Menu
Categories
Президент кўрсатмаларини назар писанд қилмаётган суд ва прокурорлар диққатига
04/06/2017 Бош мақола
ПРЕЗИДЕНТ КУРСАТМАЛАРИНИ НАЗАР-ПИСАНД КИЛМАС СУД ВА ПРОКУРОРЛАР
“Дунё узбеклари” сайти бош мухаррири Исмат Хушевга!
“Озодлик” радиоси бошловчиси Сирожиддин Исломга!
Хурматли Исматбек! Хуматли Сирожиддин! Ассалому алайкум!
Янги Президентимиз хакчиллик ва халкпарварлик даврини бошлаётгани, тугрукхонада алмашиб колган биологик фарзандимизни топишга умид уйготган эди. Шу масалада кумак сураб, виртуал кабулхона оркали, Президентимизга мурожаат килган эдим.
Сизлар менинг кайгуимни хис етиб, “Озодлик”да ва “Дунё узбеклари”да муаммоимни ёритганинглар фарзандимни топишга булган умидимни орттирди. Инсоний самимийлигинглар учун, Сизларга, яъна бир бора, катта рахмат айтаман.
Чорак асрдан ортик вакт бизни изтиробга солиб келган бу муаммомизни эшитган самимий йуртдошларимиз хам, бу мурожаат натижаси ёки холати хакида ахборат кутишаётган булишса ажаб эмас. Шу нуктаи назардан, Президентимизга мурожаатим кандай курилаётгани хакида куйидаги маълумотни таркатишга ва мазкур масалага мутассаддилар эътиборини каратишга ёрдам беришингларни сурайман.
Президентнинг виртуал кабулхонаси оркали, Президентимиз ва Республика Бош прокурори номларига юбораётган мурожаатларим Тошкент шахар прокурори Б.Б.Кудратходжаев ва унинг уринбосари Ё.Ш.Абдуллаев тусикларидан нарига утолмаяпти. Хар галги жавоб хатларида, жавобдан норози булсам, йукори прокурорга мурожат килиш хукуким борлигини эслатишади. Бирок, норозилик шикоятимга, яна узлари, мутлако шикоятим мазмунига мос булмаган, жавоб йуллашади.
Биринчи (113082-s/16  ракамли) мурожаатимга, 08.12.2016 санада Ё.Ш.Абдуллаев имзоси билан йуллашган (15/859-16 ракамли) жавобда,
“«Х.Сулаймонова» номидаги Республика суд экспертизаси Марказига суд-биология соҳаси бўйича ДНК экспертизаси тайинланган. Марказнинг 29.03.2001 йилдаги хулосасига кўра, 1987 йилда туғилган М.Туляганова, Сиз ва турмуш ўртоғингиз М.Туляганова турмушидан туғилганлиги аниқланганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган”,
деган важ келтириб,
Сизнинг мурожаатдаги суровингиз асоссизлигини маълум киламан”,
дейилган.
 
