Menu
Categories
Мирзиёев хориждаги ўзбек ишбилармонларини Ватанга албатта чақириши керак!!!
03/24/2017 Демократия сабоқлари
%d0%b3%d0%b0%d1%84%d1%83%d1%80-%d0%b8-%d0%bb%d0%be%d0%bb%d0%b0-%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b0
Суратда: Ўзбек ишбилармони ва таниқли авторитет Ғофур Раҳимов оиласи билан…
Улкан ресурс
Ассалому алайкум ҳурматли Исмат ака.
Ўзбекистонда амалга ошаётган яхши ўзгаришлардан жуда хурсандмиз. Шу борада ўзимизнинг баъзи бир таклифларимизни билдирмоқчимиз. “Дунё ўзбеклари” ва унинг муҳаррири овозини Шавкат Мирзиёев бошлиқ янги ҳукумат эшитаётгани ҳақида гап сўзлар қулоғимга чалиниб турибди. Шунинг учун ҳам айнан Сизга мурожаат этишга қарор қилдим.
Мамлакатдаги сиёсий ижтимоий муҳит ўзгариши иқтисодий юксалишни тақозо қиляпти. Кўриб турганимиздек барча жабҳаларда тубдан ўзгаришлар бошланди. Буларни дастаклаш учун кескин иқтисодий ўсишни таъминлаш керак.
Экономик ривожланишни иккита асосий ташкил қилувчиси бор: биринчиси сармоя бўлса, иккинчиси ўша сармояни ўсишга, фойда келтиришга йўналтира биладиган бошқарувчилардир.
Ҳозирда чет элларда бизнес жиҳатидан катта ютуқларга эришган ватандош-миллатдошларимиз етарлича топилади. Булар юқорида зикр қилинган икки омилга ҳам эгалар.
Бундай инсонлар ўзга давлатларнинг энг олий минбарларидан мен ўзбекман, ватаним Ўзбекистон деб туришлиги ўзбек халқига ифтихор бағишлайди.
Яқинда Алишер Усмонов агар Ўзбекистонга чақирсалар бораман, халқимга хизмат қиламан деб интервью бериши бежиз бўлмаган бўлса керак.
Шу киши қаторида Искандар Маҳмудов, Фаттоҳ Шодиев, Алик Ибрагимов ва шуларга ўхшаш кўпчилик билган ва билмаган бизнесменлар ўз улкан салоҳиятларини, бошқарувчилик истеъдодларини ўзбек халқи хизматига жон деб ишлатсалар керак агар Узбекистон ҳукумати уларни чорлаб ҳамда бизнес учун етарли шарт-шароит яратиб берса. Буларга бир тайёр заҳира сифатида қараб, уларни икки тарафлама фойдали ҳамкорликка чақириш керак.
Куни кеча “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” компаниясини солиқдан беш йилга озод қилиш қарори Мирзиёев ва Орипов бошлиқ янги ҳукуматнинг конструктив диалогга тайёрлигини кўрсатяпти.
Бир фикр сифатида шуни айтмоқчиманки, бизнесменларга Президент Мирзиёев томонидан керакли гарантиялар берилса, ҳукуматнинг энг олий даражасида бир иш гуруҳи тузилиб уларни эҳтиёжларига қулоқ солинса – шу 2017 йилнинг ўзидаёқ кескин ривожланишни кўрсак керак.
“Win win situation” яъни ҳамма тараф манфаат топадиган ҳолатига келамиз. Ўз ўзидан кейинчалик ушбу сармоядор-тадбиркорларнинг бизнес партнёрлари ҳам Ўзбекистонда иш қилишга қизиқиб қолишади ва албатта келишади.
Ўзбек халқининг эртанги куни порлоқ бўлишини чин дилдан истаб келган эдик, мана энди Шавкат Мирзиёев шарофати билан – бу орзуларимиз ушаладиган кунларга ҳам етдик.
PS.
Исмат ака, раҳмат “Дунё ўзбекларидек” минбар учун.
Ҳурмат билан,
