Menu
Categories
Исмат Хушев: Ўзбекистон ойнаи жаҳони (ЎзТВ) га янги раҳбар тайинланди…
02/03/2017 Бош мақола
“Дунё ўзбеклари”дан:
Тошкентдан олинган ишончли маълумотларга кўра бугун ЎзТВ раиси Алишер Ходжаев ишдан олинган.
Унинг ўрнига шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири бўлиб ишлаган Хуршид Мирзоҳидов тайинланган.
“Дунё ўзбеклари” ЎзТВнинг яроқсиз иш услуби, таниш билишчилик ва коррупция ботқоғига ботгани ҳақида анчадан бўён танқидий мақола ва фелъетонлар бериб келарди.
Бугун ниҳоят адолат қарор топди.
Кўпминг сонли мухлис ва ўқувчилар номидан ЎзТВнинг жасоратли ва метин ироджали ходимларини бу қувончли хабар билан табриклаймиз. Уларнинг ижодий ишларига омад тилаймиз.
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
2 февраль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада.

Ассалому алайкум Исмат ака
Мана шунча сайъ харакатлар бесамар кетмади. Ходжаев хам ишдан кетди. Бу ўзгариш Ватанимиз ОАВ учун хайрли бўлишлигини тилаб кенг ислоҳотларга умид қилиб қоламиз.
Vodiylik Muxlis

02.02.2017 | Ўзбекистон | 1007
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси этиб Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович тайинланди. Бу ҳақда «Sof.Uz» нашрининг миллий телерадиокомпаниядаги манбаси хабар берди.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси лавозимида шу кунгача Алишер Хўжаев ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович 2015 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири эди.
http://sof.uz/

Шокир Саъдуллаев: Бош вазирнинг қудоси – ЎзТВнинг “худо”си (Фелъетон ўрнида)

