Menu
Categories
Ruzibay Azimiy: Ислом Каримовни Отатуркка қиёслаш нечоғли тўғри?
03/04/2017 Муҳокама учун мавзу
Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг номини юртдошларимиз, хорижликлар Жорж Вашингтон, Шарль де Голль, Мустафо Камол Отатурк каби давлат арбоблари қаторига қўяди, дея таъкидлади.
Аммо, бизнинг фикримизча, Ислом Каримовнинг номини Жорж Вашингтон, Шарль де Голль ва Мустафо Камол Отатурк каби давлат арбоблари қаторига қўшиш тамомила нотўғри.
Биз Биринчи президентимизнинг фаолиятларини, сиёсий ва бошқа позицияларини дунёқараши-ю менталитети бутунлай бошқача бўлган Ж. Вашингтон ва Ш. де Голль билан солиштиришни бир чеккага қўя турайликда, тарихий манбаларга таянган ҳолда диндошимиз, қардошимиз, қариндошимиз бўлмиш Мустафо Камол Отатурк билан Ислом Каримовнинг давлат бошқаруви фаолиятидаги, миллатпарварлик, халқпарварлик, ватанпарварлик каби шахсий туйғуларидаги, миллий ўзликни англаш хислатларидаги, миллат ва халқ учун асқотадиган фазилатларидаги кўзга кўринарли фарқларига разм солайлик.
Мустафо Камол Отатурк Туркия мустақиллиги, Туркия давлатининг суверенитети учун қўлига қурол олиб, жон-жаҳди билан курашган, душманлар устидан ғалаба қозонган ҳолда Туркия Республикасига асос солган шахс ҳисобланади ва унинг бу қаҳрамонликлари бутун дунёда алоҳида эътироф этилади.
Ислом Каримов эса дунё афкор оммаси кўз ўнгида СССРдай қудратли давлатнинг парчаланиши аниқ бўлган бир пайтда Ўзбекистоннинг СССР таркибидан чиқишига, мустақил давлатга айланишига жиддий тарзда монелик қилган шахс ҳисобланади.
Отатурк нафақат ўз халқи, ўз элининг, балки барча турк оламининг буюк президентларидан бирига айланиш бахтига мушарраф бўлган давлат арбобидир. У бундай бахтга элпарварлиги, юртпарварлиги, халқпарварлиги, шунингдек, фақат туркларни эмас, барча туркий халқларни севиши, ардоқлаши орқали эришди, десак эҳтимол, хато бўлмас.
Мустафо Камол Отатуркнинг туркийгўйлигини унинг 1933 йилда Туркия Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги тарихий нутқи ҳам исботласа керак. Унда шундай деган эди: “Бугун қўшнимиз, иттифоқдошимиз бўлмиш Советлар Россияси ҳукмронлигидаги давлат таркибида тили бир, дини бир, ишонч-эътиқоди-ю урф-одати, келиб чиқиши бир бўлган қардошларимиз, қондошларимиз бор. Биз уларни асло унутмаслигимиз керак. Ҳар доим ёрдамга шай бўлмоғимиз лозим. Айниқса, маданий-маънавий алоқаларга алоҳида эътибор қаратишимиз даркор”.
Отатурк бу сўзларни шунчаки айтибгина қолмасдан Туркия Республикаси президенти сифатида ижросини амалиётга тадбиқ эта олди. Туркия ҳудудида ўзбеклар, қозоқлар, уйғурлар, туркманлар, озарбайжонлар, қирғизлар, татарлар ва бошқа туркий халқлар фарзандларининг эмин-эркин таҳсил олишини ҳамда турклар ва туркий халқларнинг бир-бири билан ўзаро жипслашишини имкон қадар таъминлашга эришди.
Ислом Каримов эса, ўзининг 25 йиллик президентлиги даврида туркий халқларни жипслаштириш учун ҳеч қандай чора-тадбирларни амалга оширгани йўқ. Аксинча, айрим туркий халқларни парокандага айлантиришга ҳисса қўшди. Бунга чорак аср давомида қўшни туркий давлатлар билан маънавий-маданий алоқаларга барҳам берилгани, қўшни давлатлар билан виза тизими жорий этилгани, ҳал этилмаган чегара мажоролари, чегараларда рўй берган бир неча хунрезликлар ва ҳ.к. воқеа-ҳодисаларни мисол тариқасида келтирсак бўлади.
Ислом Каримовни туркий халқлар тақдири тугул яқин чет элларда, қўшни республикалар — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистонда яшаётган ўзбеклар тақдири ҳам заррача қизиқтирмаган. Шу тариқа, қўшни республикаларда яшаётган ўзбеклар тарихий ватани билан маданий-маънавий ва бошқа алоқаларни ўрнатишдан мосуво этилган.
