Menu
Categories
Шармандага шаҳар кенг! Бугун Сурияга мағлуб бўлган терма жамоамиз аъзоларига
03/23/2017 Бош мақола

Бугун Сурияга мағлуб бўлиб, юртимизни шарманда, асабларни тамом қилган ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИга аталади!
Шармандага шаҳар кенг
Термамисан ё ферма,
Айт-чи, сенга нима тенг?!
Тўп берсангам “сўз” берма,
Шармандага шаҳар кенг!
Оёғингда мадор йўқ,
Хужумингда ҳатар йўқ,
Хотя битта “матор” йўқ,
Шармандага шаҳар кенг!
Оёғингда тош борми,
Бошингда-чи, ғишт борми?
Ўйнамасанг, “гўшт” борми!?
— Шармандага шаҳар кенг!
Россия ҳам “алвидо”,
Орзудан қилдинг жудо.
Ҳамманг бир тийин, хато!
— Шармандага шаҳар кенг!
Асаблар бўлди тамом,
Еганинг ош, сўнг ҳаммом…
Эссиз “миллий” деган ном Терма жамоасига
— Шармандага шаҳар кенг!
Источник:
http://sayyod.com/news/musofrining_adri_va_abri_bwlmajdimi/2017-03-23-4375
ЎФФ раиси Мираброр УСМОНОВга
    Мираброр ака!
    Самвел Бабаян Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлгандан
бери барча футбол ишқибозлари хавотирда эди. Негаки, Бабаян бош бўлган
команданинг ўйини йўқ.      Абрамов термасининг ўз ўйини бор эди.
Қосимов термасининг ҳам ўз ўйини бор эди.
Аммо Бабаян термасининг ўйини йўқ.
Эрон билан ўйинда 90 дақиқа давомида битта ҳам голга тортадиган
вазият яратишмаган эди.
    Сурия билан биринчи ўйинда Гейнрихнинг топилмалари эвазига
амаллаб ютган эдик.
Мана энди Малайзияда юзимиз очилиб қолди. 90 дақиқа давомида битта ҳам
голли вазият ярата олмадик. Ўрислар айтадиган «беззубая игра» бўлди.
  Нега минглаб танқидлар айтилса-да, бугунга қадар Бабаянни ушлаб ўтирибсиз?
  Роса шармандаликнинг таъмини тотиб кўришимиз учунми?
  Бабаян ҳал қилувчи баҳсларда учинчи мағлубиятга учради. Тағин кутасизми?
  Абрамов Эронга Тошкентда ютқазгандаёқ жавобини берган эдингиз.
  Қосимов ҳал қилувчи бахсларда фақат Жанубий Кореяга ютқазган эди.
  Нима? Бабаян шунчалар даҳшатли одамми? Уни вазифасидан бўшатиб
бўлмайдими? Ахир Бабаян Ўзбекистон юзига оёқ қўяяпти.
  Бизнингча, 28  март куни Ўзбекистон термасини бошқа бош тренер
майдонга бошлаб чиқиши керак. Йўқса, кеч бўлади. 2018 – Россиядан
қолиб кетишимиз аниқ.
  Ўйлаб кўринг.
  Кўпмиллионли ўзбекистонлик мухлислар додига қулоқ тутинг.
Абулқосим МАМАРАСУЛОВ.
Ўзбекистон футбол терма жамоаси мухлиси.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗҒА ЗАКАСНЎЙ ҒАЗАЛ
Тўкардим мағзава, бошинг
Оёғим остида бўлса.
Ўзи шундоқ резултат ҳам
Қилингни устида бўлса.
Сен-ей чопмоққа мисли бир
Бўғоз сигир кабидурсан,
Ажабмаским, бутун миллат
Сўкинмоқ қасдида бўлса.
Ахир бул – тўп, манов – майдон
Ва унда ўйналур футбол,
Тепишни билмасмидинг тўп
Оёғинг пастида бўлса.
Бале дермиз ўйинингға,
Тупуклар сендин айлансин.
Қани пулхўр томоқ сал-пал
Оёққа эслатиб турса.
Ўйинни кўрмадим гарчи,
Элимдан қолмайин деб мен
Прямой шеър атавордим,
Кошкийди фойдоси бўлса.
Калон айтур: ЖЧға сен
Воообшем арзимайдурсан,
Ўйинингни кўриб фақат
Бўлур ётиволиб кулса…
© Калон Димоғий
Аттанг, Ўзбекистондай ғурурли, ориятли мамлакатимизга шунақа футбол командаси керакми, деган савол туғилади. Мен бундай термани “боқиш”га совурилаётган (узр айтишимга ҳожат бўлмаса керак, чунки команданинг ўйинини кўргач, тилга бошқа сўз келмаяпти) миллиардлаб маблағнигина эмас, миллионлаб мухлисларнинг зое кетаётган умидлари, асабларини назарда тутаяпман.
Аттанг, аттанг! Ўйин ҳақида хулоса шуки, командада на ўйинни биладиган футболчи ва на футболни тушунадиган мураббийнинг ҳидиям йўқ!
На ватан туйғуси ва на йигитлик ғуруриниям кўрмадим. Бу ўйинмас! Умуман ўйинмас! Бундай ўйин биринчи лигагаям ярашмайди!
https://www.facebook.com/komrontt

