Menu
Categories
Мамадали Маҳмудовнинг аҳволи тўсатдан ёмонлашди 21 апрель 2017 йил (3-қисм)
04/20/2017 Бош мақола


“Дунё ўзбеклари”дан: 
1.
Душанба куни жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов сешанба куниёқ жонлантириш бўлимидан ўз палатасига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. 17 йил турма ва зоналарда ўтказилган жабр зулм, заҳмат ва тўҳмат мажруҳ қилган  шикаста ва хаста ЮРАК  ниҳоят иккинчи – тинч ва сокин, осойишта  умрини бошлайдиган бўлди.
– Мамадали аканинг соғлиги яхши, секин аста гапира бошлади, лекин ҳали тўлиқ ўзига келишига бир оз вақт керак, – деган эди кеча биз билан суҳбатда унинг олдидан қайтган таниқли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар.  – Душанба куни ўша ерда эдик. Операция тўрт ярим соат давом этди. Врачлар жаррорҳлик амалиёт муваффақиятли якунланди дейишди, – деб айтган эди Ҳамроқул Асқар ўша хавотирли кунни эслаб…
2.
– Ҳаммаси яхши, фақат бошига қон қуйилмаслиги учун мияни тез тез ювиб туриш керак экан. То соғайиб кетганига қадар. Ҳар куни 400 минг – 500 минг сўмлик укол қилишяпти. Бошқа харажатларни айтиб ўтирмайман. Шунга пулдан бир оз қийналиб қолдик. Қарз олишга мажбур бўлдик… – деди Ҳамроқул.
Кейинчалик бу гапни ёзувчининг қизи Ватан ҳам такрорлади. Шуни ҳисобга олиб, “Дунё ўзбеклари” ўқувчиларига мурожаат қилмоқчимиз. Тошкентдаги юрак клиникаси шифохонасида операцияга қадар ва ундан кейинги кунлар учун (дори дармон, қон қуйиш, жарроҳлик амалиёти ва ҳокозалар учун) ҳар куни бир неча минг АҚШ долларига яқин маблағ керак бўларкан.
Биз ва ёзувчининг бошқа танишлари операцияга қадар баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўздик. Лекин кўриб турганингиздек, бу етарли эмас экан. Ҳатто Мамадали аканинг операцияси бир неча бор кечиккани сабаби ҳам аслида пулга бориб тақалган эди…
Шуни ҳисобга олиб, бугун Сиз азизларга мурожаат қилмоқчимиз. Тома тома кўл булур деган гап бор. Кимнинг имкони бўлса, Тошкентга – ёзувчининг қизи Ватан Маҳмудова номига баҳоли қудрат ёрдам пули юборишларингизни илтимос қиламиз.
 Юборилган пул квитанцияси рақамини бизга билдирсангиз, биз Ватанга етказамиз…
3.
Бугун 20 апрель тунги 12 ларда (Тошкентда 21 апрель эрталаб) Мамадали аканинг соғлиги кутилмаганда ёмонлашди.
– Отамнинг қони (гемоглабин) камайиб, дармонсиз ҳолга келди, ранги сарғайиб кетган. Умуман овқат емайди, иштаҳаси йўқ, – дейди биз билан суҳбатда ёзувчининг қизи Ватан кўзда ёш билан. Унинг бу гапини эшитиб, юракларим музлаб қолди.
Менинг номимни эшитиб, Мамадали ака “Исматбек бўлса гаплашай…” дебди.
Лекин трубкани олиб, гапиришга мажоли етмади. Шундай пайтда Тошкентда – Мамадали аканинг ёнида эмаслигим, Ўзбекистондан олисда бўлганим менга жуда алам қилди. Юрагим сиқилиб, йиғлагим келди…
Ҳозир Юрак клиникасидаги устозни даволовчи духтирлар ҳаммаси оёққа турди. Давримизнинг улуғ ёзувчисини дармонга келтириш борасида барча чора-тадбирлар кўрилишига ишонамиз.
Яратган Эгам пешонамизга битган бетакрор истеъдод соҳибини бизга қайтариб беради, Мамадали ака албатта оёққа туриб, яна сафимизга қўшиладилар деб кўзда ёш билан дуо қилиб қоламиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,

19 апрель, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

Мамадали Маҳмудовнинг бугун 19 апрель чоршанба кунги кўриниши…
Ҳозиргина жонлантириш бўлимида кучли наркоздан сўнг ўзига келтирилган, юрак жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган улуғ ва бетакрор ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов қизи Ватан билан,  18 апрель, 2017 йил, Тошкентдаги юрак клиникаси шифохонаси…

Мамадали Маҳмудовнинг бугун 19 апрель чоршанба кунги кўриниши…

Мамадали ака бугун 21 апрель тонгида бир оз ўзларига келдилар чоғи…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

1 шарҳ

  1. Бекмурод

    Исмат ака, ҳимматингизга балли! Аллоҳ эзгулик йўлид
    а ҳамиша мададкорингиз бўлсин!