ЎзТВ шу
“Дунё ўзбеклари”дан:
Ўзбекистон телевидениясида кейинги йилларда авж олаётган гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, ҳур фикрни бўғиш ва порахўрлик каби иллатлар тобора илдиз отиб бормоқда.
“Дунё ўзбеклари” ЎзТВ ойнаи жаҳонидаги бу каби иллат ва жиноятлар ҳақида қатор танқидий ва таҳлилий мақолалар эълон қилиб келмоқда.
 “ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар”,  “Аксиома” ёки Ўзбекистон миллий Телерадиоармиясининг пиҳона тизимига ошкора назар”,  “Миллий отхона ёки оч қоринга ёзилган танқид” номли мақола ва фелъетонлар, ЎзТВ раиси А. Ходжаев фаолиятига оид нашримизда эълон қилинган бошқа кўплаб танқидий материаллар  шулар жумласидандир.
Ўзбекистон ойнаи жаҳонидаги инқироз ва коррупция ҳақида эълон қилинаётган бугунги навбатдаги феъетон ҳам ана шу мавзунинг мантиқий давоми сифатида чоп этилмоқда.
Ўзбекистон Олий раҳбарияти, хусусан, янги сайланган Президент Шавкат Мирзиёев ниҳоят бу муаммони ҳал қилиб, яқин кунларда ойнаи жаҳонни халқ дарду изтиробларини айтадиган қутлуғ ва муборак даргоҳга айлантиради деб умид қиламиз.
Нашримизни кузатиб боринг.
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири.
 18 январь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада,
%d1%9e%d0%b7%d1%82%d0%b2-%d0%b6%d0%b0%d0%bc%d0%be%d0%b0%d1%81%d0%b8
Тулки кўрмаган халқ ёки ЎзТВ раиси қачон ишдан олинади.
А.ХАДЖАЕВ ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТДАН ЯРАЛГАН МИШ-МИШЛАР
Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди
2005 йил, баҳор ойларининг охири эди. Тўсатдан ҳамма ваҳимага тушиб қолди. Ҳаттоки, аёллар кўзда ёш билан йиғлашмоқда. Яъни телевидениенинг раиси алмашибди. “Янги раис келибди. Бу раис хавфсизликдан келган экан. Яқинда бўладиган сайловни қаттиқ қўллик билан ўтказиб кейин қайтиб кетар эмиш”, деган миш-мишлар урчиб кетди. Аммо ундан кейин қанча сайловлар ўтиб кетди, қайта-қайта сайланган Президент ҳам ўтиб кетди. Яна аммо, ўшанда раис бўлиб қолган А.Хаджаев ўрнида тош қотди. Бир устоз журналист бундан 10 йил олдин “Бу монтёр пул қайдан келишини билиб олди. Энди постни бериб қўймайди”, деб хақ гапни айтган экан.
Ҳақиқатдан телевидениени энди ундан тортиб олишнинг имкони йўқ, шекилли. А.Хаджаев телевидениега ўзининг шафқатсиз жаллод армияси билан кириб келди. Шундан сўнг телевидениеда ишлайдиган барча ходим бирданига Ишлар бошқармасининг бошлиғи С.Қурбоновни қаматади, деб тахмин қилишган эди. А.Кўчимовнинг оддийгина шогирдларигача-да йўқотилди. Аммо С.Қурбонов жойида қолди. Қолганда ҳам даври-даврон суриб қолди. Сабабини ҳеч ким англаб етолмас эди. Орадан ойлар ўтиб, яна миш-миш тарқалди: “С.Қурбонов Англиядаги вилласини Раис бувага совға қилибди”.
Бу миш-миш эса телевидениенинг ярмини еб юборган С.Қурбоновнинг қандай қилиб қамалмасдан жойида қолгани борасидаги жавобсиз саволларга нуқта қўйди. Бу миш-мишни баён қилмаслигим керак эди, аслида. Бунга менинг асосли далилим йўқ. Буни МХХ ходимлари ҳам исботлай олмайди. Негаки, А.Хаджаев “ҳадя” шартномасини ўзининг ёки қариндошларининг номига расмийлаштирадиган даражадаги ахмоқ эмас. Ушбу маълумот кўпгина жойларда кўп бора тилга олинди. Лекин раис бувамизнинг думини босишга ҳеч ким журъат эта олмяпти.
А.Хаджаев атайлаб рус тилида сўзлашга ҳаракат қилади. Рус тилини хатолар билан гапиришига қараганда, каминадан озгина яхши билади. У ўзини русийзабон қилиб кўрсатишига сабаб, рус миллати каби иймони бўлмаса-да, аммо инсофли коммунист қилиб кўрсатмоқчи бўлади. Имоним комилки, унда ростдан ҳам иймон йўқ. Лекин, инсофдан ҳам заррача йўқ. Инсофни ароққа газак қилиб юборган. Озгина инсоф бўлганда, телеканалларга келаётган барча рекламаларни “ягона дарча” орқали киришига мажбурламаган бўлар эди. Рекламалардан тушаётган даромадларнинг фоизларини-да биргина шахс орқали қабул қилиши оқибатида телеканалларнинг аҳволи харобага айланган.