Menu
Categories
Исмат Хушев: Президент қошида халқ Қурултойига эҳтиёж бор
02/07/2017 Бош мақола
“Ўзбекистон Президентига мактублар” туркумидан
Биринчи мақола
1.
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Ўзбекистонда бошланган яхши ва ёруғ кунлар учун, адолат ва диёнат тантанаси учун Сизга олис Канададан туриб ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Шу билан бирга Сиз Президент сифатида билишингиз лозим бўлган баъзи фикр-мулоҳазаларни ҳам бугундан эътиборан ҳукмингизга ҳавола этиб боришни ўзимнинг  журналистик бурчим деб биламан.
Ўзингизга яхши маълумки, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовдан мамлакатга ва Сизга жуда оғир ижтимоий, иқтисодий, сиёсий меърос қолди.
Буларни ҳал қилиш учун Сизга туну кун тиним билмай ишлайдиган давлат керак эди, Сиз яқинда янги ҳукумат таркибини тасдиқлаб олдингиз.
Энди, назаримда, уларнинг фаолиятини назорат қиладиган халқ вакиллари палатасини тузиш керак бўлади…
2.
Тўқсонинчи йиллар бошида – Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки даврида Ислом Каримов ташаббуси билан Президент Кенгаши тузилган эди.
Унда Ўзбекистоннинг кўзга кўринган обрў эътиборли кишилари, илм фан, адабиёт ва санъат намоёндалари, зиёлилар вакиллари иштирок этиб, давлат раҳбарини жамиятда пишиб етилган, халқ қалбида тўлиб қолган муаммолар билан таништириб боришарди.
Шоир ва ёзувчилардан, адабиёт вакилларидан бир эмас, уч киши -Шукрилло, Ҳалима Худойбердиева, Сарвар Азимовлар ўша муборак Кенгаш аъзоси эдилар.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида эл меҳрига сазовор бўлган бу улуғ инсонлар Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси сифатида унга мамлакатдаги энг долзарб муаммоларни ўз вақтида билдириб турардилар…
3.
Бугун ҳам Президент қошида мана шундай бир Кенгаш тузишга эҳтиёж бордай туюлади.
Агар таъбир жойиз бўлса, бу Кенгашни – Президент қошидаги халқ Қурултойи деб атаса ҳам бўлади.
Бу Қурултойга кейинги йилларда давлат ва ҳукумат назаридан четда қолган, лекин халқ орасида обрў эътибори баланд бўлган ҳалол ва диёнатли, чин маънода элим ва юртим деб ёниб яшаб юрган миллат ойдинлари, халқимизнинг донишманд оқсоқоллари, мухолифат вакиллари, уруш ва меҳнат фахрийлари аъзо бўлишлари лозим.
Таниқли академиклар Иброҳимжон Искандаров, Саидаҳрор Ғуломов, профессорлар Бек Ойбекович Ташмухамедов, Отаназар Орипов, Биринчи ва охирги Давлат котиби Раҳим Ражабов, Давлат мукофоти соҳиби Тўхтамиш Боймиров, Адабиётшунос олим, таржимон Асил Рашидов, асл ватанпарвар инсон, эл суйган ҳофиз  Дадахон Хасан, Шерали Жўраев, ёзувчи Мамадали Маҳмудов, Гулчеҳра Нуруллаева, Ҳалима Худойбердиева, Нурали Қобул, маданият ва санъат намоёндалари Ёқуб Аҳмедов, Жавлон Умарбеков, Умида Аҳмедова, Вячеслав Охунов, Илҳом Жабборов, таниқли журналистлар Шароф Убайдуллаев, Аъло Хўжаев, Сергей Ежков, Карим Баҳриев каби ўзбек халқининг пешонасига битган ёрқин юлдузлари, миллат талантлари жуда кўп.
Улар ва уларга ўхшаганлар Сиз раҳбарлик қилган Давлат Кенгаши – Халқ Қурултойига аъзо бўлишса, ҳар ойда бир марта Сиз билан учрашиб, суҳбатлашиб  туришса,  бундан давлат ва ҳукуматимиз фақат фойда кўрарди, зарар эмас…
4.
Соҳибқирон Амир Темур даврида ҳам салтанатдаги энг зарур масалаларни кенгашиб оладиган бундай Қурултойлар бўлган.
Унга шахсан Амир Темур бобомизнинг ўзлари асос солгани тарихдан бизга яхши маълум.
Саройдаги бу халқ Қурултойи, бу машварат  – мамлакатда пишиб етилган энг зарур муаммоларни соҳибқиронга етказиб, унга зарур йўл йўриқ ва маслаҳат бериб турган.
Бу Қурултойга давлат ва ҳукумат тизимидаги амалдорларни эмас, эл-юрт орасида нуфузи баланд, лекин мансаби йўқ, самимий ва тўғри сўзни айтадиган, ҳалол ва фидойи халқ вакилларини жамлаш лозим…
5.
Ўзбекистон кўп миллатли давлат.
Шундай экан, бу Қурултойга нафақат барча соҳа вакиллари, балки Ўзбекистонда истиқомат қилувчи бошқа миллат ва элат вакиллари ҳам аъзо бўлиб кирсалар, нур устига аъло нур бўлур эди…
6.
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Биламан, бугун Сизга жуда оғир. Тиним билмай ишлайдиган давр келди.
Энг муҳими одамларнинг руҳини кўтардингиз. Уларни ишонтира олдингиз.
Энди ҳамма гап – бу ишончни оқлашда қолди.
Сиз тузажак Президент қошидаги Кенгаш – халқ Қурултойи – ана шу муборак йўлда Сизга ҳаммаслак ва камарбаста бўлади деб умид қиламан.
Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан:
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 20 январь, 2017 йил.