 

Сурия – Узбекистон: 1- 0. Бир куни таникли мураббий Бахром Хакимовдан сурадим: Нега Узбекистон сборнийга биродор Абдураимоп тренер булмайди?Бахром Хакимов: “Уни тренер килиб булмайди…” деди.”Нега?” дедим.
“У хеч кимнинг айтганини килмайди” деди беихтиер Хакимов. Мураббий беихтиер узбек футболининг фожиасини бир суз билан ифода этди.
Бизда мираброр, сираброрларларнинг курсатмасини бажарадиган бабаянлар тренер экан, жон ховучлаб яшаетган сурияликлардан маглубиятларга кунимиз колаверади.
https://www.facebook.com/abdurakhmon.tashanov

https://www.facebook.com/photo.php

  • Ўзбекистон қулай имкониятдан фойдалана олмади ва Сурияга ютқазиб қўйди


  • Малайзия давлатининг Малакка шаҳрида жойлашган “Hang Jebat Stadium” ўйингоҳида Сурия ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018 саралаш учрашуви ўз ниҳоясига етди.
    Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, сурияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
    Биринчи бўлимда Ўзбекистоннинг кичик устунлиги остида ўтган бўлсада, умуман танаффусга қадар майдонда тенгкураш бўлди.
    Ҳамюртларимизда бир қатор қулай стандарт вазиятлар бўлди, бироқ илк таймда дарвозалар дахлсиз қолди.
    Иккинчи бўлимда вакилларимиз босимни оширишга ҳаракат қилишди, бироқ бу куни йигитларимизнинг ўйини ҳеч қовушмади. Ҳар сафар ё техник хато, ё рақиб ҳимоячиларининг ишончли ўйини бунга сабаб бўлди.
    Терма жамоамиз устози Самвел Бабаян ҳужумчиларни майдонга туширди. Саша Гейнрихни ўйинга ташлади.
    Бизни кўпгина ўйинларда қутқариб, қимматли ғалабаларни келтирган Александр ҳам бу куни бутун жамоамиз каби анчагина ёмон ўйнади.
    Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида бизнинг дарвозага пенальти белгиланди ва Умар Харбин пенальтидан жамоасини олдинга олиб чиқди.
    Шу тариқа, Сурия ғалабани илиб кетди ва Ўзбекистон иккинчи ўринга кўтарилиб олиш учун қулай вазиятни қўлдан бой берди.
    ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси
    Сурия – Ўзбекистон — 1:0
    Гол: Харбин (90 пен)
    Сурия: Иброҳим Алма, Аҳмад ал Солиҳ, Муйид ал Ажан, Умро ал Мидани, Амро Женят, Умар Ҳарбин, Маҳмуд ал Мавоз, Фаҳад Юсуф, Тамир Ҳаж Муҳаммад, Мардик Мардикиан, Ҳолид Мубаяд.
    Ўзбекистон: Александр Лобанов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов.
  • Манба: www.uff.uz
ФАЙЗИБОҒИМИЗДАГИ “ПИДБОЛ ЖИННИЛАРИ”ГА!
Қолмадия сиз отмаган тош,
Сўкишлар ҳам бирам “бежирим”!