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси жойлашган ҳозирги жойи телевидение қурилишидан олдин қабристон бўлган экан. Шул боисда телевидениенинг тупроғи оғир, дейишади. Бир кирган инсон қайтиб чиқиб кета олмай қолади. Кунлик ишни ҳам тугатиб чиқиб кетиш жуда мушкул. Ҳаттоки, маошлар жуда камайиб кетган бўлса-да, ҳеч ким кетишни истамайди. Оғир тупроқ ўзига тортаверади. Мана шуларни ҳам англаб етган раис бувамиз телевидениеда қулдорлик тузумининг маданий кўринишини яратди. А.Кўчимов даврида ҳар бир байрамга мукофот пуллари берилар эди. Ўтган йиллар ҳисобидан бир марта ҳам байрам пули берилмади. Ижодкорларнинг маоши эса 300-400 минг сўмга тушиб қолди. Ўзини коммунист қилиб кўрсатмоқчи бўлган А.Хаджаев аслида ғирт феодал.
Дунё ҳамжамиятида алғов-далғов бўлиб ётган бугунги кунда телевидениемиз фақат сукут сақлашдан нарига ўта олмайди. Телевидениемизнинг кўзгуси бўлмиш “Ахборот” информацион дастурининг хориж хабарларида Москва шаҳрида тулки оралагани ҳақидаги воқеани сенсация қилиб кўрсатишмоқда. Гуёки, ўзбек халқи тулки кўрмагандек. Бу ҳам А.Хаджаевнинг сиёсий савиясидан далолат. Биз воқеа-ҳодисаларни халқимиздан сир тутганимиз билан бари бир халқ ҳар бир янгиликдан бохабар бўлади. Фақат, янгиликлар лофчилар талқинида халққа етиб боради. Мисол учун, яқинда Тошкент шаҳрида қурилаётган бир ҳовли ағнаб тушиб 3 нафар уста яраланган. Бу воқеа эса оғизма-оғиз халққа кўп қаватли уй бўлиб етиб келган. Яраланганлар эса қурбонларга айланиб сони ҳам оғизма-оғиз кўпайиб бораверган. Қисқаси, телевидение жим турган билан халқ бари бир янгиликларни ўзи топади. Фақат халқона талқинда.
Техника ва маблағ танқис, бунинг устига А.Хаджаев тепадан очко ундириб олиш учун телеканаллар сонини кўпайтиришни ўрганиб олди. Ҳозирги кунда битта кўрсатув тайёрланса, 13 та телеканалда ҳам такрор берилади. Аниқроқ қилиб айтганда, телеканаллар номи ҳар хил аммо ичидаги кўрсатувлар бир хил. телеканаллар сони яна 20 тага кўпайганда ҳам худди шу кўрсатувлар такрор берилаверади. Бу етмагандай бадиий фильмлардек мавзусидан қатъий назар кўрсатувлар бир йилдан кейин ҳам такрор беришни канда қилмайди. Шу аҳволда кетаверсак, 10 йилдан сўнг ҳам ҳозирги кўрсатувларни қайта-қайта томоша қилишимиз мумкин. Бу томошабинларнинг устидан очиқчасига кулишдан бошқа нарса эмас.
А.Хаджаев телевидениеда Х.Султоновнинг топшириғини кўнгилдагидан ҳам ортиқ қилиб бажарди. У ижодкор аҳлининг қўл-оёғини занжирлаб, тилини кесиб, бошига қоп кийдириб Ғайриддин Султонга тортиқ қилди. Ғайриддин Султон эса бунинг эвазига телевидениени А.Хаджаевга умрбод ҳадя қилди.
Шу давргача матбуот ҳар бир соҳада авж олган коррупциядан бехабар деб ўйлаганлар хато ўйлайди. Ижодкор халқи ҳар бир коррупциядан воқиф. Аммо уларга сукут сақлаш буюрилган. Акс ҳолда “ватан хоини” деган тамға босилиши муқаррар. Шу вақтгача давлатни талон-тарож қилаётган раҳбарчаларнинг қилмиши, тобора авж олаётган коррупция ҳақида гапириш “ватанга хоинлик” деб талқин қилинди. Ва бу журналистлар қулоғига қўрғошиндек қуюлди. Бизнинг жимгина томоша қилишдан бошқа иложимиз йўқ.
Матбуот ва телевидениега гапириш ҳуқуқи берилмас экан, коррупция буйракда пайдо бўлган тош каби тобора катталашиб буйракни бутунлигича ўраб олади. Алал-оқибат буйрак қуриб битади. Матбуот ва телевидениега қонун доирасида озгина эркинлик берилса, тобора кенгайиб бораётган коррупциянинг марказига тушган бомба каби портлатиб парчалашини журналистикани қолипда ушлаб турганлар яхши билишади.
Сўнгги кунларда ҳар қандай ташкилот ҳеч қандай текширишдан, ҳаттоки КРУдан ҳам, МХХдан ҳам қўрқмайдиган бўлишган. Чунки текширишга келганнинг томоғи ва бола-чақаси борлигини билишади. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, ҳар қандай текширувчини сотиб олса бўлади. Аммо, матбуот ва телевидение орқали хабар топган халқни сотиб олиб бўлмайди. Халқ ва ҳукумат орасидаги ягона кўпирик ҳам бу – Оммавий ахборот воситасидир.
