Menu
Categories
Швециядаги террорга икки хил муносабат: Дилмурод Жумабоев ва Замира…
04/11/2017 Бош мақола

Швециядаги террорга муносабат:

Тухум кетга тиқилса ҳам ўзбек айбдорми?

 
Очиғи, Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги мустақил сиёсати баъзи кучларнинг ҳисобига тўғри келмай қолди. Ўзбекистоннинг номини қоралаш, уни “террорист мамлакат” ёрлиғи билан “сийлаш”га қаратилган катта сиёсий ўйин кетмоқдаки, буни англаш учун сиёсатчи бўлиш шарт эмас.
Ҳаммаси 2015 йилда, АҚШда қўлга олинган “Ўзбекистон ислом ҳаракати” аъзосининг Барак Обамага суиқасд уюштиришни режалаштиргани ҳақидаги хабарни оламга ёйиш билан бошланганди. Ортидан Ҳаракатнинг Қўшма Штатларда қатор террористик қилмишларни режалаштиргани ҳам халқаро медиада кенг ёритилди. Ҳеч бир дунё афкор оммаси вакили “Ўзбекистонда таъқиқланган бу террористик ташкилотнинг вакили АҚШда нима қиляпти?” деган саволни ташламади. Бундайлар Ўзбекистондаги қонун олдидаги жавобгарликдан қочиб, АҚШдан бошпана топгани ҳеч кимни қизиқтирмади ёҳуд қизиқиши эътибордан четга сурилди.
2016 йилда Трамп Идахода яшовчи яна бир Ўзбекистондан қочган “сиёсий қочоқ” террорчиларни тайёрлаётганини таъкидлаб, Ўзбекистонни “террорчи давлатлар” қаторига қўшганини яхши эслаймиз.
Ўзбекистонни тарк этиб, кўп йиллардан бери террорчи ташкилотлар сафида юрган, Абдулқодир Машариповни ҳам ўзбек эканлиги террорчи эканлигидан олдин урғуланди дунё “холис” медиасида.
Энди, мана, Швеция воқеалари. Очиғи, гумондор сифатида қўлган олинган шахснинг ўзбек эканлигига, яна асосий масала сифатида дунё оммавий ахборот воситаларида бонг урилмоқда. Хўш, террорчининг миллати бўладими ўзи? Бир-икки террор ботқоғига ботганлар учун миллатимизга “террорчи” сифатини ёпиштириш кимга керак бўлмоқда?
Энг қизиғи, Ўзбекистон томонидан террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатлари билан айбланганларнинг катта қисми айнан Швеция ва Норвегия мамлакатларидан бошпана топганига эса, ҳеч ким бир сўз ҳам демаяпти. Ўзбекистон жиноят кодексига кўра айбланиб, қидирувда бўлган террорчиларга “сиёсий қочоқ” (!!!) сифатида бошпана бераётган бу Скандинавия ўлкалари энди ўз “саховатларини” хаспўшлаш мақсадида, айбланаётган Раҳмат Оқиловни “ноқонуний” гастербайтер эканига диққат тортиб, уни Швецияга террор амалга ошириш учун келгандай кўрсатишмоқда. Нимаймиш, уни 2016 йилдан бери Швед махсус хизматлари кузатаётган эмиш, аммо сўнгги пайтларда изини йўқотганмиш… Чўпчакни бироз ишонарли тўқишга ҳам уринмаганлар, қаранг!
Бу Европаси, Америкаси Ўзбекистон борасида бундай сиёсат юритишлари ёш давлатимизнинг халқаро миқёсдаги мисқоллаб йиғаётган обрўсини йўққа чиқармоқда. Яқинда, кетларига тухум тиқилиб, чиқмай қолса ҳам, Ўзбекистоннинг алоқаси бўлиб чиқади бу ҳолатга бундай кетишда. Буни олдини олмасак, бугун Ўзбекистондаги ОАВ, ва ҳатто хориждаги ватандошлар ҳам бу борада кескин чиқишлари билан халқаро ҳамжамият фикрини объектив шаклланишига эришолмасак, эртага Ўзбекистон Ўзбекистон бўлгани учун эмас, “террорчи” бўлгани учун “машҳурликка” эришади ва бу стереотипни йўқотиш учун кўп вақт ва меҳнат керак бўлади.
Дилмурод Жумабоев,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 


