Menu
Categories
ЎзТВ телебошловчиси, таниқли сухандон Насиба Мақсудова вафот этди…
02/08/2017 Бош мақола
 Muslimbek Yuldashev
Миллионларнинг севимли сухандони, сермаҳсул журналист, бағри кенг устоз Мақсудова Насиба Муродовна кучли юрак хуружи оқибатида 8 февраль куни вафот этдилар.
Телевидениега илк қадам қўйганига 55 йил, сухандон лавозимига ишга қабул қилинганига 50 йил тўлган, бир неча юзлаб муаллифлик кўрсатувлари тайёрлаб, ўзининг кўпмиллионли томошабинларига эга бўлган Насиба Мақсудова “Шуҳрат” медали, “Олтин қалам” миллий мукофоти соҳибаси эдилар.
Уларни Республикамизнинг ҳар бир гўшасида севувчи юртдошларимиз бор эди…
Дуо қилиб қўярсизлар, азизлар…

 

Image may contain: 1 person, sitting
Image may contain: 3 people, people smiling, people standing
Image may contain: 2 people, people standing
Image may contain: 4 people, people smiling, people standing, suit and outdoor
Image may contain: 5 people, people standing, suit and indoor
Севимли ва кадрдон хам устоз,хам опажоним Насиба Максудова жойларингиз жаннатдан булсин.
Куни кеча олдингизга онам билан борганимда, 8 мартга ” Дийдор. ширин ” курсатувини тасвирга оламан келасан деган эдия.
Афсус,хает бешавкат экан, бирин кетин узинга якин инсонларни олиб кетаркан.

 

Image may contain: 2 people, people smiling, people sitting and food
omments
Насиба Мақсудова инсультни бошидан ўтказгани, шифохонага ётгани, саломатлиги тикланиб, тез орада яна ойнаи жаҳонга қайтиши ҳақида хабар берган эдик.
Таниқли диктор, “MY5” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Дийдор ширин” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудова 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси 68 ёшида оламдан кўз юмди.
Аввалроқ, Насиба Мақсудова инсультни бошидан ўтказгани, шифохонага ётгани, саломатлиги тикланиб, тез орада яна ойнаи жаҳонга қайтиши ҳақида хабар берган эдик.
Хабар қилишларича, шифокорлар саломатлиги тикланаётган Насиба Мақсудовага муолажаларни уй шоиритида давом эттиришга рухсат беришган. Бир неча кундан буён уйида даволанаётган телебошловчи Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази шифохонасига олиб келинган. Кўп ўтмай унинг аҳволи оғирлашиб, жони узилган.
Маълумот ўрнида, Насиба Мақсудова 1948 йилда таваллуд топган. Узоқ йиллар Ўзбекистон миллий тедерадиокомпаниясида фаолият юритган. Унинг сўнгги 10 йилликдаги фаолияти хусусий телеканаллар билан боғланди.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Насиба Мақсудованинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.
http://qalampir.uz
“Дунё ўзбеклари”дан: 
Нашримизнинг кўпминг сонли муштарийлари номидан Насиба опа Мақсудова вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари, яқинлари ва барча мухлисларига чуқур таъзия билдирамиз…
"2" Comments
  1. Adashmasam 2004 yilning yoz oylari edi . Nasiba opamiz Amerikaga keldilar . Ohayyo shtatida korishdik , tanishdik suhbatlashdik . Bugun bu hotirani eslab duolar kilamiz . Alloh rahmatiga olsin . Yakinlariga sabrlar tilaymiz .

  2. абдували

    Alloh rahmatiga olsin Nasiba opani. Jigarlariga sabr tilaymiz. Bollaligimizdan oynai jahonda korib kelardik.

Leave a Reply
*