Ўзбекистон телевидениесида ҳали-ҳануз ўтган асрнинг 90-йилларида ривожланган давлатларнинг телекомпанияларида ишлаб, муддатини ўтаб бўлган телекамера ва монтаж аппратларидан фойдаланиб келинади. Бу аппаратлардан кейин 4-авлод аппаратуралари, ҳаттоки қолоқ давлатларда ҳам ишлатилади. Аммо бизда ҳалигача “BETACAM SP” аппаратларидан фойдаланилмоқда. Биз бутун дунёга рақамли телевидениега ўтдик, дея жар солдик. Биз рақамли эфирга узатишга ўтдик. Аммо халққа намойиш этилаётган кўрсатувларнинг аксарияти эски “аналоговый”да тасвирга олинмоқда, рақамли камералар сони эса етишмайди. Эфирга узатиш ҳам рақамли узатиш талабларига мутлақо жавоб бермайди. Бунда эса рақамлилиги қолмайди. Бу билан биз халқ ҳамда ҳукуматни очиқчасига алдаб келмоқдамиз.
Siemens дастури асосида жиҳозлаяпмиз, деган талқинда Япониянинг Sony компаниясининг аппаратларини Германия агентлиги орқали сотиб олинади. Бунда қандайдир сир бор эмасми? Буни аниқлаш ҳуқуқи бўлганда, аниқлаб берган бўлардим. Ҳуқуқи борлар эса келишаяпти-ю, хурсанд бўлиб қайтиб кетишяпти. А.Хаджаев келгандан буён ушбу агентликдан кўплаб аппаратлар келтирилган. Аммо, шу кунгача А.Кўчимов давридаги аппаратлардан бошқасини кўрмадик. Ҳаттоки давлат тадбирларига чиқадиган КТСларнинг камералари шу даражада эскириб қолганки, телевизорингизни бузилган, деб ўйлайсиз. Сиз энг сўнгги русумдаги қимматбаҳо телевизорни сотиб оласиз-да, мазза қилиб кўраман, деб ўйлайсиз. Аммо бунинг фойдаси йўқ. Чунки, ўтган асрнинг 90-йилларида чет эл телеканалларида муддатини ўтаб бўлиб чиқитга чиқариб юборилган камераларда тасвирга олинган кадрларни томоша қиляпсиз.
“Насаф” ва “Бунёдкор” клублари ўзлари учун сотиб олган рақамли КТСларни А.Хаджаев раҳнамолари орқали телевидение тасарруфига ҳам ўтказиб олганлигини унутмаслигимиз керак. Бечора, клубдагилар додини ҳеч кимга айта олмай, КТС учун йиққан ходимларини бўшатиб юборишдан ўзга чора топа олмаган. Ўша техникалар онда-сонда расмий байрамлар, анжуманлар учун ишлатилади.
Телевидениедаги адолатсизликлар ҳақида ҳеч ким очиқчасига гапиришга “духи” етмайди. Чунки бир бор гапирган иқтидорли журналист Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловаларнинг аянчли тақдири сабоқ қилиб кўрсатилди. Раис бувамиз ҳали-ҳануз уларни шундай ит азобига гирифтор этиб келмоқдаки, гувоҳи бўлган барча телевидение ходимлари оч юрганига шукур қилиб юришибди.
МТРКнинг хавфсизлик бўйича ўринбосари бўлиб келган А.Шодмонов А.Хаджаевнинг кирдикорларини фош қиламан, деб компанияга шаҳдам қадамлар билан кириб келди. Ҳаттоки, қаллоблиги сабабли МТРКдан шахсан Раис буванинг ўзи қувғин қилган “дордан қочганлар”ни ҳам ёрдамга ёллади. Бу жамоа очиқчасига “Биз А.Хаджаевни йўқотамиз” дея баралла гапириб, кўпчиликни умидвор қилиб қўйди. Ана энди янги замон бошланар экан, ижодкорнинг кўксига ҳам офтоб тегар экан, деган умидлар телевидениенинг ҳар бир ходимининг қалбида пайдо бўлди.
А.Шодмонов илк ишини раис буванинг шогирдларини ковлаштиришдан бошлади. Бу билан у ўзича қандайдир ислоҳотлар қилгандек бўлди. Лекин ҳеч бир шогирдини бўшата олмади. Аксинча, уларнинг шу вақтгача қилган хатоларини ювиб берди, холос. Текширувлар натижасида раис бува учун ортиқча ва кераксиз бўлган ҳақиқий ижодкорлар қурбон бўлди. Орадан бир йил ўтар-ўтмас, раис бува А.Шодмоновни ҳам ўзининг шахсий ўринбосари қилиб олди. Яъни бир ҳафтага хориж сафарига бораётган А.Шодмоновга ҳамроҳ қилиб ўзининг “ҳамёни” бўлмиш МТРК “Махсус автокорхона” директори О.Ташановни жўнатди. Ҳар қандай одамови инсоннинг кўнглига йўл топа оладиган ширинсухан О.Ташанов бир ҳафтада А.Шодмоновни “суяк ташлаб” қўлга ўргатиб олди. Натижада, А.