Menu
Categories
vodiymedia.uz: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!
02/02/2017 Бош мақола
Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!
Article
Бугун Ўзбекистонда бўлаётган оламшумул ўзгаришлар жамиятнинг барча жабҳаларини қамраб олмоқда.
Кўп нарса ўзгармоқда, кўпларнинг ҳаёти, яшам тарзи бошқача кўриниш олмоқда. Ўзгариши кутилаётган, аниқроғи шарт бўлган соҳалардан бири матбуотдир.
Ўзбек матбуоти сўнгги маълум давр давомида бироз турғунликка юз тутганини тан олишимиз керак. Ўзбекистонда умуман цензура йўқлигига, сўз эркинлиги Конституция билан таъминлаб берилганига қарамай, кўпгина муҳаррирларнинг “самоцензураси”, яъни ўз жойини йўқотишдан қўрқиб, жинси номаълум, нейтрал материаллар билан ахборот маконини тўлдириб ташлагани бугун ўзининг “натижалари”ни кўрсатмоқда. Жадал ривожланиб бораётган интернет-медиа даврида сайт билан электрон почтанинг фарқини билмайдиган кўплаб муҳаррирларнинг мавжудлиги эса интернет оламида ўзбек матбуотини заиф ҳолатга туширмоқда.
Бугунги матбуотни ислоҳ этиш янги ҳавога эҳтиёж бор. Лекин, айтайлик, телекоммуникациялар соҳасига ўхшаб, чет эллик йирик мутахассисни олиб келиб, ўзбек матбуотини кўтаришда ёрдам беринг деб бўлмайди. Чунки матбуот бу жамиятни бошқарувчи куч, тўртинчи ҳокимият! Шундай экан, мавжуд имкониятларни кўриб чиқиш керак.
Хориждаги ўзбек матбуоти деганда бугун кўпчиликнинг ёдига Исмат Хушев келади. Узоқ йиллардан бери Канадада яшаб, хориждаги ўзбеклар томонидан ягона тан олинган ўзбекча нашр “Дунё ўзбеклари” сайтини бошқариб келади. Куни кеча ўз сайтида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга хат эълон қилди Исмат Хушев. Узундан узун мактубда хориждаги эмигрантларга, шу жумладан ўзига ҳам Ўзбекистонга қайтишга рухсат сўрабди! Қойил! Эркак одам ёзади буни!
Тўғри, у мактубда келтирилган қатордан-қатор исмлар соҳибларининг кўпини умуман танимайман, баъзиларининг исмини биламан холос, яна баъзиларига муносабатим бутунлай салбий, уларнинг Ўзбекистонга қайтиши жамиятни издан чиқаради деган фикрда собитман. Лекин Исмат Хушевнинг бугунги Ўзбекистонга, ўзбек матбуотига қайтиши жамият ҳаётида ижобий натижа беришига ишончим комил.
Чунки оқни оқ, қорани қора дейиш кераклигини Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаб турган пайтда, матбуотда буни дейдиган, ёки буни дейишни тўғри бошқаларга ўргата оладиган шахс бўлмаса, ўлганнинг устига тепган қилиб, Президент танқид қилган амалдорни қоралашдан, у танқид қилган соҳани чайнашдан нарига ўтолмаймиз. Айнан Исмат Хушев каби шахснинг Ўзбекистон матбуотида хизмат қилиши кўплаб журналистларга сиртқи мактаб бўлиши муқаррар!
Кўп йиллар давомида хориждаги чиябўрилар ичида Ўзбекнинг номи учун якка курашган, бутун ғаламис сайтларнинг таъзирини бериб борган Имат Хушев бўлди. “Дунё ўзбеклари” бўлмаса уларга қарши гапирадиган топилмасди.
“Матбуот эркиндир” дейилади, “сўз эркинлиги” дейилади, лекин бу дунёда матбуот ҳеч қачон эркин бўлмайди. Сабаби, у орқасидаги кучга хизмат қилади. Бу куч сиёсий куч бўлиши мумкин, йирик бизнес бўлиши мумкин, лекин барибир пул тўлаган ноғора чалаверади. Ёки ҳеч бўлмаганда, матбуот пул топишнинг йўли ҳисобланади, медиа-бизнес деб бекорга айтишмаган…
Юқоридаги фикрларимизнинг ягона истисноси бор: Исмат Хушев! “Дунё ўзбеклари” сайтида Исмат Хушев тадбиқ этган сўз ва фикр, қарашлар эркинлигини, рангбаранглигини дунёнинг ҳеч бир оммавий ахборот воситасида топиб бўлмайди! Исталган мавзуда умуман бир бирига тўла зид икки материални фақатгина Хушев чоп этиб келган холос. Буни амалий семинар ташкил этиб, “матбуотда сўз эркинлиги” деб бақир-чақир қилаётган Ғарб ва океанорти давлатлари медиа-империяларига ўргатиш керакки, ўзларининг нохолис критерияларини бошқаларга тадбиқ этишга уринишдан тўхташсин!
Исмат Хушев феномени ҳақида гапирганда шунча йиллар давомида хорижда ноихтиёрий яшаб, лекин бирор марта давлатга қарши чиқиши бўлмаганини таъкидлаш лозим. Шахсларни танқид қилган кўп, лекин Ватанга ҳарши ҳар қандай хорижликларнинг, ёки хориж матбуотида “ўзимизникиларнинг” чиқишларига муносиб жавобни бериб келган.
“Озодлик”ка интервью беради доим Исмат Хушев, “Озодлик” интервью олганига пушаймон бўлади, сабаби улар хоҳлаган гапни эмас, ҳақиқатни гапиради. Ўзини Ўзбекистондаги тузумга мухолифат деб эълон қилганлар ўз “қурултой”ларига давъат этишади, очиқ-ойдин саволлари, мулоҳазалари билан шундай гапирадики, “мухолифат” таклиф этганига минг пушаймон қилади. Бу – Исмат Хушев!
Исмат Хушевнинг мактубида этни жимирлатадиган шундай сатрлар бор: “Сиз энди Ўзбекистон отаси – Президентисиз. Биз эса Сизнинг фарзандларингизмиз. Фарзандлар орасида гуноҳкори бўлиши мумкин, лекин бегонаси бўлмайди.
Меҳнаткаш ўзбекнинг боласи ҳар жойда ҳам ўзининг ҳалол меҳнати билан ризқ-рўзини топиб юради.
Лекин бизга етмайдиган нарса фақат битта: Ватан меҳри, халқ дийдори ва қолаверса, Сизнинг Президентлик мурувватингиз ва шафқатингиз, Шавкат ака!”
Агар истеъдодли журналист, ватанпарвар, ўзбек халқининг ғурурини ҳар нарсадан устун қўювчи Исмат Хушевга Ўзбекистонга қайтиш имкони берилса, Ўзбек матбуотининг энг кўп ўқилган материаллари “Канизанинг “Миллион”даги қатнашуви” каби эмас, Исмат Хушев услубида ёзилган, ўзбекнинг бугунини, дардини-қувончини ёритган, ҳар қандай ахборот хуружларига қарши антивирус шакллантирувчи мақолалар бўлиши шубҳасиз.
Дилмурод Жумабоев
http://vodiymedia.uz/
"8" Comments
  1. Ismat aka Kanadadа qolishi kerak. O’zbekistonda bunaqa ishlay olmaydi.

