Menu
Categories
Тошкент – юрак хасталиги клиникаси: Бўритош Мустафоев – оғир бетоб…
04/10/2017 Ватандан хабарлар
“Дунё ўзбеклари”дан:
Тошкентдан келаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон Бош прокурори ва Олий суди раиси лавозимларида узоқ йиллар ишлаган Бўритош Мустафоевнинг сўнгги кунларда аҳволи оғирлашган.
Бўритош Мустафоев Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Бош прокурори бўлиб тарихда қолади. У 1990 йилдан 2005 йилга қадар уч муддат сурункали равишда республика прокуратурасига раҳбарлик қилди. Сўнг бир муддат Адлия вазирнинг ўринбосари бўлиб ишлади.
2006 йилдан эътиборан Ўзбекистон Олий Суди раиси этиб тайинланди.
Бу лавозимда у саккиз йил ишлади. 2014 йилнинг 30 август куни 65 яшар Бўритош Мустафоев Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимидан озод қилиниб, Конституциявий суд раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бугунга қадар у шу лавозимда ишлаб келаётган эди.
Мустақиллик йилларида Республика прокуратураси, Адлия вазирлиги, Олий суд тизими ва ниҳоят Конституцион судда узоқ муддат раҳбарлик лавозимларида ишлаш ёлғиз Бўритош Мустафоевга насиб этди. У ўз одоби ва маданияти, самарқандликларга хос самимияти билан бу соҳа мулозимлари орасида ажралиб турарди.
Бугун ўз умрининг 68 баҳорини қаршилаётган Бўритош Мустафоев Тошкентдаги Юрак хасталиклари клиникасида оғир аҳволда ётибди.
Тилган қолган, ҳушсиз ҳолда комада ётган Бўритош Мустафоевга Яратган Эгамдан меҳр мурувват ва сиҳат саломатлик тилаб қоламиз.
Тангрим ҳар нарсага қодир…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
9 апрель, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада

10 шарҳ

  1. Haqiqatparvar

    Tangrihor men senga oldin ham bu yerda provakatsiya qilma degan edim agarda seni tosh davridan qolgan aqling past bo’lmaganda nafaqat islom balki nasroniy dini ham arablarda yani Suriyada paydo bo’lganini bilgan bo’larding shunday ekan sen nimaga faqat islom dinini arablarga taqaysan ? Bu sayt DEMOKRATIK PRINSIPLARGA ASOSLANGAN SAYT DEMOKRATIK JAMIYATDA ESA DINIY ERKINLIK KAFOLATGAN BO’LADI albatta seni aqling demokratiyani anglashga yetishmydi bu aniq ammo shunday bo’lsa senga bir gap sen islomga nisbatan bo’lgan nafratingni o’sha dalay lamani tanngrimmi pangrimmi nimaga aytsang aytib dardingni dasturhon qil ammo bu yerda provakatsiya qilma

    Ismar akaga hurmatni saqlagan holda shuni iltimos qilardimki bunaqangi radikal diniy tolerantlikni bilmaydigan provakatorlarni saytingizda ta’qiqlab qo’ying ZOTAN BU TANGRIYOR DEGAN NUSHANI QOLDIRAYOTGAN KOMMENTLARI DEMOKRATIYA ZID !!!

  2. Ассалому алайкум ҳурматли Исмат ака!
    Инсонгарчилик қонун қоидалари ва журналистик этика бўйича сизнинг олдингизга тушадиган одам йўқ ҳисоби.
    Менинг акам Бўритош Мустафоевдан минглаб миллионлаб юртдошларимиз қатори сиз ҳам кам жабр зулм тортмагансиз албатта.
    Ойни этак билан ёпиб бўлмаганилиги каби бу кишининг ҳам сон саноқсиз жиноятларини яшириб бўлмайди ва бир иккита китобга жойлаб ҳам бўлмайди. Битта шархга эса тем более!!!
    Сиз ўз сўзларингиз билан яна бир бор миллионлаб инсонларни қойил қолдира олдингиз, бунинг учун сизга жуда катта раҳмат.
    Бўритош акам албатта соғайиб уйларига қайтадилар, бунга хеч қандай шак шубҳа йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.
    Мен ҳам яратган эгамдан Бўритош акамга шифо беришини тилаб дуо қилиб ўтирибман.
    Менга ва яқинларимга етказган жабр зулмлари ҳақида заррача ўйлаганим ҳам эмас.
    Мен аллақачонлар яратган эгамнинг хукмига топшириб қўйганман.
    Бўритош Мустафоев мана шу узоқ йиллик жиноий фаолияти давомида
    Ўз авлод аждодини абадий лаънатга қолдирганлигини ўзини
    билан, жабр зулм тортган ҳар қандай инсон инкор қила олмайди.
    Ушбу жиноий гуруҳни яқиндан билганим учун ҳам аниқ айтаманки Бўритош Мустафоев ҳақиқатдан касал бўлганларида эди албатта чет элларнинг энг олди клиникаларида даволанар эди.
    Ҳали узоқ йиллар яшайдилар.
    Яхши фарзандлар ва яхши шогирдлар етказа олмадилар.
    Аммо қилган жиноятлари учун кечирим ҳам сўрамайдилар, ўйлаб ҳам кўрмайдилар.
    Ва албатта яна мансабга ўтириб қолсалар ўз манфур ишларида бардавом бўладилар. Бу факт!!!
    Аммо ўз яқинларини ҳар қандай жазолардан олиб қола олдилар, уларга жиноят оламида улкан имкониятлар яратиб бердилар.
    Бутун бир посёлкаларни таг туги билан еб ютиб ҳам жавобгарликга тортилмадилар улар.
    Миллатнинг жонкуярларини қуритди, турмаларда чиритдилар.
    Узоқ йиллар ишлаб қолишининг асл сабаби ҳам шу эди.
    Янги Президент замонида ишлай олмаслиги аён эди.
    МЕН БУНИНГ БАРЧАСИНИ ХИСОБГА ОЛИБ ЯХШИ УМР КЕЧИРДИЛАР ДЕБ АЙТА ОЛМАЙМАН.
    ЯХШИ ЯШАДИЛАР АММО ФАРЗАНДАЛИНИ ҲАМ ЎЗИ КАБИ ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАДИЛАР.
    БАРЧА АЗОБ ВА УҚУБАТЛАРИМИЗ ЧЕКИНАЁТГАНЛИГИ РОСТ БЎЛСИН!!!