Муслимбек
Тошкент шаҳри, Ўзбекистон.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
“Дунё ўзбеклари”дан: 
Муслимбек исмли ватандошимизнинг ўринли ва долзарб таклифига қўшимча қилиб шуни айтмоқчимизки, юқорида номлари келтирилган таниқли ва машҳур ўзбек ишбилармонларидан бошқа ватандошларимиз ҳам дунё ўзбеклари орасида жуда кўп.
Ўзбекистонлик таниқли ва диёнатли ишбилармон Ғофур Аҳмедович Раҳимов МХХ ва унинг раиси Рустам Иноятов томонидан ноҳақ таъқиб ва тазйиққа учраб, анчадан бўён хориж элларда яшаб юришга мажбур бўлмоқда. Унинг бир сўзли ва ориятли экани, махфий хизмат йўриғига юрмагани, улар чалган куйга ўйнамагани ва улар айтган рақсга тушмагани учунгина Ватанидан жудо қилинган – ўзбек халқи учун керак бўлса моли тугул, жонини ҳам беришга тайёр бўлган бундай мард ва фидойи, ишбилармон инсонлар ўз она юрти Ўзбекистонга шак шубҳасиз қайтарилиши шарт ва зарур.
Худди Ғофур Раҳимов каби ноҳақ тазйиқ ва таъқибга учраб, то ҳануз хорижда яшириниб юришга  мажбур бўлган камтар ва камсуқум инсон, ажойиб тадбиркор Муҳиддин Асомиддинов (Ёзувчи Алп Жамолнинг ўғли) учун ҳам Ватанга қайтиш имконияти яратилиши зарур.
Яқинда “Озодлик” радиосининг Москвадаги махсус мухбири Давлат Қудрат кашф этган мебель қироли, Россия ва Ғарбда “Макс Ибрагимов” номи билан танилган Мухторали Иброҳимов, Швецияда истиқомат қилаётган Қирғизистонлик ўзбеклар лидери, таниқли ишбилармон Ботиржон Қодиров, АҚШнинг Мемфис шаҳридаги энг қиммат ва баланд меҳмонхонани ким ошди савдосида сотиб олган Санжар Умаров, ўз даврида Гулнора Каримова бизнес империясининг ишончли шериги ҳисобланган, айни дамда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган таниқли молиявий таҳлилчи ва ишбилармон тадбиркор Фарҳод Иноғомбоевлар ҳам шулар жумласидандир.
Бу ҳали бизга таниш бўлган ва ўзимиз шахсан билган ишбилармон ватандошларимиз рўйхати.
Ер юзига тарли баҳонаи сабаблар билан тариқдек сочилиб кетган дунё ўзбеклари орасида биз ҳали билмаган буларга ўхшаш ва ё булардан-да машҳурроқ ва довруғлироқ бўлган миллатдошларимиз ким қанча бўлиши мумкин.
Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев уларнинг барчасини, махсус хизмат рўйхатида бўлган ва биз ҳали билмаган чет эллардаги бошқа бизнес вакиллари ва ишбилармон ўзбек бойларини ҳам ватанимиз дарвозаларини очиб, Ўзбекистонга албатта таклиф этишлари лозим.
Улар Шавкат Мирзиёев бошчилигида, янги ўзбек ҳукумати раҳнамолигида суюкли диёримизни дунёнинг энг гўзал ва хушманзара, озод ва обод, ҳур ва фаровон мамлакатга айлантирадилар деб ишонамиз ва умид қилиб қоламиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 7 январь, 2017 йил
%d0%b3%d0%b0%d1%84%d1%83%d1%80-%d1%80%d0%b0%d1%85%d0%b8%d0%bc%d0%be%d0%b2-%d0%b0%d0%ba%d0%b0%d0%bc
Суратда: Таниқли бизнесмен ва тадбиркор Ғафур Раҳимов (ўртада) дунёнинг таниқли ишбилармонлари билан халқаро ва расмий анжуманда…