Хаджаев таклиф қилган оғзаки битимга имзо чектириб, “миссиясини” кўнгилдагидек бажариб қайтди: олди-бердининг устида шағам ёқиб турмаганман, аммо, узун қулоқ миш-мишларга кўра, саёҳат давомида О.Ташанов А.Шодмоновга унча-мунча бойлар тақа олмайдиган қимматбаҳо тилла соат човға қилган эмиш. Бу эса ҳамкорликнинг бошланиши муносабати билан берилган ҳадя эди. Ундан кейин, раис буванинг Англиядаги вилласидан хабардор бўлгани учун бўлса керак, А.Хаджаев топшириғи билан А.Шодмоновга Тошкент шаҳрининг қоқ марказидан (“Ойбек” метроси атрофидан) 3 хонали квартира совға қилинган. Буни ҳам О.Ташанов бажариб берган. Шундан кейингина раис бувамиз ўзининг хавфсизлик бўйича ўринбосаридан бехавотиргина ишлаб келмоқда. Шундан буён оғзаки битимга кўра, телеканалларнинг бошлиқларини алмаштиришса, бирданига директор ва директор ўринбосарларини ҳам алмаштириб бир нафардан одамини қўйишни одат қилиб олишган. Уч йилдан буён давом этаётган бундай ўйинлардан ходимлар лолу-ҳайрон.
Тажриба алмашиш учун бирон бир ижодкор хориж сафарига жўнатиладиган бўлса, икки нафар Режим хизматидан ва хавфсизлик бўйича кураторлардан бир нафари бирга бориши анъанага айланган. Ижодкор аҳлига ишончсизлик баҳона хорижга сафар қилиб дам олиб маишат қилиб келиш урфга айланган. Гўёки, журналист чет элга чиқадиган бўлса шу давлатда қолиб кетиши мумкин эмиш. Уларнинг қолиб кетишининг сабабини ҳам билишади. Журналистларнинг маоши 300-400 минг сўм атрофида. Агарда ижодкор ҳам ўша бирга бораётган ишонмайдиганлардек 3-4 миллион сўм олганда чет элда қоласан, деб мажбурласа ҳам қолмаган бўлар эди.
Ўзбекистонда цензура йўқ. Аммо тепасида турган Ғайриддин Султон ижодкор халқига гапиришни ман қилган. Ҳар бир муаммо учун бош оғриғи унга ёқмайди. “Лучше” жим ўтирган маъқул. Гар журналистга гапириш мумкин бўлганда, ўзининг қишлоғидаги электр муаммосини биринчи бўлиб гапирган бўлар эди. Кўпгина қишлоқларда электр йўқлиги боис янгиликлардан бехабар ҳолда кун кечиришади. Ҳаттоки, шу кунгача Ўзбекистоннинг иккинчи президенти сайланганидан бехабар қишлоқлар ҳам бор. Оддий халқнинг дардини ҳеч ким эшитмаса, раҳбарчалар эса бир-бирининг думини босиб олмасликка келишиб олишган бўлишса, айб кимда? Халқ айбни журналистдан кўради. Журналист эса…
Ўзининг шарофати ила бечора бўлиб қолган журналистлардек хокисор кўринадиган Х.Султонов Тошкент шаҳридан данғиллама ҳовли солибди. Унга кетган тонналаб цементни А.Хаджаев кўтарган эмиш. Мен оддийгина бир миш-мишни баён қиляпман. Аслида, далил-исботи йўқ қилинган ҳар қандай воқе-ҳодиса миш-мишга айланади. Бу воқеалар ҳам миш-мишга айланган ҳақиқат!
Яна бир миш-миш телевидение ходимлари ўртасида авж олган. Нима эмиш, “А.Хаджаевнинг қудаси Бош вазир бўлди. Энди раис бува ўлгунча раис бўлиб қолармиш”. (Энди унинг ўлишини кутиш қолдими?) Бунга шахсан мен инонмайман. Ўзбекистон тепасига келган янги раҳбарлар ўзларининг буюк мақсадлари сари борадиган йўлдан ўргимчак тўридек бир-бирига мустаҳкамланиб бораётган қуда-андачиликни четга суриб ташлашларига шубҳам йўқ. Менталитетимизга хос бўлган қуда-андачилик ўз йўлига. Бундай удумлар юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги сари ташланаётган дадил қадамларга дахл қилмаслиги лозим.
Куни кеча маҳаллий сайтларда ўтган йилдан раис ўринбосари лавозимида фаолиятини бошлаган “саккизинчи ўринбосар” – Қаҳрамон Қуранбоев Президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Демак, раис бува ундан ҳам қутилибди. Ёнингдаги хавфдан халос бўлиб, хурсанд бўлмаслик мумкинми? Раис бўлиш эҳтимоли бўлган Қуранбоев жаноблари эҳтимол девонда телевидениедаги кирдикорларга қарши курашиб, А.Хаджаев масаласини ҳал қилар. Буни вақт кўрсатади.
Шокир Саъдуллаев,
“Дунё ўзбеклари”нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири
Тошкент шаҳри