Ишонасми,кўзларимда ёш,
Шўрликларга жуда ачиндим!
Омонатми шунчалар туйғу,
Муҳлис деган шундай бўларми?!
Ютса ундан яхшиси йўғу,
Ютқазганда жонин оларми?!
Ғолиб борки,мағлуб муқаррар,
Ойнинг ярми қоронғу доим.
Золим бўлманг ахир бу қадар,
Истабдида шуни Худоим!
Бир коптокнинг кетидан куйиб,
Югурасиз,қўлим ёқамда.
Ғолиб бўлса осмонга қўйиб,
Акси бўлса хўрлаш эканда!
Қуладими жойидан осмон,
Минғир-минғир қилманг,ярашмас.
Ростин айтсам сизга мард ўғлон,
На минбар,на мансаб талашмас!
Ўйлаб кўринг,нима дердингиз,
Ютганида ўша команда.
Яхши кунда ёнида юриб,
Ёмон кунда кечиш эканда!?
Қилмаганлар улар атайлаб,
Ким истайди ғамда қолишни.
Ғалабага ўрганиш осон,
Ўрганайлик мағлуб бўлишни.
Ўйинку бу,шунга шунчами,
Бугун мағлуб,эрта ютади.
Ҳаётда ҳам сабр қилганлар,
Ғолибликни олиб кетади!



 

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"4" Comments
  1. Хамма айб бабаянда эмас куриниб турубди уйинда.биззи фудболчилар роса майшатбоз булиб кетишган,югиролмай колишди тиллари осилиб дыхания вапше юк упка тамом буган ош шашлик калиян чаковуриб.пулдорларни еки мансабдорларни фарзандларида булар. Фудболда тугма таланти бор камбагал болалар юришибди россияда мардикорликда.шунака асабим чикиб юрибдиии шу кунларда мираброр усмон деган порахур текинтомок ватан хоини олдимдан чикиб колса бурда бурда килиб ташлайман

  2. Биласми…бизда хакикий уйинчиларни командага олмасдан….кимнингдур жияни…Яна кимнидур кариндоши…Ахир шундек холатлар булган…очик дарбозага ура олмаган бизни команда…бу ута шармандалик…бошка мамлакат уйинчиларни бир Карен….жонини бериб уйнеди….Ахир бизни футбол качон ривожланади….Ким билади…билганлар айтсин

  3. Гайрат Умаров

    Асаб тамом булди, ёзай десам сукиниб юборишим мумкин.
    Буладиганини ёзай: Косимов билан Абрамов биргалашишса натижа булади

  4. Мухлис

    Абдурахмонни гапига 101% кушиламан, бабаян бу тренер эмас “бизнесмен” у футбол мураббийликдан кура купрок ундан кандай фойда куришни билади ва М Усмоновни керакли одами.
    Сизлар бир йулингиз тушганда УЗ фут федерацияси олдида турган автомашиналарни курилар хар бири камида 40-50 минг $ туради булар оддий ишчиларни мошиналари.
    Мени углим ешлар терма жамоасида уйнаган 2-3 мартта чет элга сборларга борган хар боришдан олдин аввал кимдир (аввалги уйинчи) кийилган кийимларни уйга олиб келиб ювдириб кийиб кетарди. Когозда хар гал енги кийимга пул списать килишади, хуллас иш куп у ерда.

Leave a Reply
*