Мустафо Камол Отатурк “Агар керак бўлса, миллатим учун ўз жонимни фидо қила оламан!”, дея баралла айта олган давлат арбоби. У, шунингдек, “Миллатга зўравонлик қилиш мумкин эмас, миллатга фақат хизмат қилиш керак!”, “Мен учун энг кучли ҳимоя қатлами, энг кучли мадад манбаи — миллатимнинг келбати. Миллатимнинг юзини ерга қаратмаслик менинг асосий бурчимдир!”, деган. Дарҳақиқат, Отатурк реал ҳаётда турк миллати учун сидқидилдан қайғурган ва турк миллатининг равнақи учун астойдил хизмат қилган.
Ислом Каримовнинг эса, ўзбек миллатига меҳри баланд бўлгани шубҳали. Агар у ўзбек миллатига меҳрибон бўлганида, жафокаш, меҳнатсевар халқини олий минбарда туриб “дангасалар” дея оламга ёймаган, уларнинг юзини шувит қилмаган, ҳурмату иззатини топтамаган, отанинг “жинояти” учун болага, боланинг “қилмиши” учун отага ёхуд оила аъзоларига зўравонлигу зулм, ситам етказмаган бўлар эди.
Бутун дунё бўйича “Энг узоқ вақт қамоқхонада сақланган сиёсий маҳбус” (Самандар Қўқонов, 24 йилу 6 ой), “Энг узоқ қамоқхонада сақланган журналист” (Муҳаммад Бекжон, 18 йил,), “Энг узоқ қамоқхонада сақланган ёзувчи” (Мамадали Маҳмудов, 17 йил) “тамға”лари ўзбек миллатига мансуб кишилар билан Ўзбекистонда қайд этилгани ҳам Ислом Каримовнинг ўзбекпарвар эмаслигини далиллашга асос бўла олса керак.
Бундан ташқари, ўзбек миллатига мансуб бўлган ва қарийб 15, 20, 25, 30 йилдан бери Ўзбекистон ватандоши бўла олмаган ватандошсиз шахслар ҳам ер юзи бўйлаб фақат Ўзбекистонда қайд этилгани Ислом Каримовнинг номини Мустафо Камол Отатурк номи билан бир қаторга қўйишга халақит бера олишига ишончимиз комил. Айтингчи, парчаланган СССР давлати ватандошларини сақлаб келган, ватандошликка оид миллий ва халқаро қонун-қоидаларни менсинмаган, оёқ ости қилган, топтаган, хўрлаган, ҳақоратлаган Ўзбекистоннинг Биринчи президенти номини дунё ҳамжамияти қандай қилиб Жорж Вашингтон, Шарль де Голль ва Мустафо Камол Отатурклар номи билан бир қаторда эътироф этсин?!
Тил соҳасида ҳам Ислом Каримов фаолиятини Мустафо Камол Отатурк фаолияти билан тенглаштириб бўлмайди. Отатурк “турк тили — туркларнинг юраги, ақли ва тафаккури”, дея тилга бўлган чексиз ҳурматини очиқча юзага чиқара олди. Отатурк ташаббуси билан 1928 йилда мамлакатда араб ёзуви ўрнига лотин алифбосига асосланган турк алифбоси жорий этилди. Миллий мажлиснинг кўпгина аъзолари янги ҳарфларни беш йил ичида босқичма-босқич жорий этиш таклифини илгари сурди.
Аммо Отатуркнинг жиддий талабига кўра алифбо ислоҳоти уч ой ичида амалга оширилди. Миллий мажлис “Турк алифбосини жорий этиш ва 1929 йил 1-январдан бошлаб араб алифбосидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди.
Ислом Каримов эса лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосига ўтишга оид 1994 йилда қабул қилинган қонунни 20 йил давомида ҳам тўла-тўкис амалиётга тадбиқ эта олмади. Бунга унинг “ўзбекпарварлиги” сабаб бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас.
Мустафо Камол Отатурк иқтисодиёт соҳасида бошқа давлатлар капиталига таянган ҳолда, Усмон империяси каби шу давлатларга тобе ва қарам бўлиб қолмаслик учун миллий капитал ҳиссасини оширишга, миллий иқтисодиётни кучайтиришга эришди.
Ислом Каримов эса, миллий иқтисодиётни том маънода таназзул ботқоғига ботирди. Мамлакатни энг кучли коррупциялашган жамиятга айлантирди. Аҳолининг электр энергияси, газга бўлган талабларини қаноатлантирмай, улар ҳақига хиёнат қилган ҳолда, ҳаёт учун энг керакли бўлган ушбу манбаларни бошқа давлатларга сотиб, ўзбек халқига жабр ва зулм етказди…
Ислом Каримовнинг халқпарвар, юртпарвар, элпарвар “фазилатлари”га бевосита гувоҳ бўла туриб, унинг номини дунёнинг энг буюк шахслари, давлат арбоблари қаторига қўшишга оид фикрларга оид сукут сақлашга виждон йўл бермади…
Рўзибой Азимий
https://www.facebook.com/ruzibay.azimiy
"10" Comments
  1. Тангрим тош асрида ҳам бўлган ва ундан ҳам олдин бўлган. Тангрим одамларни бир қисм тупроқдан яратган. Бутун дунёни Тангрим яратган. Тангрим юборган биринчи дин-ҳақиқий диндир. Кўчирма ва ясама динлардан эҳтиёт бўлинг.