Муҳиддин Асомиддинов

Суратда: Муҳиддин Асомиддиновга Халқаро Кураш федерациясининг олтин медали топширилмоқда…

%d0%bc%d1%83%d1%85%d1%82%d0%be%d1%80%d0%b0%d0%bb%d0%b8

Суратда: Путин самолетини мебель билан жаҳозлаган ўзбек ишбилармони Мухторали Иброҳимов…

%d1%81%d0%b0%d0%bd%d0%b6%d0%b0%d1%80-%d0%b0%d0%ba%d0%b0-%d0%be%d0%b8%d0%bb%d0%b0

Суратда: Санжар Умаров оиласи ва фарзндлари билан

%d2%9b%d0%be%d0%b4%d0%b8%d1%80%d0%b6%d0%be%d0%bd-%d0%b0%d0%ba%d0%b0-%d0%b1%d0%be%d1%82%d0%b8%d1%80%d0%be%d0%b2

Суратда: Қирғизистонлик ўзбеклар лидери, таниқли ишбилармон Қодиржон Ботиров

%d1%84%d0%b0%d1%80%d2%b3%d0%be%d0%b4-%d0%b8%d0%bd%d0%be%d2%93%d0%be%d0%bc%d0%b1%d0%be%d0%b5%d0%b2-%d1%88%d1%83

Суратда: Нью Йорк халқаро валюта биржаси фондининг етакчи мутахассиси Фарғод Иноғомбоев…
7 январь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

8 шарҳ

  1. Buyuk Turkiston

    Исмат ака коммент хакикатлиги билан Сизга екмадими куймабсиз?

    “Дунё ўзбеклари”дан:

    Ёқди, лекин Сиз бу изоҳни қайси идорадан туриб ёзаётганингизни билганим учун ҳам эълон қилмадик. Ғафур Аҳмедович Раҳимов ҳақида фақат сизлар шундай фикрда, халқ эмас…

  2. Tangrim dini -Turkiylar dini

    Bu boylar qanaqa boy bo’lishgan? Buni aniqlash kerak. Sanjar Umarov qanaqa boy bo’lganligi ma’lum. Mehnat qilmasdan boyiganlar O’zbekistonda yetarli. Undan ko’ra chet elda ta’lim o’lganlarni chaqirib ishlashi uchun sharoit qilib berish kerak.

  3. Ушбу мақолада бугунги кун учун жуда ҳам долзарб бўлган масала кўтарилибди.
    Дунёнинг қарийиб барча мамалакатларида ушбу ёзилган фикрлар ўз самарасини бериб келаяпди.
    Фақат бизнинг мамлакатда тескари дунё деганларидек чорак аср мобайнида ўғри муттахамлар эзозда бўлиб келди деса хам бўлаверади.
    Миллионлаб ва миллиардлаб доллар бойлик тўплаганлар бизнесменлар эмас, юқори эшелон ва куч ишлатар тизимларининг айрим рахбарлари ва албатта Каримовнинг оиласи ва яқинлари бўлишди. Бу бугунги кунда хеч кимга сир эмас. Бутун оламга шарманда бўлган опа сингилларни фақат бизлар химоя қилиб яшадик.
    Қўли қийшиқ бўлса ҳам подшонинг қизлари яшасин шиори билан.
    Юқорида номлари келтирилган инсонларнинг қарийиб барчаси ўз иқтидори ва таланти ортидан бойлик тўплашган инсонлардир.
    Алишер Усмонов, Ғофур Рахимов, Санжар Умаров ва Исмат акалар ҳалқимизга фойдаси тегса тегади, асло зиёни тегмайди.
    Мен хам Ватанга бориб ишни бошлашимга – Лангарни тиклашимга тайёрман. Фақат Навоий вилояти Прокурори Абдуқаххорбой ва Хатирчи Прокурори Эркинбойларнинг найранглари, хужжат ўйинлари туфайли бора олмай турибман.
    Бош вазир виртуал қабулхонасига ёзган жавобларида келиб судга учрашсин дейишган.
    Қидирувни олдиринглар борай десам, амнистияга розиман деб, нотариал тасдиқлатиб ариза жўнатинг деган талабни қўйишаяпди.
    Мана уч ойдан буён телефон ўйини, бировга айтсанг ёки ёзсанг қайси йўл билан бўлса хам қаматамиз дейишиб шантаж қилишмоқда.
    Чет элдагилар жон деб боришади, аммо биринчи ўринда ички душманлардан халос бўлинмас экан, бизнес учун киритиладиган сармоялар акулалар ва аждарларга ем бўлиб кетаверади.
    Куч ишлатар тизимларининг қарийиб 80-90 фоиз ходимларини ўзгартириш лозим. Ютаман, еб ташлайманлар дейди улар.

