Menu
Categories
O. Rahmon: Ватан озодлиги йўлида энг кўп жабр кўрган Муҳаммад Солиҳ эмасми?
02/27/2017 Адабиёт
Otamurod Rahmon: Бир гуруҳ ёзувчиларнинг президентга ёзган мактубини ўқиб…
Албатта, бу ташаббус олқишга сазовор бир тадбир. Аммо, иш соғлом бир тазда бошланса, у кўп ҳолларда мувафаққиятли якун топади. Чала-чулпа бошланган иш, чала-чулпа ниҳояланади.
Ватан озодлиги йўлида энг кўп жонбозлик кўрсатган, ҳаммадан кўп терлаб-пишиб, меҳнат қилиб, энг кўп жабр кўрган Муҳаммад Солиҳ эмасмиди?
Ўзбек адабиётининг 80-йиллардан бугунги кунигача бўлган умрини, унинг битган асарларисиз тасаввур қилиб бўладими?
Ёки мухолифтнинг бошида ўттиз йил аҳдида собит тура олган ўзбекнинг унинг каби бошқа бир ўғлони бормикан? 80г ёша яқинлашиб қолган Ёдгор Обид миллатнинг тараққий этиши учун қарийиб 30 йиллик умрини оиласидан, ватанидан хорижда ғурбатда ўтказмадими?
Ким, унинг бу шонли кураш йўлида бир марта бўлсин, нолинганини эшитибди? Ҳеч ким, албатта! У ростгўйлик ва жасурликда, ўзбек шоирларининг пешқадами эмасми?
Уйи-жойи, моли-мулки ўзига етарли, бировга эҳтиёжи йўқ Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон топганини еб, оёғини узатиб ётса, биров унга бир нима демасди. У ёши бир жойга етганда шижотга миниб, жонидан азиз юртидан чиқиб туриб, унинг дардида “Бу кунлар”ни эълон қилди. Миллатнинг нақадар хору зорликларига у шунчаки қараб тура олмади…
Бу саноқни тўхтамасдан бир ҳафта давом эттирса бўлади. Диний мотивлар билан, сиёсий мотивлар ва ҳакозолар билан айблаб қамалган айбсизлар, сон мингта.
Биз нега уларни ўйламаймиз? Ҳой жаноб президент, Чўтир деган одамхўрнинг ноҳақ айблови билан қамалган жабрдийдаларни қамоқдан зудлик билан озод қилиш керак, хорижларда юрган мухолифатчиларга ҳам ичкарига йўл бериш керак, сизнинг бошчилигингизда миллий сафарбарлик эълон қилиб, бирдам бўлиб ватанни инқироздан қутқарайлик.
Бу йўлда сиз бош бўлинг, биз қул каби меҳнат қилайлик, дунёда ўз ўрнимизга эга бир миллат бўлайлик, дейилса, Мирзиёев тушунмасмиди? Тушунарди!
Чала туққандан кўра, ўлик туққан афзал, деган халқимизда бир гап бор. Чала – соғлом бўлмаган фикр, жамиятни йўлдан оздиради, ўлик фикрнинг эса, ҳеч қанақа таъсири бўлмайди. Ҳар биримиз ўзимизни ўйлар эканмиз, яна минг йил ҳеч нима ўзгармайди.
Келинглар, қўлни-қўлга бериб, бир-биримизга қувват бўлайлик, ватаннинг дардига дармон бўлайлик!
Битта ўзим бўларлик билан иш битмайди…
https://www.facebook.com/profile.php

 

“Дунё ўзбеклари”дан:
Бу фикрларда жон борлиги учун ҳам уни сайтимизда эълон қилишни маъқул кўрдик. Муҳаммад Солиҳнинг ўзбек давлати ва халқи олдидаги хизматлари беқиёс.
Буни бугун очиқ ойдин айта олишимиз керак.
Куни кеча унинг укасини ўн тўққиз йиллик қамоқдан ҳеч қанақанги талаб ва миннатсиз озод қилган Президент энди акасига ҳам меҳр ва мурувват кўрсатса, унга ва у бошчилигидаги ўзбек мухолифатига нисбатан Яраш актини эълон қилиб, уларга Ватан дарвозаларини очса қандай гўзал бир иш бўларди.
Ҳамма бир тану бир жон бўлиб жонажон юртимиз равнақи учун бир ёқадан бош чиқариб, меҳнат қилсак, бу дунёда биздан-да бахтлироқ, биздан-да, қудратлироқ ва биздан-да фаровонроқ давлат ва миллат бўлмасмиди…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 28 февраль, 2017 йил…