  2. Shukrulla Cabirov

    Келинглар булмаса ИСМАТ акани Узбекистонга кайтсин деб интернетда овоз туплайлик…петиция!

  3. Амин Алиев

    Исмат Хушев Узбекистон халки учун хозирги шароитда сув ва хаводек зарур. Кандай булмасин у кишини кайтариш лозим.

  4. Sangilov Abdurazzak

    Исмат ака! Сиз қайтишингиз керак, токи журналистлар нимани ёзишни, қандай ёзишни сиздан ўгансин!

  5. Б.Э.Ташкент.

    Албатта ишонаманки якин кунларда Исмат ака Хушев хам Тошкентдан баралла туриб Юртимиз довругини бутун дунёга очиб янада ривожланиш онларининг тарихий шахслари каторига айланиб уз иш ижод фаолиятини ватан равнаки йулида сарф килади .Бу борада президентимизнинг одил шахдам кадам ва карор беришларига ишонаман айнан айнан Исмат Хушевга нисбатан.! ! !

  6. Мен Дилмурод Жумабоевни Ўзбекистондаги энг кучли журналистлардан бири эканини билардим. Лекин И.Хушевни чақириш борасида Президентга расмий мурожат қилаоладиган даражадаги жасур одам эканини билмагандим.

    Балки Дилмуротдан ўрнак олиб Шароф акага ўхшаган машҳур ва жасур одамлар ҳам бу мурожатни қўллаб қувватлашар. Қуръони каримда ҳам бекорга айтилмаган “Кўпнинг дуоси ижобат бўлғусидир”, деб.

  7. Haqiqiy Namongonlik yigit – Dilmurod Jumabaoev. Namanganliklar o’zgacha halq!

  8. Zohidjon Yegitaliyev

    Бу фикрга мен хам 100 фоиз кушиламан. Чет элларда юрган соглом фикрли барча юртдошларимизни Ватанга кайтариб, уларнинг салохиятларидан самарали фойдаланиш керак!

Leave a Reply
*