  4. Муносабат

    Маколада тугри гап сузлар ёзилган. Чет элда узбек булган жуда куп янги узбек бойлари бор. Улар бизнес килишни хам, бойиб кетиб, ватанини бойитишни хам яхши билишади. Лекин ватанда уларнинг кадриге етишмагани учун ёки бошка сабаблар билан четга кетишган. Мана Алишер Усмонов ватанимга чакиришса деб эйтибди. Нега уни чакирмаслик керак Узбекистонга? Бу жуда нотугри. Уни аллакачон чакириш керак эди. Худди шундай Гафур бойни хам. Нега Салимбойга мумкину, Гофур бойга мумкин эмас Узбекистонда яшаш. Узбекистон Каримов йо Иноят бой нинг махрига тушган эмаску. Исмат Хушев жуда тугри фикрларни йозган. Отасига рахмат шу боланинг. Узбекистонда хеч ким этолмаган гап сузларни шу бола этвотти. Биз бу болани озодликдаги сузларини эшитиб койл колгандик. Макола хам сайтга кеган хат хам юз поиз тугри йозилган. Презедент одамланинг фикрига кулок солиши керак.

4 шарҳ

  1. Ёзувчилар уюшмасидан

    Ғофур Раҳимов ўз даврида ёзувчи ва шоирларга катта ёрдам қилган эди. У ҳар доим уларга имкон қадар моддий ёрдам бериб келарди. Масалан, Эркин Воҳидов ва бошқаларга. Муҳиддин бой ҳам ижод аҳли учун турли рағбат ва мурувват ёрдами кўрсатиб келган. Нега шундай қўли очиқ, ҳушёр ва ақлли инсонларни Ўзбекистондан чиқариб юборишган, буни бизга тушунтириб берадиган мард борми ҳозир? “Дунё ўзбеклари”нинг бу борада қилаётган хайрли ишини қўллаб қувватлаймиз.

  2. Professor Karshi F.Hasanov

    Исмат ака,
    Биз сиздан Ўзбекистон учун жон куйдириб, ибратли мақолалар ёзаётганингиз учун миннатдормиз. Ғафур Раҳимов ҳақида жуда тўғри гапларни ёзгансиз. Бу одам ҳақида дунёда фақат яхши гаплар эшитганмиз. Нега уни Ўзбекистонга сиғдирмаганлари сабабини энди билдик…

  3. Абдулла Кодирий

    халол йул билан ишлашни мақсад қилган хар қандай ишбилармон одамга,қулай шароит яратиб бериш,хукумат олдидаги долзарб вазифа.
    Имкон қадар тезроқ халқни иш билан таъминлаш учун хукумат хар хил шубха гумонларни бир четга суриб,бизнесга туғаноқ булаётган нафси хакалак отган порахур амалдорларни попугини пасайтириб қуйиши керак!!!

  4. Аҳмад Тошқулов

    Яхши таклиф…

"1" Comment
  1. Мен хам бу инсонни 1990- йиллари курганман….хакикатда жиддий ишбилармон инсон…узи маргилонда…рахматли отаси хам бой булган экан…эски бойлардан…шундек назари тук,халкни уйледигон ишбилармон ларни албатта ватанга чакириш керак…бу тугри фикр…

Leave a Reply
*