10 шарҳ

  1. Tangrim dini – Turkiylar dini

    Qurultoy-turkiy ajdodlarimizning maslahat kengashi. Qurultoyni rivojlantirish kerak. Prezident qurultoy bilan boshqarsa hokimiyatni nur ustiga nur bo’ladi. Hadeb tovuq boqaverhuncha ilm-fan bilan ham shug’ullanish kerak.

  2. Akmal

    Ismat aka, Qurultoy juda katta emasmi? Siz aytayotgan gap balki Maslahat Kengashidir?

  3. Офарин сизга Ҳурматли Исмат ака!
    Бугунги замонамиз учун юртимизда энг керакли бўлган йўналиш ҳақида фикр билдирибсиз.
    Ҳалқ қурултойига жуда кўп одам шарт эмас.
    Ҳалқнинг дардини токи шу бугунги кунларгача ҳам тинглаб, қўлидан келганича мадад бериб курашиб келаётган 10-15 Ватанпарваримизни бутун ҳалқимиз билади ва хурмат қилади.
    Айтганингиздек, юқорида номларини келтирган инсонлар минглаб ҳайбаракаллачиларнинг йиллар давомида бажара олмаган ишларини жуда қисқа вақтда амалга ошира оладилар.
    Хеч кимга сир эмас; БУГУНГИ КУНДА ҲАЛҚИМИЗ ОЛИЙ МАЖЛИС, СЕНАТ, МХХ, ПРОКУРАТУРА, СУД ВА ХОКИМИЯТ ИДОРАЛАРИГА МУТЛАҚО ИШОНМАЙДИ. А ЭНДИ МИЛИЦИЯ МАСАЛАСИГА КЕЛСАК, ИМКОНИ БОРИЧА УШБУ ИДОРАНИ АЙЛАНИБ ЎТИШГА ВА ЯҚИНЛАШМАСЛИКГА ҲАРАКАТ ҚИЛИШАДИ.
    БУГУНГИ КУНДА ЮРТИМИЗДА УЛКАН ИМКОНИЯТЛАР ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТОМОНИДАН КАФОЛАТЛАНАЯПДИ, МАЖЛИСЛАРДА, УЧРАШУВЛАРДА, ҚАРОРЛАРДА ВА БАРЧА ЖОЙЛАРДА ҚАТТИҚ ТАЛАБЛАР ҚЎЙИЛАЯПДИ.
    ЭНГ АЧИНАРЛИСИ ЖОЙЛАРДАГИ ХОКИМИЯТЛАР, КУЧ ИШЛАТАР ИДОРАЛАР ИШНИНГ ЧАППАСИНИ ҚИЛАЯПДИ, ОДАМЛАРНИ ҚАМАЯПДИ, ХОНАВАЙРОН ҚИЛАЯПДИ ВА ЎЛДИРИШДАН ҲАМ ТЎХТАЙ ОЛИШМАЯПДИ.
    ҲАЛҚ ҚУРУЛТОЙИ ТУЗИЛСА ЭДИ БУГУНГИ КУНДАГИ ЯСАЛИБ БИТМАГАН РАХБАРЛАРНИНГ МИНГТАЛАРИ КЕРАК БЎЛМАЙ ҚОЛАДИ, БАЛКИМ БИР НЕЧА МИНГЛАРИДАН ВОЗ КЕЧИШ ШАРТ БЎЛИБ ҚОЛАДИ.
    ҲАЛҚ ҚУРУЛТОЙИГА ҲАЛҚНИНГ ЎЗИ КЕЛАДИ.
