Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга Андижондан келган хабарлар
04/09/2017 Бош мақола

Профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаровнинг янги китоби нашрдан чиқди

Инсондан бахт ҳақида сўрасангиз биринчи навбатда саломатликдан гап бошлайди. Ҳақиқатда, инсон қандай лавозимда бўлмасин, қандай бойликка эга бўлмаган бўлсин, қандай орзуларга етмаган бўлсин саломатлиги яхши бўлмаса бахтлиман дея олмайди. Бирорта инсон йўқки саломатлик тўғрисидаги гапни қизиқиб тингламаса.
Профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров бу йўлда тиним билмас ижодкор, соғлом турмуш тарғиботчиси десак муболаға бўлмайди. Унинг саломатлик тўғрисидаги китобларининг санаб саноғига етиб бўлмайди. Ўзи ҳам дабдурустдан нечта китобингиз кенг китобхонларга тақдим этилган десангиз бир оз ўйланиб қолади.
У яқин йилларда бу соҳада жуда кўп ижод қилди. Лекин ҳозир ҳам манашунча китоб ёздим бўлар энди деб дам олишни истамайди. У тинимсиз изланади. Ўзи ҳам амалда беморларни халқ табобати тажрибаларидан фойдаланиб даволаб бормоқда. Бугунги кунда табобатга оид китоблар ҳар йили кўплаб чиқмоқда. Лекин бир жойингиз оғриса ёки саломатлигингиз учун бирор дардни олдини олиш учун бугунги кунда нима қилиш керак қабилидаги савол туғилса жавобни қаердан олишни билмайсиз.
Абдуқодирнинг китобларини кўздан кечирсангиз қайси касаллик тўғрисида керак бўлса жавоб топа оласиз.
Яқинда унинг яна бир янги “Буйрак-энг муҳим аъзо” номли китоби  “Адабиёт учқунлари “нашрдан чиқди. Китобни ундан олиб уйга келгунимча қанча одам йўлдаёқ бир кўриш учун сураб кўриб чиқди. Бундай китобга қизиқиш ҳар қандай китоб билан ҳам бўлавермайди. Китобнинг сарловҳасини кўрибоқ ҳар қандай одамнинг қизиқиши ортади. Бир кўриш истаги пайдо бўлади.
Буйрак касалликлари билан оғриган инсонларни бугунги кунда истаганча топиш мумкин. Уларнинг жуда кўплари касалхоналарда ётиб ҳам бутунлай соғ бўлолмай яна врачлар қабулида бўлиб туришади. Бу китобда эса буйрак билан оғриган, ёки буйрагини тузатган инсонлар бундан кейин нима қилиши кераклиги, қандай табиий дори-дармонлар борлиги, ҳатто буйрак касалликларининг келиб чиқиши сабабларигача баён этилган.
Китоб нафақат буйрак касаллиги билан оғриган беморлар учун балки буйрак касалликлари билан ҳали оғримаган инсонларга ҳам талай маслаҳатлар борки, улар ҳам қизиқиб ўқиши табиий. Сиз ҳали ҳеч қачон буйрагингиз безовта қилмаган бўлса ҳам китоб муқовасидаги қатор сарловҳаларни ўқиб китобни бир кўриб чиқишингиз кераклигини хис қиласиз.
Китобнинг яна бир ҳаммабоплиги шундаки, унинг тили халқ тилида, оддий кишилар ҳам тушуна олади. Унда чуқур илмий назариялар келтирилмаганлиги, тавсиялар бугунги кунда қилиш мумкин оддий усуллар эканлиги ҳар қандай беморга ҳам маъқул бўлади.
Китобдаги сарловҳаларнинг ўзи касаллик тўғрисидаги энг зарур, қизиқарли саволлардан иборат. Уни ўқиган одам шунчаки кўз югуртира олмайди. Кўзи тушиши билан уни ўқишга киришади.
Айниқса китобда халқимиз орасида буйрак касаллик-ларини келтириб чиқаришга сабаб бўлаётган одатларни ҳам баён этилиши бу дардлардан кишиларни аввалдан огоҳлан-тиради, турмуш тарзини оқилона ўтказишга чақиради.
Китобда халқ табобатида амалда синаб кўрилган, улуғ алломалар фойдаланган шундай ажойиб маслаҳатлар борки биргина маслаҳатнинг ўзи сизга катта бойлик топгандан кўра фойда бериши мумкин.
Халқ табобатининг жонкуяр фидоийси, соғлом турмуш тарғиботчиси профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаровни бу янги ютуқ билан табриклаб ундан яна бу каби халқ учун зарур китобларни кутиб қоламиз.
Янги китоб муборак бўлсин!
Ғани МАЖИД,
Республика Маънавият тарғибот маркази,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
“Камолот” ЁИҲ  Андижон бўлимлари қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клуби бидиий раҳбари, шоир ва носир
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Андижон шаҳридан