Вахоланки, уша ДНК экспертизасида,
“Такой результат экспертного исследования не позволяет сформулировать категорические выводы по отношению установления фактов биологического отцовства и материнства”,
дейилган ва асослаб тушинтирилган.
Прокурорлар менинг мурожаатимни хам, ДНК экспертизасини хам тушинишмаганини асослаб, Президентимизга такрор ( 47738-s/17 ракамли) шикоят йулладим.
Бу шикоятимга, Тошкент шахар прокурори Б.Б.Кудратходжаев томонидан 2017-02-08 санада йулланган (15/129-17 ракамли) жавобда,
 “08.12.2016 йилдаги жавоб хатини асоссиз деб топишга ёки кабул килинган процессуал хужжатларни бекор килишга асослар мавжуд эмаслигини маълум киламан”,
 дейилган.
Шундан сунг, Президентимизга учинчи марта (65458-s/17 ракамли)
мурожаат йуллаб,
“Республика суд экспертизаси Марказининг  29.03.2001 йилдаги ДНК экспертизасида, 1987 йилда туғилган Малика кизимиз, мен ва турмуш ўртоғимнинг биологик фарзандимиз экани аниқланганми ёки аникланмаганми?”, деган саволга ойдинлик киритиб берилишини сурадим.
Бу мурожаатимга, яна Тошкент шахар прокурори Б.Б.Кудратходжаев имзоси билан (2017-02-24 санада 14/525а-17 ракамли) жавоб келди. Жавобда,
“… судининг 01.02.2002 йилдаги ҳал қилув қарори билаи Сизнинг …даъво аризангиз рад этилган. …уч йил ўтганидан кейии берилгаи аризалар кўрмасдан
қолдирилиши тушунтирилади.” ,
дейилган.
2017 йил 28-февраль куни Президентимизга туртинчи марта (82302-s/17 ракамли) йуллаган мурожаатимда, мазкур масала юзасидан прокуратура-суд  кабул килган хама карорлар, Республика суд экспертизаси Марказининг  29.03.2001 йилдаги ДНК экспертизаси хулосасига мухим асосланганини такидладим. Такроран, “уша экспертизада, 1987 йилда тугилган Малика Туляганова, Сабирджан Туляганов билан Мукаддам Туляганованинг турмушидан тугилганини АНИКЛАГАНМИ ёки АНИКЛАМАГАНМИ?”  деган саволга жавоб берилишини сурадим.
Туртинчи мурожаатимга, Тошкент шахар прокурорининг уринбосари Ё.Ш.Абдуллаев имзоси билан , 2017 йил 3-мартда 14/525а-17 ракамли жавоб йулланибди. Унда,
“Сизга берилган жавоб хатларини асоссиз деб топишга ёки мазкур холат юзасидан кабул килинган процессуал хужжатларни бекор килишга асослар мавжуд эмаслигини маълум киламан.”,
дейилган.
2017 йил 11-март куни виртуал кабулхона оркали, Президентимиз ва Бош прокурор номларига (92289-s/17 ракамли) шикоят йуллаб, унда 3- ва 4- мурожаатимдаги суровимни яна такрорладим.
Бу мурожаатга, 2017 йил 19-мартда Тошкент шахар прокурори Б.Б.Кудратходжаев имзоси билан йулланган (14/77Уа-17 ракамли) жавобда, 2017 йил 3-мартда уринбосарлари юборган жавоб матни такрорланибди.
Тошкент шахар прокуратурасидан келаётган жавоблардан норози булиб ёзаётган шикоятларим, яна уша прокурорлар тусигидан юкорига утказилмаётганини тушунса булади. Гап шундаки, юкори прокурор зикр этилган ДНК экспертизасининг чин маьносини тасдиклаб колгудек булса, у холда Тошкент шахар прокуратураси йуллаган хамма ёлгонлар фош булиб, уларнинг жавоб хатлари бекор килинишига тугри келади. Хатто, ДНК хулосасининг ёлгон талкинига асосланган прокуратура-суд карорлари хам фош булади.
2017 йил 5-апрелъ.
Ф.-м.ф.д. Собир Тулаганов.
“Дунё ўзбеклари”дан:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев муҳожиротдаги ўзбек олими тилга олган адолатсизликлар ҳақида тегишли ходимларидан хулосалар талаб қилиб, масалага адолат билан ёндашади деб умид қиламиз..
“Дунё ўзбеклари” бу масалани ўз назоратига олади.
Нашримизни кузатиб боринг…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
5 апрель, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус 
"2" Comments
  1. Санжар Сурхон

    Исмат ака., Сурхондарёни қон қақшатган “Нодир Худо” – қўғирчоғи бўлган, Ботир Қудратхўжа қандай қилиб Тошкентга прокурор бўлиши мумкин

    • Ҳурматли Санжар Сурхон!
      Каримов яратиб кетган система ҳали узоқ йиллар ўз қора қилмишлари билан эл юртни оввораю сарсон қилади шекилли.
      Ўтган чорак аср мобайнида куч ишлатар тизимлари ва хокимият идоралари ҳамда ЁҒЛИК жойларнинг барчасининг ставкалари парда ортидан чиқиб, очиқ савдо холатига чиқиб кетганлиги ҳалқ оғзида аллақачонлар достон бўлиб кетган эди.
      Ҳурматли акамиз Исмат Хушев “Дунё Ўзбеклари” орқали айрим ташкилотларда мансаблар ставкалари тўғрисида аниқ, инкор этиб бўлмайдиган қимматли маълумотларни бердилар.
      Ҳаттоки қайси вилоят юқорига қанча чўтал узатишигача ўқигандек бўлган эдик!
      Ва албатта Прокуратура ва ИИВ соҳасининг ставкалари ҳақидаги маълумотлар ҳам аллақачон етиб келган бўлиши керак.
      Сўнгги ҳабарларга кўра “НОДИР ХУДО” Навоий олтин конларининг бирида режим бўйича бошлиқ бўлиб ишлаяпди экан.
      Мана яқинда энг катта пораҳўрлардан бири Баҳриддин ЭШОН Валиев Бухоро вилоятига БЕШ ЙИЛ МУДДАТГА ПРОКУРОР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ.
      ВА АЛБАТТА БОРИШИ ШАРОФАТИГА БИР 18 ЁШЛИК ЙИГИТ КУЧ ИШЛАТАР ИДОРА ИЧКАРИСИДА ЖОН ТАСЛИМ ҚИЛДИ.
      Эътибор берган бўлсангиз қайси вилоятга куч ишлатар идорага раҳбар борса бир нафар фуқора қўққисдан ўлади!!!
      Бу қандайдир бир ритуал одатга айлангандек бўлаяпди.
      Прокуратура соҳасида бирон ижобий натижа аён бўлмаяпди.
      ЯХЛИТ БИР ТАНА КАБИ ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЯПДИ.
      ХОХЛАГАН АЪЗОСИГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ, НАТИЖА НОЛЬ БИЛАН ЯКУН ТОПАДИ.
      “ҚЎЙНИДАН ТЎКИЛСА ҚЎНЖИГА”!!!

Leave a Reply
*