Menu
Categories
“Исмат Хушевга хатлар, арзнома-ю, дилномалар” туркумидан… (2-қисм)
02/23/2017 Бош мақола
Исмат акага биринчи мактуб
Салом, Исмат ака!
Ушбу езаетган мактубим Сизга етиб борармикан еки етиб бормасми, билмадим. Мобода етиб борганда ҳам шунчалик куп мухлисларинггиз, дустларинггиз, шогирдларинггиз езаетган хатлар, асарлар орасида менинг езганларимни укишга вақтингиз булармикан…
Не булса хам мен бугун Сизга дилимдаги гапларни айтишга қарор қилдим. Аввола Сизга мана шу қилаетган хайрли ишларинггиз учун раҳмат, илохим тани жонинггиз сог, фарзандларингиз, якинларинггиз тинч омон булсин.
Бугун мен Сизнинг “Тошкентга саехат” асаринггизни укиб чикдим, гуеки Сиз билан бирга юрдим. Энди менга Сиз учрашган, сухбат килган инсонлар хаммаси танишдек булиб колди. Айникса Самат аканггизга негадир ачинаяпман. Асаринггизни укиб, хужжатли фильм кургандек булдим.
Раҳмат ака, сог булинг. Янги-янги асарларинггизни кутиб коламиз…
Розикул Алимардонов,
Тожикистон, Е”вон ноҳияси

Avaz Oxun
Siz bir vaqtning o’zida Usmon xaqnazarov va boshqa niklar ostida matnlar
 toyyorlashingiz rostmi

Seen by Avaz Oxun at Monday 10:13pm

You accepted Avaz’s request.
Ismat
Ассалому алайкум. Саволларингизни энди кўрдим. Усмон Ҳақназаров кимлигини Муҳаммад Солиҳдан сўранг, менинг унга алоқам йўқ, дўстим…
Мен Исмат Хушевман ва барча мақолаларни ўз номим билан ёзаман. 
Лекин барибир эътиборингиз ва бефарқ эмаслигингиздан хурсанд бўлдим…
Ҳурмат билан, И.Хушев.

Ассалому алайкум Исматжон ака.
Ман сиз томониздан айтилган фикрларни ўқиб, ҳаётга бўлган қизиқишим янада ортди. Рахмат сизга.
Ман хам хурсандман! Биринчи Президентимиз оламдан ўтганларидан сўнг, ҳамма нарсадан, худони ўзи кечирсину, хатто яшашдан ҳам кўнглим қолганди. Энди ўйлаб қарасам, Юртбошимизи руҳлари шод бўлиши учун ҳали кўп ўқувчиларимга таьлим тарбия беришим керак экан. Ман сиқилсам, ё чарчасам сизни саҳифангиздаги чиройли фикрларни ўқиб, маънавий озуқа оляпман…
Бахтимизга доим бор бўлинг.
Сизга меҳр билан: Умида

Ассалому алайкум Исматжон ака!
Соғлигиз яхшими? Чарчаме ишлаяпсизми? Хонадонлар тинчми?
Исматжон ака ўз жонига қасд қилган Данғара тумани ҳоким ўринбосари яхши одам эдилар раҳматли…
Ҳамқишлоқлари…

 
Исмигулдан Исмат акага мактуб
Ассалому алайкум Исмат ака.
Сурхондарё вилояти Кумкургон тумани Адолат партияси депутати Суюнов Шоберди депутатлик номини булгамокда. Суюнов Шоберди аслида ёлгончи тухматчи шантажчи ёзувчи олдин камалиб чиккан шантажчилиги учун.
Шундай одам кандай депутат булган. 2016 йил 5 декабрда бир аёл Суюновдан ёрдам сураб боради Суюнов аёлга гурунг бериб гап орасида бир йигитга тухмат киб хат ёзганини айтади. Аёлга бир хат 100 доллар дийди. Аёл бу одамни кимлигини билиб кетиб колади. Суюнов эса аёлни такиб килади телефон киб чойга таклиф килади. Аёл рози булмайди.
Суюнов 2017 йил Республика прокурорига хат ёзади аёлга тухмат киб. Аёл бу хабарни Кумкургон туман ииб дан эшитиб бориб шикоят ёзади Суюновни тартибга чакиришни сураб. Аёл ойлали экан. Узбекистон Адолат партияси райси каёкка караяпти. Сурхондарёчи. Кандай одам депутат булиши лозим.
Ахир бу иснодку виждон кани?
Бу хатни сайтингизда чоп этинг, Исмат ака. Хотин қизларни ўйинчоқ деб билган мулозим ва депутат, сенатор ва амалдорларинг кўзи очилсин…
Сизга ишонаман.
Яхшигул…

Ассалому алайкум.
Исмат ака биласизми республика рахбарлари ёзилган шикоятларни хатто укиб курмасдан вилоятларга жунатаркан вилоятдагилар эса туманларга юборади.
Бу ахволда халкни дардини ким эшитади.
Нахот карорлар когозларда колиб кетади. Бечора халкни айби нима узи. Нохакликлар качон камаяркин
Хар куни карорлар чикаяпти рахбарлар алмашаяпти аммо узгариш йук. Сурхондарё вилояти жаркургон туман халк таьлими мудири Фармонов ишдан олинди. Урнига тумандаги 5 лиций директори Рахматова Кизларшо куйишди. Бу аёл ута порахур эди директор махали пора оларди.
Мудир булдию районада ишлайдиган энг яхши кадрлар ишдан хайдалди. Уларнинг урнига узининг хамтовоклари келмокда.
Мана сизга томоша качон ислохат булади бу ахволда хечам ривожланмаймиз. Қанийди сиз Ўзбекистонда бўлсаенгиз…
Ўзбекистонлик мухлисангизман.

“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*