  3. Gulomjon Akbarov

    Исмат Ака минг рахмат сизга Буритош Мустафоев га Оллох шифо берсин умри узок булсин якинларининг бахтига саломат юрсин жуда сер гайрат матонатли хакгуй хакикат парвар инсон умри узок булсин

  4. Олламурад Исакулов

    Исматжон жуда яхши ва мехр билан Буритош Мустафаев тугрисида ёзибсиз. Бу билан накадар юксак маьнавият эгаси эканлигингизни яна бир бор курсатибсиз. Узбек миллати Сиздек инсонлар эвазига дунёда уз урнига эга булмокда. Сизни А.Темур рухи кулласин. Умуман Сизни якиндан билганлигимдан шукур киламан. Кашкадарё ОК ЛКСМ 1979 йиллар…

  5. Самарканд

    Мултони узбек халкини устида утириб ноконуний хукм юритиб яшади, суд, прокуратура, адвокатура саводсизларларга тулиб тошди. Конунлар оёк ости килинди, Угли шухрат мустафаев Республика Прокуратурасида фукаролик ишлари буйича Прокурор назоратини олиб боради саводсиз шундан кейин гур буладими? бардак пезпредел ошкора Конунбузарликлар юзага келди……………………………………….

  6. Gulomjon Akbarov

    Исмат Ака минг рахмат сизга Буритош Мустафоев га Оллох шифо берсин умри узок булсин якинларининг бахтига саломат юрсин жуда сер гайрат матонатли хакгуй хакикат парвар инсон умри узок булсин

  7. Бўритош Мустафоев Ислом Каримовнинг содиқ ва ишончли шогирди сифатида Ўзбекистон қонунларини оёқ ости қилиб, беш йил ўрнига ўн беш йил Бош прокурор бўлиб ўтирди. Ундан кейин ҳам Адлия вазирлиги ва Олий Судга раҳбарлик қилди. Ҳозир ҳам Коституциявий суд раисининг ўринбосари экан. Ёмон яшамади, Исмат ака бу одам. Худо умрини берсин, оёққа туриб кетсин илоҳим. Лекин кўп одамларга ноҳақ жабр берди, айбсиз қамади. Шахсан ўзингиз ҳам агар адашмасам шу одам Бош прокурор бўлган даврда қамалгансиз бир эмас уч марта. Ё нотўғрими? Ўзингизни ноҳақ қамаган муттаҳамни ҳам мана энди умрининг охирги кунларида кўнглингиз ачиниб, мақтаб ёзаяпсиз. Нега улар ҳам сиздек, мендек раҳмдил бўлолмайди амалда турганида. Нега доим халқни эзиб янчиб келиши керак…

  8. Tangriyor

    Gap yo’q Ismat aka…
    Juda kuchli yozasiz.

"2" Comments
  1. Бахтиёр Назаров

    Буритош акага Оллохдан шифо ва умрилари узок булишини сурайман. Зафар урток, Устоз
    Оллох севган инсонлар яратган дарт берган булса узи шифосини беради. Дуо килиб Оллохдан сураймиз.

    • Замира

      Тангрим шифо берсин Бўритош акага. Ҳар бир инсон ҳақида юксак инсонийлик туйғулари билан ёндаша оладиган буюк қалб соҳиби Исмат Хушевга минг раҳмат. Қанийди ҳамма ҳам сиздай бўлолса эди, Исмат ака…

Leave a Reply to Бахтиёр Назаров
*