Ўзбек махсус хизматларининг ноинсоний сиёсати

Кейинги пайтда дунёда узбек миллатига мансуб мухожирлар томонидан амалга оширилаётган худкушликларни уларнинг диний ва ё иркий келиб чикишидан эмас, балки уларни шу куйга солган давлат ва хукумат юритган ёлгон ва катагон сиёсатдан излаш керак.
Америка Кушма Штатларида бошланган ва кенг жахон буйлаб таркалган бу худкушлик ва терроризм анъанаси кейинги пайтда айнан узбекларга хос булиб, бошка миллатларни тамомила четга чикариб куйди.
Шу ишларни содир этган ва АКШда узок муддатга камалганлар билан журналистлар сухбат килишса, Европа давлатларида, хусусан, Туркия, Санкт Петербург ва Норвегияда портлаш ва террор хужумлари уюштирганларга микрафон тутишса, улар бу ишга ундаган асосий сабаб ва важларни албатта тилга олсалар керак.
Узбекистон И.Каримов бошчилигида ва Р.Иноятов хомийлигида дунёнинг энг репрессив мамлакатига айланди. Намоз укийдиганларга нисбатан бу ерда олиб борилган 27 йиллик ноинсоний сиёсатнинг куринишлари энди энди узини курсата бошлади. Диний радикализм ва фанатизм каби бумаъни уйдирмаларни тукиб чикариб, шурлик халкни 25 йил ичида ана шу куйга солишди.
Тошкент портлашлари ва Андижон киргинини юз фоиз узи уюштирган хукумат, йук жойдан одамларни террорчи ва жиходчига айлантирган давлат, оддий ва ишонувчан одамлардан ваххобий яратган сиёсатнинг меваси бу. Бунинг бошка сабаблари йук. Буни узбек хукуматининг бугунги рахбарлари хам, МХХ нинг бу ишларга шахсан айбдор булган офицерлари хам яхши билишади.
Бу хали бошланиши булса керак. Хали бундай ишларни амалга оширганлар Беслан ва Нос-Ордда улимидан олдин бунинг сабабларини айтиш учун журналист ва телевидения мухбирларини талаб килганлар каби бу ишга ундаган асосий омилларни бутун дунёга айтсалар, бунга айнан каримов ва иноятов олиб борган сиёсатни айбласалар  хам мен ортик ажабланмайман.
Узбекистонда хеч качон булиши мумкин булмаган ёлгон вахима ясадилар. Ислом давлати ва Халифат бошкаруви куриш каби куракда турмайдиган тутуриксиз сафсаталар билан одамларни куркитиб, дунё халкларини алдаб келдилар.  КГБ ва СНБ нинг Репрессив машинаси эса юз минглаб оддий инсонларни бу сиёсатнинг курбонига айлантирди.
Бугун Узбекистон камоклари 159 модда билан, диний айблар асосида, давлатга карши фаолият учун канчадан канча айбсиз “айбдорлар” утирибди. Уларнинг жуда купчилиги агар хозир чет давлатларда булишса, худди юкорида номи тилга олинган ноилож узбеклар каби узларини узлари портлатиб, худкушлик килиб, нима билан булса хам уч олишга ва дунё назарига тушишга харакат килмайдилар деб ким кафолат бера олади? Хеч ким!
Хулоса килиб айтадиган булсак, асосий айбни – бу портлаш ва террор амалларини амалга оширган узбекларнинг миллатидан эмас, балки улар яшаган адолатсиз давлат сиёсатидан излаш керак…
Бу ёги шахсий:
Исмат ака, акам ва поччам шу масалада ўн беш йилки, нохак камалган. Сиз бир умр мактаб келган Каримов сиёсати бизнинг оиламизни тамомила хонавайрон килиб юборди. Мени хам, опамни хам бахтсиз ва юзсиз килиб, хаётимизни буткул захарлади.
Мактабда адабиётдан дарс берардим. Буни хам куп куришди. Бошимдан утган хурлик ва зуравонликларни, зона ва камокларда курган – кечирганларимни, у ердагиларнинг юзсизлиги ва  номуссизликларини айтсам, чидолмайсиз.
Минг лаънат бу тузимга, минг лаънат СНБ сига хам, МХХ сига хам.
Тозагина яшнаб турган бир гул эдим,
Камокларга катнай катнай сулиб колдим.
Жуда купнинг кули етмас сунбул эдим,
Ковжираган ажрик мисол булиб колдим…
Замира,
“Дунё узбеклари” учун махсус
Узбекистондан
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"1" Comment
  1. Исмат ака, дустингиз Дилмурод халиям уз симфониясида, лекин Замиранинг дил сузларини юз фоиз куллаб кувватлаймиз…

Leave a Reply
*