Алишер Ходжаев

Бош вазирнинг қудаси, ЎзТВнинг “Ўтда ёнмас, сувда чўкмас” раиси, МХХ полковниги Алишер Ходжаевга “Дунё ўзбеклари”дан бир даста гул…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

4 шарҳ

  1. Аҳмад Тошқулов

    Ўзбекистон телевидениясида авж олган бундай ярамас иллатлар берилаётган кўрсатувларда ҳам ўз аксини топмоқда. Мирзиёев мамлакатда бошлаган ўзгаришларнинг бирортаси ҳам ҳозиргача бу ерда эътироф этилмаётир. Буни қандай тушуниш кераклигини билолмай ҳайронмиз. “Агар “Дунё ўзбеклари”да эълон қилинаётган шунча танқидий мақола ва фелъетонлар самара бермаса, унда Мирзиёевнинг ҳам аслида кимлиги аён бўлади.

     

  2. 3 шарҳ

    1. Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!
      Қарийиб бир йилдан ортиқроқ вақт мобайнида олиб борилган тинимсиз кураш адолатнинг тантанаси билан якунланганлиги муносабати билан бутун ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИНИ чин қалбимдан табриклайман.
      Табрикнинг энг каттасига ИСМАТ ҲУШЕВ,
      МАЛОХАТ ЭШОНҚУЛОВА,
      САОДАТ ОМОНОВА,
      ВА ШОКИР САЪДУЛЛАЕВЛАР СОЗОВОРДИРЛАР!
      Эртадан бошлаб яна кўплаб ботирлар чиқади, ватанпарвар ва ҳақиқатпарварлар қатор-қатор мақолалари билан чиқишади, аммо лекин мана шу тўртта инсон РЕЙХСАГГА БАЙРОҚ ТИКИШДИ, ОМОНСИЗ ЖАНГДА МАРДЛАРЧА ОЧИҚЧАСИГА КУРАШДИЛАР!!!
      Ҳақиқатнинг ғалаба қилиши жуда узоқга чўзилиб кетганлигини ўзларингиз кўрдингизлар.
      Томири ҳавфсизликга уланганлар ўта ҳавфли бўлиб қутуриб кетган замондан чиқиб келаяпмиз, буни ҳисобга олишларингиз шарт.
      Эндиги навбат Ғайридин Султонга бўлса ажабланмас эдик ва аста секин қолган думлар ҳам тугулса эди, юртимизда баҳор шамоллари майин эсиб бошларди.
      ЯНА БИР БОР УЛКАН ҒАЛАБА МУБОРАК АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!
      БУГУН МИНГЛАБ ХОНАДОНЛАРДА ШОДИЁНА БАЙРАМ НИШОНЛАНАЁТГАН БЎЛСА ҲАМ КЕРАК.

    2. Исмат ака бу ифлоску кетди.сиз уни ковламанг.у барибир кетди.сиз янги келган одамни суриштиринг.у ишлаган вазирликда хойнахой танишларингиз бордир шулардан суранг .ким экан бу эски жойида кандай ишлаган.товба килдиму лекин истараси совукрок яни эски хаммом эски тос булади.салкам икки йил ишлабди эски жойида.на технология кириб келди.на интернет ривожланди

    3. Хайрият яхши хабар эшитарканмизу. ТВ ходимларини табриклаймиз. Яхши узгаришлар кутиб коламиз

Leave a Reply
*