    РИВОЖЛАНИШ ҲАМ ЯШИН ТЕЗЛИГИДА АМАЛГА ОШАДИ, ПОРАҲЎРЛИК КЕСКИН КАМАЯДИ, КАДРЛАР МАСАЛАСИ ТУБДАН ЎЗГАРАДИ.
    ҲАЛҚИМИЗНИНГ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ ОШАДИ, ҲАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ, АДОЛАТ ТИКЛАНАДИ, КЛАНЛАР ЙЎҚОЛАДИ ЎРНИГА ИНСОНЛАР КЕЛАДИ.
    БУГУНГИ КУНДА МАЖЛИСЛАРДА ВАТАНПАРВАРЛАР, ДИВЕРСАНТЛАР, ХОИНЛАР, ҲАЛҚПАРВАРЛАР АРАЛАШ ҚУРАЛАШ БЎЛИБ КЕТДИ.
    МАЖЛИСДАН ЧИҚИБ ҲАР КИМ ЎЗИНИНГ ИШИ БИЛАН БАНД.
    ШТИРЛИЦ БИЛАН МЮЛЛЕР БИТТА КАБИНЕТДА ИШЛАЙВЕРАДИЛАР, ИККАЛАСИНИНГ КАЛЛАСИДА ИККИ ФИКР.
    ЭНГ АСОСИЙСИ ЛАНГАР ТИКЛАНАР ЭДИ, ВАЙРОН БЎЛГАН БАРЧА ЖОЙЛАР ТИКЛАНАР ЭДИ.

  4. Oliy Majlis, Senat bir teynga qimmat u erda o’tirganlar qarsaq chalishdan boshqa narsani bilmaydi. Siz aytgan xalq qurultoyi esa samarali bo’lishi mumkin.

  5. ИСМАТ АКА! ҲОЗИРГИ ДОЛЗАРБ МАВЗУНИ КЎТАРИБСИЗ ШАВКАТ МИРИЗЁЕВ АЛБАТТА ИНОБАТГА ОЛАДИ.

  6. Президент қошидаги халқ Қурултойи жуда керак сабаби бу ихчам бўлиб масалаларни тез ҳал қилишга олиб келади.

  7. Туғри, Исмат ака агар ахоли, халқ билан масахатлашиб иш юритилса яхши булурди.

     

  8. 3 шарҳ

    1. Har doimgidek bu safar ham haq gapni aytingiz Ismat aka! Sizni Shavkat Mirziyev yniga prezidentni maslahatchisi qilib tayinlash kerak. Xozirgi amalda o’tirganlar Karimovni tarbiysini olgan sharikovaylardir.

    2. Bir pulga qimmat Oliy Sovet va Senatni tarqatib yborish kerak. Bu zombilar uyat nima ekanligini bilishmaydi yzlarini qattiq qilib hech narsa ko’rmagandek qarsaqbozlik qilib to’rovradi.

    3. Ёзувчилар уюшмасидан

      Жуда ўринли ва ўз вақтида ёзилган мақола. Бугун Ўзбекистонда Президент ва халқ орасида кўприк бўладиган шундай Кенгаш жуда зарур.

Leave a Reply
*