ ҲОКИМ ВА КЛУБ ЎРТАСИДАГИ “ҚОРА МУШУК”
Хабарингиз бор, 26 январь куни Фарғонада ҳар йили анъанавий тарзда бўлиб ўтиадиган “Фарғона вилояти Ҳокими Кубоги” баҳслари бошланганди. Бир неча кундан кейин ушбу мусобақа ўз поёнига етади. Аммо Вилоятимизнинг бош жамоаси – “Нефтчи” ушбу турнирга юзаки қараган ҳолда иштирок этди.
Айни дамда “Нефтчи”да фаолият юритаётган мутахассислар, Фарғона вилояти футбол федерацияси президенти, Вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниевнинг “эркатойлари” бўлмиш Андрей Фёдоров ва Мурод Исмоиловлар вилоятнинг биринчи раҳбарига номига ўтказилаётган турнирда ғалаба қозонишдан кўра, Туркия сафарини афзал билмоқда.
Бу эса “Нефтчи”нинг кўплаб мухлисларини ранжитмоқда. “Нефтчи” ва унинг мухлислари учун “Ҳоким Кубоги” нақадар муҳим эканлигини наҳотки, клуб раҳбарияти ва мураббийлар тушунишмаса.
Мана, бир неча йилдирки, Шуҳрат Ғаниев айни дамда “Нефтчи” ишлаб келаётган Андрей Фёдоров ва Мурод Исмоиловларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Жамоа гарчи пастки ўринларда юрган бўлса ҳам мураббийлар истеъфога чиқарилмаяпти. Айниқса, Мурод Исмоилов Ҳоким буванинг ҳақиқий эркатойига айланган.
Унинг жамоада юриши фақат зарар келтираётганини ҳеч ким тушунмаяпти. Вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниевни адолатли раҳбар эканлигини эшитганмиз. 2013 йилда “йиртилган газета” туфайли Юрий Вазгенович ва унинг ёрдамчиларини ишдан бўшатиб юборган Шуҳрат Ғаниевдан бир илтимосимиз бор.
Вилоят ҳокими кубогида хохламай иштирок этган, “Нефтчи” раҳбарлари ва мураббийларини ҳам жазоланг. Шундай Фарғона аҳли сиздан миннатдор бўлади. Шунда сиз ҳақингизда ножуя фикр билдираётганлар фикрларидан қайтишади.
Энг асосийси презилентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “коррепцияга қарши курашган” бўласиз. Мухлислар, Шуҳрат Ғаниев тимсолида вилоят футболига катта ҳисса қўшган раҳбарни кўришни истасангиз, “Нефтчи” клубининг бу қилмишини беэътибор қолдирманг.
Айтганча, мухлислар орасида бир гап юрибди. Айтилишича, вилоят ҳокими ва “Нефтчи” ПФК ўртасидаги келишмовчиликка сабаб Шуҳрат Ғаниев Фарғонадаги “Ҳайвонот боғи”ни “Нефтчи” ҳисобидаги пул эвазига қурдирган экан. Бу қурилиш учун 3 миллиарддан ошиқроқ маблағ сарфлангани айтилмоқда.
“Нефтчи”га эса 2016 йилги мавсум учун 16 миллиарддан ошиқроқ пул маблағи ажратилган. Лекин натижа шунга яраша бўлмаган. Яна бир гап, “Нефтчи”нинг ўзи “Ҳоким Кубоги”га беписанд қарагани этмагандек, клуб матбуот хизмати ходимлари ҳам ушбу мусобақани ёртишини истамаётгандек таассурот қолдиришди.
Афтидан уларга ҳам клуб мутассадилари томонидан шундай бўйруқ берилган шекилли. Нима бўлганда, ҳам адолат қарор топиши керак. Биз мухлислар Шуҳрат Ғаниевдан алодатни қарорни кутиб қоламиз.
Бир газетани йиртгани учун мураббийни истеъфога чиқарган вилоят раҳбари “Ҳоким Кубоги”га бефарқ қараган ва уни менсимаган клуб ходимларини ҳам жазолаши шарт.
Шундай мухлислар хурсанд бўлишади.
Ҳурмат билан Фарғоналик футбол фанати
Фахриддин Фаёзов.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*