"10" Comments
  1. Собир Тўлаганов

    Улуғ ва қахрамон адибимиз Эврил Турон, имон-эътиқодли ҳамма юртдошларимиз учун азиз. Дилдан илтижо қиламиз, Оллоҳим Мамадали Маҳмудовга шифо берсин!

  2. Исмат Хушевга

    Мақолани ўқиб, кўзларимга ёш келди, ўз ёзувчисини тириклигида хор қилиб қўйган давлат ҳеч қачон ривожланмайди, обод бўлмайди. Хоҳ эски раҳбар бўлсин, хоҳ янгиси фарқи йўқ. Узр, мен қанча пул юбориш мумкинлигини билолмадим. Ўзим ўқитувчиман, олган ойлигим ўзимга етмайди. Лекин касалхонадаги ёзувчи учун, 50 минг сўм ажрата оламан…
    Тошкент шаҳрида яшайман. Кимлигимни одамлар билиши шарт эмас…
    Зулфия

  3. Рустам (ака)

    ТАНГРИМ, ХАР НАРСАГА КОДИРСАН, УЗИНГ КУЛЛАГИН БАНДАНГНИ! БИРОДАРИМИЗГА ШИФО БЕРГИН!

  4. Аллох шифо берсин Мамадали акага.
    Бадавлат эмаслигимга ҳаётимда биринчи марта ўкинаяпман. Бугун олган пенсиямнинг ҳаммасини эртага Ватан Махмудованинг номига юбораман насиб бўлса.
    Эртага шанба, Western Union ишласинда иш қилиб. Юборган захотим кодларини И.Хушевга юбораман ва ўз фейсбукимга ҳам қўяман.
    Агар эртага Western Union ишламаса албатта душанба куни юбораман насиб бўлса.
    Мамадали акага шифо, Ватан қизимизга куч қувват тилаб Буюк Британиядан А.Хоразмий.

    “Дунё ўзбеклари”дан: Минг раҳмат Сизга, домла. Қани энди ҳамма ҳам Сиздек бўлолса…

  5. Olloh shifo bersin ulug’ yozuvchimizga! Evril Turon albatta oyoqqa turib ketadi. Mamadali aka, biz siz bilanmiz. Yaratgan egam o’zi quvvat va shifo bersin sizga!

  6. Яратган эгам буюк оғамиз Эврил туронни ўз паноҳида асрасин.
    Ҳурматли Исмат акамиз айтганларидек бугунги кунларда Тошкентда Она Ватанда эмаслигимиз жуда алам қилади.
    Юртимизда яхши инсонлар кўп, шифохонанинг врачлари ҳам қараб туришмас, қўлларидан келган жамики амалларни қўллаб турибдилар деб умид қиламиз.
    Тезроқ соғайиб кетишини туну кун дуо қилиб турамиз!

  7. пенсионерка

    Уважаемые сотрудники Центра сердечно- сосудистой хирургии ! Ради Аллаха помогите Вашему пациенту Мамадали Махмудову, сделайте пожалуйста всё возможное и невозможное , чтобы спасти этого человека, великого узбекского писателя, Гражданина Узбекистана. Надеюсь, найдутся патриоты нашей страны, которые отзовутся на призыв уважаемого Исмата Хушева и помогут финансово в дальнейшем лечении и восстановлениии Махмудова Мамадали Но пока эти средства поступят нужно время , а спасать больного нужно сейчас Найдите пожалуйста возможности. лечить его в “кредит” Думаю, в этой ситуации необходима и ВОЗМОЖНА помощь государства , правительства. Ведь речь идёт о гордости узбекского народа. Имя Эврил Турон известно во всём мире. Помогите, пока не поздно……

  8. Alloh shifo bersin millatimiz fidoyi yozuvchisi ga . Chin ma’noda Nobel mukofotiga loyiq inson.

  9. Эврил Туронга Аллохим шифо берсин….

  10. Tangrim qo’llasin Evril Turonni…

Leave a Reply
*