    • Haqiqatparvar

      Tangriyor san baribir niyatinga erisha olmaysan bu yerdan hech kimni o’z dininga o’tkaza olmaysan san hindiston yoki hitoyga ket o’sha yerda toshga sig’inishadi Dalay Lama ga shogird tush bu yer sendaqa murtadlarni joyi emas

      • Haqiqatparvar,

        Тангрим барча туркийларнинг яратувчиси ва дини. Тангрим бир миллатнинг эмас балким барча инсониятнинг яратувчисидир. Сени ҳам Тангрим яратган, лекин сен арабларнинг динига хизмат қилиб муртадга айлангансан. Бир куни Тангримга қайтасан. Чунки араблар сени хизмат қилдириб ўлдириб юборишни кўзлашган.
        Мен ҳеч қаёққа кетмайман. Чунки мени Тангрим туркий қилиб яратган. Сенга Тангрим йўл кўрсатсин

        Tangrim barcha turkiylarning yaratuvchisi and dini. Tangrim bir millatning emas balkim barcha insoniyatning yaratuvchisidir. Seni ham Tangrim yaratgan, lekin sen arablarning diniga xizmat qilib murtadga aylangansan. Bir kuni Tangrimga qaytasan. Chunki arablar seni xizmat qildirib o’ldirib yuborishni ko’zlashgan.
        Men hech qayoqqa ketmayman. Chunki meni Tangrim turkiy qilib yaratgan. Senga Tangrim yo’l ko’rsatsin.

  2. Haqiqatparvar

    Tangriyor man sanga oldin ham etdim o’zingni tosh davridan qolgan diningni bu yerda targ’ib qilma

  3. Juda to’g’ri qiyoslangan ikalasi ham…

  4. Islom Karimov ikkita machit qurdi. Arablar Islom Karimov nomini abadiylashtirishi kerak. Chunki mustaqillikdan so’ng o’zbek musulmonlari va jihodchilari arablarga xizmat qilmoqda.

    • “tangriyor” haqiqiy isming nima sen shaytonvachcha ko’p o’ynashyapsan…

      • Zulqaynar meni yana haqorat qivossan. Tangrim senga yo’l ko’rsatsin. Mana shunda tinch bo’lasan. Bo’lmasa arablarning xizmatini qilaman deb Tangrimning oldiga erta yetib borasan. Savol javobga tayyorlanmasang juda qiyin bo’ladi.

Leave a Reply to Зулкарнайн
*