Menu
Categories
Анвар Икромов: Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, юртбошим!
02/02/2017 Бош мақола


Анвар Икромов портрет
Бу шеър 2015 йил август ойида битилганди. Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги байрами арафасида чоп этилганди илк бор.
Юртбошимизга муаллиф томонидан шахсан ўқиб бериш насиб қилмади, лекин ишонч комил, 32 миллион ўзбек халқи шеърда қаламга олинган фикрларга тўла қўшилади.
Бу йил мустақил Ўзбекистон илк бор Ислом Каримовсиз Янги йилни кутиб олди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги йил табригини ўқиганларида, бир тарафдан юртимиз янги раҳбар билан буюк келажак сари одимлашига қалбан ишонч ҳосил қилган бўлсак, иккинчи тарафдан Биринчи Президентимиз энди орамизда йўқликларини ҳис этиб, такрор дардимиз янгиланди…
Ислом Каримовнинг жойлари жаннатда бўлсин! Vodiymedia.uz раҳматли Юртбошимизнинг январь ойида туғилган кунлари эканини назарга олиб, бу ой давомида Ислом Каримовга бағишланган туркум материаллар бериб боришга қарор қилди.
Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, Юртбошим!
Мустақил, ҳур диёрда озодликдан тик бошим,
Ризқи-рўзим ҳалолдир, беминнат еган ошим,
Умрим йўғриқдир бахтга, унут бўлди кўзёшим,
Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, Юртбошим!
Бугун – Истиқлол тўйи, гулга бурканди диёр,
Шу озод юрт ўғлиман – қалб жўштирар ифтихор,
Халқим азал орзуси – Эрк Сиз бирла бўлди бор,
Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, Юртбошим!
Оғир кечди нақадар ҳурликнинг илк йиллари,
Иқболимиз бўғмоққа уринди ёв қўллари,
Сизсиз бугун бу гулзор қопларди қум чўллари,
Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, Юртбошим!
Бола эдим у кунлар, лек эсимда анчаси,
Ёв ипига ўйнаган “қўғирчоқ”лар қанчаси! 
Жасоратингиз сабаб мот бўлганди барчаси,
Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, Юртбошим!
Ёвуз мақсад кучларга Наманган эди нишон,
Ишончлари комилди, Сиз келмас дея бу ён,
Сиз келдингиз, Сиз билан шуур топганди майдон,
Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, Юртбошим!
Халқим деб, келмасангиз, нетар эди Наманган,
Юз йилларча орқага кетар эди Наманган,
Жоҳилликнинг тубига етар эди Наманган,
Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, Юртбошим!
Пок ниятли Наманган саодат ичра бугун,
Меҳнатда шижоати ортмоқда ўтган ҳар кун,
Анвар ўғлингиз дейди: Сиз бор – бахтимиз бутун,
Сизга битдим ашъорим, омон бўлинг Юртбошим!
Сизга ашъор битмасдан, кимга битай, Юртбошим!!!
           
Анвар ИКРАМОВ

7 шарҳ

  1. гостъ

    Исмат ака сизга хам хайронман мана шунака чала шоирларни ашорларини босиб нима киласиз газитангизни булгаб. Лаганбордорлик узбекнинг конига сингиб кетган, койил, бошка суз айтишга ожизман.

  2. Ozodbek

    I.a.k ga butun o’zbekiston kor korona iwonib kelgan ularni xammasi maddoxmi endi birovni maddox deyiwdan oldin inson avval oziga boqiw kerak i xuwevniyam xardoim bazilar wunday atab keliwadi ozin kimsan birovni maddox deyiwga seni nima xaqqing bor ismataka bundaylarni warxini umuman chiqarmang asabga tegyapti men xamiwa sizni xurmat qilib kelganman xar bir maqolangizni katta qiziqiw bilan oqib kelaman va oz warximni qoldiraman ammo siydan xech javob ololmayman nima men oddiy inson bolganim uchun mensimaysizmi wu izoxlar ostida atiga bir marta javob yoki konglimi kotaradigon ikki ogiz soz yoziw wunchalik qiyinmi axir siz xammaga bir xil muomila qiladigon insonmasmidingiz. Xurmat bilan goibona ukangiz anvar.

    “Дунё ўзбеклари”дан: Бош муҳаррирнинг ғойибона укасига шон-шарафлар бўлсин!!!

  3. Уз Отасини эсдан чикариб узга мансабдорни ота деган одамни не дейиш мумкин айтсам энг каттик гапларни айтган буламан астафириллох

    Икки муддат урнига мансабга епишиб олган золим тиран канча одамларни беайб камаган одамга ашьор езган одамни куллик психологиясини конига сингиб кетган одам деб аташ мумкин

  4. Анвар. Ўзингиз яхши йигитга ўхшайсиз, келишган, ёш ва ақлли. Нима қиласиз ўзингиз билмаган одамга кўр кўрона сиғиниб, шеър бағишлаб. Ўзбекистонни ёлғонлар ва шайтонлар юртига айлантириб кетди-ку бу одам. Эрта бир кун шу ёзган гапларингиз учун пушаймон қиласиз, дўстим. Яхшиси Намангандага адолатсизликлар, халқ нонини туя қилаётган одамлар, Мирзиёев амалга ошираётган яхшиликлар ҳақида ёзсангиз бўлмайдими?

  5. F.-m.f.d. Sobir To’laganov

    Shoir” bu “ash’ori” bilan o’zini “saroy” “darajasiga olib chiqish nasib etmaganiga nola qilayapti. Shunga qaramay, ko’nglini to’q qilsa bo’laveradi, nazarimda, bu “ash’ori” bilan u o’ziga xaykal o’rnatgani aniq.

  6. Исмат Хушевга

    Ўзбек халқини 25-27 йил умрини заҳарлаб, дунё бўйлаб хонавайрон этиб кетган ўша устозингиз руҳини бир шод қилай дебсизда, майли, энди уни қанча берсангиз ҳам, майли. Ўлди кетди, бор эди энди йўқ бу дунёда. Ундан на бир яхши ном, на бир нишон қолди. Ҳатто Мирзиёев ҳам унинг барча ишларини қайта тўғрилаб чиқяпти. Фақат сизнинг то ҳануз кўзингиз очилмаганидан афсусдаман…

  7. Аьзам Абдуллаев

    Бу одам хам роса маддохларнинг мадохи экан!!!шеьрини укигинг хам келмайди…э суф сенга девордим тугриси!

"1" Comment
  1. чет эллмк

    Ҳамма замонларда ҳам сарой мадҳиячилари, шу билан бир қаторда машрабона “шаккоклар” бӯлган, бӯлади. Бунга кӯп ҳам асабий бӯлиш керак эмас. Энг муҳими виждонингиз олдида юзингиз қизармасин. Кимнидир “тӯғри йӯлга солиш” борасидаги ҳадди ҳаракатингиз ӯзингизга зарар етказади холос. Ахир хоҳлайсизми ёки йӯқми “Оллоҳнинг айтгани бӯлади”

Leave a Reply
*