Menu
Categories
Истеъдодли шоир Ҳамроқул Асқардан байрам ҳазиллари (1-қисм)
04/07/2017 Адабиёт
Абдулла Орипов:
Гоҳо, одил бўлсак, гоҳо ноодил,
Гоҳо, калтак есак, гоҳо урганмиз.
«Серқуёш»ни ёздик, эмасмиз офтоб –
Бор-йўғи хумдонда камроқ турганмиз.
Исмат Хушевга
Олов эдик ёшликда.,
ўзни ўтга тиққанмиз…
Турганмиз, «ўтир»ганмиз.,
биз «Китоб»дан чиққанмиз.
Адвокат – Баҳром Саломовга      
Ёзувчилар уюшмади,
адвокатлар уюшарми?
Адвокатлар уюшса
қозилар суюшарми?
Исфандиёрга
Уйига излаб борсам
Гулчеҳрам кулиб чиқди.,
Тонг отгунча йиғладим
итларим улиб чиқди.
Диндор дебман соқол қўйса,
қирчиллаган йигит-ку!
Ёзувчи деб ўйловдим,
адвокат бўлиб чиқди.
Россия Президенти Владимир Путинга: 
Жуда, жуда безор қилди
Папоқ кийган казбеклар.
Юрагимга энг яқини-
Дўппи кийган ўзбеклар.
Обид Асомовга
Ичга ютиб бор ғамини
«портлаб» кетди Обидимиз.,
Қўрқа-писа қолган гапни
айтаётир Обидимиз…
Собир Ўнарга
Уч-тўрт кун сал «пасайиб»
юрак тўлди ғашликка,
«Серқуёш» сал жилмайиб –
яна қайтдик «Ёшлик»ка.
Исмат Йўлдошга
Бир ён тергов, бир ён шеър,
Бир ён кино, таржима,
Гоҳо, уйга бормасак –
Хотин биздан ранжима.
Ғоффор Ҳотамга
Бир кун ой қудуққа тушиб кетибди,
Шодиқул иккимиз тозаям куйдик.
Тезда бир муллани топтириб келиб –
Яхшилаб ўқитдик, чиқариб қўйдик.
Саъдулла Ҳаким:
Яшаяпман шаҳарда тинч
хаёлда Гарашадир.
Саройда ҳам шеър ёздик
мақтансак ярашадир.
Азим Суюн:
Раҳбар бўлсанг, иш кетса
койийверсанг,
Ғалати-ей, шеър ёзсангу –
бойийверсанг.
Носир Фозилов:
Сочимиз оппоқдир,
кўнглимиз ҳам оқ,
Бизга ишлатилган
энг майин тупроқ.
Қозоқлар сарт дейди,
ўзбеклар қозоқ-
Аслида, биз учун
жапон маъқулроқ…
ПАРФИЗМ
Ярим тунда уйғониб кетдим,
Юрагимда мунгли нолалар.
Деразадан пастга қарасам –
“Парфи-парфи” ўйнар болалар…
Омон Матжон:
Ҳазрат Алишерни вароғлаб бир кун,
Сўз топдим безовта руҳимга доир.
«Адолат манзили» мақсудимиздур –
Давлат ичиндаги давлатдир шоир…
Ҳамроқул Асқар ҳазиллашди
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*