 

Муҳаммад Солиҳ: ‘Унутма, фақат сен ҳурсан!’

 

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

"6" Comments
  1. Булар Мирзиеевни тинмай емонласа, танкид қилса, кандай килиб уларни мурожатга кушиш мумкин. Едгор Обид дегани 80 га киряпти, лекин охиратини уйлаш урнига, Мирзиеевни тинмай емонлаб, тирнок тагидан кир кидириш билан овора. Уларни акли бор одам руйхатга киритмайди. Ва тугри килишади. Мамадали Махмудов, Юсуф Жумаев, Исмат Хушевлар Мирзиеевга нисбатан уз муносабатини очик айтишди, куллаб кувватлашди. Сафарбойни билмадим, эшитмадим бу борада бирор нарса деганини…

  2. Ҳамма гап шундаки, Отамурод Раҳмон дегани Озодликдаги Искандар тахаллуси билан чиқадиган Шуҳратбой бўлади.

  3. Одамлар каби мен дунени кезиб
    Еза олмадимку шерий туркумлар.
    Чункий ота юртдан чикканим сезиб.
    Тарк этарлар мени хижору кунлар.
    Гариб огоч шерини жуда зур езганлар.Абдулазиз карим маромига етказиб куйладилар.унутмаймиз Солих акани сиесий ва ижодий хаетини.худо хохласа кайтади узбекистонга.

  4. Бекмурод

    Ҳурматли Аҳмад Ҳожи Хоразмий, сиз Отамурод Раҳмонни нотўғри тушунибсиз. Бу ерда хоҳ четда бўлсин, хоҳ ичкарида ҳар бир нормал фуқаро хусусида гап боряпди. Ҳатто бу ерда миллат ҳам назарда тутилмаган. Яна айтаман, инсон- ақли-ҳуши жойида фуқаролар ҳақида гапириляпди. Сизнинг эса, ҳар ҳолда ўз ўрнингиз, номингиз бор. Ўзбекистонда, сизни кўпчилик танийди. Миллий сафарбарлик, деган икки калима сўзнинг маъноси нима? Оддий одамларсиз шоири ким, сиёсатчисию шоҳи ким? Асос, мана шу оддий халқ, ҳамма сафарбарлик, миллатнинг ва давлатнинг асоси бўлмиш, мана шу қатлам учун!!!

  5. чет эллик

    Мухолифларга тӯла эркинлик берилса МХХ га иш қолмайди. Мухолифат гуруҳлари бир бирларининг бошини ейди.

  6. Бир гурух ёзувчиларнинг, манашу мақола муаллифи О.Раҳмоннинг, ва уларнинг фикрини қўлловчи И.Хушевнинг ёзганларини ўқиб кўнглим ўксигандай бўлди.

    Сабаб шуки, биз олимлар сиёсий мухолифатчи бўлмасакда, “Вакил” ёзиб қишлоқ аҳли манфаатлари, агрохимикатлар ишлатилишига қарши курашиб ватан тупроғи ва биосераси экологияси манфаатлари учун курашиб, Каримов режими душманига айландик ва муҳожир бўлдик.

    Бизни нимага қўшишмади муҳтарам ижодкорлар жабридийдалар қаторига? Сиёсий мухолиф бўлмаганимиз учунми?

    Илтимосимиз шуки, муҳожирлар масаласига кенгроқ қаралса. Бу масалада ҳамма бирдай тан оладиган И.Хушев каби одамлар етакчилик қилса, нур устига нур бўларди.

Leave a Reply
*