КИТОБ  БАЙРАМИ
Андижон шаҳрининг 14-умумтаълим мактабида китоб байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни кутубхона ходимларидан Аҳмедова Муҳайёхон, Аҳмедова Маҳфузахонлар ташкил этган бўлиб унга Андижон вилоят ахборот ресурс маркази кутубхоначилари ва у ерда доимий анжуманлар олиб бораётган Андижон адабий гурунгги ва “Нафосат” ижодкорлар клуби аъзолари ҳам таклиф этилди.

Тадбирга мактаб хотин-қизлар кўмитаси раисаси бошланғич синф ўқитувчиси Жамилахон Болтабоева ва ўқув ишлари мудираси Маҳмудова Хосиятхонлар ўқувчиларни тайёрлаб ўзига хос саҳна томошалари ташкил этишди. Шунингдек мактабнинг расм-чизмачилик ўқитувчиси Ғайратбек ва мактаб директори ҳам иштирок этишиб  ўқувчиларни байрам билан табриклаб меҳмонларга миннаддорлик изхор этишди.
Тадбирда иштирок этган Республика Маънавият тарғибот маркази ва Ўзбекистон Ўзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари қошида ташкил этилган “Нафосат” ижодкорлар клуби бадиий раҳбари шоир ва носир Ғани Мажид сўзга чиқиб ижодкорлар клубининг имкониятлари, клубда қилинаётган ишлар, клубнинг мақсадлари ҳамда китоб яратиш жараёни ҳақида гапириб сўзининг охирида китоб ҳақида ўзининг икки шеърини ўқиб берди.

 ҚАЛБДАГИ ҚУЁШ
Ишларинг юришмай юрак бўлар қон,
Ҳеч нарса сиғмай қолар кўнгилга.
Не ўйларга олиб келадир шайтон,
Тўладир ваҳима, васваса дилга.
Гоҳо яқин кишинг сени тушунмай,
Дилинг туб-тубига берадир озор.
Дунё тор кўринар сенга бутунлай,
Яшил ҳиёбонлар гўёки мозор.
Шундайин дамларда берадир дилга
Юпанчу ҳарорат, қувончу бардош.
Уни фақат айтаман сиздай оқилга,
У китобдан олган қалбдаги қуёш.

КИТОБ
Шамолдай увуллаб, тошқиндай тошдим,
Ўзимни мен излаб не довон ошдим,
Умр ўтмоқда деб мен роса шошдим.
Танишлар ичидан дўстимни излаб,
Дўстим деб дардимни душманга сўзлаб,
Ноилож қолдим мен ғафлатда бўзлаб.
Бир гулим изладим гўёки булбул,
Қалбимни синдирди топганим нуқул,
Қанотимни қайриб синдирди буткул.
Фақат сен очолдинг бу юмуқ кўзим,
Дўсту ёрим топиб беролдинг ўзинг,
Маъноли айладинг китоб ҳар сўзим.

Ғани Мажид сўзининг охирида таниқли режисёр, сўз устаси, шоир Одилжон Худойбердиевни таништириб унга сўз берди.
Одилжон ўзининг янги китобга бағишланган шеърини ўқиб бўлгач “Сиёсан” номли япон ҳажвиясини ўқиб барча болаларни юзига табассум улашди.
Тадбир сўнгида мактаб директори сўзга чиқиб шоир ва ижодкорларга миннаддорлик билдирди.
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли,
рухшунос олим тадбир  иштирокчиси

“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Андижондан юборилди
Leave a Reply
*